ЎзР Конунчилиги
ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Архив/ Март, 2025 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Хизматлар соҳаси/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.02.2025 й. ПҚ-78-сон "Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҚарориВы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство РУз. Получить демо доступ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
27.02.2025 й.
N ПҚ-78
ХИЗМАТЛАР СОҲАСИ БАРҚАРОР
РИВОЖЛАНИШИ УЧУН ҚУЛАЙ ШАРТ-
ШАРОИТЛАР ЯРАТИШГА ОИД ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
2025 йил 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2025 йил учун белгиланган асосий вазифаларни бажариш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:
I. Мақсадлар.
1. 2025 йилда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгилансин:
(a) хизматлар ҳажмини 15 фоизга ошириш;
(б) соҳада 3 миллион кишини даромадли меҳнат билан таъминлаш;
(в) 52,2 мингта хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш.
2. Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров бир ҳафта муддатда 1- ва 2-иловаларга мувофиқ мақсадли кўрсаткичларни ҳудуд, туман, шаҳар ва масъуллар кесимида тасдиқласин.
II. Имтиёзлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги "Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-104-сон қарори 2-банди "а" кичик бандида назарда тутилган 1 фоизлик ижтимоий солиқ ставкасининг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январга қадар узайтирилсин.
4. Мазкур қарорнинг 3-бандидаги имтиёз тадбиркорлик субъектларининг ҳар ойда иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,5 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланган ўттиз ёшгача бўлган ходимларига нисбатан қўллансин.
III. Молиявий ресурслар.
(а) хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 67,4 триллион сўм миқдорида кредит маблағлари;
(б) хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун девелоперлар орқали тадбиркорлик субъектларига нотурар жойларни лизингга беришга 4,5 триллион сўм миқдоридаги маблағлар йўналтирилсин.
6. Ҳудудларда 2025 йилда қуйидаги 652 та драйвер лойиҳаларни инфратузилма билан таъминлаш учун Давлат бюджетидан 1 триллион сўм йўналтирилсин:
(а) 72 та соҳил бўйи дам олиш масканлари;
(б) 62 та замонавий қиёфадаги истироҳат боғлари;
(в) 154 та туну кун фаолият юритадиган туризм ва гастрономик йўналишларга ихтисослашган савдо ва кўнгилочар кўчалар;
(г) 364 та йўлбўйи ва бошқа сервис объектларини ташкил этиш.
7. Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров:
(а) бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг 5-бандида назарда тутилган маблағларни банклар, ҳудудлар ва соҳалар кесимида ўзлаштириш бўйича тармоқ графикларини тасдиқласин;
(б) мазкур қарорнинг 6-бандида назарда тутилган объектларни ташкил этишнинг ҳудудлар кесимида тақсимотини тасдиқласин.
IV. Хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари.
8. Енгил автотранспорт воситаларида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилсин ҳамда улар ушбу фаолият билан лицензия варақаси асосида шуғулланиши белгилансин.
9. 2025 йил 1 июлдан бошлаб 3-иловага мувофиқ давлат хизматлари ва функциялари хусусий секторга ўтказилсин.
10. Мазкур қарорга 3-иловага мувофиқ ваколатли органлар Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда хусусий сектор томонидан давлат хизматларини кўрсатиш ва функцияларини амалга ошириш тартибларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Адлия вазирлиги (Ташкулов) икки ой муддатда:
(а) Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Тўрахўжаев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) билан биргаликда ҳар бир вазирлик ва идоранинг функцияларини хатловдан ўтказиб, уларни хусусий секторга бериш ёки рақамлаштириш;
(б) соҳа регуляторларининг тегишли соҳада ягона давлат сиёсатини олиб бориш ва соҳани ривожлантириш бўйича функцияларини мустақил равишда амалга ошириш бўйича Ҳукуматга таклифлар киритсин.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига солиққа тортиш учун кўчмас мулк ижара тўлови минимал ставкаларига нисбатан туманлар (шаҳарлар) ва зоналарга қараб ўрнатиладиган оширувчи коэффициентни фаолият ёки объект турлари бўйича табақалаштириш ваколати берилсин.
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат.
13. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши ҳамда Солиқ қўмитасининг 2025 йил 1 апрелдан бошлаб солиқ органлари ходимлари томонидан уларга бириктирилган корхоналарда ёки маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектларида 4-иловада келтирилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланганда қуйидаги тартибни жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
(а) биринчи марта огоҳлантириш;
(б) огоҳлантиришдан сўнг уч кун муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарлик бартараф этилмагани ёки такроран аниқлангани сайёр солиқ текширувини ўтказишга асос бўлиши;
(в) сайёр солиқ текширувини фақат мазкур қарорга 4-иловада келтирилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича амалга ошириш ва уни текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширишга рухсат этиш;
(г) сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома сайёр солиқ текшируви бўйича қарор қабул қилиш учун асос бўлиб ҳисобланиши.
14. Солиқ қўмитаси икки ой муддатда "Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш" автоматлаштирилган дастуридаги солиқ хавфини аниқлаш бўйича мезонлар рўйхати очиқ ҳолатда ўз расмий веб сайтида эълон қилиб борилишини таъминласин.
15. 2025 йил 1 майдан бошлаб "Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш" автоматлаштирилган дастури натижаларига асосан солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) ҳолатлари бўйича ўтказиладиган солиқ текширувларига текширувларнинг бошланиши ҳақида камида 10 иш куни олдин тадбиркорлик субъектини хабардор қилиш талаби татбиқ этилмайди.
16. Солиқ қўмитаси тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ имтиёзларидан фойдаланилгандан сўнг даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобланган солиқ суммасининг камайишига олиб келадиган қайта ҳисоботларни солиқ органлари томонидан асослилиги ўрганиб чиқилгандан сўнг қабул қилиш тартибини жорий этсин.
17. 2025 йилда хизматлар соҳасини янада ривожлантириш бўйича "йўл харитаси" 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
18. Мазкур қарорнинг мақсадларига эришиш доирасида қуйидагилар масъул этиб белгилансин:
(а) "Ўзмиллийбанк" АЖ (Мирсоатов) ва тижорат банклари - Тошкент шаҳрида 1,5 миллион, ҳудудларда 1,5 миллион кишини даромадли меҳнат билан таъминлашга;
(б) Транспорт вазирлиги (Маҳкамов) - транспорт хизматлари ҳажмини 185 триллион сўмдан, экспортини 2,3 миллиард АҚШ долларидан оширишга;
(в) Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) - алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажмини 80 триллион сўмдан, экспортини 1 миллиард АҚШ долларидан оширишга;
(г) Марказий банк (Ишметов) - устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган тижорат банкларида кўрсатилаётган масофавий хизматлар ҳажмини камида 30 фоизга оширишга;
(д) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) - савдо хизматлари ҳажмини 174 триллион сўмдан оширишга;
(е) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова) - таълим хизматлари ҳажмини 37 триллион сўмдан оширишга;
(ж) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Худаяров) -230 минг хорижий фуқарони даволаш ва уларга диагностика хизматлари кўрсатишни ташкил қилиб, тиббий хизматлар экспортини 250 миллион АҚШ долларига етказишга;
(з) Туризм қўмитаси (Шадиев) - 16 миллион хорижий туристларни жалб қилиб, туризм хизматлари экспортини 4,5 миллиард АҚШ долларига етказишга.
19. Жойларда хизматлар соҳасида амалга оширилган лойиҳаларнинг натижадорлигини ўрганиш ҳамда иш ўринлари яратилиши ҳаққонийлиги устидан назорат қилиш Бош прокурор ўринбосари И.М. Адхамовга юклансин.
20. Белгилансинки, хизматлар соҳасида аҳоли бандлигини таъминлаш кўрсаткичлари, шу жумладан, амалга оширилган лойиҳаларнинг натижадорлиги ҳамда иш ўринлари яратилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПҚ-12-сон қарорининг 25-бандида белгиланган тартиб асосида амалга оширилади. Бунда:
(а) "Ўзмиллийбанк" АЖ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар ойнинг 20-санасига қадар хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳалар ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларнинг тизимли мониторинги натижаларини Бош прокуратурага киритиб боради;
(б) Солиқ қўмитаси ҳар ойнинг 20-санасига қадар "yangiish.mehnat.uz" электрон платформаси орқали қабул қилинган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширгандан сўнг ушбу маълумотлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Бош прокуратурага ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади;
(в) Бош прокуратура, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги "online-mahalla.uz", "yangiish.mehnat.uz" платформаларидаги, ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар юзасидан тайёрланган маълумотлар асосида ҳар ойнинг 25-санасига қадар аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб боради.
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
22. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
23. Қарор ижросини ҳар ойда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2025 йил 27 февралдаги
ПҚ-78-сон қарорига
1-ИЛОВА
2025 йилда Ўзбекистон Республикасида
хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Хизматлар номи |
2025 йил учун прогноз (ўсиш суръати)
|
|||
I чорак (фоиз)
|
II чорак (фоиз)
|
III чорак (фоиз)
|
IV чорак (фоиз)
|
||
Жами хизматлар |
114,2 |
114,9 |
115,1 |
115,4 |
|
1. |
Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари |
123,5 |
124,7 |
127,2 |
129,5 |
2. |
Молиявий хизматлар |
127,8 |
128,5 |
128,7 |
129,5 |
3. |
Транспорт хизматлари |
112,9 |
113,6 |
113,8 |
114,6 |
3.1. |
шу жумладан: автотранспорт хизмати |
113,0 |
113,7 |
113,9 |
114,6 |
4. |
Яшаш ва овқатланиш хизматлари |
107,2 |
107,9 |
108,2 |
108,8 |
5. |
Савдо хизматлари |
108,5 |
109,2 |
109,5 |
110,2 |
6. |
Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар |
105,3 |
106,0 |
106,2 |
107,1 |
7. |
Таълим соҳасидаги хизматлар |
113,1 |
113,9 |
114,1 |
115,0 |
8. |
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар |
110,6 |
111,3 |
111,5 |
113,2 |
9. |
Ижара хизматлари |
105,7 |
106,5 |
106,7 |
107,1 |
10. |
Компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар |
106,8 |
107,2 |
107,5 |
108,1 |
11. |
Бошқа шахсий хизматлар |
105,7 |
106,4 |
106,6 |
107,4 |
12. |
Меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар |
104,6 |
105,3 |
105,5 |
105,6 |
13. |
Бошқа хизматлар |
115,3 |
116,1 |
116,3 |
115,2 |
Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоровга ҳудуд, туман, шаҳар ва масъуллар кесимида мақсадли кўрсаткичларни белгилаш ваколати берилади.
Президентининг
2025 йил 27 февралдаги
ПҚ-78-сон қарорига
2-ИЛОВА
2025 йилда хизматлар соҳасида 3 миллион кишини
даромадли меҳнат билан таъминлаш ҳамда хизмат
кўрсатиш объектларини ташкил этишнинг
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Ҳудуд номи |
Яратиладиган жами иш ўринлари
|
шундан,
|
Янгидан ташкил этиладиган хизмат кўрсатиш объектлари, (бирликда)
|
Соҳада жами аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкалари (сони)
|
шундан,
|
|||
доимий ишга жойлаштириш
|
тадбиркорликка жалб қилиш
|
норасмий иш ўринларини расмий секторга ўтказиш
|
тадбиркорлик мақсадлари учун аукционга чиқариладиган ер участкалари (сони)
|
кўчма савдо фаолияти учун аукционга чиқарила- диган ер участкалари (сони)
|
|||||
Республика жами |
3 000 000 |
1 220 000 |
1 280 000 |
500 000 |
52 197 |
42 377 |
24 012 |
18 365 |
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
70 000 |
30 100 |
36 890 |
3 010 |
1 890 |
4 294 |
2 936 |
1 358 |
2. |
Андижон вилояти |
120 000 |
52 000 |
62 800 |
5 200 |
3 527 |
2 760 |
1 460 |
1 300 |
3. |
Бухоро вилояти |
131 000 |
56 700 |
68 630 |
5 670 |
3 727 |
2 859 |
1 239 |
1 620 |
4. |
Жиззах вилояти |
60 000 |
26 000 |
31 400 |
2 600 |
2 094 |
2 300 |
1 100 |
1 200 |
5. |
Қашқадарё вилояти |
110 000 |
47 600 |
57 640 |
4 760 |
3 785 |
4 250 |
2 250 |
2 000 |
6. |
Навоий вилояти |
50 000 |
21 700 |
26 130 |
2 170 |
1 140 |
721 |
311 |
410 |
7. |
Наманган вилояти |
153 000 |
66 200 |
80 180 |
6 620 |
5 255 |
2 370 |
870 |
1 500 |
8. |
Самарқанд вилояти |
195 000 |
85 000 |
101 500 |
8 500 |
4 500 |
2 900 |
1 900 |
1 000 |
9. |
Сурхондарё вилояти |
157 000 |
68 000 |
82 200 |
6 800 |
3 151 |
2 999 |
1 299 |
1 700 |
10. |
Сирдарё вилояти |
54 000 |
23 400 |
28 260 |
2 340 |
1 892 |
2 711 |
1 511 |
1 200 |
11. |
Тошкент вилояти |
130 000 |
56 300 |
68 070 |
5 630 |
4 202 |
5 555 |
2 978 |
2 577 |
12. |
Фарғона вилояти |
150 000 |
65 000 |
78 500 |
6 500 |
3 362 |
3 380 |
1 980 |
1 400 |
13. |
Хоразм вилояти |
120 000 |
52 000 |
62 800 |
5 200 |
3 672 |
5 018 |
3 918 |
1 100 |
14. |
Тошкент шаҳри |
1 500 000 |
570 000 |
495 000 |
435 000 |
10 000 |
260 |
260 |
|
Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоровга туман, шаҳар ва масъуллар кесимида мақсадли кўрсаткичларни белгилаш ваколати берилади.
Президентининг
2025 йил 27 февралдаги
ПҚ-78-сон қарорига
3-ИЛОВА
2025 йил 1 июлдан бошлаб хусусий
секторга ўтказилаётган давлат
хизматлари ва функциялари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Давлат хизмати (функцияси) номи |
Ваколатли орган номи |
Ваколат ўтказиладиган субъект номи
|
1. |
Риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш |
Давлат активларини бошқариш агентлиги |
Соҳадаги жамоат бирлашмалари ёки уюшмалар |
2. |
Баҳоловчиларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш |
||
3. |
Суд бошқарувчиси малака аттестатини бериш |
||
4. |
Баҳоловчиларга тоифалар бериш |
||
5. |
Ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш |
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги |
Аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектлари |
6. |
Карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш (фумигация) бўйича фаолият |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги |
Лицензиялаш тартиб-таомилларидан ўтган тадбиркорлик субъектлари |
7. |
Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларга малака сертификатини бериш |
Туризм қўмитаси |
Соҳадаги жамоат бирлашмалари ёки уюшмалар |
8. |
Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
Соҳадаги жамоат бирлашмалари ёки уюшмалар |
9. |
Якка тартибдаги уй-жойларнинг қурилиши ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан назорат юритиш |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти учун лицензияга эга субъектлар |
10. |
Кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларнинг қурилиши ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан назорат юритиш |
||
11. |
Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган "М" ва "N" тоифалардаги ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлаш |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги |
Аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектлари |
Президентининг
2025 йил 27 февралдаги
ПҚ-78-сон қарорига
4-ИЛОВА
Солиқ органлари ходимлари
томонидан уларга бириктирилган корхоналар ёки
маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектларида
ўтказиладиган текширувлар
РЎЙХАТИ
1. Назорат-касса техникасини ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш тартибини бузиш.
2. Меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходимларни ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фондини солиқ ҳисоботида акс эттирмаслик.
3. Ер майдонларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланиш.
4. Фойдали қазилмаларни ноқонуний қазиб олиш ёки қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини солиқ ҳисоботида тўлиқ акс эттирмаслик.
Президентининг
2025 йил 27 февралдаги
ПҚ-78-сон қарорига
5-ИЛОВА
2025 йилда хизматлар соҳасини
янада ривожлантириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш шакли
|
Ижро муддати |
Масъул ижрочилар |
1. |
Қуйидагилар бўйича ҳудуд, туман, шаҳар ва масъуллар кесимида тармоқ графиклари ва тақсимотларни тасдиқлаш: хизматлар соҳасини ривожлантириш ва соҳада аҳоли бандилигини таъминлаш; хизматлар соҳасидаги лойиҳаларга 67,4 триллион сўм миқдорида кредит маблағларини ажратиш; хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун девелоперлар орқали тадбиркорлик субъектларига нотурар жойларни лизингга беришга 4,5 триллион сўм миқдоридаги маблағлар йўналтириш; драйвер лойиҳаларни инфратузилма билан таъминлаш учун давлат бюджетидан 1 триллион сўм йўналтириш. |
Чора-тадбирлар режаси |
2025 йил март |
Вазирлар Маҳкамаси (Ж.Қўчқоров) |
2. |
Мазкур қарорга 3-иловага мувофиқ ваколатли органлар томонидан давлат хизматларини хусусий сектор томонидан кўрсатиш тартибларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2025 йил март |
Вазирлик ва идоралар, Адлия вазирлиги (А.Ташкулов) |
Карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш (фумигация) бўйича фаолиятни хусусий секторга ўтказишни назарда тутувчи "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Қонун лойиҳаси |
2025 йил апрель |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (И.Эргашев) |
|
3. |
Устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган тижорат банкларида кўрсатилаётган масофавий хизматлар ҳажмини камида 30 фоизга ошириш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2025 йил декабрь |
Марказий банк (Т.Ишметов), тижорат банклари |
4. |
Кредит олиш жараёнларини соддалаштириш. Бунда Марказий банк ҳузуридаги "Гаров реестри" ДУК маълумотлар базасини Адлия вазирлигининг маълумотлар базасига (заруратга кўра бошқа идораларнинг маълумотлар базасига) интеграция қилиш йўли билан молиявий хизматлар бўйича банклар иштирокидаги гаров (ипотека) шартномаларини расмийлаштиришни нотариал идорага келмасдан гаров (ипотека) нарсасига онлайн тақиқ қўйиш ва ечиш амалиётини жорий этиш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2025 йил март |
Марказий банк (Т.Ишметов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
5. |
Тошкент шаҳрида жамоат хавфсизлигини таъминлаган ҳолда: 26 та кўчани туну кун фаолият юритувчи савдо, туризм ва гастрономик кўчага айлантириш; туну кун фаолият юритувчи мингта савдо ва сервис нуқталарини ташкил этиш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2025 йил сентябрь |
Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ш. Умурзаков), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Миллий гвардия (Р.Джураев) |
6. |
Ҳудудлардаги драйвер лойиҳалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 1 триллион сўм маблағ ажратиш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2025 йил апрель |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
Бунда: 72 та соҳил бўйи дам олиш масканларини ишга тушириш; 62 та истироҳат боғларини замонавий қиёфага келтириб, 1 миллион аҳолини жалб қилиш; 154 та туну кун фаолият юритувчи савдо, туризм ва гастрономик кўчаларни ташкил қилиш; 364 та йўл бўйи ва бошқа сервис объектларини ташкил этиш. |
2025 йил давомида |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
||
7. |
Туман (шаҳар)ларда иқтисодий ўсишга туртки берувчи драйвер лойиҳаларни аниқлаш, шакллантириш ва амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2025 йил май |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
8. |
Магистрал ва маҳаллий йўллар қурилиши лойиҳасидан камида 25 фоиз иқтисод қилиш орқали 50 та туманлараро йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар белгилаш. |
Чора-тадбирлар режаси |
2025 йил март |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Автомобиль йўллари қўмитаси (Ж.Турсунов), Бош прокуратура (С.Самадов) |
9. |
Тошкент шаҳри тажрибаси асосида Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузурида "Инвест компания" ташкил қилиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси, амалий чора-тадбирлар |
2025 йил апрель |
Самарқанд вилояти ҳокимлиги (А.Бобоев) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
"Инвест компания" орқали 2025 йилда вилоятда туризм ва хизматлар инфратузилмасини ривожлантиришга 500 миллиард сўм йўналтириш ва хизматлар ҳажмини 25 фоизга ошириш. |
2025 йил давомида |
|||
10. |
Солиқ органлари ходимлари томонидан уларга бириктирилган корхоналар ёки маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектларида мазкур қарорга 4-иловада келтирилган ҳолатлар бўйича сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартибини белгилаш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2025 йил апрель |
Солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Хайдаров), Савдо-саноат палатаси (Д.Вахабов), Бизнес-омбудсман (Д.Қосимов) |
11. |
Тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартибини соддалаштириш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2025 йил апрель |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров) |
12. |
Лабораторияларни аккредитациядан ўтказишни соддалаштириш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2025 йил апрель |
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А.Жуманзаров) |
13. |
Ветеринария хизматлари сифатини яхшилаш, жумладан, хусусий ветеринария ва пара-ветеринария хизматларини 5 бараварга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш. |
Чора-тадбирлар режаси |
2025 йил апрель |
Ветеринария қўмитаси (Б.Норқобилов) |
14. |
1. Ҳар бир вазирлик ва идора томонидан асосий функциялари ва хизматлари, уларнинг аҳамияти ва хусусиятларини тўғрисида маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Рақобат қўмитасига тақдим этиш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2025 йил март |
Вазирлик ва идоралар |
2. Вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган таклифлар асосида хусусий сектор томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган ҳамда улар учун жозибадор бўлган функциялар (хизматлар) рўйхатини шакллантириш. |
2025 йил апрель |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Рақобат қўмитаси (Х.Тўрахўжаев), Савдо-саноат палатаси (Д.Ваҳобов) |
||
3. Хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функциялари ва хизматлари юзасидан жамоатчилик муҳокамаларини ўтказиш. |
2025 йил май |
|||
4. Хусусий сектор қизиқиш билдирган давлат функциялари ва хизматларини уларга ўтказиш шакллари, тартибга солиш усуллари юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. |
2025 йил июнь |
|||
15. |
Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, рақобатбардош муҳитни шакллантириш ҳамда тадбиркорларга янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритиш. Бунда 18 та давлат хизмати ва функциясини хусусий секторга беришни назарда тутиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2025 йил август |
Вазирлар Маҳкамаси (Ж.Қўчқоров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Умрзақов), Адлия вазирлиги) (А.Ташкулов), Рақобат қўмитаси (Х.Тўрахўжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиков) |
16. |
Қурилиш соҳасидаги лицензияларни инсон омилисиз онлайн тарзда беришни йўлга қўйиш (биринчи босқичда - I ва II тоифа объектлари бўйича архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти учун) юзасидан таклифларни тайёрлаш ва тақдимот қилиш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2025 йил апрель |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов) |
17. |
Барча турдаги ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали сотишда нархларнинг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймаслик чоралари, бўлиб-бўлиб тўлаш механизмларининг амалда самарадорлик ҳолати, бошланғич нархни шакллантириш ва тушган тўловларни тақсимлаш бўйича қоидаларнинг асослилигини ўрганиб, таклифлар ишлаб чиқиш. Бунда тадбиркорлар талабини ўрганиб, ер участкалари ва давлат мулки объектларини ижарага олиш ёки хусусийлаштириш бўйича очиқ, шаффоф, манфаатли шартларни эълон қилиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2025 йил апрель |
Рақобат қўмитаси (Х.Тўрахўжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиков), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
1. Тошкент шаҳри Чилонзор тумани "3-Чарх Камолон" МФЙ Байналмилал кўчаси, 53-уйда жойлашган "02 (Б)" литер биносини "Савдо ва сервис" уюшмасига (кейинги ўринларда - Уюшма) 15 йил муддатга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида қуйидаги шартларда бериш: ушбу бинода Уюшма таъсисчилигида нодавлат касбий таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш, йилига камида 3 000 нафар фуқарони ғазначи, сотувчи, новвой, қассоб, электрик, товаршунос, администратор каби йўналишлар бўйича бепул тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш; нодавлат касбий таълим ташкилотида касбий таълим дастурларини ўзлаштирган шахсларга ва қисқа муддатли курслар битирувчиларига диплом ёки компетенцияни (малакани) эгаллаганлик тўғрисидаги сертификатлар бериш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2025 йил май
|
Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ш.Умурзаков), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиков), Савдо-саноат палатаси (Д.Вахабов) |
|
2. 2025 йил якунига қадар Тошкент шаҳри тажрибаси асосида ҳар бир ҳудудда нодавлат касбий таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2025 йил декабрь |
Савдо-саноат палатаси (Д.Вахабов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
|
19. |
Ҳар бир вилоятда 5 тадан давлат мулки объектини тадбиркорларга ижарага бериб, камида 100 минг ёшларни IT ва чет тилига ўқитиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2025 йил декабрь |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиков) |
20. |
2030 йилга қадар аҳолининг инглиз тилини билиш даражаси бўйича халқаро рейтингда топ-50 талик давлатлар қаторига кириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш. |
Чора-тадбирлар режаси |
2025 йил июнь |
Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), |
21. |
Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихоналари томонидан тегишли давлатнинг хизматлар импортини таҳлил қилиш, натижаларини вазирлик ва идораларга етказиш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2025 йил март |
Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов) |
Таҳлиллар асосида ўқув дастурларини мослаштириш, ушбу давлатлар талабига тўғри келадиган мутахассис тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш. |
Чора-тадбирлар режаси |
2025 йил апрель |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Захидов) |
|
22. |
Ривожланган давлатлардаги 50 нафар ўзбекистонликларнинг стартап лойиҳаларини акселерация ва инкубация дастурларига жалб қилиш ва инвестиция киритиш бўйича венчур жамғармаларга тавсиялар бериш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2025 йил давомида |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
23. |
Кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрини тўлиқ шакллантириш бўйича ҳудудлар кесимида аниқ муддатларни белгилаган ҳолда чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Чора-тадбирлар режаси |
2025 йил март |
Кадастр агентлиги (Ф.Пулатов) |
24. |
Бино-иншоотларга мулк ҳуқуқи мавжуд бўлиб, ер участкасига ҳуқуқ тури белгиланмаган ва шу сабабли ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиб келинаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларига ижара шартномасини янги муддатга узайтириш механизмлари бўйича таклифлар киритиш. Бунда: ижарага олувчининг мурожаатини кўриб чиқиш, шартномани имзолаш ва рўйхатга олиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштирилиши; ер участкаси (бино ва иншоот)дан фақатгина бошқа мақсадларда фойдаланилганда, икки йил мобайнида фойдаланилмаганда, ер ва мол-мулк солиғи, ижара тўловлари мунтазам тўланмай келинганда ижара шартномасини янги муддатга узайтиришни рад этишни назарда тутиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2025 йил апрель |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Кадастр агентлиги (Ф.Пулатов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиков) |
25. |
Барча турдаги йўловчи ташиш транспорти воситалари қатнови ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформани ишга тушириш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2025 йил май |
Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), "Uzbekistan airways" АЖ, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва барча резидент авиакомпаниялар |
Бунда ташувчилар томонидан ўз ахборот тизимларини ушбу платформа билан интеграция қилиш. |
2025 йил апрель |
|||
26. |
Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ҳамда автомобиль транспортида йўловчиларни буюртма асосида ташиш қоидаларини белгилаш. |
Ҳукумат қарори лойиҳаси |
2025 йил апрель |
Вазирлар Маҳкамаси, Транспорт вазирлиги (И.Махкамов) |
27. |
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ўз соҳасида (ҳудудида) кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланишни енгиллаштириш учун рақамлаштириш бўйича алоҳида "KPI" кўрсаткичларини белгилаш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2025 йил март |
Вазирлар Маҳкамаси, Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (А.Мусаев), вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
28. |
Маҳаллий экспедиторлик ташкилотлари билан маслаҳат кенгашини ташкил қилган ҳолда уларнинг халқаро ташишдаги улушини 2025 йилда 25 фоизга, 2026 йил 50 фоизгача олиб чиқиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. |
Чора-тадбирлар режаси |
2025 йил апрель |
Транспорт вазирлиги (И.Махкамов) |
Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус, Термизга авиарейсларни 2 бараваргача ошириш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2025 йил апрель |
Транспорт вазирлиги, (И.Махкамов), "Uzbekistan airways" АЖ, "Uzbekistan Airports" АЖ, "Ўзаэронавигация" маркази ДУК, барча резидент авиакомпаниялар
|
|
2025 йил якунига қадар 15 миллион йўловчига хизмат кўрсатиб, авиация хизматлари ҳажмини камида 20 фоизга ошириш. |
2025 йил декабрь |
|||
30. |
Маҳаллий авиарейсларда йўловчи ташишдан кўрилган зарарни қоплаш механизмини қайта кўриб чиқиб таклифлар киритиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2025 йил апрель |
Вазирлар Маҳкамаси (Ж.Қўчқоров), Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норкулов) |
31. |
Тошкент шаҳридан Янгийўл, Чиноз ва Сирдарё туманларига қатнайдиган замонавий электропоезд ҳаракатини йўлга қўйиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасида тақдимот қилиш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2025 йил май |
Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ |
32. |
Автомобиль йўллари бўйларида йўлбўйи сервис ("Service area", "Service point" каби хизмат кўрсатиш) объектларини ташкил этиш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаш. Бунда: йўлбўйи сервис объектларини қуриш учун автомобиль йўллари ёқасидаги бўш ерларни ўрнатилган тартибда аукцион савдоларига чиқариш; автомобиль йўллари бўйларида 72 та йўлбўйи сервис ("Service area" ва "Service point") объектларини ташкил этишни назарда тутиш. |
Чора-тадбирлар режаси |
2025 йил март |
Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), Автомобиль йўллари қўмитаси (Ж.Турсунов) |
33. |
2025-2027 йилларга мўлжалланган йирик мультимодал логистика марказлари тармоғини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш. Бунда: республика логистика марказларида юкларга ишлов бериш қувватини камида 2 баробарга ошириш; имтиёз ва преференциялар ҳамда ер участкаларининг манзилли рўйхати ва уларни аукционга чиқариш бўйича соддалаштирилган механизмларни назарда тутиш. |
Чора-тадбирлар режаси |
2025 йил апрель |
Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Савдо-саноат палатаси (Д.Вахабов), Божхона қўмитаси (А.Мавлонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
34. |
Маҳаллий автомашина ишлаб чиқарувчи корхоналарга автомашиналар учун тўлов қилишда бериладиган чегирмаларни банк кредити эвазига автомашиналар харид қилишга ҳам татбиқ этиш ва банкларга ушбу чегирмани қабул қилишга рухсат этиш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2025 йил март |
Марказий банк (Т.Ишметов), "Ўзавтосаноат" АЖ (У.Розукулов) |
35. |
Малайзия ва индонезиялик зиёратчилари учун "Умра плюс" тур пакетини ишлаб чиқиш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2025 йил май |
Туризм қўмитаси (У.Шадиев) Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов) Транспорт вазирлиги (И.Махкамов) |
Бунда Туризм қўмитаси, Ўзбекистоннинг хориждаги элчилари, "Uzbekistan Аirways" АЖнинг хориждаги вакиллари ва бошқа манфаатдор масъуллар билан биргаликда "Умра плюс" тур пакетини тарғибот қилиш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқлаш. |
Чора-тадбирлар режаси |
|||
36. |
Камида 1 миллион хорижий туристни жалб қиладиган концерт, бизнес форум ва кўргазмалар ўтказиш дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда Шаҳрисабзда "Оқсарой", Хивада "Ичан қалъа", Бухорода "Лаби ҳовуз", Тошкентда "Янги Ўзбекистон" майдонларида концерт, кўргазма, форумлар ўтказишни назарда тутиш. |
Чора-тадбирлар режаси |
2025 йил март |
Савдо-саноат палатаси (Д.Вахабов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Туризм қўмитаси (У.Шадиев), Маданий мерос агентлиги (Б.Абдукаримов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тижорат банклари |
37. |
Туристлар учун жозибадор тарихий объектларни аниқлаш ва реставрация қилиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Чора-тадбирлар режаси |
2025 йил июнь |
Маданий мерос агентлиги (Б.Абдукаримов), Туризм қўмитаси (Ж.Абдусаломов), Фанлар академияси (А.Зиё), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
38. |
Республикада 24 та ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказида тиббий туризмни ривожлантириш орқали 2025 йилда 30 миллион долларлик тиббий хизматлар экспортини амалга ошириш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2025 йил декабрь |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Умрзақов) |
39. |
Осиё тараққиёт банки билан 5 та республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказини хорижий компанияларига бошқарувга бериш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2025 йил сентябрь |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Умрзақов) |
40. |
Тадбиркорларни жалб қилган ҳолда қўшни давлатлар билан чегара олди ҳудудларда 21 та кўп тармоқли клиника ташкил қилиш. |
Чора-тадбирлар режаси |
2025 йил май |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров) |
41. |
Маҳаллаларда эҳтиёждан келиб чиқиб туну кун фаолият юритадиган бир марталик тиббий хизмат кўрсатувчи хусусий тиббий пунктлар (қон босимини ўлчаш, муолажалар кўрсатиш каби ҳамшира хизматлари) ташкил этиш амалиётини йўлга қўйиш. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан биргаликда маҳалла ҳудудидаги маҳалла ва давлатга тегишли бино ва иншоотларга бўлган ижара ҳуқуқини ташаббускор тадбиркорларга хусусий тиббий пунктлар фаолиятини йўлга қўйиш учун электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариб бориш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2025 йил апрелдан бошлаб мунтазам равишда |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров) |
42. |
Маҳаллаларда туну кун фаолият юритадиган бир марталик тиббий хизмат кўрсатувчи хусусий тиббий пунктлар (қон босимини ўлчаш, муолажалар кўрсатиш каби ҳамшира хизматлари) учун белгиланган талаблар ва нормаларни соддалаштириш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2025 йил март |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (С.Абдуллаев) |
43. |
Тиббиёт соҳасида хизматларни ривожлантириш бўйича Самарқанд вилояти тажрибасини бошқа ҳудудларга жорий этиш бўйича таклифлар киритиш. |
Ахборот хати |
2025 йил март |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (С.Абдуллаев) |
44. |
Топ-1000 таликдан ўрин олувчи олий таълим муассасалари сонини 2025-2026 йилларда 10 тага етказиш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда чет эллик талабаларни жалб қилиб, таълим хизматлари экспортини 100 миллион долларгача етказишни назарда тутиш. |
Чора-тадбирлар режаси |
2025 йил апрель |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов) |
45. |
Маданият вазирлиги тизимидаги 120 та маданият ва санъат марказини Туркия тажрибаси асосида хусусий секторга бериш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни тақдимот қилиш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2025 йил апрель |
Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
46. |
Туризм маҳаллаларининг ихтисослашуви, жойлашуви ва тақдим этадиган туризм маҳсулотларидан келиб чиқиб, уларнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилувчи маълумотларни (буклет, брошюра, видео) шакллантириб, маҳаллий ва хорижий туристларни ушбу ҳудудларга кенг жалб қилиш ҳамда қизиқишларини уйғотиш мақсадида "uzbekistan.travel" платформасига жойлаштириш ва доимий янгиланиб борилишини таъминлаш. Шунингдек, доимий равишда хорижий давлатларда ташкил этиладиган халқаро туризм кўргазма ва ярмаркаларида, халқаро нуфузли туристик ва маркетинг электрон платформаларида туризм маҳаллалари тўғрисида кенг тарғиб қилиб бориш чораларини кўриш белгилаш. |
Амалий чора- тадбирлар |
Доимий |
Туризм қўмитаси (У.Шадиев) |
47. |
Туризмга ихтисослашган маҳаллаларда ҳар йили "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" ички туризм ярмаркасини ташкил этиш. |
Амалий чора- тадбирлар |
Доимий |
Туризм қўмитаси (У.Шадиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
48. |
Хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил" картасини жорий этиш. Бунда барча туристик объектларга кириш жойларида "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил" электрон картаси орқали тўлов қилиш тизимини назарда тутиш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2025 йил июнь |
Туризм қўмитаси (У.Шадиев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
49. |
Республикада телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш учун 30 минг км оптик толали алоқа линияларини ҳамда 6 мингта мобиль алоқа таянч станцияларини ўрнатиш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2025 йил декабрь |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов) телекоммуникация операторлари ва провайдерлари |
50. |
Мазкур қарорда белгиланган мезонлар асосида 2025 йилда туман (шаҳар)лар кесимида хизматларни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни тасдиқлаш. |
Чора-тадбирлар режаси |
2025 йил март |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
Президентининг
2025 йил 27 февралдаги
ПҚ-78-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги "Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4742-сон қарорига илова қуйидаги мазмундаги 104-банд билан тўлдирилсин:
"104. Енгил автотранспорт воситасида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш (лицензия варақаси бўлганда)".
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 майдаги "Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5108-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги "Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-104-сон қарорининг 2-банди "а" кичик бандида:
а) биринчи хатбошидаги "2025" рақами "2028" рақами билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"2025 йил 1 январдан бошлаб мазкур солиқ имтиёзи тадбиркорлик субъектларининг ҳар ойда иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,5 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланган ўттиз ёшгача бўлган ходимларига нисбатан қўлланилади";
в) учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июлдаги "Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида"ги ПҚ-311-сон қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"5. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ:
енгил автотранспорт воситасида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар ушбу фаолият билан лицензия варақасига (кейинги ўринларда - лицензия) асосан шуғулланади;
йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти билан шуғулланадиган ўзини ўзи банд қилган шахслар (кейинги ўринларда - ўзини ўзи банд қилган ташувчилар) бир йилда бир маротаба транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиши шарт;
ўзини ўзи банд қилган ташувчилар "Uztrans" ахборот тизими базасига киритилган кўп тармоқли поликлиникалар ва хусусий тиббиёт муассасалари орқали бир йилда бир маротаба тиббий кўрикдан ўтиши шарт;
йўналишсиз такси фаолияти учун лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи барча турдаги ташувчилардан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида ундирилади. Бунда давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди;
лицензияда йўналишсиз такси фаолияти билан шуғулланадиган ўзини ўзи банд қилган шахс ва унинг автотранспорт воситаси, фаолият кўрсатиш ҳудуди ҳамда лицензиянинг амал қилиш муддати ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади;
ўзини ўзи банд қилган ташувчиларнинг автомобиль транспорти том қисмига "TAXI" таниш белгили фонарь ўрнатилади;
бошқа соҳаларда меҳнат шартномасига асосан банд бўлган шахслар бир вақтнинг ўзида йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти билан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда шуғулланишлари мумкин;
йўналишсиз таксилар учун автомобиль транспортининг олд ойнасининг юқоридаги ўнг бурчагига жойлаштирилган яшил рангли ёритиш чироғи, ҳисоблагич (таксометр) ва радиоалоқа воситаси, шунингдек, назорат-касса машинасини ўрнатиш талаб этилмайди".
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг "2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-455-сон қарори 5-банди "б" кичик бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:
"Ер ости бойликлари ва техноген минерал ҳосилалардан ўзбошимчалик билан фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида, солиқ органларига маркшейдерлик хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар билан тўғридан-тўғри шартнома тузган ҳолда мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқи берилади".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 28 февраль


