язык интерфейса

Корхона юристи

Корхона юристи/ Қонунчиликда янги/ 2025 йил учун қонунчиликда янги/ Апрель, 2025 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.04.2025 й. ПФ-67-сон "Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.04.2025 й.

N ПФ-67



ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, ЭКСПОРТ

ВА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ, САВДО ВА САНОАТ

СИЁСАТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Жаҳон иқтисодиётидаги кескин ўзгаришлар, ташқи хатарлар ва глобал рақобат шароитида миллий ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчиларни самарали қўллаб-қувватлаш, ички бозорда адолатли рақобат муҳитини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:


I. Асосий мақсад


1. Белгилансинки, ушбу Фармонни қабул қилишдан асосий мақсад ишлаб чиқариш, миллий маҳсулотлар экспорти, янги иш ўринларини яратиш бўйича 2025 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳисобланади.


II. Ички бозорда рақобат муҳитини ривожлантириш


2. Белгилансинки:

(а) олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби Тарифлар ва савдо бўйича бош битим (GATT) ва мазкур битимнинг VII моддасини қўллаш тўғрисидаги 1994 йилдаги битимда белгиланган умумий тамойил ва қоидаларга тўлиқ мувофиқлаштирилади;

(б) товарларнинг божхона қийматини аниқлашда имтиёзлар ёки махсус божхона расмийлаштируви тартиблари, жумладан, муайян аниқлаш усулларини қўллашга йўл қўйилмайди;

(в) божсиз олиб кириш меъёрлари ва божхона расмийлаштируви шартлари жаҳон стандартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


3. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ички бозорда рақобат муҳитини ривожлантириш чоралари бўйича қарор қабул қилсин.


III. Сертификация ва техник назорат соҳасидаги ислоҳотлар


4. Белгилансинки:

(а) хавф даражаси юқори бўлган маҳсулотларни мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби бекор қилиниб, уларга мувофиқлик тўғрисидаги декларация расмийлаштириш тартиби жорий этилади;

(б) 2025 йил 1 майдан бошлаб мувофиқлик декларациясини сертификатлаштириш органларида рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинади ҳамда уларни шакллантириш ва ҳисобга олиш Техник тартибга солиш ахборот тизими орқали амалга оширилади.

(i) Вазирлар Маҳкамаси 2025 йил 1 августга қадар мажбурий сертификатланадиган товарлар рўйхатини тубдан қисқартириш ва маҳсулотлар мувофиқлигини декларациялаш амалиётини кенг қўллаш чораларини кўрсин.


5. Мувофиқликни баҳолаш ва назорат органлари функциялари қуйидагича қайта тақсимлансин:

(а) озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги назорати бўйича ваколатли орган вазифалари Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан амалга оширилади. Бунда:

(i) 2025 йил 1 августдан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотлари учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади;

(ii) Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси 2025 йил 1 августга қадар Кодекс Алиментариус стандартлари асосида энг устувор озиқ-овқат маҳсулотларига тегишли санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини тасдиқласин;

(iii) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари дахлдор вазирлик ва идоралар билан келишилгандан сўнг тўғридан-тўғри амал қилади;

(б) иловага мувофиқ айрим товарлар cанитария-эпидемиология, давлат ветеринария хизмати, ўсимликлар карантини, техник тартибга солиш назоратидаги рўйхатлардан чиқариб ташлансин.


6. Санитар, фитосанитар ва ветеринария назорати соҳасидаги қуйидаги тартиб-таомилларга мажбурий амал қилиш 2025 йил якунигача талаб қилинмасин:

(а) маҳаллий ва импорт озиқ-овқат маҳсулотлари учун санитария ва эпидемиология хизматларининг лабораториялари натижаларига асосан санитария-эпидемиологик хулоса олиш орқали сертификатлаш;

(б) барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, болалар овқатлари, терапевтик ва профилактик овқатланиш учун парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик фаол озиқ-овқат қўшимчалари ва янги рецептлар ёки янги технология асосида яратилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун барча техник ҳужжатларни (озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича барча янги ўзгаришларни, шу жумладан, рецептлар, технологик кўрсатмалар (нормалар), қоплама ҳажми, техник шартлар, ишлаб чиқариш, қадоқлаш, маркировкалаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш жараёнларига оид) Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишиш ва тасдиқлаш;

(в) алкоголсиз ичимликлар учун қўшимчалар, хомашё, хусусан, ичимликлар ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмларни ишлаб чи

...