Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.04.2005 й. ПҚ-56-сон "Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.04.2005 й.

N ПҚ-56



БАНК ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ

ҚИЛИШ ВА ЭРКИНЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш, унинг барқарор ривожланишини таъминлаш, тижорат банкларининг иш самарадорлигини ошириш, уларнинг капиталлашиш даражасини кўтариш, инвестиция жараёнларида ва иқтисодиётнинг таркибий ўзгаришларида кенг иштирок этишини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар банк тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва эркинлаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

пул муомаласини мустаҳкамлаш, миллий валюта ва унинг айирбошлаш курси барқарорлигини кучайтириш, аҳолининг банк депозитларига қўядиган омонатлари кўпайишини рағбатлантириш, банкдан ташқари айланмада қолаётган молиявий маблағлар ва оқимларни банк айланмасига жалб этиш;

тижорат банклари барқарорлигини мустаҳкамлаш ва ошириш, банкларни капиталлаштириш, уларнинг устав жамғармалари ва айланма маблағларини кўпайтириш, кредит портфелларини соғломлаштириш ва даромадини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриш;

тижорат банкларини тўлиқ хусусийлаштириш, банк ва лизинг хизматларининг тўлақонли бозорини шакллантириш, халқаро банк ва молия капиталини кенг кўламда жалб этган ҳолда қўшма банклар ташкил қилиш;

пул-кредит сиёсати воситаларини, жумладан лойиҳаларни молиялашни янада такомиллаштириш, нақд ва нақдсиз пул муомласини ҳамда ҳисоб-китоблар шаклини унификациялаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг товарларига харидорлар талабини рағбатлантирувчи турли хил истеъмол кредитларини ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар қабул қилиш;

иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларда, инвестиция дастурларини амалга оширишда, биринчи галда иқтисодиётнинг реал тармоқларига инвестиция киритиш учун маблағлар жалб этишда тижорат банкларининг фаол иштирок этиши;

тижорат банкларининг корхоналарни хусусийлаштириш ва акциялаштириш жараёнларида кенг иштирок қилиши, қимматли қоғозлар бозорида тижорат банкларининг операцияларини ва банкларнинг корхоналарни ишончли бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш;

тижорат банкларини касбий жиҳатдан юқори малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш, банк ходимларининг масъулияти ва маданиятини ошириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги тижорат банклари билан биргаликда ишлаб чиққан 2005-2007 йилларда Банк секторини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

5. Тижорат ва хусусий банкларнинг акциядорлик жамиятларини ишончли бошқарувида фаол ҳамда кенгроқ иштирок этишлари уларнинг республика ҳудудидаги устувор вазифаларидан бири деб ҳисоблансин.

Тижорат банкларининг хусусийлаштириш жараёнларидаги иштирокини кенгайтириш учун тижорат банкларига қимматли қоғозларнинг бирламчи бозорида қатнашишларига ҳамда хусусийлаштириладиган корхоналар акцияларининг 50 фоизгача миқдорини белгиланган тартибда сотиб олишларига рухсат берилсин.


6. Тижорат банклари акциялари (улушлари) бўйича жисмоний шахсларнинг дивиденд тарзида олган даромадлари 2010 йилнинг 1 январига қадар солиққа тортишдан озод қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Молия вазирлиги ва Марказий банк иштирокида 2005-2006 йилларда "Асака" банкини хусусийлаштиришни, 2005-2009 йилларда эса Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкини хусусийлаштиришни амалга оширсин, давлат улуши қисмини етакчи хорижий банкларга ва халқаро молия институтларига сотсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг тижорат банкларига 2010 йилни ҳам ўз ичига олган даврда қуйидаги солиқ имтиёзлари бериш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин:

банклар республикамиз корхоналарига уч йилдан ортиқ муддатга инвестиция кредитлари беришдан олган ва банкларнинг ўз капиталини кўпайтиришга йўналтирилган фойдаларини фойда (даромад) солиғидан озод қилиш. Статистика ва банк ҳисоботларида банкларнинг берилган узоқ муддатли кредитлардан олган фойдалари акс эттирилиши таъминлансин;

тижорат банкларининг тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ ташкил этиладиган кичик банкларни очиш бўйича сарф-харажатларини солиққа тортиладиган базадан чиқариш.


9. Тижорат банкларига халқаро банк нормаларига мувофиқ синдициялаштирилган кредитларни амалиётга кенг тадбиқ қилиш, жумладан хорижий банк капиталини жалб этиш йўли билан инвестиция дастурларини амалга оширишда фаол иштирок этиш тавсия қилинсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Банклар уюшмаси ва тижорат банклари билан биргаликда:

тижорат банкларида инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва инвестиция кредитлари ажратиш бўйича коллегиал қарорлар қабул қилиш тартибини кучайтирсин;

банкларнинг лойиҳаларни инвестициялаш, инвестиция кредитлари бериш ва уларга хизмат кўрсатиш масалалари билан шуғулланувчи таркибий бўлинмаларини юқори малакали кадрлар билан мустаҳкамласин;

Банк-молия академиясида лойиҳаларни молиялаш факультети ва банк ходимлари малакасини ошириш курсларини очсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда тижорат банклари Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда:

тижорат банкларининг кредит портфелларини, жумладан Ҳукумат томонидан кафолатланган кредитларни комплекс таҳлил қилсин;

ҳар бир тижорат банки бўйича корхоналарнинг қарз мажбуриятларини дисконт қиймати бўйича учинчи шахсларга сотиш, банкротлик таомиллари жараёнида тугатилган ва сотилган корхоналарнинг умидсиз кредитлари суммаларини банкларнинг зарарига олиб бориш йўли билан ҳисобдан чиқариш назарда тутилган муаммоли кредитларни реструктуризациялаш дастурини ишлаб чиқсин;

тижорат банкларининг Ҳукумат кафолати билан берилган кредитларини реструктуризациялашни таъминлаш мақсадида давлат қимматли қоғозларини чиқариш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2005-2007 йилларда тижорат банкларига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

тугатилаётган банкрот корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати билан берилган кредитлар бўйича қарзини биринчи навбатда ундириб олиш;

банкротлик тўғрисида банк томонидан қўзғатилган даъво муносабати билан тугатиш жараёнида бўлган, кредиторлик қарзи таркибида банк кредитлари бўйича қарз 70 фоиз ва ундан кўпроқни ташкил этадиган корхонани, суд қарори бўйича банк мулкига ўтказиш, шу жумладан бундай корхонани сотишдан олинган маблағларни кредиторлик қарзини қоплашга йўналтирган ҳолда уни маҳаллий ва хорижий инвесторларга сотиш.

Белгилансинки, тижорат банкларининг банкротлик тўғрисида банк томонидан қўзғатилган даъво муносабати билан тугатиш жараёнида бўлган корхонанинг банк мулкига ўтказилиши натижасида қўлга киритилган мол-мулки янги мулкдорларга сотилмагунча мулк ва ер солиғига тортилмайди.


13. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тижорат банклари фаолиятига маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аралашувига, банклар ва уларнинг филиалларини банк фаолияти билан боғлиқ бўлмаган тадбирлар ва ишларни бажаришга жалб этишга йўл қўймаслик борасида банклар тўғрисида амалдаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан назоратни кучайтирсин. Қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган мансабдор шахслар маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказий банк, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда:

амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тақдим этсин, уларда банк кредитларини таъминлаш гарови сифатида расмийлаштирилган тўловни мулк ҳисобидан ундиришнинг суддан ташқари тартиби соддалаштирилиши кўзда тутилсин.

ўзининг меъёрий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


15. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистан Республикаси Марказий банкининг Раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 15-16-сон, 112-модда.









































Время: 0.1614
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск