язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Халқаро ҳамкорлик/ Дипломатик, иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантириш ва янада чуқурлаштириш масалалари/ Осиё/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.04.2005 й. ПҚ-58-сон "Ҳиндистон Республикаси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.04.2005 й.

N ПҚ-58


ҲИНДИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН

ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4-6 апрель кунлари Ҳиндистон Республикасига қилган Давлат ташрифи давомида эришилган битимлар ва аҳдлашувлар амалга оширилишини ҳамда Ҳиндистон Республикаси билан сиёсий, савдо-иқтисодий, ҳарбий-техникавий ва гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Давлат ташрифи давомида имзоланган Ҳиндистон Республикаси билан икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган битимлар ва эришилган аҳдлашувларни амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ушбу қарорнинг иловасида кўрсатилган вазирликлар ва идоралар, масъул ижрочилар Ҳиндистон Республикаси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича тасдиқланган тадбирларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминласин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги Давлат ташрифи давомида имзоланган ҳужжатлар ва битимларнинг бажарилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И.Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 15-16-сон, 113-модда.