ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат унвонлари ва мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.2005 й. 102-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 60 йиллиги нишонланиши муносабати билан 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонини бажариш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
15.04.2005 й.
N 102
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ИККИНЧИ ЖАҲОН
УРУШИДАГИ ҒАЛАБАНИНГ 60 ЙИЛЛИГИ
НИШОНЛАНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН
1941-1945 ЙИЛЛАРДАГИ УРУШ ҚАТНАШЧИЛАРИ
ВА НОГИРОНЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА"ГИ
ФАРМОНИНИ БАЖАРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 60 йиллиги нишонланиши муносабати билан 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларини мукофотлаш тўғрисида" 2005 йил 6 апрелдаги ПФ-3593-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 60 йиллиги" юбилей медалини ва пул мукофотини топшириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига пул мукофотлари тўлаш учун зарур ҳажмда нақд пул маблағлари билан таъминлаш тавсия этилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 15-16-сон, 115-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2005 й., N 4, 22-модда.