Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар /

Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва маълумотномаларни бериш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 19.01.2000 й. 873-сон билан рўйхатга олинган ЎзР ССВ томонидан тасдиқланган ва ЎзР ИТВ билан келишилган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.01.2000 й.

N 873



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ

ВАЗИРЛИГИ БИЛАН

КЕЛИШИЛГАН



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва

маълумотномаларни бериш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонуни ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган.

Мазкур Йўриқнома меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва маълумотномаларни бериш шартлари ва тартибини белгилайди.

Уларнинг хўжалик мансублиги, мулкчилик шакли ва хўжалик юритувидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотлар ходимларининг, шунингдек шартномалар асосида ишлайдиган ва якка тартибдаги меҳнат, хусусий тадбиркорлик фаолияти билан, шу жумладан ижара шартларида шуғулланувчи ёки деҳқон хўжалигида ишловчи фуқароларнинг вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги меҳнатга лаёқатсизлик варақаси билан, айрим ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шакллар асосидаги маълумотномалар билан тасдиқланади.


2. Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат таътилида бўлган, ишламайдиган шахсларга, ҳарбий хизматчиларга (бундан ихтиёрий ёлланганлар мустасно), шунингдек ИИВнинг аттестацияланган ходимларига (бундан мазкур Йўриқноманинг 31-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳоллар мустасно) берилмайди.

Келтириб ўтилган ҳоллардан ташқари меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ёки белгиланган шаклдаги маълумотномалар харбий хизматчиларга ва ИИВнинг аттестацияланган ходимларига берилмайди.

Фавқулодда ҳолларда, Ижтимоий таъминот вазирлиги хузуридаги Пенсия жамғармаси ҳудудий бўлинмаларининг қарорига кўра меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ишдан узрли сабабга кўра бўшатилган шахсларга, агар бетоблик ёки ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил муносабати билан меҳнатга лаёқатсизлик ишдан бўшатиб юборилгандан сўнг бир ойлик муддат ичида юз берган бўлса, шунингдек Қуролли Кучларда хизматдан бўшатилганларидан сўнг бир ойлик муддат давомида бетоб бўлиб қолган собиқ харбий хизматчиларга берилиши мумкин.


3. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси қуйидагича:

а) ишдан озод қилувчи;

б) ижтимоий суғурталаш татбиқ этиладиган шахсларга вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик муносабати билан нафақа тўлаш ҳуқуқини берувчи;

в) меҳнатга лаёқатнинг вақтинчалик йўқотилиши билан бетоблик ҳисоби юритиладиган ҳужжат ҳисобланади.

Белгиланган намунадаги маълумотнома мазкур Йўриқномага мувофиқ берилади ва у қуйидагича:

а) ишдан озод қилувчи;

б) вақтинчалик меҳнат лаёқатини йўқотиш билан касалланиш ҳисоби юритилиши мумкин бўлган ҳужжат ҳисобланади.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки маълумотнома давлат тилида тўлдирилади.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақалар ёки маълумотномалар идоравий мансублигидан қатъи назар, бироқ тегишли вазирлик ва идораларнинг тиббиёт хизматлари (бошқармалари, бўлимлари) назорати остида бўлган давлат даволаш-профилактика муассасалари (кейинчалик матнда  ДПМлар)нинг шифокорлари, шунингдек тиббиёт олий ўқув юртлари, шифокорлар малакасини ошириш институтлари, тиббиёт илмий-тадқиқот институтлари (марказлари) шифокорлари томонидан, уларга бириктирилган ДПМларда даволаш ишларининг бажарилиши чоғида берилади ва муддати узайтирилади. Бундан ташқари, айрим ҳолларда меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ёки маълумотномаларини бериш ҳуқуқи шифокор-эпидемиологлар (санитар шифокорлар) ва фельдшерларга берилади.


4. Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ёки маълумотномалари берилиши ва муддати узайтирилишини клиник-лаборатор тасдиқланишини таъминлаб берувчи етарли даволаш-диагностика жараёни даражасида нодавлат ДПМ, турли мулкчилик шаклларидаги ташкилот ва корхоналарнинг шифокорларига, шунингдек ўз тиббий бўлимларига эга бўлмаган вазирлик ва идораларнинг ДПМ шифокорларига меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ёки маълумотномаларни бериш ва улар муддатини узайтиришларига соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органининг илтимосномаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг лицензиялаш комиссиясининг қарори билан улар томонидан мазкур Йўриқноманинг 8-банди 2-қисмида баён қилинган ва “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш даволаш-профилактика муассасаларида вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик экспертизаси тўғрисида”ги низом талабларига риоя қилиниши шарти билан уларнинг Тошкентнинг шифокорлар малакасини ошириш институтининг шифокорлик-меҳнат экспертизаси кафедрасида ўқиганлиги тўғрисида ШМК раиси (кейинчалик матнда  шифокорлик-маслаҳат комиссияси) ҳужжати мавжуд бўлган ҳолларда рухсат этилиши мумкин.


5. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини қон қуйиш станция (бўлинма)ларининг, аноним даволаш бўлимлари (хоналари)нинг, тез ёрдам станциялари (бўлимлари)нинг, касалхоналарнинг қабулхона бўлимлари, суд-тиббий экспертиза муассасаларининг, болалар мактабгача муассасаларининг, дам олиш уйларининг, санаторий-курорт муассасаларининг (сил касалликларидан ташқари), санаторий-профилакторийларнинг, физиотерапия касалхоналарининг

...
Время: 0.2182
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск