Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.04.2005 й. ПФ-3601-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.04.2005 й.

N ПФ-3601



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 10 февралдаги "Уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3-сонли қарорини ижро этиш юзасидан ҳамда коммунал хизматлар соҳасига замонавий ҳисобга олиш приборлари ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича тасдиқланган Дастурга мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ айрим фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. 2005 йилнинг 1 сентябрига қадар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 мартдаги "2002-2004 йилларда уй-жой фондини газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 99-сонли қарорининг 8-бандида белгиланган имтиёзларнинг амал қилиши узайтирилиши;

ҳудудий газ таъминоти корхоналари учун экология солиғи ҳамда Республика йўл жамғармаси, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига тўловларни ҳисоблаш чоғида аҳолига сотилган газни ҳисобга олиш приборлари қиймати солиққа тортиш объектидан чиқарилиши белгилаб қўйилсин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 28 апрелдаги

ПФ-3601-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим фармонларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 19 декабрдаги "Коммунал хизматни бошқариш тизимини янада ислоҳ қилиш тўғрисида"ги ПФ-2791-сонли Фармонида:


а) 1-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмасини бевосита Тошкент шаҳар ҳокимлиги қарамоғига топшириш";

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси зиммасига қуйидаги коммунал хизматлар кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари юклансин:

аҳолига комплекс уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш, уни ичимлик суви, марказий иситиш, канализация билан таъминлаш;

уй-жой коммунал хўжалиги объектларини мавсумий фойдаланишга тайёрлаш борасидаги ишларни ўтказиш;

кўп хонадонли уйларни капитал таъмирлаш бўйича ишларни белгиланган тартибда ташкил этиш;

уй-жой эгалари ширкатлари ҳамда ягона буюртмачи хизматларини, уй-жой фондига хизмат қилиш ва коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича муқобил пудрат ташкилотларини тузиш учун зарур ташкилий-иқтисодий шарт-шароитларни яратиш;

шаҳарлар ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш ҳамда санитария жиҳатидан тозалаш борасидаги ишларни ташкил этиш."


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги "Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида"ги ПФ-2832-сонли Фармони 3-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 17-18-сон, 126-модда


“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2005 йил, 3-4-сон, 139модда


















































Время: 0.2065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск