язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.05.2005 й. ПФ-3603-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг номини ўзгартириш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.05.2005 й.

N ПФ-3603



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИНИНГ

НОМИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 30 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-3602-сонли Фармони қабул қилиниши муносабати билан ҳамда давлат бошқаруви органлари ўртасида вазифалар, функция ва ваколатлар аниқ белгилаб қўйилишини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг номи Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси (Давлат мулки қўмитаси) деб ўзгартирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгаришлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари мазкур Фармонга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 17-18-сон, 128-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2005 йил, 5-сон, 183-модда