язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Кредитлаш/ Марказий банк Бошқарувининг 09.04.2005 й. 6/3-сон "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 30.04.2005 й. 1337-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.04.2005 й.

N 1337-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

09.04.2005 й.

N 6/3


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига

бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредитлар бериш

тартиби тўғрисида низомга қўшимчалар киритиш ҳақида


(2005 йил 10 майдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида" ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари асосида Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредитлар бериш тартиби тўғрисида низом"га (2004 йил 16 апрель, рўйхат рақами 1337 - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 15-сон, 182-модда) иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган кундан ўн кундан сўнг кучга киради.



Марказий банк Бошқаруви раиси                            Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига

бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредитлар бериш

тартиби тўғрисида низомга киритилаётган қўшимчалар


1. 4-банд қуйидаги таҳрирдаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тижорат банклари ушбу кредитлар бўйича имтиёзли фоиз ставкалари белгилаш борасида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эгалар".


2. 5-банд бешинчи хатбошидан кейин қуйидаги таҳрирдаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ғалла ҳосилини ўриш ва пахта хом ашёси йиғим-терими харажатлари учун тўловлар".


3. 10-банд қуйидаги таҳрирдаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, ушбу Низомнинг 5-бандида келтирилган экинларни етиштириш харажатларининг ҳар бир турини молиялаштириш учун бериладиган кредитларнинг энг кўп миқдорини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йилги ҳосил учун тасдиқланган агротехкарталардан келиб чиққан ҳолда белгилаш тавсия этилади".


4. Мазкур қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 17-18-сон, 137-модда.