язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши/ Қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегати қийматининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишни рақамлаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.08.2025 й. 549-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство РУз. Получить демо доступ

Вазирлар Маҳкамасининг

2025 йил 29 августдаги

549-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли

қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич

агрегати қийматининг бир қисмини қоплаш учун

субсидия ажратишни рақамлаштириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегати қийматининг бир қисмини қоплаш учун "Subsidiya.mf.uz" ахборот портали орқали субсидия ажратиш ҳамда субсидиядан мақсадли ва самарали фойдаланишни назорат қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:


"Subsidiya.mf.uz" ахборот портали - қишлоқ хўжалиги техникаси, лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегати харид қийматининг бир қисмини ҳамда улар кредит ва лизинг шартларида харид қилинганда, фоиз харажатларининг бир қисмини, шунингдек, автопилот ускунасини ўрнатиш учун ажратилган кредит бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия ажратиш билан боғлиқ амалиётлар бажариладиган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими;


лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегати (кейинги ўринларда - лазерли ер текислагич агрегати) - қишлоқ хўжалиги ерларида текис сирт ҳосил қилиш, горизонталь (шоли даласи) ёки етиштириладиган экинга қараб бир ёки икки қияли, кўп миқдорда сув талаб қилмайдиган экинларни етиштиришда ортиқча намликни дренажлашни таъминлаш учун ишлатиладиган, республикада ишлаб чиқарилган ҳамда чет давлатдан олиб келинадиган лазерли ер текислагич агрегати;


маҳаллий корхона - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи корхона;


субсидия - қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатини сотиб олган харидорнинг аризасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизини, лазерли ер текислагич агрегати қийматининг 30 фоизини қоплаш учун ажратиладиган маблағ;


харидор - солиқ органларида рўйхатдан ўтган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи юридик шахслар ва ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган қишлоқ хўжалигида механизация хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар;


электрон ҳисобварақ-фактура (кейинги ўринларда - ЭҲФ) - товарларни (қишлоқ хўжалиги техникалари ёки агрегатлари, ишлар, хизматлар) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқловчи, ЭҲФ айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган электрон ҳужжат;


янги қишлоқ хўжалиги техникаси - маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона ёки унинг расмий ваколатли дилеридан харид қилинган, аввал фойдаланилмаган ва қишлоқ хўжалигида ишга туширилмаган қишлоқ хўжалиги техникаси;


қишлоқ хўжалиги техникаси - маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқарилган, қишлоқ хўжалигида механизация ишларини бажарадиган барча турдаги тракторлар, комбайнлар, тиркамалар ва агрегатлар, шунингдек, 2026 йил 1 январга қадар хориждан тайёр ҳолда олиб келинадиган, аниқ доналаб экувчи кўп функцияли чигит экиш сеялкалари, ғалла ўриш комбайнлари ҳамда пахта териш машиналари.


3. Субсидия ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда - Жамғарма) Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.


4. Субсидия харидор билан тузилган шартнома шартларига асосан қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегати учун тегишли миқдордаги тўлов тўланганда ажратилади.

Бунда қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатининг ҳар бири учун алоҳида шартнома ва ЭҲФ расмийлаштирилади.

Субсидиялар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.



2-БОБ. СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН АРИЗА БЕРИШ


5. Харидор субсидия олишга ариза бериш учун "Subsidiya.mf.uz" ахборот порталида Ягона идентификация тизими (Оne ID) ёки электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали рўйхатдан ўтади.


6. Харидор янги қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатини шартнома шартларига мувофиқ сотиб олгандан сўнг ЭҲФ расмийлаштирилган кундан бошлаб бир йил давомида қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизини ва лазерли ер текислагич агрегати қийматининг 30 фоизини қоплаш учун субсидия олишга "Subsidiya.mf.uz" ахборот порталига ўзининг шахсий кабинети орқали қуйидагиларни киритади:

а) харидор жисмоний шахс бўлса:

фамилияси, исми ва отасининг исми;

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси (ЖШШИР) маълумотлари;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

банк реквизитлари (банк бўлими номи, МФО ва талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари ҳисобварағи);

ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ органларида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома рақами ва санаси;

қишлоқ хўжалиги техникасини бошқариш учун берилган тракторчи-машинист гувоҳномаси рақами ҳамда берилган санаси ва рухсат этилган тегишли тоифаси;

б) харидор юридик шахс бўлса:

давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома рақами;

тўлиқ номи;

ташкилий-ҳуқуқий шакли хос рақами (ТҲШ);

фаолият тури коди (ИФУТ);

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

почта манзили;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

банк реквизитлари (банк бўлими номи, МФО ва талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари ҳисобварағи).

Қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегати бўйича:

олди-сотди шартномаси рақами ҳамда санаси (тўғридан-тўғри харид қилинганда);

кредит ёки лизинг шартномаси рақами ҳамда санаси (кредит ёки лизинг шартларида харид қилинганда);

ЭҲФ рақами ҳамда санаси;

қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегати номи;

русуми ёки модели;

завод рақами (кузов шасси рақами);

двигателнинг завод рақами (лазерли ер текислагич ва бошқа агрегатлар бундан мустасно);

мувофиқлик сертификати рақами ҳамда санаси;

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги техник паспорт, лазерли ер текислагич агрегати ва бошқа агрегатларнинг техник гувоҳнома рақами ҳамда санаси;

лизинг объектини қабул қилиш - топшириш далолатномаси рақами ҳамда санаси (лизинг шартларида харид қилинганда).

Харидор томонидан ушбу бандда келтирилган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар "Subsidiya.mf.uz" ахборот порталига киритилганда, ариза автоматик равишда (харидор танлаган йўналиш бўйича қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегати учун ушбу Низомга , 2б-иловаларга мувофиқ) шаклланади.

Агарда ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимида тўлиқ ёки мавжуд бўлмаса ариза шаклланмайди.

"Subsidiya.mf.uz" ахборот порталига киритилган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилигига ва ҳаққонийлигига харидор ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари ва лазерли ер текислагич агрегатини етказиб берувчи корхона ва ташкилотлар жавобгар ҳисобланади.



3-БОБ. АРИЗА ВА ИЛОВА ҚИЛИНГАН

ҲУЖЖАТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ҲАМДА

СУБСИДИЯ АЖРАТИШ


7. Жамғармада Қишлоқ хўжалиги техникалари ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегати қийматининг, шунингдек, улар кредит ёки лизинг шартларида харид қилинганда, фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишни кўриб чиқувчи комиссия (кейинги ўринларда - комиссия) тузилади.

Комиссия аъзолари таркиби Жамғармани бошқариш департаменти директорининг буйруғига асосан шакллантирилади.


8. Комиссия аъзоларининг ҳар бирига "Subsidiya.mf.uz" ахборот порталида шахсий кабинет очилади.


9. Комиссия "Subsidiya.mf.uz" ахборот портали орқали келиб тушган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни беш иш кунида ўрганиб чиқади.


10. Комиссия:

ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқлигини;

ҳужжатлардаги маълумотларнинг қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегати маълумотларига мослигини ўрганади.

Ўрганиш жараёни якунлангандан сўнг бир иш кунида комиссия субсидия ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда:

комиссия аъзолари "Subsidiya.mf.uz" ахборот порталида ариза берувчига ажратиладиган субсидияни "субсидия ажратиш" ёки "субсидия ажратишни рад этиш" тугмаси орқали асослантирган ҳолда электрон имзо (QR-код) билан тасдиқлайди;

комиссия аъзоларининг учдан икки қисмининг қарори субсидия ажратиш тўғрисида ижобий бўлганда, ариза берувчига субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳисобланади.


11. Харидор "Subsidiya.mf.uz" ахборот портали орқали ўзига субсидия ажратиш маъқуллангани ёки рад этилгани тўғрисида маълумотга эга бўлиши мумкин.

Харидор комиссия қароридан норози бўлган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


12. Субсидия ажратиш маъқулланганда, "Subsidiya.mf.uz" ахборот порталида қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатининг қийматига асосан ажратиладиган субсидия миқдори автоматик равишда аниқланади.


13. Субсидия бир иш кунида "Subsidiya.mf.uz" ахборот портали орқали Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан субсидия учун ажратилган маблағлар доирасида Ғазначилик хизмати қўмитасида Жамғармага очилган махсус ғазна ҳисобварағидан харидорнинг аризасида кўрсатилган ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.


14. Қуйидаги ҳолатларда:

ариза шаклланмайди:

а) ЭҲФ расмийлаштирилган вақти бир йил муддатдан ошганда;

б) олди-сотди (лизинг) шартномаси, ЭҲФ ҳамда техник паспорт (техник гувоҳнома) ҳужжатлари маълумотлари бир-бирига мос бўлмаганда;

в) маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаси учун мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаганда (мувофиқлик сертификати талаб этилмайдиган қишлоқ хўжалиги техникалари бундан мустасно);

г) субсидия олинган қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегати учун қайта ариза киритилганда;

д) икки ва ундан ортиқ қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегати учун битта шартнома ва ЭҲФ расмийлаштирилганда;

е) ушбу Низомнинг 2-бандига мувофиқ харидор мақомига мос келмаган субъектларга;

ариза кўриб чиқиш рад этилади:

а) олди-сотди (лизинг) шартномаси, ЭҲФ ва тегишли бошқа ҳужжатлар маълумотлари бир-бирига мос бўлмаганда;

б) ушбу Низомнинг 2-бандига мувофиқ қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегати тушунчасига мос келмайдиган техникаларга;

в) Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорига асосан Жамғарманинг имтиёзли қарз маблағлари ҳисобидан харид қилинган қишлоқ хўжалиги техникаларига.


15. Харидор субсидия ажратиш рад этилгани тўғрисида маълумот "Subsidiya.mf.uz" ахборот порталига жойлаштирилган кундан бошлаб 30 кун давомида камчиликларни тўлиқ бартараф этган ҳолда такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Харидор томонидан такроран мурожаат қилиш ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади.



4-БОБ. СУБСИДИЯДАН МАҚСАДЛИ

ВА САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


16. Харидор субсидия олган кундан бошлаб:

а) қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатини бир йил давомида сотиши ёки бошқача тартибда бегоналаштириши;

б) 2025-2026 йилларда Жаҳон банкининг "Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳаси, "Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш" лойиҳаси доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан кредит ёки лизинг шартларида харид қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 12 декабрдаги ПҚ-431-сон қарорига 1-илованинг 1 - 6-позицияларига мувофиқ:

қуввати 140 от кучига тенг ва ундан юқори бўлган умумий фойдаланишдаги (GPS қурилмали) ғилдиракли тракторлар;

қуввати 80 - 110 от кучига тенг бўлган (GPS қурилмали) универсал чопиқ тракторлари;

қуввати 80 - 110 от кучига тенг бўлган (GPS қурилмали) юқори клиренсли тракторлар;

қуввати 40 - 60 от кучига тенг бўлган боғдорчиликда ишлатиладиган (GPS қурилмали) тракторлар;

ғалла ўриш комбайнлари (GPS қурилмали);

пахта териш машиналарини (GPS қурилмали) уч йил давомида сотиш ёки бошқача тартибда бегоналаштириши тақиқланади.


17. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда - Ўзагроинспекция) Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ субсидия олган харидорнинг қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатини ҳар йили техник кўрикдан ўтказади.


18. Ўзагроинспекция қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатидан мақсадли ва самарали фойдаланишни масофавий ҳамда ҳар олти ойда бир маротаба жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиб боради. Бунда:


қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатидан мақсадли фойдаланиш - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва йиғиб-териб олиш билан боғлиқ (ерни шудгор қилиш, лазерли ер текислагич билан текислаш, ерни фрезалаш, тупроқни чизеллаш, бороналаш, мола босиш, илдиз қолдиқларини даладан ташқарига чиқариш, уруғни ташиш, чигит, буғдой, мева-сабзавот экиш, суғориш тармоқларини қазиш, культивация қилиш, минерал, органик ўғит сепиш, зараркунандаларга қарши кимёвий усулда курашиш, кимёвий чилпиш, дефолиация қилиш, десикация қилиш, пахта териш, ғалла ўриш, пахта, дон, мева-сабзавот, ғўзапоя, сомон ташиш, сомонни кичик тойларга тойлаш, юклаш, ғўзапояни юлиб, қаторлаб уюб кетиш, ғўзапояни майдалаб далага сочиш, мева-сабзавот ҳосилини ковлаш) агротехник тадбирларни бажаришда фойдаланиш;


қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатидан самарали фойдаланиш - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва йиғиб-териб олиш билан боғлиқ агротехник тадбирларни бажариш даврида қишлоқ хўжалиги техникаси, лазерли ер текислагични соз ҳолатда сақлаш ва фойдаланиш, уларни ушбу Низомнинг 16-банди "а" кичик бандида белгиланган муддатда сотмаслик ва бошқача тартибда бегоналаштирмаслик тушунилади.

Ўзагроинспекция мониторинг жараёнида харидор субсидия олган кундан бошлаб қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатидан мақсадсиз ёки самарасиз фойдаланаётганини аниқлаганда, харидор иштирокида уч нусхада далолатнома тузади.

Далолатноманинг бир нусхаси Ўзагроинспекцияда, иккинчи нусхаси харидорда ва учинчи нусхаси Жамғармада сақланади.

Ўзагроинспекция томонидан тузилган далолатномага асосан харидор олган субсидияни уч иш кунида тўлиқ Жамғарманинг Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтаради.


19. Ўзагроинспекция харидорнинг ушбу Низомнинг 16-банди "б" кичик бандида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан имтиёз асосида харид қилган қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини доимий масофавий мониторинг қилиб боради.

Ўзагроинспекция мониторинг жараёнида харидор субсидия олган кундан бошлаб қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатидан уч йил давомида мақсадсиз ёки самарасиз фойдаланаётганини аниқлаганда, харидор иштирокида уч нусхада далолатнома тузади.

Далолатноманинг бир нусхаси Ўзагроинспекцияда, иккинчи нусхаси харидорда ва учинчи нусхаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида сақланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Харидор томонидан қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатидан қишлоқ хўжалигининг мавсумий танаффусларида, таъмирлаш даврида, шунингдек, форс-мажор ҳолатларда вақтинча фойдаланилмаслиги мақсадсиз ва самарасиз фойдаланишга киритилмайди.


21. Харидор ушбу Низомнинг 16-банди "б" кичик банди талабларига амал қилмаса, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 12 декабрдаги ПҚ-431-сон қарорининг 4-банди "д" кичик бандида белгиланган чоралар қўлланади.


22. Қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчи корхона ҳамда харидор ўзи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига жавобгар ҳисобланади.


23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

            

                    




Низомга

1-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер

текислагич агрегати қийматининг бир қисмини

қоплаш учун субсидия ажратиш

СХЕМАСИ

              

         

Босқичлар

            


        

Субъектлар

        


        

Тадбирлар

       


         

Муддатлар

         








1-босқич


Харидор


       

Субсидия олиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда -Жамғарма) ариза билан, унга зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда "Subsidiya.mf.uz" ахборот портали орқали мурожаат қилади.

            


Қишлоқ хўжалиги техникаси

ва лазерли ер текислагич

агрегати қиймати шартнома

шартларига мувофиқ

тўлангандан сўнг








2-босқич


Жамғарма


           

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.

          


5 иш кунида








3-босқич


Жамғарма


         

Субсидия ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қарор тўғрисида харидорни "Subsidiya.mf.uz" ахборот портали орқали хабардор этади.

           


1 иш кунида



           





4-босқич



Жамғарма,

Ғазначилик

хизмати

қўмитаси

           


Субсидияни харидорнинг ҳисобварағига "Subsidiya.mf.uz" ахборот портали орқали автоматик равишда ўтказиб беради.


1 иш кунида








5-босқич


Агросаноат

мажмуи устидан

назорат қилиш

инспекцияси


Қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатидан мақсадли ва самарали фойдаланишни масофавий ҳамда жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиб боради.


          

Субсидия ажратилган

кундан бошлаб масофавий

доимий ҳамда жойига

чиққан ҳар олти ойда

          

             

                 




Низомга

2а-ИЛОВА




Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан

қўллаб-қувватлаш жамғармасига

          

          

Қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг

15 фоизини ёки лазерли ер текислагич

агрегати қийматининг 30 фоизини

қоплаш учун субсидия олишга

АРИЗА

(жисмоний шахс учун)

              

Фамилияси:


                 

Исми:


                 

Отасининг исми:


                 

Паспорт ёки идентификация ID-карта рақами:


                 

Амал қилиш муддати:


                 

Берган орган номи:


                 

ЖШШИР:


                 

Электрон манзили:


                 

СТИР:


                 

Банк МФО:


                 

Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағи:


                 

Телефон рақами:


                 

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ органларида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома рақами:

             

,

санаси:


              

Қишлоқ хўжалиги техникасини бошқариш учун берилган тракторчи-машинист гувоҳномасининг:

                  

,

санаси:


              

рухсат берилган тегишли тоифаси:


           


(қишлоқ хўжалиги техникаси ёки лазерли ер текислагич агрегатини етказиб берувчининг номи)

                   

Олди-сотди/кредит, лизинг шартномаси рақами:

,

санаси:


                

Шартнома қиймати:



(рақам ва сўз билан ёзилади)

               

Электрон ҳисобварақ-фактура рақами:

,

санаси:


                

Техника номи:

,

русуми/модели:


                

Завод рақами:

,

двигателнинг завод рақами:


                

Мувофиқлик сертификати рақами:

,

санаси:


                

Техник паспорт/гувоҳнома рақами:

,

санаси:


                

Лизинг объектини қабул қилиш-топшириш далолатномаси рақами:

           

,

санаси:


              

Сотиб олинган қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизини ёки лазерли ер текислагич агрегати қийматининг 30 фоизини қоплаш учун субсидия ажратиш сўралади.



Электрон имзо (QR-код)


20___ йил "____" ______________

         

              




Низомга

2б-ИЛОВА




Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан

қўллаб-қувватлаш жамғармасига

          

          

Қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг

15 фоизини ёки лазерли ер текислагич агрегати

қийматининг 30 фоизини қоплаш

учун субсидия олишга

АРИЗА

(юридик шахс учун)

              


(давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома рақами ва берилган санаси)

               

"


"


(юридик шахснинг тўлиқ номи)


               

Ташкилий-ҳуқуқий шакли хос рақами (ТҲШ):


               

Амалга оширилаётган фаолият тури коди (ИФУТ):


               

Электрон манзили:


               

Почта манзили:


               

СТИР:


               

Банк МФО:


               

Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағи:


               

Телефон рақами:


               


(қишлоқ хўжалиги техникаси ёки лазерли ер текислагич агрегатини етказиб берувчининг номи)

              

Олди-сотди/кредит, лизинг шартномаси рақами:

,

санаси:


                

Шартнома қиймати:



(рақам ва сўз билан ёзилади)

               

Электрон ҳисобварақ-фактура рақами:

,

санаси:


                

Техника номи:

,

русуми/модели:


                

Завод рақами:

,

двигателнинг завод рақами:


                

Мувофиқлик сертификати рақами:

,

санаси:


                

Техник паспорт/гувоҳнома рақами:

,

санаси:


                

Лизинг объектини қабул қилиш-топшириш далолатномаси рақами:

           

,

санаси:


              

Сотиб олинган қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизини ёки лазерли ер текислагич агрегати қийматининг 30 фоизини қоплаш учун субсидия ажратиш сўралади.



Электрон имзо (QR-код)


20___ йил "____" ______________

                       

                

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 30 август