Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди қўшма Пленумининг 31.03.2005 й. 02/124-сон "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ВА ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

ҚЎШМА ПЛЕНУМИНИНГ

Қ А Р О Р И

31.03.2005 й.

N 02/124



АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ

ВА АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ

АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ

ҲАҚИДА


Судлар томонидан акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17 ва 47-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми



ҚАРОР ҚИЛАДИ :


1. Судлар акциядорлик жамиятлари иштирокидаги ишларни кўришда инобатга олишлари лозимки, бундай жамиятларнинг тузилиши, фаолияти ва тугатилиши, шунингдек акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ муносабатлар:

Ўзбекистон  Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади);

"Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги (бундан буён матнда Қонун деб юритилади);

"Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида"ги;

"Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида"ги;

"Қимматли қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолияти тўғрисида"ги;

"Қимматли қоғозлар бозорида инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон  Республикаси қонунлари;

Акциядорлик жамияти акциядорлари реестри тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон  Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан 1996 йил 15 августда тасдиқланган, Ўзбекистон  Республикаси Адлия вазирлигида 1996 йил  16 августда 274-рақам билан рўйхатга олинган);

Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги намунавий Низом (Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 361-сон қарорига 1-илова);

Акциядорлик жамиятининг ижроия органи тўғрисидаги намунавий Низом (Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 361-сон қарорига 3-илова);

Акциядорлик жамиятида аффилланган шахслар ҳақида, уларнинг ҳисобини юритиш ва ахборотини ёритиш тартиби тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон  Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 29 январда 1212-рақам билан рўйхатга олинган);

Акциядорлик жамияти кузатув кенгаши тўғрисидаги намунавий Низом (Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарорига 1-илова); 

Акциядорлик жамиятида давлатнинг ишончли вакили тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарорига 2-илова) билан тартибга солинади.


2. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, арз қилинган талабнинг фуқаролик ишлари бўйича суд ёки хўжалик суди судловига тааллуқлилиги масаласи ушбу судларнинг Ўзбекистон  Республикасининг Фуқаролик процессуал ва Хўжалик процессуал кодексларида белгиланган ваколатларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бунда жамият фаолиятидан келиб чиқадиган низолар хўжалик судлари судловига тааллуқлидир, бир тараф якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга бўлмаган фуқаро бўлган ишлар бундан мустасно.


3. ФК 58-моддаси тўртинчи қисми ва Қонуннинг 12-моддаси биринчи қисмига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар акциядорлик жамиятларининг муассислари бўлиши мумкин. Акциядорлик жамиятини тузиш тўғрисидаги қарорни қабул қилишда иштирок этмаган шахслар унинг муассиси деб аталиши мумкин эмас.

Очиқ акциядорлик жамияти муассисларининг минимал таркиби чекланмайди, ёпиқ жамият муассисларининг сони эса уч шахсдан кам бўлиши мумкин эмас. Акциядорлик жамиятининг ҳар бир муассиси унинг акциядори бўлиши шарт (Қонуннинг 5-моддаси).


4. ФК 58-моддасининг бешинчи қисми ва Қонуннинг  12-моддаси  иккинчи қисмига биноан агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, акциядорлик жамиятлари муассислари бўлиши мумкин эмас.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ давлат корхонасини акциядорлик жамиятига айлантиришда давлат бошқаруви органлари номидан Ўзбекистон  Республикаси Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари муассис бўлишлари мумкинлигини судлар инобатга олишлари лозим.

Мулкдорлар томонидан молиялаштириладиган муассасалар фақат мулкдорнинг розилиги билан акциядорлик жамияти муассиси бўлишлари мумкин (ФК 58-моддаси олтинчи қисми).

Давлат корхонаси хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида ўзига бириктириб қўйилган кўчмас мулкни фақат мулкдорнинг розилиги билан акциядорлик жамиятининг устав фондига ҳисса сифатида  топширишга ёки бу мол-мулкни бошқача усулда тасарруф этишга ҳақли.


5. Судлар шуни эътиборда тутишлари лозимки, муассислар томонидан акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида тузиладиган шартнома, жамиятни таъсис этиш борасида биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома бўлиб, таъсис ҳужжати ҳисобланмайди (Қонуннинг 11-моддаси). Акциядорлик жамиятининг таъсис ҳужжати унинг таъсис йиғилиши (конференцияси) томонидан тасдиқланган устав ҳисобланади.


6. Акциядорлик жамияти муассисларининг ўз акциялари ҳақини тўлаган акциядорлардан фарқи шундаки, улар жамиятни тузиш билан боғлиқ мажбуриятлар бўйича, агар бу мажбуриятлар жамият давлат рўйхатидан ўтгунга қадар юзага келган бўлса, солидар жавобгар бўладилар. Солидар жавобгарлик муассислар ўртасида жамиятни тузиш тўғрисида ёзма шартнома тузилгандан кейин юзага келади (ФК 64-моддаси иккинчи қисми, Қонуннинг 4-моддаси учинчи қисми ва 9-моддаси).


7. ФК 67 ва 68-моддаларига, Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ акциядорлик жамияти юридик шахс ҳуқуқини олган шўъба ва тобе хўжалик жамиятларига эга бўлиши мумкин. Бунда ушбу жамиятлар акциядорлик жамияти шаклида ҳам, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият шаклида ҳам, Ўзбекистон  Республикаси ҳудудидан ташқарида эса, у жойлашган мамлакат қонунчилигига мувофиқ бошқа турда ҳам бўлиши мумкин.

Акциядорлик жамиятларини шўъба жамият мажбуриятлари (қарзлари) бўйича жавобгарликка тортиш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, судлар, ФК 48 ва 67-моддалари, шунингдек Қонуннинг 4 ва 9-моддаларига риоя этишлари лозим. Ушбу нормаларга кўра, шўъба жамият учун мажбурий бўлган кўрсатмалар беришга ҳақли асосий акциядорлик жамияти бу кўрсатмалар ижроси юзасидан шўъба жамият тузган битимлар бўйича у билан биргаликда солидар жавобгар бўлади.

Асосий акциядорлик жамияти, агар унинг айби билан шўъба жамиятнинг ночорлиги (банкротлиги) юзага келса, шўъба жамият мажбуриятлари (қарзлари) бўйича субсидиар жавобгарликка тортилиши мумкин (ФК 329-моддаси).


8. Судлар акциядорлик жамиятини тузиш пайтида устав фондини дастлабки шакллантириш ва акцияларни жойлаштириш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, жумладан, қуйидагиларни эътиборга олишлари лозим:

муассис-акциядор таъсис йиғилиши (конференцияси) томонидан  белгиланган муддатда, аммо акциядорлик жамияти рўйхатдан ўтказилганидан сўнг кўпи билан бир йил ичида акцияларни тўлиқ сотиб олиши шарт.

Акция унинг ҳақи тўлиқ тўлангунга ва унинг янги эгаси акциядорлар реестрида рўйхатга олингунга қадар овоз ҳуқуқини бермайди, жамиятни тузиш вақтида муассислар томонидан сотиб олинган акциялар бундан мустасно.


9. Акциядорлик жамияти ҳақи тўланмаган акцияларга нисбатан мулк ҳуқуқини Қонунда белгиланган доирада амалга оширишга ҳақли. Акциялар жамият тасарруфига ўтган пайтдан эътиборан кўпи билан бир йил ичида реализация қилиниши лозим, акс ҳолда, акциядорларнинг умумий йиғилиши мазкур акцияларни муомаладан чиқариш орқали жамиятнинг устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши лозим (Қонуннинг 33-моддаси ўнинчи қисми).

Акциядорлик жамияти мулкдорлигида бўлган акцияларни гаровга қўйишга, бепул ёки акциянинг номинал қийматидан кам баҳода тасарруф этишга ҳақли эмас, Қонуннинг 37-моддаси учинчи қисмида қайд этилган ҳоллар бундан мустасно.

Акциядорлик жамияти томонидан ушбу чекловлар бузилган ҳолда тузилган битимлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.


10. Агар мулкдорлигида бўлган акцияларни белгиланган муддатда реализация қилмаган акциядорлик жамияти акциядорларнинг навбатдан ташқари  умумий йиғилишини чақириш ва кун тартибига устав фондини камайтириш ҳақидаги масалани киритиш учун зарур ва етарли чораларни кўрмаса, у суд тартибида тугатилиши мумкин.


11. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Қонуннинг 20-моддасида устав фондининг энг кам миқдори белгиланган бўлиб, у очиқ акциядорлик жамияти учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санадаги курси бўйича эллик минг АҚШ долларига тенг бўлган суммадан ва ёпиқ акциядорлик жамияти учун - қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз баравари миқдоридан кам бўлмаслиги керак.


12. Акциядорлик жамияти устав фондини кўпайтириш акцияларнинг номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан амалга оширилади. Устав фондини бундай тарзда кўпайтириш акциядорлар умумий йиғилишининг ёхуд, агар жамият устави ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан бундай ҳуқуқ кузатув кенгашига берилган бўлса, кузатув кенгашининг қарори билан амалга оширилади (Қонуннинг 21-моддаси).


13. Акциядорлик жамияти устав фондини камайтириш акцияларнинг номинал қийматини ёки умумий сонини қисқартириш, шу жумладан, акцияларнинг бир қисмини жамият томонидан сотиб олиш ва кейинчалик муомаладан чиқариш йўли билан амалга оширилади. Бу тарзда устав фондини камайтиришга фақат акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига асосан йўл қўйилади (Қонуннинг 22-моддаси).

Акцияларнинг бир қисмини сотиб олиш ва муомаладан чиқариш йўли билан жамият устав фондини камайтиришга, бундай имконият акциядорлик жамияти уставида назарда тутилган ҳолдагина йўл қўйилади.

Агар устав фондини камайтириш натижасида унинг миқдори жамият уставига киритилган тегишли ўзгартишларни рўйхатдан ўтказиш куни белгиланадиган устав фондининг қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдоридан камайиб кетадиган бўлса, акциядорлик жамияти устав фондини камайтиришга ҳақли эмас.


14. Устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб кечи билан 30 кун ичида акциядорлик жамияти бу ҳақда ўз кредиторларини ёзма равишда хабардор қилади. Кредиторлар жамиятнинг устав фонди камайтирилганлиги тўғрисида ўзларига хабар юборилган кундан бошлаб кечи билан 30 кун ичида жамиятдан мажбуриятларини муддатидан олдин бажаришни ва устав фонди камайтирилиши билан боғлиқ зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.


15. Акциядорлик жамияти томонидан Қонуннинг устав фондини камайтириш ёки жамиятни тугатиш тўғрисидаги 34-моддаси бешинчи ва олтинчи қисмлари талаблари бажарилмаган тақдирда у акциядорлар, кредиторлар, шунингдек давлат томонидан ваколат берилган органлар даъвосига кўра суд қарори асосида тугатилиши мумкин (Қонуннинг 34-моддаси еттинчи қисми).


16. Судларга тушунтирилсинки, овоз берувчи акция эгалари бўлган акциядорлар Қонуннинг 44-моддасига асосан, акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан жамиятни қайта ташкил этиш, акциядорлар умумий йиғилиши қарорига мувофиқ тузилиши мумкин бўлган йирик битимни амалга ошириш, жамият уставига акциядорларнинг ҳуқуқларини чеклайдиган тарзда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки уни янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилган ҳолларда, башарти улар бундай қарор қабул қилинишига қарши овоз берган бўлсалар ёки овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлсалар, ўзларига қарашли акцияларнинг ҳаммаси ёки муайян қисми жамият томонидан бозор қиймати бўйича қайтариб сотиб олинишини талаб  қилишга ҳақлидир.

Акциядорлик жамияти томонидан у қайта ташкил этилган ҳолда қайтариб сотиб олинган акциялар қайтариб сотиб олиш пайтида муомаладан чиқарилади.

Қонуннинг 44 ва 45-моддаларида назарда тутилган ҳолларда, тартибда ва муддатларда акцияларни қайтариб сотиб олиш рад этилганда ёки ундан бош тортилганда, акциядор акцияларни қайтариб сотиб олиш мажбуриятини жамиятга юклаш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, акциядорга унга тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқини берувчи асослар Қонуннинг 44-моддасида қатъий белгилаб қўйилган.

Акциядорлик жамиятига акцияларни қайтариб сотиб олиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги суд қарорида сотиб олиниши лозим бўлган акциялар сони ва тури (тоифаси) кўрсатилиши зарур.


17. Судларнинг эътибори қаратилсинки, Қонуннинг 47-моддасига мувофиқ акциядорлик жамияти акциядорлар реестри юритилишини таъминлаши шарт.

Реестр сақловчи сифатида жамиятнинг ўзи ёки реестр юритиш ҳақида жамият шартнома тузадиган ва номи ёзилган қимматли қоғозлар эгалари реестрини юритиш фаолиятини амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси (рўйхатчи) бўлиши мумкин.

500 ва ундан кўпроқ акциядори (оддий акция эгалари) бўлган жамият реестр юритишни бу ҳақда тегишли шартнома тузган ҳолда ихтисослашган реестр сақловчига топшириши шарт.


18. Қонуннинг 49-моддасига мувофиқ реестрга ёзув киритиш акциядорнинг ёки акцияларни номинал сақловчининг талабига биноан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилган пайтдан эътиборан уч кундан кечикмай реестр сақловчи томонидан амалга оширилади.

Реестр сақловчининг жамият акциядорлари реестрига ёзув киритишни рад этганлиги устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Агар реестр юритишни ихтисослашган рўйхатчи амалга ошираётган бўлса, иш бўйича акциядорлик жамияти ва ихтисослашган рўйхатчи  жавобгар сифатида жалб қилинишлари лозим.

Агар белгиланган муддатда ёзув киритилмаган ва реестр сақловчи Қонуннинг 49-моддасида назарда тутилган муддатда ёзув киритиш рад этилганлиги тўғрисида асослантирилган билдириш юбормаган ҳолда ҳам акциялар эгаси реестр сақловчига реестрга тегишли ёзув киритиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Реестр сақловчи реестрга тегишли ёзув киритишни асоссиз рад этган ёки бош тортган ҳолда суд реестр сақловчига зарур ёзувни киритиш мажбуриятини юклайди.


19. Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, Қонун акциядорни у томонидан жамият олдидаги мажбуриятлар  бузилганлиги, унинг акциядорлар йиғилишига келмаслиги ёки унда қатнашишни рад этганлиги, акциядорлик жамияти билан узоқ вақт алоқада бўлмаганлиги каби асослар бўйича акциядорлар реестридан чиқариш имкониятини назарда тутмайди. Ушбу асослар бўйича берилган даъволарни судлар рад этишлари лозим.

20. Судларга тушунтирилсинки, дивиденд тўлаш (эълон қилиш), шу жумладан, дивиденднинг миқдори ва уни тўлаш шакли ҳақидаги қарор ҳар бир тоифадаги (турдаги), шу жумладан, имтиёзли акциялар бўйича жамият кузатув кенгашининг тавсиясига мувофиқ акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларни эълон қилиш ҳақидаги қарор мавжуд бўлмаса, жамият дивидендларни тўлашга, акциядорлар эса уларни тўлашни талаб қилишга ҳақли эмас.

Тўланиши (эълон қилиниши) тўғрисида акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилинган дивидендлар жамият устави ёки акциядорлар умумий йиғилиши қарорида белгиланган муддатда, лекин қарор қабул қилингандан кейин 60 кундан кечиктирмасдан тўланиши лозим (Қонуннинг 56-моддаси иккинчи қисми).


21. Эълон қилинган дивидендлар белгиланган муддатда тўланмаган ҳолда акциядор, Қонуннинг 58-моддасига мувофиқ, жамиятдан унга тегишли дивиденд суммасини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган такрорий молиялаш ставкалари бўйича пеня ундириш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилишга ҳақли. Пеня дивиденд тўлови кечиктирилган давр учун дивиденд тўлаш муддати тугаган куннинг эртасидан бошлаб ҳисобланади.


22. Қонуннинг 60-моддасида чекловлар белгиланган бўлиб, унга кўра, акциядорлик жамияти дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас (агар устав фонди тўлиқ шакллантирилмаган бўлса, унинг қўшимча эмиссия пайтида шакллантирилиши бундан мустасно; дивидендлар тўланадиган пайтда жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса ёки бундай белгилар дивидендлар тўлаш натижасида юзага келса; агар жамият соф активларининг қиймати унинг устав ва захира фондлари суммасидан кам бўлса).


23. Акциядорлик жамияти томонидан тегишли давр учун (йиллик, ярим йиллик, чораклик) дивидендлар эълон қилинмаган (уларнинг тўланиши ҳақида қарор қабул қилинмаган) ҳолларда оддий акция эгалари ҳамда дивиденд миқдори уставда белгилаб қўйилмаган ҳолларда имтиёзли акция эгалари жамиятдан дивиденд ундиришни талаб қилишга ҳақли эмас, чунки муайян давр учун дивиденд ҳисоблаш ёки уни тўламаслик ҳақида қарор қабул қилиш жамиятнинг ҳуқуқи ҳисобланади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши Қонуннинг 55-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, дивиденд миқдори уставда белгилаб қўйилган имтиёзли акция эгаларига тўлиқ бўлмаган миқдорда дивидендлар тўлаш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда ҳам, акциядорларнинг дивидендни тўлиқ миқдорда ундириш ҳақидаги даъво талаблари қаноатлантирилмайди.


24. Акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг ёки ижроия органининг (яккабошчилик ёки коллегиал) қарори устидан, қонунда кўрсатилган ҳолларда ҳамда низолашилаётган қарор акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабига мос бўлмаса ва акциядорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зид бўлган тақдирда, уни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида судга даъво қилиш мумкин. Бундай иш бўйича акциядорлик жамияти жавобгар ҳисобланади.


25. Акциядорлар умумий йиғилиши қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъволарни кўриб чиқишда даъвони қаноатлантириш учун асос бўлиши мумкин бўлган қонун бузилишларига, жумладан, қуйидагилар киришини ҳисобга олиш лозим:

умумий йиғилишни ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида акциядорни тегишли тарзда хабардор этмаслик ёки унга хабар бермаслик (Қонуннинг 69-моддаси тўртинчи қисми);

акциядорга йиғилиш кун тартибига киритилган масалаларга оид зарур ахборот (материаллар) билан танишишга имконият бермаслик (Қонуннинг 69-моддаси тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари);

акциядорларнинг умумий йиғилишда иштирок этиши тартибини бузиш (Қонуннинг 74-моддаси);

овоз бериш учун бюллетенлар берилмаслиги (Қонуннинг 77 ва 78-моддалари) ва бошқалар.

Бу ўринда шуни инобатга олиш лозимки, акциядорлар умумий йиғилиши қарорини қабул қилиш тартиби Қонуннинг 66-моддаси ва жамият устави билан белгиланади. Агар устав Қонунга мувофиқлаштирилмаган бўлса, у ҳолда унинг қонунга зид бўлмаган қисми қўлланилади.


26. Акциядорлар умумий йиғилиши қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низоларни кўриб чиқишда судлар шуни инобатга олишлари лозимки, агар йўл қўйилган Қонун, бошқа қонун ҳужжатлари ёки жамият устави талабларининг бузилиши бу қарорни қабул қилишда қарши овоз берган ёки акциядорларнинг умумий йиғилишида узрли сабабларга кўра иштирок этмаган акциядорнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, бу ҳолат даъвони қаноатлантириш учун асос бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган низоларни ҳал этишда суд, ишнинг барча ҳолатларини инобатга олиб, агар даъвогар-акциядорнинг овози овоз бериш натижаларига таъсир этмаса, йўл қўйилган камчиликлар жиддий  бўлмаса ва қарор акциядорга зарар етишига олиб келмаган бўлса, шикоят қилинган қарорни кучида қолдиришга ҳақли.


27. Агар низоларни кўриб чиқишда суд тарафлар ўз талаб ва эътирозларини акциядорлар умумий йиғилиши қарорига асос қилиб келтираётганликларини, чунончи, бу қарор умумий йиғилиш ваколати бузилиб, умумий йиғилиш ўтказиш учун кворум бўлмасдан ёки йиғилиш кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қабул қилинганлигини аниқласа, ушбу қарорнинг у ёки бу акциядор томонидан низолашилаётганлигидан қатъи назар, уни юридик кучга эга эмас деб баҳолаши ва низони Қонун нормаларига мувофиқ ҳал қилиши лозим. Бунда акциядорлар умумий йиғилиши, қонунга мувофиқ унинг ваколатига берилмаган ёхуд йиғилиш кун тартибига киритилмаган масалаларни кўриб чиқишга ва қарор қабул қилишга ёки кун тартибини ўзгартиришга ҳақли эмаслиги инобатга олиниши лозим.


28. Йирик битимлар билан боғлиқ низоларни кўришда судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, битим тузиш ҳақида қарор қабул қилинаётган санада акциядорлик жамияти активлари баланс қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мулкни акциядорлик жамиятининг олиши, тасарруфидан чиқариши билан ёки жамият бевосита ёки билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариш эҳтимоли билан боғлиқ битим ёки ўзаро боғланган бир неча битим йирик битим деб ҳисобланади, оддий хўжалик фаолияти юритиш жараёнида тузиладиган битимлар бундан мустасно.

Йирик битим предмети бўлган мулкнинг қиймати (миқдори) жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан олинаётган ёки тасарруфдан чиқарилаётган (гаровга берилаётган, устав фондига маблағ сифатида киритилаётган ва шу каби) мулкнинг баҳосидан келиб чиқиб аниқланади, бунда мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли тегишли тарафдан тўланиши талаб этилиши мумкин бўлган қўшимча ҳисоблашлар (неустойка, жарима ва пенялар) инобатга олинмайди. Мулк тасарруфдан чиқарилган ёки тасарруфдан чиқариш имконияти юзага келган ҳолларда жамият активининг баланс қиймати билан бундай мулкнинг бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосида аниқланган баҳоси, мулк олинган ҳолларда эса унинг олиниш нархи таққосланади.

Йирик битимларга қарз, кредит, гаров, кафиллик, олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш сингари битимлар киритилиши мумкин. Бундай битимларга (битимнинг тегишли суммасида) талабдан ўзга шахс фойдасига воз кечиш, қарзни ўтказиш, бошқа хўжалик жамияти устав фондига акцияларни тўлаш ҳисобига маблағ киритиш ва бошқа шартномаларни ҳам, агар уларни тузиш натижасида жамият мулкини тасарруфдан чиқариш имконияти юзага келса, киритиш мумкин.


29. Йирик битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низоларни кўриб чиқишда ФК 116 ва 126-моддаларига риоя этиш лозим бўлиб, Қонуннинг 90-моддаси биринчи қисми мазмунига кўра, қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада акциядорлик жамияти активлари баланс қийматининг йигирма беш фоизидан эллик фоизгачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида бўлган битим тузиш тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгаши барча аъзоларининг якдил овози билан қабул қилиниши лозим, бунда жамият кузатув кенгаши таркибидан чиқиб кетган аъзолар овози ҳисобга олинмайди.

Жумладан, акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан ваколати муддатидан илгари тугатилган кузатув кенгаши аъзоси таркибдан чиқиб кетган деб ҳисобланади.

Кузатув кенгаши томонидан йирик битимни тузишда якдилликка эришилмаса, бу масала кузатув кенгаши қарорига мувофиқ, кўпчилик овоз билан бундай битимни амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилиш учун овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳукмига ҳавола этилиши мумкин.


30. Битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият активлари баланс қийматининг эллик фоизидан ортиқ қийматни ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан йиғилишда қатнашаётган овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмдан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинади.


31. Тузилишидан манфаатдорлик бўлган битимнинг акциядорлик жамияти томонидан тузилиши билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, жамиятнинг битим тузишидан манфаатдор шахслар рўйхати ва уларни бундай шахслар деб топиш шартлари Қонуннинг 91-моддасида қайд этилганлигини инобатга олиш лозим.

Бунда битимни Қонуннинг 91-моддасида қайд этилган шахслар томонидан тузилган деб топиш учун тегишли шахснинг манфаатдорлиги ушбу битим тузилаётган вақтда мавжуд  бўлганлигини аниқлаш лозим.


32. Судларга тушунтирилсинки, Қонуннинг 93-моддаси биринчи қисмига биноан, тузилишидан манфаатдор бўлган битим кузатув кенгаши томонидан унинг тузилишидан манфаатдор бўлмаган кузатув кенгаши аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Жамият томонидан тузилишидан манфаатдор бўлган битимни тузиш ҳақидаги қарорни овоз берувчи акциялар эгалари бўлмиш акциядорларнинг умумий йиғилиши битимни тузишдан манфаатдор бўлмаган акциядорларнинг кўпчилик овози билан қуйидаги ҳолларда қабул қилади:

агар битим бўйича тўланадиган ҳақ суммаси ва битимга сабаб бўлган мол-мулк қиймати жамият активлари қийматининг беш фоизидан ортиқ бўлса;

агар битта битим ва (ёки) ўзаро боғлиқ бўлган бир неча битим жамиятнинг овоз берувчи акцияларини ёки овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган бошқа қимматли қоғозларини илгари жойлаштирилган овоз берувчи акцияларнинг беш фоизидан ортиқ миқдорда жойлаштиришдан иборат бўлса.

Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, жамият томонидан тузилишидан манфаатдорлик бўлган битимни тузиш ҳақидаги қарор, агар у кузатув кенгаши томонидан кворум мавжуд бўлмаганлиги туфайли қабул қилинмаган ҳолларда ҳам умумий йиғилиш қарори билан қабул қилинади.


33. Кузатув кенгаши ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан жамият тузилишидан манфаатдор бўлган битимни тузиш тўғрисида қабул қилинаётган қарорда: битимнинг тарафи (тарафлари), фойда олувчи (фойда олувчилари) ҳисобланган шахс (шахслар), битимнинг баҳоси, предмети ва бошқа муҳим шартлар кўрсатилиши керак.


34. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, йирик битимлар ва тузилишидан манфаатдорлик бўлган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаблар акциядорлик жамияти ёки акциядор томонидан, Қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, шунингдек бошқа ваколатли органлар томонидан киритилиши мумкин.


35. Акциядорлик жамиятини қайта ташкил этиш билан боғлиқ низоларни кўришда, судлар шунга эътибор беришлари керакки, ФКнинг 49-моддаси ва Қонуннинг 95-моддасига кўра, жамиятни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва қайта тузиш) акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан амалга оширилади.


36. Судларга тушунтирилсинки, Қонуннинг 98 ва 99-моддаларига мувофиқ, акциядорлик жамияти томонидан жамиятни бўлиш ва ажратиб чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинишида бундай қарорга қарши овоз берган ёки овоз беришда қатнашмаган ҳар бир акциядор бўлиш (ажратиб чиқариш) натижасида ташкил этилган ҳар бир жамиятнинг, қайта ташкил этилган жамиятда унга тегишли бўлган акциялар сони берган ҳуқуққа мутаносиб ҳуқуқ берадиган акцияларини олиши лозим. Ушбу талаблар бузилган ҳолда акциядор қайта ташкил этилаётган жамият акциядорлари умумий йиғилишининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида судга даъво билан мурожаат қилиши мумкин.


37. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, агар акциядорлик жамиятини қайта ташкил этишда тасдиқланган тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган жамиятнинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имконини бермаса, янги вужудга келган юридик шахслар қайта ташкил этилган жамият мажбуриятлари бўйича унинг кредиторлари олдида солидар жавобгар бўладилар (ФК 52-моддаси).

Агар тақсимлаш балансидан уни тасдиқлаш пайтида қайта ташкил этилаётган жамият активлари ва мажбуриятлари унинг ҳуқуқий меросхўрлари ўртасида адолат тамойиллари бузилган ҳолда тақсимланганлиги ва бу ушбу жамият кредиторлари манфаатларининг яққол бузилишига олиб келганлиги кўриниб турган бўлса, қайта ташкил этиш натижасида тузилган жамиятлар (шу жумладан, янги жамият ажралиб чиққани) ҳам солидар жавобгарликка тортилишлари керак.


38. Бир турдаги акциядорлик жамиятининг бошқа турдаги жамиятга айлантирилиши билан боғлиқ низоларни кўришда, судлар жамият турининг ўзгартирилиши уни қайта ташкил этиш деб ҳисобланмаслигини, чунки унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгаришига олиб келмаслигини эътиборга олишлари лозим.

Бир турдаги жамиятни бошқа турдаги жамиятга айлантириш акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш (уставни янги таҳрирда тасдиқлаш) ва уларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш орқали амалга оширилади.

Бир турдаги жамиятни бошқа турдаги жамиятга айлантириш учун қонун ҳужжатларида, жумладан, қуйидаги чекловлар белгиланган:

очиқ турдаги жамиятни ёпиқ турдагисига айлантириш натижасида тузилган жамият акциядорларининг сони эллик нафардан ошмаслиги лозим (Қонуннинг 7-моддаси);

иштирокчилари очиқ турдаги жамиятга айлантиришни кўзлаган ёпиқ жамият устав фондининг миқдори Қонуннинг 20-моддасида очиқ жамият учун белгиланган энг кам даражадан кам бўлмаслиги лозим.

Бундай ўзгартиришларни рўйхатга олиш рад этилганда, у суд томонидан ғайриқонуний деб топилиши ва давлат органига уларни рўйхатдан ўтказиш мажбурияти юклатилиши мумкин.


39. Судлар ёпиқ турдаги акциядорлар жамияти акциядорларининг ушбу жамиятнинг бошқа акциядорлари тасарруфидан чиқараётган акцияларни олишда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланишлари билан боғлиқ низоларни ҳал этишда қуйидагиларни инобатга олишлари лозим:

ёпиқ турдаги жамият акциядорларига бундай ҳуқуқни берувчи Қонуннинг 7-моддаси учинчи қисмида белгиланган норма императив характерга эга бўлганлиги сабабли бу ҳуқуқ унинг устави билан чекланиши мумкин эмас;

ёпиқ жамиятнинг ўз акциядорлари сотаётган акцияларни сотиб олиш бўйича имтиёзли ҳуқуқи жамият уставида назарда тутилган ҳолларда амал қилади. Жамият бундай ҳуқуқдан фақат ушбу жамият акциядори акцияларни сотиб олиш бўйича ўзига тегишли бўлган имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланмаган ҳолдагина фойдаланиши мумкин;

ёпиқ жамият акциядори, тегишли ҳолларда эса жамиятнинг ўзи, ушбу жамият акциядорлари сотаётган акцияларни сотиб олиш бўйича имтиёзли ҳуқуқини, фақат, агар улар бу акцияларни бошқа шахсга таклиф этилган баҳода сотиб олишга рози бўлсагина, амалга ошириши мумкин. Акс ҳолда, акциядор уни бошқа шахсга сотишга ҳақли;

акциядор ёки жамиятнинг ёпиқ жамият акциядорига тегишли бўлган акцияларни сотиб олиш бўйича имтиёзли ҳуқуқи бузилган тақдирда, улар ушбу акцияларни сотиб олувчи ҳуқуқ ва мажбуриятларининг ўзларига ўтказилиши тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишлари мумкин;

ёпиқ жамият акцияларини сотиб олиш бўйича Қонунда назарда тутилган имтиёзли ҳуқуқ улар акциядор томонидан бепул тасарруфдан чиқарилганда (ҳадя шартномаси бўйича) ёхуд акциялар универсал ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахс мулкдорлигига ўтказилганда қўлланилмайди.


40. Судлар процессуал қонун талабларига мувофиқ (Хўжалик процессуал кодексининг 56-моддаси ва Фуқаролик процессуал кодексининг 57-моддаси) мазкур тоифадаги ишларни кўриб чиқишга тайёрлаш вақтида тарафларга низони ҳал этиш учун аҳамиятли бўлган қуйидаги далилларни судга тақдим этишни таклиф этишлари ёки уларни ўз ташаббуслари билан чақириб олишлари лозим, хусусан:

эмиссия рисоласи, умумий йиғилишда қатнашган акциядорларнинг рўйхати, акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида акциядорлар хабардор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;

акциядорлар реестри, депо ҳисобидан кўчирма, умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати, саноқ комиссияси ва акциядорлар умумий йиғилишининг баённомалари, жамиятнинг йил якунлари бўйича тегишли давлат органларига тақдим этган молиявий ҳисоботи ва бошқа ҳужжатларни.


41. Судларга акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ низоларни кўриб чиқиш амалиётини вақти-вақти билан умумлаштириш ва суд хатоларини, шунингдек бундай низоларни келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўриб бориш тавсия этилсин.

   
































Время: 0.1272
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск