ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / ТошДТУ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2005 й. 123-сон "Университетининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.05.2005 й.

N 123


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА

УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ТАШКИЛИЙ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси махсус ташкил этилган комиссия томонидан Тошкент давлат техника университети фаолиятини ўрганиш натижасида бир қатор жиддий камчиликлар ва бузилишлар аниқланганлигини қайд этади. Хусусан, университет тузилмасида асоссиз тарзда ўқув-тарбия жараёни билан бевосита боғлиқ бўлмаган сунъий бошқарув бўлинмалари - институтлар ташкил этилган.

Академик гуруҳлари бўлмаган ва ихтисос мутахассисликлари бўйича талабалар тайёрламайдиган факультетлар, таркибига кўра кам сонли ва бир-бирини такрорловчи кафедралар ташкил этилган. Университет бакалавриатига қабул қилиш қоидаларининг қўпол равишда бузилишига йўл қўйилган, пул эвазига ўзига оғдириб олиш ва порахўрлик ҳоллари мавжуд.

Ректорат томонидан педагоглар жамоаси ва талабалар, айниқса, ётоқхоналарда яшовчи талабалар билан ишлаш сусайтириб юборилган. Ёшларни маънавий-маърифий жиҳатдан тарбиялашда жиддий камчиликлар мавжуд. Буларнинг ҳаммаси университет фаолияти сусайиб кетишига ҳамда жамоада маънавий вазиятнинг жиддий ёмонлашувига олиб келди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, Тошкент давлат техника университетининг унга юкланган бош вазифа - мамлакат иқтисодиёти тармоқлари учун олий техник маълумотга эга бўлган юқори малакали кадрлар тайёрлаш вазифасини ҳал этишни таъминловчи ташкилий тузилмасини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун Тошкент давлат техника университетининг ректори Қ.Р.Аллаев, ўқув ишлари бўйича проректор Ф.С.Абдуллаев, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича проректор А.А.Низаметдинов ишдан бўшатилганлиги, шунингдек университет факультетлари ва кафедраларининг айрим раҳбарлари вазифасидан озод этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Тошкент давлат техника университети деканатларининг намунавий ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Тошкент давлат техника университетининг "Компьютер технологиялари" факультети тугатилсин.

Кўрсатиб ўтилган факультетда таълим олаётган талабалар, шунингдек "Ахборотларни тайёрлаш ва бошқарув компьютер тизимлари", "Телематика (дастурий таъминот)", "Муҳандислик тайёргарлиги ахборот технологиялари" кафедралари 2005/2006 ўқув йилидан бошлаб Тошкент ахборот технологиялари университети таркибига ўтказилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда:

Тошкент давлат техника университетининг ташкилий тузилмасини 1-иловага мувофиқ тасдиқланган тузилмага тўлиқ мувофиқлаштирсин;

факультетлар деканатларини шакллантирсин, кафедралар сонини мақбуллаштирган ҳолда уларнинг рўйхати ва номини қайта кўриб чиқсин;

университетнинг профессор-ўқитувчилар таркибини аттестациядан ўтказсин ва уни амалий иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан танлов асосида мустаҳкамласин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 18 майдаги

123-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент давлат техника университети деканатининг

НАМУНАВИЙ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Факультет илмий кенгаши

Д Е К А Н

Факультет методик кенгаши

Деканнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

Деканнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Ўқув жараёни диспетчери

Катта инспектор

ҲМ оператори)


Изоҳ: Факультетда кундузги бўлим талабаларининг сони 1000 кишидан ошганда қўшимча равишда яна биттадан штат бирлиги киритилади:

деканнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари;

ўқув жараёни диспетчери;

катта инспектор (ЭҲМ оператори).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 19-20-сон, 141-модда.







































Время: 0.1533
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск