Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳоли бандлиги /

Ўзбекистон Республикасининг 07.05.1993 й. 854-XII-сон "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар ҳамда қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

07.05.1993 й.

N 854-XII



“АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА”ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ҲАМДА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, 4-сон, 175-модда) қуйидаги ўзгартишлар ҳамда қўшимчалар киритилсин:


1. 2-модда 2 бандининг саккизинчи хатбошисидаги “ўрта махсус” деган сўзлардан кейин “ҳарбий” деган сўз киритилсин.


2. 3-модданинг биринчи қисмидаги “ўзларига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра” деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. 4-модданинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган шахслар учун меҳнат биржаси томонидан таклиф қилинган, уларнинг касб тайёргарлигига мос бўлган, ёшини, сиҳат-саломатлигини, меҳнат стажини ва олдинги касби бўйича тажрибасини, янги иш жойига транспортда қатнашига қулайлигини ҳисобга олувчи иш мақбул келадиган иш ҳисобланади”.


4. 7-модданинг 3-банди қуйидаги гап билан тўлдирилсин:

“Бундай имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади”.


5. 16-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Аҳолини иш билан таъминлаш дастурининг мазмуни, уни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади”.


6. 17-модданинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вилоят ҳокимликларининг тавсиясига биноан ҳар йили ишчи ўринлари кенгайтирилиши республика Ҳукумати томонидан рағбатлантириладиган ҳудудларни белгилайди”.


7. 19-модда:

3-бандидаги “иш билан таъминлаш давлат хизматининг” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“4. Чет элларда фуқароларни, шунингдек чет элларда ишлаш юзасидан хусусий меҳнат битимларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, Ўзбекистонга ишга келган чет эл фуқароларини ишга ёллаш ва ишга жойлаштириш билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолият кўрсатишига, кадрларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда ишга жойлаштириш бўйича пулли хизмат кўрсатувчи юридик шахсларнинг фаолият кўрсатишига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги берадиган лицензияга биноан рухсат этилади”.


8. 21-модда:

1-банди олтинчи хатбошисидаги “белгиланган муддатда шунингдек, оммавий равишда” деган сўзлар “ҳар ойда” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2-бандининг тўртинчи қисмидагиҳолдагина” деган сўздан кейин “қисқартирилади ёки” деган сўзлар билан тўлдирилсин.


9. 23-модданинг 2-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан, иш билан таъминлашга кўмаклашиш хизмати ва уларнинг туман бўлимлари қошида иш ўринлари ташкил этиш мақсадида очилган корхоналар тижорат фаолиятидан олинадиган фойдадан ундириладиган солиқлардан, шунингдек давлат ва божхона божлари тўловларидан озод қилинади”.


10. 24-модда:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини бажаришга доир шартномалар давлат иш билан таъминлаш хизматларида рўйхатдан ўтган ва ишсизлик мақомини олган фуқаролар билан 2 ойгача (бу муддатни узайтириш ҳуқуқи билан) муддатга тузилади;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган шахсларга тўланадиган иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган қисми корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, қолган қисми эса маҳаллий бюджет маблағларидан ва аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан қопланади”.


11. 25-модданинг 1-банди биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Давлат иш билан таъминлаш хизматида рўйхатдан ўтган ва ишсизлик мақомини олган шахсларни касбга ўргатиш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, башарти… ”


12. 27-модда:

1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Ходимлар сони (штатлар) қисқариши, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши муносабати билан ишдан бўшатилган ходимларнинг иш қидириш даврида олдинги иш жойидаги икки ойлик ўртача иш ҳақи (ишдан бўшатиш нафақаси қўшиб ҳисобланганда) сақланиб қолади. Ходимлар ишдан бўшатилган кундан бошлаб 10 иш куни ичида давлат иш билан таъминлаш хизматларида рўйхатдан ўтсалар учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойидан ўртача иш ҳақини давлат иш билан таъминлаш хизматларининг маълумотномасига биноан олишга ҳақлидирлар. Юқоридаги сабабларга кўра ишдан бўшатилган ходимлар ҳар қандай ҳолатда ҳам ишдан бўшаган вақтдан бошлаб уч ой муддат ичида меҳнат стажини сақлаб қоладилар.

Башарти ишдан бўшатилган ходимга уч ой ичида мақбул келадиган иш топиб берилмаса, у ишсизлик мақомига эга бўлади; аммо шу давр ичида у таклиф этилган мақбул келадиган ишнинг иккитасини рад этса, ишсизлик мақомига эга бўлмайди ва у ўттиз календарь кунидан сўнг умумий асосда иш қидирувчи шахс сифатида янгидан рўйхатга олинади.

Тугатилаётган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ишдан бўшатилаётган ходимларга тўланиши лозим бўлган иш ҳақлари (товонлар)ни тўлаш учун етарли маблағлари бўлмаган тақдирда, тўловлар уларнинг ҳуқуқий ворислари маблағидан тўланади. Тугатилаётган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ҳуқуқий ворислари бўлмаган тақдирда, ишдан бўшатилаётганларга тўловлар аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағи ҳисобидан тўланиб, сўнгра у қонунларда белгиланган тартибда қопланади”.

2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Корхона, муассаса ва ташкилотлар тугатилиши, қайта тузилиши, ходимлар сони (штатлар) қисқартирилиши муносабати билан ишдан бўшатилган, давлат иш билан таъминлаш хизматидан 10 иш куни ичида рўйхатдан ўтган ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда касбини қайта ўрганаётган ёки малакасини ошираётган меҳнаткашларнинг стипендияси ишдан бўшаган кундан бошлаб дастлабки 3 ой давомида олдинги иш жойидаги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак”.


13. 29-модда:

1-бандининг биринчи қисмидаги “хизматига мурожаат қилган” ҳамда иккинчи қисмидаги “хизматига мурожаат қилинган” деган сўзлар “хизматида рўйхатдан ўтган” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2-бандидаги иккинчи гап чиқариб ташлансин.

4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ходимлар сони (штатлар) қисқартирилиши, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши муносабати билан ишдан бўшаган, ишсиз деб эътироф этилган, шунингдек пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунларга мувофиқ умумий меҳнат стажи пенсияга чиқиш (имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳам шунга киради) ҳуқуқига эга бўлган шахслар муддатидан олдин (қонунларда белгиланган муддатдан 2 йил олдин) пенсияга чиқишга ҳақлидирлар”.


14. 34-модданинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ихтисоси бўлган шахслар ишга жойлашиш учун касб ўрганиши малакасини ошириши ёки қайта таълим олиши талаб қилинмаса, 12 ой мобайнида ҳақ тўланадиган иш билан бандлиги 12 календарь ҳафтадан кам бўлмаса, белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда”.


15. 36-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


“36-модда. Ишсизлик нафақаси тўлашни тўхтатиб

туриш ва бутунлай тўхтатиб қўйиш


Қуйидаги ҳолларда:

ишсиз шахс ишга жойлашганда;

ишсиз таклиф қилинган мақбул ишни икки марта рад этса;

ишсизлик нафақасини олувчи шахс пенсия ёшига етган тақдирда;

ишсиз мақомига эга бўлган шахс озодликдан маҳрум этиш тарзида жазога ҳукм этилган бўлса;

ишсиз шахс даволаш-меҳнат профилакторийсида даволаш курсини ўтаётган бўлса;

ишсиз шахс қайта тайёрлаш ва касб малакасини оширишга юборилган бўлса;

ишсиз шахс ишсизлик нафақасини олиб турган даврида иш билан таъминлаш давлат хизматини хабардор қилмай вақтинча ишга жойлашган бўлса;

ишсизлик нафақасини алдов йўли билан олишга уринса ишсизлик нафақасини тўлаш бекор қилинади.

Қуйидаги ҳолларда:

узрсиз сабабларга кўра кўрсатилган муддатда иш билан таъминлаш давлат хизматига келмаса;

меҳнат интизомини бузганлик учун ишдан бўшатилган бўлса, ишсизлик нафақасини тўлаш 3 ойгача муддатга тўхтатиб турилади ёки унинг миқдори камайтирилади”.


16. Қуйидаги мазмундаги янги 36-1-модда киритилсин:


“36-1-модда. Ҳомиладор аёлларни ижтимоий муҳофаза қилиш


Ишсиз ҳомиладор аёллар (башарти ҳомиладорлик даври 28 ҳафтадан ошмаган бўлса) иш билан таъминлаш давлат хизмати томонидан умумий асосда иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинадилар. Иш билан таъминлаш давлат хизмати 10 кун ичида уларни иш билан таъминлай олмаса, у ҳолда ўн биринчи кундан бошлаб уларга ишсизлик мақоми берилади. Ишсизлик мақоми борлигидан қатъи назар, ҳомиладор аёлларга Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида 12 ой мобайнида 26 календар ҳафтадан ошмаган муддатга ишсизлик нафақаси тўланади”.


17. 37, 38 ва 40-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


37-модда. Моддий ёрдам


Ишсизга ва унинг қарамоғидаги оила аъзоларига моддий ва ўзга ёрдам кўрсатилиши мумкин, улар иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармасидан ва тегишли маҳаллий бюджетдан ажратилади.

Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармасидан ва маҳаллий бюджетлардан моддий ва ўзга ёрдам кўрсатиш тартиби, ҳажми ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг қарорлари билан белгиланади.


38-модда. Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги

қонунларнинг бажарилишини назорат қилувчи идоралар


Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларнинг бажарилиши устидан назоратни давлат ҳокимияти ва бошқарув маҳаллий органлари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, прокуратура органлари ва касаба уюшмалари амалга оширади.


40-модда. Меҳнат қилишга маъмурий йўл билан

мажбур қилганлик учун жавобгарлик


Ушбу Қонун 2-моддасининг 1-банди учинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатларни содир қилишда айбдор бўлган шахслар бир ойлик маоши миқдорида суд тартибида солинадиган жарима тарзидаги маъмурий жавобгарликка тортиладилар”.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 6-сон, 238-модда





























Время: 0.1734
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск