ЎзР Конунчилиги
ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Автомобиль транспорти/ Автотранспорт воситаларидан чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослиги даражасини аниқлаш, уларни экологик тоифаларга ажратиш ҳамда экологик стикерларни бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.11.2025 й. 750-сон қарорига 1-илова)Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство РУз. Получить демо доступ
Вазирлар Маҳкамасининг
2025 йил 28 ноябрдаги
1-ИЛОВА
Автотранспорт воситаларидан чиқариладиган
ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг
атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл
қўйиладиган нормативларга мослиги даражасини
аниқлаш, уларни экологик тоифаларга ажратиш ҳамда
экологик стикерларни бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом автотранспорт воситаларидан (кейинги ўринларда -транспорт воситалари) чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга (кейинги ўринларда - нормативлар) мослиги даражасини аниқлаш, уларни экологик тоифаларга ажратиш ҳамда экологик стикерларни бериш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом талаблари қуйидаги транспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмайди:
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтиладиган;
белгиланган тартибда вақтинча (тўқсон календарь кунгача) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган;
электромобиллар, электромотоцикллар, мотоцикллар, скутерлар, мопедлар, уч ғилдиракли транспорт воситалари;
тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқча билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари ҳамда жамоат транспорти (такси ва йўналишли таксидан ташқари);
қишлоқ хўжалиги техникалари;
"ногиронлиги бўлган шахс" белгиси ўрнатилган транспорт воситаси.
3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
диагностика текшируви - транспорт воситаларидан ишлатилган газлар чиқариб юборилганда, улардаги ифлослантирувчи моддаларнинг миқдорини аниқлаш;
ифлослантирувчи моддалар - кимёвий моддалар, шу жумладан, бошқа моддалар учун белгиланган нормативлардан ортиқ миқдорда ва (ёки) концентрацияларда атроф-муҳитга, инсон ҳаёти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган моддалар;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг "Автомототранспорт ҳисоби" модули (кейинги ўринларда - "Автомототранспорт ҳисоби" модули) - Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда "экологик транспорт" тизими фаолияти билан боғлиқ электрон маълумотлар базаси;
норматив - транспорт воситасидан чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган миқдори;
экологик тоифа - транспорт воситаларидан чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативлар асосида "яшил", "сариқ" ва "қизил" ранглар билан белгиланадиган "тоза", "ўрта" ва "зарарли" экологик даражаси;
экологик синф ("Евро" ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) - транспорт воситасидан ишлатилган газлар чиқариб юборилганда, улардаги ифлослантирувчи моддаларни миқдорига қараб тавсифловчи тасниф коди;
экологик стикер - транспорт воситасининг экологик тоифасини тасдиқловчи электрон маълумотларни ўз ичига олган ёрлиқ;
экологик оператор - Ички ишлар вазирлигининг "Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлари кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонасининг транспорт воситаларини диагностика текширувидан ўтказиш учун махсус билим ва тажрибага эга бўлган масъул ходими;
экологик стикерга талабгор - тасарруфидаги транспорт воситасининг экологик тоифасини аниқлаш истагини билдирган жисмоний ва юридик шахс.
4. Транспорт воситасининг экологик тоифаси унинг ишлаб чиқарувчи томонидан тасдиқланган экологик синфига ("Евро" ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) мувофиқ белгиланади.
5. Транспорт воситасининг экологик синфи ("Евро" ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) аниқ бўлмаганда, унинг экологик тоифаси диагностика текшируви натижаларига кўра экологик оператор томонидан аниқланади.
2-БОБ. ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЭКОЛОГИК
ТОИФАСИНИ БЕЛГИЛАШ ҲАМДА ДИАГНОСТИКА
ТЕКШИРУВИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
6. Транспорт воситалари учун биринчи марта, шунингдек, бир йил ичида бир маротаба қайта экологик тоифани белгилаш, шу жумладан, диагностик текширувдан ўтказиш ва экологик стикер бериш алоҳида тўлов ундирилмасдан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида Ички ишлар вазирлигининг "Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлари кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси томонидан амалга оширилади.
7. Транспорт воситаларини экологик тоифаларга ажратиш ҳамда нормативларга мослиги даражасини диагностика текширувидан ўтказиш уларни Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида, фойдаланишда бўлган транспорт воситалари эса эгасининг ихтиёрий мурожаати асосида мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
8. Ишлаб чиқарувчи томонидан экологик синфи ("Евро" ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) тасдиқланган транспорт воситаларини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олишда уларни диагностика текширувидан ўтказиш талаб этилмайди.
Бунда транспорт воситалари қуйидаги мезонларга кўра экологик тоифаларга ажратилади:
а) бензин, сиқилган ва суюлтирилган газ ёқилғиси билан ҳаракатланувчи:
"Евро-2" ва ундан юқори экологик синфига ("Евро" ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) кирувчи транспорт воситалари - "тоза" экологик тоифага;
"Евро-0" ва "Евро-1" (ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) экологик синфига кирувчи транспорт воситалари - "ўрта" экологик тоифага;
б) дизель ёқилғи тури билан ҳаракатланувчи:
"Евро-4" ва ундан юқори экологик синфига ("Евро" ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) кирувчи транспорт воситалари - "тоза" экологик тоифага;
"Евро-3" (ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) экологик синфига кирувчи транспорт воситалари - "ўрта" экологик тоифага;
"Евро-0", "Евро-1" ва "Евро-2" (ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) экологик синфига кирувчи транспорт воситалари - "зарарли" экологик тоифага;
в) гибрид автомобиллар, муқобил ёқилғи турларида (сиқилган ва суюлтирилган газ бундан мустасно) харакатланувчи транспорт воситалари ҳамда ишлаб чиқарилганига уч йилдан ошмаган транспорт воситалари - "тоза" экологик тоифага ажратилади.
9. Транспорт воситаларини экологик тоифаларга ажратиш Ўзбекистон Республикасида фойдаланишда бўлган транспорт воситаларининг тасдиқланган экологик синфига ("Евро" ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) доир маълумотлар базаси асосида "Автомототранспорт ҳисоби" модулида автоматик тарзда белгиланади.
10. Экологик синфини ("Евро" ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) аниқлаш имкони бўлмаган транспорт воситаларининг экологик тоифасини белгилаш учун улар рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида диагностика текширувидан қуйидаги тартибда ўтказилади:
диагностика текшируви экологик оператор томонидан натижаларини автоматик баҳолаш тизимига асосланган ўлчов воситаларига мувофиқ амалга оширилади;
диагностика текшируви натижалари "Автомототранспорт ҳисоби" модулида автоматик тарзда қайд этилади;
"Автомототранспорт ҳисоби" модулининг диагностика текшируви натижаларига кўра автотранспорт воситалари мазкур Низомга 1-иловадаги транспорт воситаларидан чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативлари асосида "тоза", "ўрта" ва "зарарли" экологик тоифаларга автоматик тарзда ажратилади.
11. Транспорт воситасининг диагностика текшируви натижалари, ўлчов воситаларининг метрологик назорати натижаларини эътироф этиш сертификати, текширувни ўтказган экологик оператор ҳамда текширув ўтказилган сана ва вақтга доир электрон маълумотлар онлайн тартибда "Автомототранспорт ҳисоби" модулида акс эттирилади.
12. Транспорт воситасининг эгаси диагностика текшируви натижаларидан норози бўлган тақдирда, транспорт воситасини ихтиёрий равишда қайта диагностика текширувидан ўтказиши мумкин. Бунда қайта диагностика текшируви мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
13. Илгари ўтказилган диагностика текшируви натижасига кўра "ўрта" ёки "зарарли" экологик тоифага ажратилган ва унга мос экологик стикер берилган транспорт воситаси эгаси ихтиёрий равишда бир йилда бир марта ушбу хизматлар учун алоҳида тўлов ундирилмасдан, айнан шу транспорт воситасининг экологик тоифасини "тоза" ёки "ўрта" экологик тоифага яхшилаш мақсадида қайта диагностика текширувидан ўтказиш ва натижалари бўйича янги экологик стикерга эга бўлиши мумкин.
Транспорт воситасини мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланганидан ортиқча ҳар бир қайта диагностика текширувидан ўказиш ва натижалари бўйича янги экологик стикер олиш хизматлари тўлов асосида кўрсатилади.
Бунда қайта диагностика текширувини ўтказиш билан боғлиқ кўрсатилган ҳар бир хизмат учун тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида белгиланади.
14. Транспорт воситасини тўлов асосида қайта диагностика текширувидан ўтказишдан келиб тушадиган маблағлар қуйидагича тақсимланади:
15 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига;
15 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг "Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлари кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси шахсий ҳисобварағига;
70 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига.
15. Экологик стикерга талабгор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида транспорт воситасини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида электрон навбатдан ўтиш ва унда белгиланган вақтда транспорт воситасини диагностика текширувидан ўтказиш;
экологик оператордан диагностика ўлчов воситаларининг метрологик назорати натижаларини эътироф этиш сертификатини сўраш;
транспорт воситасининг диагностика текшируви натижаларидан норози бўлган тақдирда, уни қайта диагностика текширувидан ўтказишни талаб қилиш;
транспорт воситаси диагностика текширувидан ўтказилгандан сўнг экологик стикерни олиш ҳамда транспорт воситасининг белгиланган қисмига елимлаш.
16. Диагностика ўлчов воситалари мувофиқлик текшируви Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази томонидан ўтказилади.
ЭКОЛОГИК СТИКЕР БЕРИШ ТАРТИБИ
17. Илгари экологик стикер олганлигидан қатъи назар, транспорт воситаларини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида уларнинг тоифаларига мос равишдаги "яшил", "сариқ" ёки "қизил" рангли экологик стикерлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида экологик операторлар томонидан берилади.
18. Транспорт воситаларини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида:
ишлаб чиқарувчи томонидан экологик синфи ("Евро" ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) тасдиқланган транспорт воситаларига мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган мезонлар асосида диагностика текширувларисиз аниқланадиган экологик тоифага мос бўлган рангдаги;
экологик синфини ("Евро" ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) аниқлаш имкони бўлмаган транспорт воситаларига мазкур Низомнинг 10-бандига мувофиқ ўтказиладиган диагностика текширувлари натижалари асосида автоматик тарзда аниқланган экологик тоифага мос бўлган рангдаги экологик стикер расмийлаштириб берилади.
Бунда экологик стикер транспорт воситасини рўйхатга олиш (қайта рўйхатга олиш) амалиёти ўтказилган жойда махсус техника воситаларида автоматик тарзда чоп этилади ва транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда бириктирилган давлат рақами белгиси билан бирга транспорт воситасининг эгасига топширилади.
19. Фойдаланишда бўлган транспорт воситаларига экологик стикерлар қуйидаги тартибда берилади:
а) транспорт воситасининг эгаси (кейинги ўринларда - мурожаат этувчи) ихтиёрий равишда транспорт воситасига экологик стикер олиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига (кейинги ўринларда - ваколатли орган) унинг расмий веб-сайти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қуйидагиларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади:
белгиланган шаклдаги электрон ариза;
транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг электрон шаклдаги нусхаси;
экологик стикер почта орқали юборилиши кўрсатилган манзил;
б) ваколатли орган мурожаат келиб тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда қуйидагиларни амалга оширади:
мурожаатда кўрсатилган транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотларни "Автомототранспорт ҳисоби" модули орқали текширади;
ишлаб чиқарувчи томонидан экологик синфи ("Евро" ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) тасдиқланган автотранспорт воситаларининг экологик тоифасини мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган мезонлар асосида "Автомототранспорт ҳисоби" модули орқали автоматик тарзда аниқлайди;
транспорт воситасининг экологик тоифасига мос экологик стикерни расмийлаштириб (стикер реквизитлари автоматик тўлдирилади) махсус техник воситаларда чоп этади ва мурожаат этувчи ҳисобидан унинг мурожаатида кўрсатилган манзилга почта орқали юборади. Бунда почта харажатлари мурожаат этувчи томонидан ваколатли орган веб-сайти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориш вақтида олдиндан электрон тўлов шаклида амалга оширилади.
Почта харажатлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида белгиланади;
в) мурожаатда кўрсатилган транспорт воситасининг экологик синфини ("Евро" ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) аниқлаш имкони бўлмаган ҳолатларда, мурожаат этувчига транспорт воситасининг экологик тоифасини белгилаш учун диагностика текширувидан ўтказиш тўғрисида асослантирилган электрон жавоб хати юборади.
20. Траспорт воситасига унинг экологик тоифасига мос бўлган мазкур Низомга 2-иловада келтирилган намунадаги экологик стикерлардан бири берилади.
21. Транспорт воситасининг экологик тоифаси ва унга берилган экологик стикер реквизитлари тўғрисидаги электрон маълумотлар "Автомототранспорт ҳисоби" модулида сақланади.
22. Экологик стикер транспорт воситасининг олд ойнасининг пастки ўнг бурчагига ички томондан ўрнатилади (елимланади).
Экологик стикерни транспорт воситасининг бошқа қисмларига ўрнатиш (елимлаш) ва ўзбошимчалик билан экологик стикерни ўрнатилган (елимланган) жойидан ажратиш ва қайта ўрнатиш (елимлаш) мумкин эмас.
АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ
23. Экологик стикерлар муддатсиз даврга берилади.
24. Қуйидаги ҳолатларда экологик стикерлар тўлов асосида қайта расмийлаштирилиши мумкин:
транспорт воситасини бошқа шахсга ўтказишда ёхуд фуқаронинг доимий яшаш манзили ёки юридик шахснинг рўйхатга олинган манзили ўзгариши, қайта ташкил этилиши муносабати билан қайта рўйхатдан ўтказилганда, шунингдек, транспорт воситасининг давлат рақамлари ўзгартирилганда;
экологик стикернинг шикастланиши ёки рангининг ўчиши натижасида ундаги транспорт воситасининг давлат рақамини ўқиш имкони бўлмаганда;
транспорт воситасининг олд ойнаси яроқсиз ҳолга келганда.
25. Экологик стикерлар мазкур Низомда белгиланган тартибда қайта расмийлаштирилади.
26. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
27. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
1-ИЛОВА
Автотранспорт воситаларидан чиқариладиган
ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера
ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган
НОРМАТИВЛАРИ
Автотранспорт тоифаси |
Ўлчанадиган зарарли модда |
Тирсакли валнинг айланиш тезлиги |
Белгиланган нормативларни амалга кириш санаси |
Экологик тоифалар нормативлари |
||
"тоза" |
"ўрта" |
"зарарли"** |
||||
"яшил" |
"сариқ" |
"қизил" |
||||
I. Бензин ёқилғисида ишлашга мўлжалланган автотранспорт воситалари учун
|
||||||
М ва N, 1986 йил 1 октябрдан аввал ишлаб чиқарилганлари* |
СО (углерод оксиди), ҳажм улуши, фоиз |
минимал |
2026 йил 1 январь |
- |
3,5 фоизгача |
3,5 фоиздан 5,5 фоизгача |
М ва N, ишлаб чиқарилган газларни тозалаш мосламаси йўқ |
СО (углерод оксиди), ҳажм улуши, фоиз |
минимал |
2026 йил 1 январь |
1,0 фоиздан паст |
1,0 фоиздан 1,5 фоизгача |
1,5 фоиздан 3,5 фоизгача |
минимал |
2028 йил 1 январь |
0,9 фоиздан паст |
0,9 фоиздан 1,4 фоизгача |
1,4 фоиздан 3,5 фоизгача |
||
минимал |
2029 йил 1 январь |
0,8 фоиздан паст |
0,8 фоиздан 1,3 фоизгача |
1,3 фоиздан 3,5 фоизгача |
||
М ва N, ишлаб чиқарилган газларни тозалаш мосламаси бор |
СО (углерод оксиди), ҳажм улуши, фоиз |
минимал |
2026 йил 1 январь |
0,9 фоиздан паст |
0,9 фоиздан 1,5 фоизгача |
1,5 фоиздан 2,5 фоизгача |
юқори |
2026 йил 1 январь |
0,7 фоиздан паст |
0,7 фоиздан 1,3 фоизгача |
1,3 фоиздан 2,5 фоизгача |
||
минимал |
2028 йил 1 январь |
0,7 фоиздан паст |
0,7 фоиздан 1,3 фоизгача |
1,3 фоиздан 2,5 фоизгача |
||
юқори |
2028 йил 1 январь |
0,5 фоиздан паст |
0,5 фоиздан 1,1 фоизгача |
1,1 фоиздан 2,5 фоизгача |
||
минимал |
2030 йил 1 январь |
0,5 фоиздан паст |
0,5 фоиздан 0,9 фоизгача |
0,9 фоиздан 2,5 фоизгача |
||
юқори |
2030 йил 1 январь |
0,3 фоиздан паст |
0,3 фоиздан 0,7 фоизгача |
0,7 фоиздан 2,5 фоизгача |
||
II. Дизель ёқилғисида ишлашга мўлжалланган автотранспорт воситалари учун
|
||||||
М ва N оддий дизель двигателлари учун |
Тутунлилик, ҳажм улуши м-1 (ёруғлик оқими сусайишининг максимал рухсат этилган коэффициенти) |
Максимал (максимал тезликнинг 90 фоизидан ошмаган ҳолда) |
2026 йил 1 январь |
2,50 м-1 дан паст |
2,50 м-1 дан 3,0 м-1 гача |
3,0 м-1 дан 3,50 м-1 гача |
М ва N оддий дизель двигателлари учун |
Тутунлилик, ҳажм улуши м-1 (ёруғлик оқими сусайишининг максимал рухсат этилган коэффициенти) |
Максимал (максимал тезликнинг 90 фоизидан ошмаган ҳолда) |
2028 йил 1 январь |
1,50 м-1 дан паст |
1,50 м-1 дан 3,0 м м-1 гача |
3,0 м-1 дан 3,50 м-1 гача |
М ва N оддий дизель двигателлари учун |
Тутунлилик, ҳажм улуши м-1 (ёруғлик оқими сусайишининг максимал рухсат этилган коэффициенти) |
Максимал (максимал тезликнинг 90 фоизидан ошмаган ҳолда) |
2026 йил 1 январь |
0,70 м-1 дан паст |
0,70 м-1 дан 2,5 м-1 гача |
2,5 м-1 дан 3,50 м-1 гача |
М ва N, турбо зарядланган дизель двигателлари учун |
Тутунлилик, ҳажм улуши м-1 (ёруғлик оқими сусайишининг максимал рухсат этилган коэффициенти) |
Максимал (максимал тезликнинг 90 фоизидан ошмаган ҳолда) |
2026 йил 1 январь |
2,0 м-1 дан паст |
2,00 м-1 дан 3,00 м-1 гача |
3,00 м-1 дан 3,50 м-1 гача |
М ва N, турбо зарядланган дизель двигателлари учун |
Тутунлилик, ҳажм улуши м-1 (ёруғлик оқими сусайишининг максимал рухсат этилган коэффициенти) |
Максимал (максимал тезликнинг 90 фоизидан ошмаган ҳолда) |
2028 йил 1 январь |
1,0 м-1 дан паст |
1,00 м-1 дан 2,00 м-1 гача |
2,00 м-1 дан 3,50 м-1 гача |
М ва N, турбо зарядланган дизель двигателлари учун |
Тутунлилик, ҳажм улуши м-1 (ёруғлик оқими сусайишининг максимал рухсат этилган коэффициенти) |
Максимал (максимал тезликнинг 90 фоизидан ошмаган ҳолда) |
2030 йил 1 январь |
0,5 м-1 дан паст |
0,50 м-1 дан 1,50 м-1 гача |
1,50 м-1 дан 3,50 м-1 гача |
Изоҳ:
*) 1986 йил 1 октябрдан аввал ишлаб чиқарилган М ва N тоифадаги транспорт воситалари "тоза" экологик тоифага ажратилмайди;
**) ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган юқори нормативларидан ошган транспорт воситалари "зарарли" экологик тоифага ажратилади.
2-ИЛОВА
Автотранспорт воситаларининг экологик тоифасини
ифода этувчи экологик стикерлар намуналари
"Тоза" экологик тоифага мансуб бўлган автотранспорт воситаларига бириктириладиган экологик стикер намунаси ("яшил" стикер)
"Ўрта" экологик тоифага мансуб бўлган автотранспорт воситаларига бириктириладиган экологик стикер намунаси ("сариқ" стикер)
"Зарарли" экологик тоифага мансуб бўлган автотранспорт воситаларига бириктириладиган экологик стикер намунаси ("қизил" стикер)
Автотранспорт воситаларининг экологик тоифасини ифода
этувчи экологик стикерлар намуналарининг тавсифи
"Тоза", "ўрта" ва "зарарли" экологик тоифаларга мансуб автотранспорт воситаларига бириктириладиган экологик стикерлар диаметри 90±2 мм ўлчамдаги доира шаклида, мос равишда яшил, сариқ ва қизил рангда, автотранспорт воситасининг ичкари томонидан олд ойнасига ёпиштириладиган эластик мустаҳкам материалдан тайёрланади. Лотин ёзувидаги давлат тилидан фойдаланилади.
Экологик стикерда қурилмалар ўртасида бевосита алоқасиз ахборот алмашиш имконини берувчи электрон белги бўлади.
Экологик стикер қалбакилаштиришдан ҳимоялашни таъминлайдиган DMC (QR) код билан ишлаб чиқарилади ҳамда 10 та белгидан иборат серия ва рақамларга эга бўлади.
Экологик стикернинг юқори қисмидаги чети бўйлаб "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI", пастки қисмидаги чети бўйлаб "Avtomototransport vositasining ekologik toifasi" сўзлари, юқори ўрта қисмида турли рангларда товланувчи дарахт барги шаклидаги экологик белги ва "ECO PASS" сўзлари, ўрта қисмида унинг қайси экологик тоифасига мансублигига мос номланиши: "TOZA", "O`RTA" ёки "ZARARLI" сўзлари туширилади.
"O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI" ва "Avtomomototransport vositasining ekologik toifasi" сўзлари икки томондан саккиз қиррали юлдузчалар билан ажратилади.
Экологик стикерда, шунингдек, оқ фонда автотранспорт воситасининг давлат рақам белгиси ва экологик стикер берилган сана мажбурий тартибда алоҳида кўрсатилади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 29 ноябрь


