ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ хўжалиги техникаси. Машина ва трактор парклари /

Адлия вазирининг 19.05.2005 й. 74-мҳ-сон "Машина-трактор парклари иш (хизмат)ларининг нархларини қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер хўжаликлари ва пудратчиларга етказиш тартиби тўғрисидаги низомни давлат реестридан чиқариш ҳақида"ги Буйруғи

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

19.05.2005 й.

N 74-мҳ


БУЙРУҒИ



Машина-трактор парклари иш (хизмат)ларининг

нархларини қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер

хўжаликлари ва пудратчиларга етказиш тартиби

тўғрисидаги низомни давлат реестридан

чиқариш ҳақида


(2005 йил 19 майда давлат реестридан чиқарилди)



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2005 йил 18 майдаги хулосаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2005 йил 12 майдаги 119-сон буйруғига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига асосан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 3 февралда 1004-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Машина-трактор парклари иш (хизмат)ларининг нархларини қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер хўжаликлари ва пудратчиларга етказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқ давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги мазкур ҳужжатнинг давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Р.М. Каримов) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (У.Т. Аюбов) мазкур буйруқни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этишни таъминласин.


5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари Е.С. Каньязов зиммасига юклатилсин.



Адлия вазири                                                                 Б. Мустафоев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 19-20-сон, 146-модда.







































Время: 0.2066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск