Нормативно-правовые акты
Нормативно-правовые акты/ Изменения и дополнения в законодательство/ 2025 г./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2025 й. 821-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ҚарориПолный текст документа доступен в платной версии.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
24.12.2025 й.
N 821
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,
ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ
ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни 18-моддасига, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2025 йил 24 декабрдаги
821-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомда:
а) 4-банддаги "психик" сўзи "руҳий ҳолат бузилишлари" сўзлари билан билан алмаштирилсин.
б) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"12. Руҳий ҳолат бузилишлари (шизофрения, ақл заифлиги) мавжудлигини текшириш доимий ёки вақтинчалик яшаб турган жойидаги кўп тармоқли марказий поликлиникасининг (амбулатор хизмат кўрсатадиган психиатрия муассасаси) психиатр шифокори томонидан амалга оширилади".
биринчи хатбошидаги "психик касалликлар" сўзлари "Низомда кўрсатилган руҳий ҳолат бузилишлари" сўзлари билан билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги "психик касалликлар" сўзлари "руҳий ҳолат бузилиши" сўзлари билан, "врач" сўзи "шифокор" сўзи билан алмаштирилсин.
г) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"15. Наркологик текшириш экстерриториал тамойил асосида кўп тармоқли марказий поликлиника нарколог шифокори томонидан ўтказилади.
Нарколог шифокор лавозими вакант бўлган тақдирда наркология диспансери ёки туман наркология кабинети шифокори томонидан ўтказилади".
д) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"18. Наркологик ҳисобда турмаган ва текшириш даврида уларда психофаол моддалар истеъмол қилинишидан далолат берувчи психосоматик белгилар аниқланган тақдирда никоҳланувчи шахслар биологик суюқликларда психофаол моддаларни аниқлаш бўйича лаборатория текширувидан ўтиш учун ҳудудий диспансерга юборилади.
Бунда кўп тармоқли марказий поликлиникаларнинг нарколог шифокори томонидан никоҳланувчи шахсларга психофаол моддаларни аниқлаш бўйича лаборатория текширувидан ўтиш учун электрон йўлланма шакллантирилади ва диспансерга юборилади";
е) 31-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
"Тиббий кўрик натижалари тиббиёт муассасалари томонидан "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимига реал вақт режимида киритилади.
Бунда соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан ОИВ/ОИТС, руҳий ҳолат бузилишлари, наркологик, таносил ва сил касалликлари бўйича тиббий кўрик натижалари "Электрон соғлиқни сақлаш" ахборот тизимига киритилади";
ж) 1-илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2. Наркологик касалликлар юзасидан текшириш:
Клиник ва соматоневрологик текширув;
Анамнестик ва психопатологик текширув;
психофаол моддаларни аниқлаш (психосоматик белгилар аниқланганда)".
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарорида:
а) 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"нотариуслар томонидан тарафларнинг хоҳишига кўра автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ишончномаларини, бошқа шахсга бериш (олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента), ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномаларини нотариал тасдиқлаш фақат "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган қатъий ҳисобот бериладиган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилади";
б) иловада:
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"8. Тарафларнинг хоҳишига кўра автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни нотариал тартибда тасдиқлаш фақат қатъий ҳисобда турадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилади. Бунда ишончнома бўйича ишончли шахсга, бошқа шахсга бериш шартномаси бўйича сотиб олувчига ва ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага олувчига, текин фойдаланиш шартномаси бўйича ссуда олувчига, гаров шартномаси бўйича пул берувчига, лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчига берилиши керак бўлган биринчи нусха тарафларнинг хоҳишига кўра гербли (махсус) бланкада расмийлаштирилади. Агар ишончнома биттадан ортиқ ишончли шахсга берилган тақдирда, у ишончли шахслар сони бўйича тарафларнинг хоҳишига кўра гербли (махсус) бланкада расмийлаштирилади. Қолган нусхаларда гербли (махсус) бланканинг серияси, тартиб рақами ва ҳудудий коди кўрсатилади".
қуйидаги мазмундаги 10-1-банд билан тўлдирилсин:
"10-1. Автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ишончномаларида ишончнома берилган шахсда ушбу автотранспорт воситасини чет элга олиб чиқиш ҳуқуқи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги ёзув алоҳида кўрсатилиши шарт".
3...Вазирлар Маҳкамасининг "Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида" 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорида:
а) қарор номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида";
б) 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишни назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишни назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ";
в) 1-иловада:
илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишни
назорат қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ";
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1.Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишни назорат қилиш тартибини белгилайди";
3-боб ҳамда 7 ва 13-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 2-иловада:
илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишни
назорат қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ";
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишни назорат қилиш тартибини белгилайди";
3 ва 4-боблар ҳамда 4, 7 ва 13-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
д) 3-иловада:
4-боб ва 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"PERMIT/CERTIFICATE N 000000
CONVENTION ON INTERNATIONAL TRADE IN ENDANGERED SPECIES OF WILD FAUNA AND FLORA |
EXPORT RE-EXPORT Original IMPORT |
|||||||||||||||||||||
OTHERS: |
2.Valid Until 00.00.0000 |
|||||||||||||||||||||
3.Importer (Name and Address) |
4. Exporter (Name and Address, Country) |
|||||||||||||||||||||
3a. Country of Import |
||||||||||||||||||||||
5.Special Conditions For live animals, this permit or certificate is only valid if transport conditions conform to the Guidelines for Transport of Live Animals or, in the case of air transport, to the IATA Live Animals Regulations. |
6. Name, address, national seal/stamp and country of Management Authority |
|||||||||||||||||||||
THE MINISTRY OF ECOLOGY, ENVIRONMENTAL PROTECTION AND CLIMATE CHANGE OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN 7A, Bunyodkor str., Chilanzar district Tashkent city, 100047, Republic of Uzbekistan, tel.: +998712070770 (1001#) e-mail: info@eco.gov.uz |
||||||||||||||||||||||
5a. Purpose of the Transaction (see reverse) |
5b. Security stamp no. |
|||||||||||||||||||||
T |
XXXXXXX |
|||||||||||||||||||||
7/8. Scientific Name (genus and species) and common name of animal or plant |
9. Description of specimens, including identifying marks or numbers |
10. Appendix no. and source (see reverse) |
11.Quantity (including units) |
11a. Total Exported / Quota |
||||||||||||||||||
A |
7/8. |
9. |
10. |
11. |
11a. |
|||||||||||||||||
12. Country of origin* |
Permit No |
Date |
12a. Country of Last Re-export |
Certificate no. |
Date |
12b. No of the operation** or date of acquisition*** |
||||||||||||||||
B |
7/8. |
9. |
10. |
11. |
11a. |
|||||||||||||||||
12. Country of origin* |
Permit No |
Date |
12a. Country of Last Re-export |
Certificate no. |
Date |
12b. No of the operation** or date of acquisition*** |
||||||||||||||||
C |
7/8. |
9. |
10. |
11. |
11a. |
|||||||||||||||||
12. Country of origin* |
Permit No |
Date |
12a. Country of Last Re-export |
Certificate no. |
Date |
12b. No of the operation** or date of acquisition*** |
||||||||||||||||
D |
7/8. |
9. |
10. |
11.
|
11a. |
|||||||||||||||||
12. Country of origin* |
Permit No |
Date |
12a. Country of Last Re-export |
Certificate no. |
Date |
12b. No of the operation** or date of acquisition*** |
||||||||||||||||
*Country in which the specimens were taken from the wild, bred in captivity or artificially propagated (only in case of re-export) **Only for specimens of Appendix-I species bred in captivity or artificially propagated for commercial purposes ***For pre-convention specimens |
||||||||||||||||||||||
13. THIS PERMIT IS ISSUED BY: CITES Management Authority of Uzbekistan TASHKENT, UZBEKISTAN ________00.00.0000___________ _______________________________________ Place Date Security stamp, signature and official seal |
||||||||||||||||||||||
14. Export endorsement: 15. Bill of Landing / Airway bill number: |
||||||||||||||||||||||
Block |
Quantity |
________________ ____________________ _________________ ___________________________ Port of Export Date Signature Official stamp and title |
||||||||||||||||||||
A |
||||||||||||||||||||||
B |
||||||||||||||||||||||
C |
||||||||||||||||||||||
D |
||||||||||||||||||||||
Original CITES PERMIT / CERTIFICATE No 000000".
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бакалавриатининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарорида:
а) номи, 2-банднинг учинчи хатбошиси ва 4-банддаги "сиртқи" сўзи "масофавий" сўзи билан алмаштирилсин;
1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг (кейинги ўринларда - Академия деб аталади) бакалавриат дастури бўйича кундузги таълим шаклига фақат идоравий академик лицейлар, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари қабул квотасининг 80 фоизи бўйича қабул қилиниши ("Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти" таълим йўналиши бўйича қабул бундан мустасно);
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб, Академияда ички ишлар органларида камида уч йиллик иш стажига эга бўлган ички ишлар органлари ходимлари учун масофавий таълим шакли жорий этилганлиги, унда ўқитиш муддати олий маълумотга эга бўлмаган шахслар учун тўрт йил, олий маълумотга эга бўлган шахслар учун тўлов-контракт асосида уч йил этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин";
б) 1-иловада:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2. Академия бакалавриатининг кундузги таълим шаклига ўқишга (кейинги ўринларда - Академияга ўқишга қабул қилиш деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Бутлаш режасига мувофиқ қабул қилинади. Бунда ўқишга қабул ўринлари республика ёки вилоятлар кесимида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғига асосан тақсимланади. Номзодлар тақсимланган квоталар доирасида ўқишга умумий йўналишда қабул қилинади ва иккинчи курсдан бошлаб таълим йўналишлари бўйича ўқитилади ("Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти" ва "Эксперт-криминалистика фаолияти" йўналишлари бундан мустасно)";
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
3-банд иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Бунда фақат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ва ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, шунингдек, ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари қабул квотасининг 80 фоизи бўйича қабул қилинади";
қуйидаги мазмундаги 61-2 ва 61-3-бандлар билан тўлдирилсин:
"61-2. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган умумтаълим фанлари (математика, физика ва кимё)ни билиш даражасини аниқлаш бўйича миллий сертификатлар ёки халқаро тан олинган сертификатларнинг тегишли даражаларига эга бўлган номзодларга математика, физика ёки кимё фанидан ўтказиладиган синовларда қуйидагича балл берилади:
А+, А даражали миллий сертификатга ёки - A-LEVEL имтиҳонининг B, А, А* даражали халқаро сертификатга эга бўлган номзодларга - математика, физика ёки кимё фанидан белгиланган максимал балл;
B+, B, C+, C даражали миллий сертификатга эга бўлган номзодларга - мос равишда сертификатдаги умумий баллга нисбатан фоиз асосида математика, физика ёки кимё фанидан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл.
Бунда 2024 йил 1 мартга қадар умумтаълим фанлари бўйича берилган миллий сертификатлар учун мазкур сертификат олинган пайтда амалда бўлган имтиёз татбиқ этилади.
61-3. Профессионал даражадаги нуфузли халқаро IT-сертификатга эга бўлган "Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти" таълим йўналишига ҳужжат топширган номзодларга математика, информатика ва ахборот технологиялари фанлари бўйича тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизи миқдорида қўшимча балл берилади. Махсус касбий танлов ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган беш нафар номзод мазкур йўналишнинг иккинчи курсига тўғридан-тўғри қабул қилинади.
"Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти" таълим йўналишига ўқишга кириш учун имтиёзлар берадиган профессионал даражадаги нуфузли халқаро IT-сертификатлар рўйхати ва даражалари ички ишлар вазири томонидан белгиланади";
63-банддаги "профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ҳар йили белгиланадиган" сўзлари чиқариб ташлансин;
матндаги "сиртқи таълим шакли" ва "Сиртқи таълим факультетида" сўзлари тегишлича "масофавий таълим шакли" ва "Масофавий таълимни ташкил этиш ва ривожлантириш факультетида" сўзлари билан алмаштирилсин;
изоҳ қисмидаги "сиртқи таълим факультетига" сўзлари "Масофавий таълимни ташкил этиш ва ривожлантириш факультетига" сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банддаги "1 та амалий топшириқ" сўзлари "2 та амалий топшириқ" сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банддаги "20" сони "30" сони билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги "30" сони "60" сони билан алмаштирилсин;
"а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"а) билетдаги биринчи назарий савол учун (20 баллик тизимда):
савол мазмун ва моҳиятини тўлиқ очиб берса, жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодаласа, жавобни ёритишда ишончли далилларга ҳавола қилса - 20 балл;
савол мазмун ва моҳиятини очиб берса, жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодаласа - 15 балл;
савол мазмун ва моҳиятини қисман очиб берса, жавобни ифодалашда мантиқийлик ва кетма-кетлик қисман бузилса - 10 балл;
савол мазмун ва моҳиятини қисман очиб берса, жавобни ифодалашда мантиқийлик ва кетма-кетликка риоя этилмаса - 5 балл;
савол мазмун ва моҳиятини очиб бера олмаса - 0 балл;";
"б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"б) билетдаги иккинчи ва учинчи амалий топшириқ учун (ҳар бири 20 баллик тизимда):
амалий топшириқ кетма-кетликка риоя қилинган ҳолда компьютер ёрдамида тўлиқ бажарилса, амалий дастурий воситалар тўғри танланса ва улар билан ишлаш қоидаларига ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя қилинса, фойдаланилган технология ва элементлар ҳақида тўлиқ шарҳ берса, амалий топшириқни мантиқий фикрлаб, хатосиз ва камчиликларсиз бажарса - 20 балл;
амалий топшириқ кетма-кетликка риоя қилинган ҳолда компьютер ёрдамида тўлиқ бажарилса, амалий дастурий воситалар тўғри танланса ва улар билан ишлаш қоидаларига ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинса, фойдаланилган технология ва элементлар ҳақида қисман шарҳ берса, амалий топшириқни мантиқий фикрлаб, 1 та қўпол бўлмаган хато ва камчиликлар билан бажарса - 15 балл;
амалий топшириқ кетма-кетликка риоя қилинган ҳолда компьютер ёрдамида тўлиқ бажарилса, амалий дастурий воситалар тўғри танланса ва улар билан ишлаш қоидаларига ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинса, фойдаланилган технология ва элементлар ҳақида тасаввурга эга бўлса, амалий топшириқни мантиқий фикрлаб, 2-3 та қўпол бўлмаган хато ва камчиликлар билан бажарса - 10 балл;
амалий топшириқ кетма-кетликка қисман риоя қилинган ҳолда компьютер ёрдамида бажарилса, амалий дастурий воситалар тўғри танланса ва улар билан ишлаш қоидаларига ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинса, амалий топшириқни 4-5 та қўпол бўлмаган хато ва камчиликлар билан бажарса - 5 балл;
амалий топшириқ бажарилмаса, амалий дастурий воситалар нотўғри танланса ва улар билан ишлаш қоидаларига ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаса - 0 балл";
тўртинчи устундаги "амалий топшириқ" сўзи "1-амалий топшириқ" сўзи билан алмаштирилсин;
"2-амалий топшириқ" номли бешинчи устун билан тўлдирилсин;
бешинчи устун тегишинча олтинчи устун деб ҳисоблансин.
в) 2-иловада:
номи ва 1-банди, 2-банднинг биринчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари, 4-банднинг тўртинчи хатбошиси, 1-илова белгиси, 2-илова белгиси ва матни, 3-илова белгиси, 4-илова белгиси ва матнидаги "сиртқи" сўзи "масофавий" сўзи билан алмаштирилсин;
3-банд ва 4-банднинг олтинчи хатбошисидаги "қабул йилида қирқ бир ёшга тўладиган" сўзлари "қирқ ёшдаги" сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган музейлари, уларнинг филиал ва бўлимлари рўйхатининг "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан молиялаштириладиган музейлар" бўлимида:
4-позициядан йигирма биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 4-1-позиция билан тўлдирилсин:
"
4-1 |
Жадидлар мероси давлат музейи |
Бухоро шаҳри |
".
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"18. Болаларнинг қуйидаги контингенти сўровномалари имтиёзли рўйхатга киритилади:
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
кўп болали оилаларнинг болалари;
етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган шахсларнинг болалари;
"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри", "Камбағал оилалар реестри" ахборот тизимларига киритилган кам таъминланган ҳамда "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулига киритилган камбағал оилаларнинг болалари;
"Аёллар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;
контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг, ички ишлар ва божхона органлари ходимларининг болалари;
талабалар ва педагогларнинг болалари;
акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;
кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.
Болаларни имтиёзли рўйхат бўйича қабул қилиш давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.
Мазкур банднинг тўртинчи, бешинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги имтиёзли рўйхатга киритилган, шунингдек, махсус контингентга кирувчи болаларнинг ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар болаларининг сўровномалари Давлат хизматлари марказларига борган ҳолда берилади.
Қолган имтиёзлар турлари бўйича ариза берувчи давлат хизматидан мазкур Регламентга асосан умумий тартибда фойдаланади ва мазкур имтиёзларнинг мавжудлиги "Рақамли ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали қуйидаги ахборот тизимларидан аниқланади:
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар "Тиббий-ижтимоий экспертиза" электрон ахборот тизимидан;
"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига ҳамда "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулига киритилганлар ҳақидаги маълумотлар мазкур ахборот тизимларидан;
"Аёллар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёллар ҳақидаги маълумотлар "Аёллар дафтари" ахборот тизимидан;
боланинг отаси ёки онаси талаба эканлиги ҳақидаги маълумотлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимидан;
боланинг отаси ёки онаси педагог эканлиги ҳақидаги маълумотлар "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексидан;
боланинг кўп болали оилалар тоифасига мансуб эканлиги Адлия вазирлигининг ахборот тизимидан;
акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар ҳамда кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар ҳақидаги маълумотлар МТБАТ тизимидан.
Давлат хизматлари маркази директори тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг текширилиши ва сўровномада ишончли маълумот кўрсатилишини назорат қилиш учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ариза берувчиларда ушбу бандга мувофиқ устунлик ҳуқуқининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот сўровномада кўрсатилади.
Мазкур банднинг тўртинчи, бешинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги имтиёзли рўйхатга киритилган, шунингдек, махсус контингентга кирувчи болаларга берилган йўлланмалар ҳамда уларнинг устунлик ҳуқуқини ёки тегишли контингентга киришини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари болаларни ташкилотга қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
Бунда ташкилот раҳбари тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг текширилиши ва МТБАТ тизимига ишончли маълумот киритилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади".
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарори билан тасдиқланган Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
1-банд "сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома" сўзларидан кейин "(ер усти табиий сув оқимларидан сув олиш учун сувдан махсус фойдаланишга доир рухсатномалар бундан мустасно)" сўзлари билан тўлдирилсин;
4-банднинг "а" кичик бандидаги "экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари (табиий сув объектлари сувларидан фойдаланилганида ёки истеъмол қилинганида, ер ости сувларидан ташқари)," сўзлари чиқариб ташлансин;
15-банддаги "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ёки" сўзлари чиқариб ташлансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг "Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 22 ноябрдаги 941-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"тарафларнинг хоҳишига кўра кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар гербли бланкаларда расмийлаштирилади. Агар кўчмас мулк билан боғлиқ бўлган ишончнома биттадан ортиқ ишончли шахсга берилган тақдирда, у ишончли шахслар сони бўйича тарафларнинг хоҳишига кўра гербли (махсус) бланкада расмийлаштирилади. Қолган нусхаларда гербли (махсус) бланканинг серияси, тартиб рақами ва ҳудудий коди кўрсатилади".
9. Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарорига 7-илованинг 4-банди олтинчи ва еттинчи хатбошиларидаги "ҳудудий бошқармаларнинг" сўзлари "тизим ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 6 сентябрдаги 741-сон қарорининг 10-банди "в" кичик бандидаги "ва ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорда" сўзлари чиқариб ташлансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 971-сон қарори билан тасдиқланган "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида электрон меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"9. "ЯММТ" ИДАКда электрон меҳнат шартномаларини тузиш (бекор қилиш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш) иш берувчи (ихтиёрий тугатиш жараёнида бўлган юридик шахсларда тугатувчи) томонидан амалга оширилади, қоғоз шаклидаги меҳнат шартномасини (бекор қилишни, ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни) рўйхатдан ўтказиш функцияси раҳбар ёки у томонидан белгиланган бошқа шахсга, ихтиёрий тугатиш жараёнида бўлган юридик шахсларда тугатувчига юкланиши мумкин.
Бунда иш берувчи ва ходим ўртасида имзоланган электрон меҳнат шартномасини ходим ўзининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали юклаб олиши мумкин".
12. Вазирлар Маҳкамасининг "Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 8 февралдаги 71-сон қарорида:
а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат
реестрини юритиш бўйича давлат хизматини
кўрсатишнинг маъмурий регламентини
тасдиқлаш тўғрисида";
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1. Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрини юритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин";
в) илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Шахсга доир маълумотлар
базаларининг давлат реестрини юритиш
бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда - Регламент) шахсга доир маълумотлар базаларини Шахсга доир маълумотлар базалари давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш, реестрдан чиқариш, реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламент талаблари:
жисмоний шахс томонидан шахсга доир маълумотларга шахсий, маиший мақсадларда ва ўз касбий ёки тижорат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлов бериш;
Миллий архив фонди ҳужжатларини ва шахсга доир маълумотларни ўз ичига олган бошқа архив ҳужжатларини шакллантириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш;
давлат сирларини ташкил этадиган маълумотлар жумласига киритилган шахсга доир маълумотларга ишлов бериш;
тезкор-қидирув, разведка ва контрразведка фаолияти, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш жараёнида, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш доирасида олинган шахсга доир маълумотларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ўз таркибида:
жамоат бирлашмасининг ёки диний ташкилотнинг иштирокчиларига (аъзоларига) тааллуқли бўлган ҳамда тегишлигича жамоат бирлашмаси ёки диний ташкилот томонидан ишлов бериладиган шахсга доир маълумотлар уларни учинчи шахсларга тарқатмаслик ёки ошкор этмаслик шарти билан;
субъект томонидан ҳамма фойдаланиши мумкин қилиб қўйилган;
субъектларнинг фақат фамилиясини, исмини ва отасининг исмини ўз ичига олган;
субъектнинг мулкдор ва (ёки) оператор турган ҳудудга бир марталик кириши учун ёки бошқа шунга ўхшаш мақсадлар учун зарур бўлган;
автоматлаштирилган давлат ахборот тизимлари мақомига эга бўлган шахсга доир маълумотларнинг ахборот тизимларига киритилган;
автоматлаштириш воситаларидан фойдаланмаган ҳолда ишлов бериладиган;
меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ишлов бериладиган шахсга доир маълумотлар мавжуд бўлган шахсга доир маълумотлар базалари рўйхатдан ўтказилмайди.
3. Шахсга доир маълумотлар базалари давлат реестри шахсга доир маълумотлар базаларини рўйхатга олиш ва уларнинг ҳисобини тизимлаштириш ҳамда шахсга доир маълумотларга ишлов бериш жараёнида қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқликни назорат қилиш мақсадида шакллантирилади.
4. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи - шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори ва (ёки) шахсга доир маълумотлар базасининг оператори;
ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти;
шахсга доир маълумотлар - муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон, қоғоз шаклида ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот;
шахсга доир маълумотлар субъекти (кейинги ўринларда - субъект) - шахсга доир маълумотлар ўзига тааллуқли бўлган жисмоний шахс;
шахсга доир маълумотлар базаси - таркибида шахсга доир маълумотлар мавжуд бўлган ахборот тизими тарзидаги маълумотлар базаси;
шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори
...

