ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Дорихона муассасалари. Дори-дармонлар ва тиббий мақсадлар учун белгиланган буюмлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2005 й. 131-сон "Дори-дармон" давлат-акциядорлик уюшмасини "Дори-дармон" акциядорлик компаниясига айлантириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2005 й.

N 131



"ДОРИ-ДАРМОН" ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК

УЮШМАСИНИ "ДОРИ-ДАРМОН" АКЦИЯДОРЛИК

КОМПАНИЯСИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик бошқарув органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармонига мувофиқ ҳамда дори-дармонларни ва тиббиёт буюмларини харид қилиш ва сотиш тизимида бошқарувни янада такомиллаштириш, республика аҳолисини ва даволаш-профилактика муассасаларини дори-дармонлар билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Дори-дармон" давлат-акциядорлик уюшмасини очиқ акциядорлик жамияти шаклидаги "Дори-дармон" акциядорлик компаниясига айлантириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг таклифига, "Дори-дармон" ҳудудий акциядорлик жамиятларининг акциядорлари ҳамда "Ўзбекистон Дори-Таъминоти" масъулияти чекланган жамияти муассислари умумий йиғилишларининг қарорларига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар "Дори-дармон" акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси аҳолисини сифатли дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш;

маркетинг тадқиқотлари ўтказиш ҳамда ҳаётий муҳим бўлган асосий дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларига, шу жумладан наркотик ва ҳисобда турадиган психотроп препаратларга буюртмаларни шакллантириш ҳамда тузиладиган шартномалар асосида республика соғлиқни сақлаш тизими муассасаларининг уларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича давлат резервининг дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжларини қондиришни таъминлаш;

"Дори-дармон" акциядорлик компанияси таркибига кирадиган дорихона муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд фармацевтика маҳсулотлари ресурслари тўғрисидаги ягона республика ахборотлар тизимини яратиш;

дори-дармонлар ва фармацевтика препаратлари билан таъминлашни ташкил этишга инвестицияларни жалб қилиш, илғор технологияларни жорий этиш.


3. Қуйидагилар:

"Дори-дармон" акциядорлик компанияси таркибига кирадиган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

"Дори-дармон" акциядорлик компанияси бошқаруви ижро этувчи аппаратининг ходимларининг чекланган умумий сони 32 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари - 13 нафар бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.


4. "Дори-дармон" акциядорлик компаниясининг бошланғич устав фонди компаниянинг ўз маблағлари, "Дори-дармон" акциядорлик компаниясига бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этиладиган корхоналар ва ташкилотлар мол-мулки, шунингдек 3-иловага мувофиқ бериладиган акциялар (улушлар)нинг давлат пакетлари ҳисобига шакллантирилиши маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, давлат ихтиёрида акцияларнинг 36,1 фоиз миқдоридаги пакети сақланиб қолади, қолган 7,01 фоиз миқдоридаги давлат улуши белгиланган тартибда биржа бозорида сотилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Дори-дармон" акциядорлик компанияси билан биргаликда икки ой муддатда компания устав фондини шакллантиришни, акциялар чиқаришни ва компанияга бирлаштириладиган акциядорлик жамиятлари акцияларини "Дори-дармон" акциядорлик компанияси акцияларига конвертация қилишни белгиланган тартибда таъминласин.

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази "Дори-дармон" акциядорлик компанияси акциялари чиқарилишининг эмиссия проспектини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирмасдан давлат рўйхатидан ўтказсин.


6. "Дори-дармон" акциядорлик компанияси бир ой муддатда компания уставини тасдиқласин ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этсин.


7. "Дори-дармон" акциядорлик компанияси ўз фаолиятида республика Ҳукумати томонидан тасдиқланган Республика дорихона муассасаларида дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларини сотиш қоидаларига қатъий амал қилсин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Дори-дармон" акциядорлик компанияси томонидан мазкур Қоидаларга риоя этилиши устидан мунтазам назоратни таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, шунингдек баъзиларига ўзгартиришлар киритилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.




Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 20 майдаги

131-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Дори-дармон" акциядорлик компанияси таркибига

кирадиган корхоналар ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

"Дори-дармон" акциядорлик компанияси

таркибига кирадиган ташкилотлар


Корхоналар ва ташкилотлар таркибига

кирадиган тузилмалар рўйхати


I. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ

1.

"Андижон Дори-дармон" очиқ акциядорлик жамияти


Улгуржи омборхона, 16 дорихона, 10 филиал

2.

"Қашқадарё Дори-дармон" очиқ акциядорлик жамияти


Улгуржи омборхона, 15 дорихона, 16 филиал

3.

"Наманган Дори-дармон" очиқ акциядорлик жамияти


Улгуржи омборхона, 16 дорихона, 78 филиал

4.

"Навоий Дори-дармон" очиқ акциядорлик жамияти


Улгуржи омборхона, 8 дорихона, 8 филиал

5.

"Самарқанд Дори-дармон" очиқ акциядорлик жамияти


Улгуржи омборхона, 16 дорихона, 39 филиал

6.

"Тошкент вилоят Дори-дармон" очиқ акциядорлик жамияти


Улгуржи омборхона, 20 дорихона, 2 филиал

7.

"Фарғона Дори-дармон" очиқ акциядорлик жамияти


Улгуржи омборхона, 9 дорихона, 38 филиал

8.

"Тошкент шаҳар Дори-дармон" очиқ акциядорлик жамияти


Улгуржи омборхона, 12 дорихона

II. "ДОРИ-ДАРМОН" АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИГА

БИРЛАШТИРИЛАДИГАН КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР

9.

"Қорақалпоқ Дори-дармак"


Улгуржи омборхона, 13 дорихона, 1 филиал

10.

"Бухоро Дори-дармон"


Улгуржи омборхона, 13 дорихона, 49 филиал

11.

"Жиззах Дори-дармон"


Улгуржи омборхона, 13 дорихона, 10 филиал

12.

"Сирдарё Дори-дармон"


Улгуржи омборхона, 17 дорихона, 32 филиал

13.

"Сурхон Дори-дармон"


Улгуржи омборхона, 16 дорихона, 69 филиал

14.

"Хоразм Дори-дармон"


Улгуржи омборхона, 12 дорихона, 2 филиал

15.

"Ўзбекистон Дори-Таъминоти"


Улгуржи омборхона, 1 дорихона

16.

"Dori-Darmon Garant"







Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 20 майдаги

131-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Дори-дармон" акциядорлик компанияси

бошқаруви ижро этувчи аппарати

ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув раиси

Бошқарув раисининг ўринбосари

Бошқарув раисининг ўринбосари

Раис ўринбосари -тармоқ фармацевтика инспекцияси бошлиғи

Кадрлар бўйича инспектор

1 киши

Тармоқ фармацевтика инспекцияси

2 киши

Маркетинг тадқиқотлари ва савдони ташкил этиш бўлими

3 киши

(шу жумладан 2 нафар ишлаб чиқариш ходими)

Иқтисодиёт, ҳисобга олиш ва қимматли қоғозлар бўлими

3 киши

(шу жумладан 1 нафар ишлаб чиқариш ходими)

Юридик маслаҳатчи

1 киши

Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўлими

3 киши

(шу жумладан 2 нафар ишлаб чиқариш ходими)

Моддий-техника таъминоти бўлими

3 киши

(шу жумладан 2 нафар ишлаб чиқариш ходими)

Назорат-таҳлил лабораторияси

5 киши

Корхоналар ва ташкилотлар


"Дори-дармон" акциядорлик компанияси таркибига кирадиган 8 акциядорлик жамияти ва 6 корхона

"Dori-Darmon Garant"

"Ўзбекистон Дори-Таъминоти"

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 32 киши,

шу жумладан: бошқарув ходимлари - 13 киши,

ишлаб чиқариш ходимлари - 12 киши.





Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 20 майдаги

131-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Дори-дармон" акциядорлик компанияси

устав фондини шакллантириш учун бериладиган

МОЛ-МУЛКЛАР

Т/р

"Дори-дармон"

акциядорлик

компаниясининг

таъсисчилари


Таъсис қўйилмаларининг турлари


Қўйилмалар

суммаси

(млн сўм)


Компания

устав

фондидаги

улуш (%)


1

Давлат (Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси орқали)

1. Акцияларнинг давлат улуши: "Андижон Дори-дармон" АЖда - 35 %,

Қашқадарё "Дори-дармон" АЖда - 26 %, "Навоий Дори-дармон" ДАЖда - 35 %,

"Наманган Дори-дармон" АЖда - 35 %, "Самарқанд Дори-дармон" ДАЖда - 25%,

"Тошкент вилоят Дори-дармон" АЖда - 35 %, Фарғона вилояти "Дори-дармон" ДАЖда - 35 %, "Тошкент шаҳар Дори-дармон" АЖда - 14,75 %.


153,92

43,11

2. Давлат активлари: Қорақалпоғистон Республикаси "Дори-дармак" АЖда - 35 %, "Бухоро Дори-дармон" ДАЖда - 26 %, "Жиззах Дори-дармон" ДАЖда - 35 %, "Сурхон Дори-дармон" АЖда - 35 %, Сирдарё "Дори-дармон" АЖда - 35 %, Хоразм "Дори-дармон" ОАЖда - 35 %, "Ўзбекистон Дори- Таъминоти" МЧЖда - (100 %)


318,39

3. Мол-мулк тарзидаги давлат активлари: Тугатилган "Дори-дармон Минор" АЖ (2,3,4-дорихоналар), Марказий дорихона ( "Дори-Дармон" ДАУ амалга оширган таъмирлаш қийматини ҳисобга олмасдан) ва 1-дорихона мол-мулки


392,89

2

"Дори-Дармон" ДАУ

"Дори-Дармон" ДАУнинг ўз маблағлари


761,76

37,95

3

Қорақалпоғистон Республикаси "Дори-дармак" АЖ


Қайта ташкил этилаётган Қорақалпоғистон Республикаси "Дори-дармак" АЖ мол-мулки (давлат активларидан ташқари)


60,07

2,99

4

"Бухоро Дори-дармон" ДАЖ


Қайта ташкил этилаётган "Бухоро Дори-дармон" ДАЖ мол-мулки (давлат активларидан ташқари)


42,95

2,14

5

"Жиззах Дори-дармон" ДАЖ


Қайта ташкил этилаётган "Жиззах Дори-дармон" ДАЖ мол-мулки (давлат активларидан ташқари)


93,37

4,65

6

"Сурхон Дори-дармон" АЖ


Қайта ташкил этилаётган "Сурхон Дори-дармон" АЖ мол-мулки (давлат активларидан ташқари)


59,34

2,96

7

Сирдарё "Дори-дармон" АЖ


Қайта ташкил этилаётган Сирдарё "Дори-дармон" АЖ мол-мулки (давлат активларидан ташқари)


52,76

2,63

8

Хоразм "Дори-дармон" ОАЖ


Қайта ташкил этилаётган Хоразм "Дори-дармон" ОАЖ мол-мулки (давлат активларидан ташқари)


50,46

2,51

10

"Дори-дармон Гарант" унитар корхонаси


"Дори-дармон Гарант" унитар корхонаси мол-мулки


21,24

1,06

Жами:


2 007,2

100,0





Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 20 майдаги

131-сон қарорига

4-ИЛОВА



I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дорихона муассасаларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш" тўғрисида" 1994 йил 11 мартдаги 132-сон қарори.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 21-сон, 150-модда.










































Время: 0.2045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск