ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Пенсия таъминоти / Умумий қоидалар /

ЎзР 03.09.1993 й. 938-XII-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 03.09.1993 й. 938-XII-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 18.03.2024 й. ЎРҚ-922-сон Қонунидан олдинги таҳрири



8-модда матнининг олдинги таҳрири


Пенсия тайинлаш учун (7-модда) етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар ушбу Қонун 37-моддаси биринчи қисмининг "а", "б", "в" ва "г" бандларида назарда тутилган камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда (29-модда) тайинланади. (ЎзР 25.04.2016 й. ЎРҚ-405-сон Қонуни таҳриридаги модда матни) (Олдинги таҳририга қаранг)



12-1-модданинг олдинги таҳрири


12-1-модда. Умумий белгиланган ёшни бир йилга

қисқартирилган холда пенсия олиш ҳуқуқи

(ЎзР 14.04.1999 й. 760-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)


Ушбу Қонун 37-моддасининг "а", "б", "в" ва "г" бандларида назарда тутилган камида йигирма йиллик иш стажи бўлган аёллар эллик тўрт ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.



37-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Мазкур модданинг "д"-"и" бандларида назарда тутилган даврлар ушбу модданинг "а"-"г" бандларида кўрсатиб ўтилган умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади. (ЎзР 25.04.2016 й. ЎРҚ-405-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



37-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ногиронлиги бўлган шахс деб топилган фуқаролар стажига "д"-"и" бандларда назарда тутилган даврлар ушбу модданинг "а"-"г" бандларида кўрсатиб ўтилган стаж муддатидан қатъи назар қўшилади. (ЎзР 17.05.2022 й. ЎРҚ-770-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



43-модданинг олдинги таҳрири


43-модда. Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш тартиби


Ходимларга ва уларнинг оила аъзоларига (боқувчисини йўқотган тақдирда) пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза охирги иш жойидаги корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти орқали берилади.


Қаранг: ВМ 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон Қарори билан тасдиқланган "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом 8-бандининг иккинчи хатбоши


Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари), бошқа кооперативларнинг аъзоларига ва уларнинг оила аъзоларига пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза кооператив бошқаруви орқали берилади. (ЎзР 09.09.2010 й. ЎРҚ-254-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Маъмурият (бошқарув) ариза келиб тушган кундан эътиборан 10 кунлик муддат ичида стаж ва иш ҳақи тўғрисидаги зарур ҳужжатларни расмийлаштиради ҳамда уларни берилган ариза ва ўз тақдимномаси билан бирга аризачининг танловига кўра унинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига юборади. Башарти, пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган ходимга пенсия тайинлашга тавсия этиш рад қилинса, унга рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма хабар қилинади. (ЎзР 29.10.2021 й. ЎРҚ-726-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қаранг: ВМ 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон Қарори билан тасдиқланган "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом 7-бандининг иккинчи, учинчи хатбошилари


Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган шахс маъмуриятнинг (бошқарувнинг) пенсия тайинлашга тавсия этишни рад этган қарорига рози бўлмаган ҳолларда, у пенсия тайинланишини сўраб бевосита Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ариза бериши мумкин. (ЎзР 09.09.2010 й. ЎРҚ-254-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


Қаранг: ВМ 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон Қарори билан тасдиқланган "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом 7-бандининг тўртинчи хатбоши


Де??он хўжаликлари аъзоларига, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга, бошқа фуқароларга ва уларнинг оила аъзоларига пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза бевосита аризачининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига берилади. (ЎзР 29.10.2021 й. ЎРҚ-726-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза бевосита манзил-колония жойлашган ердаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига берилади. (ЎзР 28.08.2019 й. ЎРҚ-558-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)


ЎзР 28.08.2019 й. ЎРҚ-558-сон Қонунига мувофиқ олтинчи-тў??изинчи қисмлари еттинчи-ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари пенсиялар тайинлаш масалалари юзасидан тушунтириш ва маълумотлар беришлари, шунингдек аризачига зарур ҳужжатларни олишида кўмаклашишлари шарт. (ЎзР 09.09.2010 й. ЎРҚ-254-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


Қаранг: ВМ 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон Қарори билан тасдиқланган "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 17-банди


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари корхоналар, ташкилотлар ва айрим шахслардан тегишли ҳужжатларни талаб қилиш, зарур ҳолларда эса, уларнинг берилиши асослилигини текшириш ҳуқуқига эгадирлар. (ЎзР 09.09.2010 й. ЎРҚ-254-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Корхоналар ва ташкилотлар пенсия учун (пенсия қайта ҳисобланиши учун) ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки ишончсиз маълумотлари бўлган ҳужжатларни тақдим этиш оқибатида пенсионерга етказилган зарар учун унинг олдида қонунчиликда белгиланганидек жавобгар бўладилар. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


Қаранг: ВМ 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон Қарори билан тасдиқланган "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом 202-бандининг биринчи хатбоши


Корхона ёки пенсионер томонидан маълумотлари ишончсиз ҳужжатлар тақдим этилганлиги оқибатида давлатга зарар етказилган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига қопланади. Бунда корхона томонидан етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимидан тегишли хабарнома олинган кундан эътиборан бир ой ичида, пенсионер томонидан етказилган зарарнинг ўрни эса ушбу Қонуннинг 65-моддасида назарда тутилган тартибда қопланади. (ЎзР 09.09.2010 й. ЎРҚ-254-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



45-модданинг олдинги таҳрири


45-модда. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги

ҳужжатларни қараб чиқиш муддатлари


Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатлар улар тушган кундан эътиборан 10 кундан кечиктирмасдан қараб чиқилади.


Қаранг: ВМ 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон Қарори билан тасдиқланган "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 117-банди


Пенсия тайинлаш рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими тегишли қарор чиқарилганидан кейин беш кун ичида корхона, ташкилот ёки аризачига пенсия тайинлаш рад этилгани ҳақида рад этиш сабаблари ва шикоят бериш тартиби кўрсатилган хабарномани беради ёки жўнатади ҳамда айни чоғда барча ҳужжатларни қайтаради.

Время: 0.1681
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск