язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар/ Монополияга қарши қонунчиликнинг умумий қоидалари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2005 й. 129-сон "Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2005 й.

N 129


"МУҲОФАЗА ЧОРАЛАРИ, АНТИДЕМПИНГ

ВА КОМПЕНСАЦИЯ БОЖЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божларини қўлланиш мақсадида текшириш ўтказиш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин.

2. Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божларини қўлланиш мақсадида текшириш ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги тузилмасида бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида 6 штат бирлигидан иборат муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари бошқармаси ташкил этилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги икки ҳафта муддатда муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари бошқармаси тузилмасини ва бошқарма тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М.Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 21-сон, 149-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2005 й., N 5, 27-модда.