Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Мактабгача тарбия ва бошланғич таълим муассасаси тўғрисида Намунавий низом (АВ томонидан 17.02.1997 й. 306-сон билан рўйхатга олинган 23.01.1997 й. ХТВ 26-сон, МВ 16.01.1997 й. 12-01-10/12-сон, ССВ 30.12.1996 й. 11-11/903-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.02.1997 й.

N 306

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.01.1997 й.

N 26


БУЙРУҒИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ БИЛАН

16.01.1997 й.

N 12-01-10/12


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ БИЛАН

30.12.1996 й.

N 11-11/903


КЕЛИШИЛГАН


Мактабгача тарбия ва бошланғич

таълим муассасаси тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мактабгача тарбия ва бошланғич таълим муассасаси бундан буён матнда МТБТМ деб юритилади. Унинг вазифасига бола шахси асосларини шакллантириш маданий ахлоқ-одоб қоидаларига риоя қилишни, атроф-муҳитни билишга доир қизиқишларини, дастлабки меҳнат кўникмаларини ривожлантириш, билим олишга эҳтиёж уйғотиш, мактабгача тарбия ва бошланғич таълимдаги узлуксизликни таъминлаш, тарбияланувчи ва ўкувчиларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш киради. Бунда оила тарбияси таълим-тарбия ишларини ташкил қилишда асосий манба, восита ва такомиллаштирувчи жараён ҳисобланади.


2. Мактабгача тарбия ва бошланғич таълим муассасаси Ўзбекистон Респубдикаси "Таълим тўғрисида"ги Қонунга, умумтаълим мактаби, мактабгача тарбия низомлари, амалдаги Республика Президенти Фармони ва қарорларига, мактабгача ва бошланғич таълим стандартларига мувофиқ бу соҳадаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади.


3. МТБТМ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси, "Таълим тўғрисида"ги Қонун, халқ таълими вазирлиги томонидан чиқарган буйруқ ва қарорлар, "Фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш", "Давлат санитария назорати", Соғлиқни саклаш вазирлиги чиқарган меъёрий ҳужжатлар ҳамда мазкур Низомга амал қилади.


4. МТБТМ Низоми асосида жамоанинг умумий йиғилишида тасдиқланган, унинг фаолияти шарт-шароитлари ҳамда тартибини белгилаб берадиган ўзининг Уставини ишлаб чиқади.

5. МТВТМ мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар Маҳаллий ҳокимият ижроия маҳкамасининг фармойиши асосида тузилади ва белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилади.


6. МТБТМ мустақил юридик шахс ҳисобланиб, ўз муҳри ва номи ёзилган штампига эга бўлади.



II. МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ВА БОШЛАНҒИЧ

ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


7. МТБТМнинг асосий мақсади ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

Мактабгача ёшдаги болалар ва бошланғич синф ўқувчиларининг руҳий-физиологик ёш хусусиятларининг ўзига хос жиҳатлари, ҳар бир боланинг шахсий сифатлари, қобилият ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда узлуксиз таълим-тарбия жараёнини ташкил қилиш.


8. Умуминсоний қадриятлар, ижодий тажрибалар, кўп асрлик анъаналар, илмий, тарихий ва маданий меросимизга асосланган таълим -тарбия жараёнини амалга ошириш.


9. Таълим тизимининг I ва II-босқичлари (макгабгача тарбия ва бошланғич таълим муассасаси) учун қабул қилинган Давлат таълим стандартларининг тўлиқ бажарилишини таъминлаш. Бунинг учун:


- ҳар томонлама ривожланган бола шахсини шакллантириш;

- болаларнинг жисмоний ривожланиши ва соғлом ўсишларини таъминлаш;

- мактабгача тарбия ёшидаги болалар ва бошланғич синф ўқувчиларининг билим олишга қизиқишларини ўстириш, мавжуд қобилиятларини ривожлантириш;

- мактабгача тарбия ёшидаги болаларга таълим-тарбияни ўйин орқали бериш;

- болалар ва ўқувчиларнинг она тили, математика, ҳорижий тиллар, иқтисод асослари, компютер саводхонлиги бўйича дастлабки билим ва тушунчаларни пухта эгаллаш, таянч мактабларига ўтиб ўқишларини самарали давом эттиришларига замин яратиш;

- болаларнинг тарбиясини миллий тарбияшунослик ғояларига таяниб халқимиз урф-одатлари миллий анъаналари билан чамбарчас боғлиқ ҳолда амалга ошириш;

- таълим-тарбия жараёнини мужассам усуллар воситасида ташкил қилиб, кун давомида узлуксиз таълим беришни уюштириш;

- таълим-тарбия мазмунини янгилаб бориш, педагогика фанининг ютуқларини тажрибада синаш ва татбиқ этиш;

- ота-оналар ўртасида маърифий таълимни тарғибот қилиш, бола тарбиясида ҳамкорликни жорий қилиш;

- амалдаги санитария меъёрлари, қоидалари ва гигиена меъёрларига риоя этиш.



III. МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ВА БОШЛАНҒИЧ

ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


10. Мулкчилик шакллари ва идоравий буйсунишдан қатъи назар, МТБТМ ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги мажбуриятларни бажаради:


- таълим ва тарбиянинг илғор усуллари асосида ўқитишнинг замонавий техник воситаларини, кўргазмали қуролларини ўқув жараёнига татбиқ этилишини таъминлайди;

- МТБТМга бириктирилган тиббий муассаса билан биргаликда болалар соғлиғини мустаҳкамлаш муҳофаза қилинишини таъминлайдиган тадбирларнинг бажарилиши ва шарт-шароитларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;

- болаларнинг ҳиссий (эмоционал) ва руҳий ҳолатини муҳофаза қилади, ижобий муҳитни яратади;


11. Халқаро ҳуқуқ ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжат меъёрлари билан белгиланган таълим ва тарбия ишларининг сифатига, ота-оналар хуқуқларига, жамият ва давлат манфаатларига риоя қилиниши учун жавоб беради, ушбу меъёрлар бўйича ҳар бир боланинг қуйидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилади:


- катталарнинг болалар эҳтиёжига эътибор ва ҳурмат билан муносабатда бўлиши;

- фуқролар, ота-оналардан тушган таклиф ва аризаларни ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, муассасада тартиб интизомни сақлаш.



IV. МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ВА БОШЛАНҒИЧ

ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


12. МГВТМ:


- Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона таянч режа асосида иш олиб бориш, ўқув дастурларидан танлаб таълим бериш;

- ўз муаллифли дастурлари ва услубий тизимни ишлаб чиқиш, уни белгиланган тартибда тасдиқлаш ва ўзининг амалий фаолиятида қўллаш;

- мактаблар бошқа таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, жамоатчилик ташкилотлари билан доимий алоқалар ўрнатиш;

- синов ишларини ўрнатилган тартиб асосида олиб бориш ва умумлаштириш;

- халқаро ташкилотлар билан мулоқатга киришиш;

- муассаса ишини такомиллаштириш, моддий базасини мустахкамлаш, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш бўйича таклифлар билан халқ таълимининг бошқарув органларига кириш;

- муассасада таълим бўйича шартнома асосида тўловли қўшимча хизмат турларини бажариш.



V. МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ВА БОШЛАНҒИЧ

ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ПЕДАГОГ

ХОДИМЛАРИНИНГ БУРЧЛАРИ


13. ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР:


- болаларни ўқитиш ва тарбия ишларини юқори савияда амалга оширишга;

- ахлоқ-одоб қоидаларига риоя қилишга, болалар шахсини хурмат килишга, уни ҳар қандай зўрлик ишлатиш харакатларидан ҳимоя қилишга, уларни мехнатга муҳаббат, ота-оналарига меҳр-оқибатли бўлиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш,мулкни асраб-авайлаш эҳтиёткорлик билан фойдаланишга ўргатишга;

- болалар ва ўқувчиларни ватанпарварлик, умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга;

- ўз касб малакаси ва педагогик маҳоратини доимий равишда такомиллаштиришга;

- болалар саломатлигини мустаҳкамлашга ва ҳаётини муҳофаза қилишга мажбурдирлар.

Педагог ходимларнинг бошқа касб мажбуриятлари меҳнат шартномасида қайд қилинади.



VI. МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ВА БОШЛАНҒИЧ

ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ПЕДАГОГ

ХОДИМЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


14 ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР:


- ўз касб маҳоратини, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;

- касб билан боғлиқ бўлмаган меҳнат шартномасида қайд этилмаган вазифаларни бажаришни рад этиш;

- саломатлигини тиклаш, дам олиш ҳуқуқларига;

- тил эркинлиги ҳуқуқига;

- илмий иш қилиш, илмий ишларда қатнашиш ҳуқуқига;

- муаллифлик ҳуқуқларига эгадирлар.



VII. ОТА-ОНАЛАР ВА УЛАРНИНГ ЎРНИНИ

БОСУВЧИ ШАХСЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ


15. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар:


- ўз болалари учун таълим ва тарбия шаклини эркин танлаш, таълим жараёнини кузатиш;

- болаларнинг таълим-тарбиясини амалга оширишда зарурий шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиш;

- МТБТМ ходимларидан бола шахсига ҳурмат билан муносабатда бўлишларини талаб этиш;

- болалар ҳаёти ва таълим-тарбиясини ташкил этишда фаол иштирок қилиш;

- болаларнинг жисмоний ва руҳий саломатлиги тўғрисида ғамхўрлик қилиш;

- оила шароитида МТБТМда амалга оширилаётган таълим-тарбия ғояларининг давомийлигини таъминлаш, боланинг таълим олиши учун зарурий шарт-шароит яратиш;

- болалар мактабгача тарбия гуруҳларида бўлганликлари учун белгиланган миқдордаги ҳақни ўз вақтида тўлаш;

- Уставда белгиланган кун тартибига риоя қилган ҳолда болаларни олиб келиш ва уйга олиб кетиш;

- тарбиячи ва ўқитувчилар ўз боласининг ривожланиши, ўзлаштириши ҳақидаги маълумот ва ҳисоботларни талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар.



VIII. МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ВА БОШЛАНҒИЧ

ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ТУЗИЛИШИ


16. Болалар МТВТМга 3 ёшдан қабул қилиниб, 8 йил мобайнида таълим-тарбия оладилар. Таълим даврийлиги қуйидагича тақсимланади:


МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ

- кичик гуруҳ - 3-4 ёш

- ўрта гуруҳ - 4-5 ёш

- катта гуруҳ - 5-6 ёш

- тайёрлов гуруҳ - 6-7 ёш


БОШЛАНFИЧ ТАЪЛИМ

- I-синф - 6-7 ёш

- II-синф - 8-9 ёш

- III синф - 9-10 ёш

- IV синф - 10-11 ёш


17. Ҳар бир гуруҳ 20 та ва синф ўқувчиларининг меъёри 25 нафар боладан кам бўлмаслиги лозим.

Ўзбек тилида ўқитилмайдиган мактабларнинг бошланғич синфларида ўзбек тили дарслари рус тилида ўқитилмайдиган мактабларнинг бошланғич синфларида рус тили дарслари ҳамда айрим ўқув дастурларида белгиланган фанлар чуқур ўқитиладиган синфларда ўқувчилар сони 25 ва ундан ортиқ бўлса, синф 2 гуруҳга бўлинади.


18. МТБТМ га болаларни қабул қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- мактабгача тарбия гуруҳларига (3 ёшдан 6 ёшгача) болалар туман, (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан бериладиган йўлланмалар, асосида қабул қилинадилар;

- синфларга ўқувчи болалар махсус комиссия томонидан амалга ошириладиган танлов орқали қабул қилинадилар;

- танлов орқали қабул қилинган болалар ва ўқувчилар сони меъёрдан кам бўлса, болаларни бўш ўринларга қўшимча қабул қилишга эълон берилади ва белгиланган меъёрдаги боладар сони билан тўлдирилади;

- хомий ташкилотлар ўртасидаги битимга биноан болалар алоҳида (шартнома) рўйхат билан қабул қилинадилар;

- танлов болаларнинг ҳудудий белгиларига эмас (турар жойи), балки педагогик, психологик, диагностика, тестлар натижасига қараб амалга оширилади;

- қабул тартиби МТБТМ педагогик Кенгашининг қарори билан тасдиқланади.


19. Болалар ва ўқувчиларни босқичдан-босқичга ўтказиш МТБТМ Уставида белгиланган тартибда амалга оширилади. Таълим тарбия жараёни ота-оналарнинг истакларига қараб, танланган тилда олиб борилади.


20. МТБТМ ўз битирувчиларини келгусида етакчи мактабларда самарали ўқиб кетиши кафолатини таъминлайди.


21. МТБТМ болалар сони иккита статистик ҳисоботдан (овқатланиш бўйича мактабгача тарбия муассасалари, бошланғич синф ўқувчилари эса, алоҳида мактаб ўкувчилари кўрсаткичларидан) ўтказилади.


22. МТБТМда ўқув йили 2 сентябрдан бошланади,


23. МТБТМ Мақомини олиш мақсадида ўтказилган аттестациядан сўнг, 3-4 йилда (бошланғич синф битирувчиларини чиқариб) биринчи ялпи аттестациядан ўтказилади ва белгиланган тартибда ҳар 5 йилдаги жадвалга киритилади.



IX. ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


24. Амалдаги қонун ва ҳужжатларига мувофиқ МТБТМда болаларга тиббий хизмат кўрсатилади.

Тиббиёт ходимлари фаолияти устидан назоратни МТБТМ раҳбарияти ҳамда маҳаллий соғлиқни сақлаш ташкилотлари амалга оширадилар;

Тиббий ходимлар МТБТМ раҳбарияти билан биргаликда болаларнинг саломатлигини муҳофаза қилишга оид муаммоларни муҳокама қилади. Ҳаёти, соғлиғи ва жисмоний ривожланиши, давлат-профилактика тадбирларининг ўтказилиши, санитария-гигиена меъёрларига, тарбияланувчиларнинг овқатланиш сифати ва тартибига, уларга тушадиган жисмоний ва ақлий фаолият ҳажми тақсимоти ва нисбатини мувофиқлаштиришга риоя қилиш учун жавоб берадилар.



Х. МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ВА БОШЛАНҒИЧ

ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ТУЗИЛМАСИ


25. МТБТМнинг тузилмаси ва касб-лавозим рўйхати (штат) Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган намунавий касб лавозим рўйхатига мувофиқ белгиланади.


26. МТБТМ раҳбари (директор) муассислар томонидан халқ таълимининг маҳаллий бошқарув ташкилотлари билан келишилган ҳолда махсус олий маълумотга эга, иш стажи беш йилдан кам бўлмаган мутахассислардан тайинланади.


27. МТБТМнинг барча тоифадаги ходимларининг ҳуқуқ ва бурчлари унинг Устави ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан кафолатланиб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан келишилган ҳолда, Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган касб малака тавсияномаларига кўра белгиланади.


28. МТБТМ раҳбарияти, унинг жамоаси, педагогик кенгаши билан келишилган ҳолда ўз ходимларини аттестациядан ўтказади, уларга ўз вақтида зарурий услубий ёрдам кўрсатади.



XI. МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ВА БОШЛАНҒИЧ

ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИ БОШҚАРИШ


29. МТМБТ ни бошқариш яккабошчилик ва кенг ошкоралик тамойили асосида амалга оширилади.


30. МТБТМ раҳбари (директор) унинг устави ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда муассасанииг бутун фаолиятига раҳбарлик қилади. Болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш, таълим-тарбияни яхшилаш, ходимларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва савиясини ўстириш, ўқув жараёнининг ташкилий педагогик, молиявий хўжалик, тиббий хизмат ва бошқа фаолият натижалари, жамоада ижобий маънавий-руҳий муҳит яратилиши учун шахсан жавоб беради.


31. МТБТМ раҳбари (директор ) муассаса мақсадидан келиб чиқадиган ҳуқуқлари доирасида ўз ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйрурқлар, услубий йўриқномалар, кўрсатмалар чиқаради. Раҳбар (директор) муовинлари (мактабгача тарбия ва бошланғич таълим услубчилари), тиббиёт ходимдари ўз тасарруфи доирасидаги кўрсатмалари МТБТМнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши шарт.


32. МТБТМ раҳбари (директор) амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида муассасанинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича юқори органларга таклифлар киритади.


33. МТБТМ барча тарбиячи ва ўқитувчилари муассасанинг Педагогик Кенгаши аъзолари ҳисобланиб, унга МТБТМ раҳбари раислик қилади. Педагогик Кенгаш ҳар 2 ойда чақирилади ва:


- таълим-тарбия ишларининг йўналишини аниқлайди;

- янги ўқув дастурлари ва режаларини кўриб чиқиб, тасдиқлайди;

- мактабгача тарбия ва бошланғич таълимдаги узлуксизликни таъминлаш, шу билан боғлиқ бўлган муаммоларни ўрганиб, муҳокама қилади;

- болаларнинг ўзлаштириш даражасини давлат таълим стандартларига мувофиқлигини ташхис қилади ва таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш чораларини белгилайди;

- синов-тажриба ишларини ташкил қилади ва раҳбарлигини амалга оширади;

- илғор педагогик тажрибаларни, янги педагогик техналогияни ўрганиш, умумлаштириш ҳамда оммалаштириш йўлларини белгилайди;

- ота-оналар ва бошқа ташкилотлар ўртасида тузилган битим ва шартномаларни кўриб чиқади, бажарилишни назорат қилади;

- тарбиячи ва ўқитувчиларни шартнома асосида ишга олиш, уларни аттестациядан ўтказиш, улар малакасини ошириш режа-тадбирларини ишлаб чиқади.



XII. МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


34. Давлат муассасаси бюджетдан ёки тармоқдан (идоравий) маблағ билан таъминланиш принципи асосида фаолият кўрсатади. МТБТМдаги болаларнинг таълими бепул бўлиб, овқатланишлари учун ота-оналардан амалдаги мактабгача тарбия муассасасининг меъёрий ҳужжатларига биноан ҳақ олинади.


35. МТБТМни маблағ билан таъминлашда ҳисоб бирлиги сифатида битта боланинг муассасадаги ўртача йиллик таъминоти қабул қилинади.


36. Бюджетдан ёки тармоқдан маблағ билан таъминлаш меъёрлари вазирликлар ва ташкилотлар томонидан бевосита уларга бўйсунувчи муассасалар учун Ўзбекистон Республикаси халқ гаълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш ҳамда Молия вазирликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган методик тавсияларга мувофиқ ишлаб чиқилади (озиқ-овқат маҳсулотларининг меъёри, жиҳоз ва ускуналар сони, ўқув қуроллари ва бошқалар).


37. МТБТМдаги болаларни овқатлантиришга сарфланадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг меъёрлари мактабгача тарбия муассасалари учун тасдиқланган миқдорда ҳисобланади. Болаларни овқатлантириш учун тўловлар махаллий шароитдан келиб чиққан ҳолда ҳокимиятлар билан келишилади.


38. Муассаса ўрнатилган муддатларда халқ таълими бўлимларига молиявий ҳисоботларни топширади. Ундан ташқари мактаб ва боғча бўйича "Давлатистиқболстат" томонидан ўрнатилган статистик маълумотларни топширади.


39. Қуйидагилар МТБТМнинг қўшимча манбалари ҳисобланади:


- давлат корхоналари ва ташкилотлари, ширкат корхоналари ва идоралар, айрим шахслардан МТБТМ ҳисоб рақамига ўтказилган тушум;

- бўш ёрдамчи хоналарни, иншоотларни, асбоб-ускуналарни ижарага беришдан тушган маблағлар;

-  шартномалар асосида буюртма бўйича бажарилган хизматлар учун тўловлар;

- айрим фуқаро ва халқаро ташкилотларнинг ихтиёрий хайр-эҳсонлари ва тақдим этиладиган моддий бойликлар;

- бошқа тушумлар (жамоа фондлари ҳомий ташкилотлар) турли манбалардан тушган барча маблағлар меҳнат шартномаси бўйича бажарилган аниқ хизматлар учун бевосита ижрочиларга берилганидан тащқари МТБТМнинг даромадини ташкил қилади ва унинг эҳтиёжлари, ривожланишига сарфланади.


40. МТБТМ болалари ва ўқувчиларга ўқув кунларидан ташқари (шанба, якшанба) турли йўналишдаги қўшимча машғулотларни ва бошқа турдаги хизматни (ота-оналарнинг истаги ва ташаббуси билан) тўловли бадаллар эвазига амалга оширади.


41. МГБТМнинг таъминоти ва сарф-харажатлари бўйича ҳисобхона ҳисоб китоблари тасарруфдаги марказлаштирилган ҳисобхона ёки МТБТМ томонидан мустақил равишда юритилади. МТБТМнинг молиявий-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш белгиланган тартибда муассасанинг сайланма тафтиш коммисияси билан хамкорликда бу ишга ваколатли органлар томонидан ўтказилади. МТБТМга бюджетдан ташқари тушадиган маблағларнинг сарф-харажатини назорат қилиш учун доимий тафтиш коммиссияси (МТБТМ ходимлари, ота-оналар) ташкил этилади ва унинг ҳисоботлари МТБТМнинг умумий йиғилишида тингланади.


42. МТБТМнинг ички меҳнатини ташкил этиш ва унга хақ тўлаш борасидаги ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси ягона тариф сеткаси ва шу масалага оид бошқа меъёрий ҳужжатлар билан белгиланади. МТБТМсида синфлар сони 4 та ва ундан ортиқ бўлса, унинг раҳбари ва раҳбар ўринбосарига умумтаълим мактаблари раҳбари ва раҳбар ўринбосарлари учун жорий этилган ягона иш ҳақи белгиланади.


43. Директор ва унинг ўринбосари, ўқитувчи, куни узайтирилган гуруҳ тарбиячиси, болалар етакчиларига таътил давомийлиги, пенсия билан таъминлаш, имтиёзлардан фойдаланиш, умумтаълим мактаб ходимларидек сақланиб қолинади. Боғча гуруҳларида ишловчи тарбиячилар, мусиқа раҳбарлари ва бошқа педагог ходимлар эса, боғча ходимлари учун яратилган имтиёздан фойдаланадилар.


44. МТБТМси бўйича режалаштириш, маблағ билан таъминлаш ва ҳисобот юритиш, бюджет классификацияси янги жорий этилган 200 бўлимда, 2 параграфи асосида бажарилади.




МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ

МУАССАСАСИ УЧУН (МТБТМ) НАМУНАВИЙ

ЛАВОЗИМЛАР РЎЙХАТИ

      

ЛАВОЗИМИ


СИНФЛАР, ЯСЛИ ВА БОҒЧА ГУРУҲЛАРИ СОНИ


2-3


4-5


7-9


10-14


Директор


1

1

1

1

Таълим тарбия бўйича директор ўринбосари


-

-

1

1

Болалар Бош етакчиси


-

0,5

1

1

Кутубхоначи


0,5

1

1

1

Хўжалик мудири


0,5

0,5

1

1

Костельянша, Омборчи


-

-

0,5

1

Ҳисобчи


0,5

0.5

1

1

Бинони таъмирлаш бўйича хизмат кўрсатувчи ишчи


0,5

1

1

1

Юк ташувчи


-

-

0,5

1

Ошпаз, ошхона ишчиси


2

2,5

3

3,5

Мактаб ва мактабгача ёш болалар сони ҳисобига олиниб, ошхона ходимлари сони белгиланади.

ЛАВОЗИМЛАР НОМИ


Мактабгача тарбия ёшидаги бир гуруҳ учун штат ўрни


Ҳафтасига 6 кун болаларнинг келишлари


Ҳафтасига 5 кун болаларнинг келишлари


9 соат


10 соат


12 соат


24 соат


9 соат


10 соат


12 соат


24 соат


Тарбиячилар


1,5

1,67

2

2,2

1,25

1,55

2

2

Тарбиячи ёрдамчилар


1,35

1,5

1,75

2,75

1,1

1,3

1,5

2

Изоҳ: 1. Бошланғич таълим ўқитувчиси ўқув соатга қараб, ўқув режада белгиланган меъёрида хафтасига 14 соатдан оширмаган холда белгиланади.


2. Кеча-кундуэ ишлайдиган мактабгача тарбия гуруҳида тарбиячи лавозими 14 соат ҳисобидан белгиланади;

Бир вақтнинг ўзида муассасаларда ҳар хил вақт мобайнида ишлайдиган гуруҳлар бўлиши мумкин;

- 12 соатли 6 иш куни ишлайдиган муассасаларда байрам олди ва дам олиш куни олдидан иш вақти 2 соатга қисқартирилади.


3. Ҳафтасига 5 иш куни, 9-12 соат ишлайдиган муассасада, мактабгача тарбия гуруҳларининг тарбиячилари ишлаган ойларида ўрнатилган ҳафта меъёрий соатлари бўйича, ўқув-тарбия ва методик ишлар билан юклатилади.


4. Махсус психолог маълумотига эга бўлган мутахассислар бор муассасаларда, психолог ловозими штатга киритилиши мумкин.


5. Куни узайтирилган мактаб гуруҳларида ҳар бир гуруҳ учун 1 та тарбиячи тайинланади.


6. Таълим-тарбия ишлари бўйича директор муовини бўлмаган тақдирда 0,5 миқдорда тарбиячи методист лавозими берилади.


7. Жисмоний тарбия бўйича инструктор лавозими болаларни чиниқтириш ва соғломлаштириш тадбирлари бўйича ҳар икки гуруҳга 0,25 миқдорида белгиланади.


8. Мактабгача тарбия гуруҳларида ва синфларда нутқида камчилиги бор болалар бўлган тақдирдагина, уларнинг нуқсони ҳисобга олинган ҳолда гуруҳлар тўлдирилиб, ўқитувчи логопед лавозими берилади.


9. Ҳар бир 50-60 кг кирга 0,5 бирлик миқдорида кир ювувчи машинист белгиланади;

- кир ювувчи маиший корхона хизматларидан фойдаланиш имконияти йўқ бўлган ҳолда, кир ювувчи машинист белгиланади.


10. Кеча-кундуа ишлайдиган мактабгача тарбия гуруҳларида, тарбиячи ёрдамчиси кечки навбатчилик учун ҳафтасига 6 кун ишлайдиган муассасаларда 2 гуруҳга 2 лавозим, 5 кун ишлайдиган ҳолатда 2 гуруҳга 1,3 лавозим киритилади. Агар кеча-кундуз ишлайдиган гуруҳлар алоҳида бинода ва кириш жойлари алоҳида ёки бир гуруҳ бўлган тақдирда ҳар бир гуруҳ учун 2 ва 1,3 лавозими киритилади.


11. МТБТМда иситиш воситаси марказлашган ҳолда, ҳар бир козонхонага 1 ишчидан, қаттиқ ёқилғи (торф, кўмир) ишлатиладиган қозонхоналарда иситиш майдони 75 кв.м ни ташкил этса, ҳар сменага 2 ёқувчи белгиланади.

- иситиш воситаси газ билан ишласа, у ҳолда 1 сменага 1 ёқувчи лавозими, автомат хавфсизлиги бўлмаган козонхоналарда эса ҳар сменага 2 ёкувчи лавозими тайинланади.

- умумий ёнувчилар сонидан битта ишчи йил мобайнида узлуксиз ишлайди.


12. МТБТМларда иситиш пункти ёки элеватор бўлса, у ҳолда ёқувчи лавозими ўрнига, биноларни таъмирлаш, жиҳозлаш бўйича ишчи, иссиқ сув билан таъминланган ҳолда (бройлер, насос) 1 ишчи сменада тайинланади. МТБТМни иситиш мавсумида ёқувчи лавозими 0,5 бирлик миқдорида, ҳар 5 печка учун, печка орқали иситиш лозим бўлган жойда 0,5 бирликдан кам бўлмаслиги лозим.


13. МТБТМ хизматчи хоналар фарроши лавозими 0,5 бирлик ҳисобидан ҳар бир 250 кв. м тозалаш майдончасига эга бўлган ҳолда тайинланади, у 0,5 бирликдан кам бўлмаслиги лозим.

- тозаланадиган майдон ҳисобида майдонча ҳисобга олинмайди. Мактабгача тарбия гуруҳ майдончалари (тиббий хонадан ташқари) гуруҳдаги тарбиячи ёрдамчиси томонидан тозаланади.


14. Қоровул лавозими кеча-кундуз суткали навбатчилик қилиш ҳисобидан тайинланади.


15. Юк машинаси ёки транспорт воситаси бор МТБТМга ҳайдовчи ёки юк ташувчи лавозими тайинланади.


16. Марказлаштирилган ҳисобхонаси бор жойларда ҳисобчи лавозими тайинланмайди.


17. Компютер-синфи бор жюйларга 0,5 бирлик миқдорида ЭВМ оператор лавозими бедгиланади.


18. Ер майдони катта-кичиклигига қараб, ҳамда туман маҳаллий ҳокимияти томонидан тасдиқланган меъёрни назарда тутиб, ҳовли супурувчилар сони белгиланади;

- мевали боғ ёки манзарали дарахтлар бор ердаги муассасаларга ҳовли супурувчилик лавозими ўрнига боғбон лавозими берилади.


19. МТВТМ учун тузиладиган сарф-харажат сметасида қуйидагилар назарда тутилади:


а) Мусиқа раҳбари лавозими ҳар бир мактабгача тарбия ёшидаги болалар гуруҳига 0,25 миқдор ҳисобидан ҳақ белгиланади.

б) Меҳнат таътилига кетган директор, (таълим-тарбия бўйича директор муовини бўлмаган ҳолда) тарбиячи, тарбиячи ёрдамчилари, ошпаз, ошхона ишчилари, кир ювувчи машинистлар, махсус кийим ва юмшоқ инвентарларни таъмирловчи ўрнига вақтинча ишлайдиган шахсларга иш ҳақи тўлаш кўзда тутилади.

в) МТБТМда синфлар сони 5 тадан 10 тагача бўлса, тўгарак раҳбарига ўқитувчининг 0,5 ставкаси миқдорида иш ҳақи тўлаш кўзда тутилади.
























































Время: 0.1961
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск