язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.06.2005 й. ПҚ-91-сон "Ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.06.2005 й.

N ПҚ-91


АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДА

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ахборот ва компьютер технологиялар бўйича мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, ахборот-коммуникация ҳамда инновация технологияларини таълим жараёнига тадбиқ этишни янада кенгайтириш мақсадида:


1. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича бош олий ўқув муассасаси этиб белгилансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларининг 2005-2006 ўқув йилидан бошлаб Нукус, Қарши, Самарқанд, Фарғона ва Урганч шаҳарларида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг минтақавий филиалларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

3. Ўзбекистон Миллий университетида, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида, Тошкент ислом университетида таълимнинг "информатика ва ахборот технологиялари" йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлаш сақлаб қолинсин.

2005/2006 ўқув йилидан бошлаб бошқа барча олий таълим муассасаларида таълимнинг "информатика ва ахборот технологиялари" йўналиши бўйича талабалар қабул қилиш тўхтатилсин ва ушбу йўналиш бўйича таълим олаётган 2-4 курсларнинг талабалари таълимни давом эттириш учун 1-иловага мувофиқ Тошкент ахборот технологиялари университетига ва унинг минтақавий филиалларига белгиланган тартибда ўтказилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида таълимнинг "информатика ва ахборот технологиялари (соҳалар бўйича)" йўналишида бакалаврлар тайёрлаш бўйича 2005/2006 ўқув йилига қабул квоталари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Қуйидагилар:

Тошкент ахборот технологиялари университетининг ходимларнинг чекланган сони 390 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 72 нафар бўлган ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Тошкент ахборот технологиялари университети минтақавий филиалларининг намунавий тузилмалари 4 ва 5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


6. Тошкент ахборот технологиялари университети филиалларини очиш, уларни жойлаштириш ва моддий-техник жиҳозлаш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш учун 6-иловага мувофиқ таркибда махсус ҳукумат комиссияси тузилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги:

икки ҳафта муддатда Тошкент ахборот технологиялари университети минтақавий филиаллари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетининг амалдаги Уставига тегишли ўзгартиришлар киритсин;

Давлат тест маркази билан биргаликда 2005/2006 ўқув йилида Тошкент ахборот технологиялари университетининг минтақавий филиалларига талабалар қабул қилиш бўйича тест синовлари ўтказиш борасида зарур чора-тадбирлар кўрсин.


8. Тошкент ахборот технологиялари университети бир ой муддатда таълимнинг "информатика ва ахборот технологиялари (соҳалар бўйича)" йўналишида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда филиалларни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Тошкент Ахборот технологиялари университети учун 2005 йилга тасдиқланган бюджет маблағлари миқдорига тегишли ўзгартиришлар киритсин ҳамда Тошкент Ахборот технологиялари университетида ва янги ташкил этиладиган минтақавий филиалларда таълимни ташкил этиш учун зарур бюджет маблағлари ажратилишини таъминласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда бериладиган бино ва иншоотларни 2005/2006 ўқув йили бошланишига қадар капитал таъмирлаш, шунингдек зарур ўқув лаборатория ускуналари, компьютер техникаси ва кутубхона фонди билан жиҳозлаш амалга оширилишини назарда тутган ҳолда маблағлар ажратишни кўзда тутсин.


10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 2 июндаги

ПҚ-91-сон қарорига

1-ИЛОВА



Таълимнинг 5521900-"информатика ва ахборот

технологиялари (соҳалар бўйича)" йўналишида

таълим олаётган талабаларни Тошкент ахборот

технологиялари университети ва унинг минтақавий

филиалларига ўтказадиган республика

олий таълим муассасалари

РЎЙХАТИ

Олий таълим муассасаси номи


Ўтказиладиган

2-4 курслар

талабалари

сони


Талабалар ўтказиладиган

олий ўқув юртлари номи

Тошкент давлат техника университети


450

Тошкент ахборот технологиялари университети


Тошкент архитектура-қурилиш институти


154

Тошкент ахборот технологиялари университети


Тошкент кимё-технология институти


72

Тошкент ахборот технологиялари университети


Қорақалпоқ давлат университети


94

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиали


Самарқанд давлат университети


383

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали


Жиззах политехника институти


238

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали


Бухоро давлат университети


48

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали


Қарши давлат университети


20

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали


Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


49

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали


Наманган муҳандислик-педагогика институти


132

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали


Андижон давлат университети


31

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали


Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти


98

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали


Фарғона политехника институти


192

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали


Урганч давлат университети


194

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали


Жами


2155






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 2 июндаги

ПҚ-91-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг олий таълим

муассасаларида таълимнинг 5521900-"информатика

ва ахборот технологиялари (соҳалар бўйича)"

йўналишида бакалаврлар тайёрлаш бўйича

2005/2006 ўқув йилига қабул

КВОТАЛАРИ

Олий таълим муассасаси номи


2005/2006 ўқув йили

учун қабул квоталари


Ҳаммаси


шу жумладан:


грант


контракт


Тошкент ахборот технологиялари университети - ҳаммаси


795

340

455

Шу жумладан:





Тошкент ахборот технологиялари университети


285

120

165

Нукус филиали


30

10

20

Самарқанд филиали


180

80

100

Қарши филиали


60

25

35

Фарғона филиали


180

80

100

Урганч филиали


60

25

35

Ўзбекистон миллий университети


50

20

30

Тошкент давлат иқтисодиёт университети


40

15

25

Тошкент ислом университети


15

5

10

Ҳаммаси:


900

380

520





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 2 июндаги

ПҚ-91-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тошкент ахборот технологиялари университетининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Илмий кенгаш

2 (1)

Р Е К Т О Р

Ҳомийлик кенгаши

Ўқув ишлари бўйича биринчи проректор

1

Маънавият-тарбия ишлари бўйича проректор

1

Илмий ишлар бўйича проректор

1

Молия-иқтисодиёт масалалари бўйича проректор

1

Халқаро алоқалар бўлими

3 (1)

Ички инспекция ва мониторинг бўлими

4 (2)

Ўқув-методика бошқармаси

15 (3)

Кураторлар кенгаши (жамоат органи)

Илмий тадқиқотлар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими

4 (1)

Молия-иқтисодиёт бўлими

4 (4)

Маркетинг бўлими

5 (1)

Бухгалтерия

15 (12)

Кадрлар бўлими

9 (7)

Филиаллар билан ўқув ишлари бўлими

5 (2)

Методика маркази:

4 (1)

"Маънавият ва маърифат";

"Миллий мустақиллик ғояси"

Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими

3 (1)


1 ва 2-бўлимлар

6 (5)

Ўқитишнинг техник воситалари бўлими

10 (1)

Ахборот технологиялари маркази

20 (2)

Талабалар уйи (5 корпусли ётоқхона)

Таҳририят-нашриёт бўлими

7 (1)

Канцелярия ва архив

6 (2)

Фойдаланиш-хўжалик хизмати

222 (17)

Юридик маслаҳатчи

1(1)

Кутубхона

40 (2)

Босмахона

(хўжалик ҳисобида 14)

Ҳарбий кафедра

Махсус факультет

ФАКУЛЬТЕТЛАР

Академик лицей

Ахборот технологиялари

(9 кафедра)

Телекоммуникация технологиялари

(8 кафедра)

Радиотехника, радиоалоқа ва телевидение

(8 кафедра)

Иқтисодиёт ва бошқарув

(9 кафедра)

Касб-ҳунар таълими

(8 кафедра)

Лицей - интернат

ҲУДУДИЙ ФИЛИАЛЛАР

Самарқанд филиали

Фарғона филиали

Нукус филиали

Қарши филиали

Урганч филиали








Ходимларнинг умумий сони - 390 киши, шу жумладан  бошқарув ходимлари - 72 киши.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 2 июндаги

ПҚ-91-сон қарорига

4-ИЛОВА



Тошкент ахборот технологиялари университети

Самарқанд ва Фарғона филиалларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Илмий кенгаш

1 киши

Филиал директори

1 киши

Ҳомийлик кенгаши

Директорнинг маънавият ва маърифат бўйича ўринбосари

1 киши

Директорнинг ўқув ва илмий ишлар бўйича ўринбосари

1 киши

Директорнинг молия-иқтисодиёт масалалари бўйича ўринбосари

1 киши

Ички инспекция ва мониторинг бўлими

2 (1) киши

Маънавият ва тарбия ишлари маркази

2 ( 1) киши

Ўқув-методика бўлими

5 (1) киши

Фойдаланиш-хўжалик хизмати

18 (3) киши

Бухгалтерия

4 (3) киши

Таҳририят-нашриёт бўлими (хўжалик ҳисобида)

3 киши

Ахборот технологиялари маркази

2 (1) киши

Маркетинг бўлими (хўжалик ҳисобида)

2 киши

Кадрлар бўлими

3 (1) киши

Талабалар уйи

(2 та)

Кутубхона

6 (1) киши

Канцелярия ва архив

2 (1) киши

Факультетлар

Ахборот ва педагогика технологиялари (5 кафедра)

Телекоммуникация ва радиоалоқа (5 кафедра)

Ходимларнинг умумий сони  -  49 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари - 17 киши.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 2 июндаги

ПҚ-91-сон қарорига

5-ИЛОВА



Тошкент ахборот технологиялари университети

Нукус, Қарши, Урганч филиалларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Илмий кенгаш

1 киши

Филиал директори

1 киши

Ҳомийлик кенгаши

Директорнинг ўқув ва маънавият-тарбия ишлари бўйича ўринбосари

1 киши

Директорнинг илмий ишлар ва молия-иқтисодиёт масалалари бўйича ўринбосари

1 киши


Ўқув-методика бўлими

3 (1) киши

Маънавият-тарбия ишлари маркази

2 (1) киши

Илмий тадқиқотлар ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими

2 (1) киши

Ички инспекция ва мониторинг бўлими

2 (1) киши

Ахборот технологиялари маркази

2 (1) киши

Кутубхона

3 (1) киши

Фойдаланиш-хўжалик хизмати

8 (2) киши

Бухгалтерия

2 (1) киши

Талабалар уйи

(1 та)

Кадрлар бўлими ва канцелярия

3 (1) киши

Ахборот технологиялари факультети (4 кафедра)




Ходимларнинг умумий сони - 31 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари - 13 киши.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 2 июндаги

ПҚ-91-сон қарорига

6-ИЛОВА



Тошкент ахборот технологиялари университетининг минтақавий

филиалларини очиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни

ҳал этиш бўйича Махсус ҳукумат комиссияси

ТАРКИБИ

Мирзиёев Ш.М.

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси


Арипов А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Зиёев М.Қ.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари


Ашрафхонов Б.Б.

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари


Шоабдураҳмонов Р.М.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Исмоилов Б.М.

-

Давлат тест марказининг директори


Ходжаев А.А.

-

Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг ўринбосари


Қосимов С.С.

-

Тошкент ахборот технологиялари университетининг ректори


Акбаров М.О.

-

Вазирлар Маҳкамасининг бош мутахассиси


Абдурахманов Х.

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари


Мирзаев З.

-

Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари


Назаров Ш.

-

Қашқадарё  вилояти ҳокимининг ўринбосари


Каримов А.

-

Фарғона  вилояти ҳокимининг ўринбосари


Шарипов М.

-

Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 22-сон, 157-модда.