ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банк операциялари / Банкларнинг қимматбаҳо қоғозлар билан операциялари /

Банкларнинг оддий векселлари ва депозит сертификатлари бланкаларини йўқ қилиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 30.05.2005 й. 1477-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 12.05.2005 й. 10/6-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 30 майда 1477-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2005 йил 12 майдаги

10/6-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Банкларнинг оддий векселлари ва депозит

сертификатлари бланкаларини

йўқ қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида", "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, банкларнинг оддий векселлари ва депозит (омонат) сертификатлари бланкаларини (кейинги матнда - қимматли қоғозлар бланкалари) йўқ қилиш тартибини белгилайди.


I. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

БЛАНКАЛАРИНИНГ САҚЛАНИШИ


1. Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ кимматли қоғозлар деб ҳисобланадиган муомалага чиқарилган оддий векселлар ёки депозит (омонат) сертификатлар бўйича мажбуриятларнинг ижро муддати келганда ёки ижроси муддатдан олдин амалга оширилса, банк-эмитент мазкур қимматли қоғозларни такдим этилишига қарши қонунчиликда белгиланган тартибда тўловни амалга оширади. Бундай қимматли қоғозлар сўндирилган деб ҳисобланади.

2. Оддий векселлар ёки депозит (омонат) сертификатлар сўндирилгандан сўнг тижорат банкларининг филиаллари томонидан сўндирилган қимматли қоғозлар бланкалари уларнинг рўйхати билан бирга тижорат банклари ҳудудий бошқармалари орқали марказлаштирилган тарзда уларни сақлаш ва келгусида йўқ қилиш учун бош банкка юборилади.

Банкларнинг яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) фойдаланилмаган қимматли қоғозлар бланкалари ҳам бош банк омборхонасида сақланиши лозим. Тижорат банкларининг филиаллари томонидан яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) фойдаланилмаган қимматли қоғозлар бланкалари уларнинг рўйхати билан бирга тижорат банклари ҳудудий бошқармалари орқали марказлаштирилган тарзда уларни сўндирилган қимматли қоғозларнинг бланкалари билан биргаликда сақлаш ва келгусида йўқ қилиш учун бош банкка юборилади.


3. Сўндирилган қимматли қоғозлари бланкаларига, шунингдек яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) фойдаланилмаган қимматли қоғозлари бланкаларига "Сўндирилган" ёзуви билан белги киритилиши шарт.

4. Банкларнинг қимматли қоғозлар бланкалари бош банкдаги балансдан ташқари 90327-рақамли "Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари" ҳисобварағининг алоҳида шахсий ҳисобварағига кирим қилинади.


5. Полиграфия корхонаси (мазкур бланкаларнинг тайёрловчиси) томонидан топширилган қимматли қоғозлар бланкаларининг архив нусхалари бош банкдаги балансдан ташқари 90327-рақамли "Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари" ҳисобварағининг алоҳида шахсий ҳисобварағига кирим қилинади.


6. Банкларнинг қимматли қоғозлар бланкалари ҳисобини тўғри ташкил этиш ва сақлашнинг ўрнатилган тартибига риоя этиш борасидаги жавобгарлик банкнинг раҳбари, бош бухгалтери ва касса мудири зиммаларига юклатилади.



II. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

БЛАНКАЛАРИНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


7. Сўндирилган қимматли қоғозларнинг бланкалари қимматли қоғозлар сўндирилган ёки чиқарилиши бекор қилинган кундан бошлаб камида уч йилдан сўнг йўқ қилиниши лозим.


8. Банкдаги мавжуд оддий вексел бланканинг архив нусхаси полиграф корхонаси тайёрланган санадан бошлаб камида уч йилдан сўнг йўқ қилинади.


9. Банкдаги мавжуд депозит сертификат бланканинг архив нусхаси полиграф корхонаси тайёрланган санадан бошлаб камида тўрт йилдан сўнг йўқ қилинади.


10. Банклар Марказий банкка қимматли қоғозлар бланкаларини йўқ қилиш ниятлари тўғрисида мўлжалланган йўқ қилиш санасидан камида 30 кун олдин хабар беришлари лозим.


11. Сўндирилган қимматли қоғозларнинг бланкалари қуйидаги ҳолатларда йўқ қилиниши мумкин эмас:

а) агар қимматли қоғозлар бланкалари прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар томонидан қўзғатилган жиноий ишларига қўшиб қўйилган бўлса;

б) агар қимматли қоғозлар бланкалари йўқ қилиш вақтида суд муҳокамасида ёзма даллиллар ҳисобланса;

в) агар мазкур қимматли қоғозлар бўйича даъво муддати суд қарорига биноан узайтирилган бўлса.


12. Бош банкда қимматли қоғозлар бўлинмаси раҳбарининг билдиришномасига мувофиқ банк Бошқаруви раиси имзоси билан йўқ қилишни ташкил этувчи комиссия таркиби, йўқ қилиш усули (ёқиб юбориш, қирқиб ташлаш, майдалаш) ва йўқ қилиш жойи кўрсатилган ҳолда буйруқ чиқарилади.


13. Қимматли қоғозлар бланкаларини йўқ қилиниши банк-эмитентнинг ўзи ёки шу мақсадлар учун махсус жалб қилинган бошқа ташкилот томонидан амалга оширилиши мумкин.


14. Комиссия таркибига қуйидаги ходимлар киритилиши лозим: Бошқарув раиси ўринбосари, хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш бўлинмасининг раҳбари, бош бухгалтер ёки унинг ўринбосари, бош банкнинг касса операциялари бошқарма (бўлим) бошлиғи, қимматли қоғозлар бўлинмасининг раҳбари ва банкнинг қимматли қоғозлар бланкаларини йўқ қилинишини амалга оширадиган ташкилотнинг масъул ходими (агар бундай ташкилот жалб қилинган бўлса).


15. Банкларнинг қимматли қоғозлар бланкалари йўқ қилиш учун олинаётганда, 90327-рақамли "Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари" ҳисобварақ бўйича балансдан ташқари чиқим ордери расмийлаштирилади.


16. Қимматли қоғозлар бланкалари йўқ қилиш учун банк кассасидан олинаётганда, бланкалар бирма-бир қайта санаб чиқилади, шундан сўнг уч нусхада рўйхат тузилади. Рўйхатда қимматли қоғозлар бланкалари йўқ қилиш учун кассадан олинаётганлиги, буйруқнинг сони ва санаси, йўқ қилиш учун олинаётган қимматли қоғозлар бланкаларининг сони, номери, серияси ва номинали қайд этилади. Рўйхатнинг бир нусхаси тижорат банкининг кунлик касса ҳужжатларига, иккинчи нусхаси - банкнинг кунлик бухгалтерия ҳужжатларига тикилади ва учинчи нусхаси эса тижорат банкининг қимматли қоғозлар бўйича таркибий бўлинмасига берилади.


17. Қимматли қоғозлар бланкалари бирма-бир қайта санаб чиқилгандан сўнг, мазкур бланкалар комиссия аъзолари томонидан йўқ қилиш жойига етказиб бериш учун мўлжалланган махсус қопларга жойланади, уларга санаси, банкнинг номи, қимматликлар номи, қимматли қоғозлар бланкалари сони ва суммаси кўрсатилган ёрлиқчалар бириктирилади. Ёрлиқларга қуйидаги комиссия аъзолари имзолари қўйилади: Бошқарув раиси ўринбосари, касса операциялари бошқарма (бўлим) бошлиғи, бош бухгалтер (бош бухгалтер ўринбосари), шундан кейин қоплар касса мудири томонидан пломбаланади.


18. Йўқ қилиш жойига етиб келингач, комиссия аъзолари қопларнинг, пломбаларнинг ва ёрлиқларнинг бутлигини текширадилар. Агар қопларнинг бузилганлиги ёки қоплардаги пломба ва ёрлиқларнинг йўқлиги аниқланса, комиссия аъзолари томонидан қоплар ёки пломбалар бузилганлиги, қоплардаги пломба ва ёрлиқлар йўқлиги аниқланганлиги тўғрисида далолатнома тузилади ва бундай қоплар улардаги солинган қимматли қоғозлар бланкалари бутлигини текшириш учун банкка қайтариб юборилади.


19. Қимматли қоғозлар бланкаларини йўқ қилиш жараёнида Комиссия аъзоларининг барчасини қатнашиши мажбурийдир.


20. Йўқ қилиш жараёни тугаганидан сўнг барча комиссия аъзолари томонидан имзоланган, уч нусхада (агар йўқ қилиш банк-эмитент томонидан амалга оширилмаган бўлса, тўрт нусхада), камида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиб ўтилган ҳолда далолатнома тузилади:

а) қимматли қоғозлар бланкаларини йўқ қилиш бўйича комиссия аъзолари таркиби; уларнинг Ф.И.Ш. ва эгаллаб турган лавозимлари кўрсатилган ҳолда

б) банк-эмитентнинг тўлиқ номи;

в) қимматли қоғозлар чиқарилишининг рўйхатга олишни бекор қилинган санаси, агар у бекор қилинган бўлса;

г) қимматли қоғозлар бланкалари йўқ қилиш санаси;

д) қимматли қоғозларнинг тури, қимматли қоғозлар чиқарилишининг рўйхатга олиш рақами;

е) йўқ қилинган қимматли қоғозлар бланкаларининг умумий сони;

ж) қимматли қоғозлар бланкаларининг йўқ қилиш усули.


21. Далолатнома банк Бошқаруви раисининг имзоси билан тасдиқланади.

22. Далолатномалар қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) биринчи нусхаси - бош банкининг кунлик касса ҳужжатларига тикиб қўйилади;

б) иккинчи нусхаси - бош банкнинг қимматли қоғозлар бўйича таркибий бўлинмасига берилади;

в) учинчи нусхаси - йўқ қилинган қимматли қоғозлар бланкаларининг балансдан ташқари ҳисобварағи ҳисобидан чиқарилганлигини тасдиқлаш учун касса операциялари бошқармасига (бўлимга) берилади;

г) тўртинчи нусхаси - қимматли қоғозлар бланкаларини йўқ қилишни амалга оширадиган ташкилотга берилади (агар йўқ қилиш банк-эмитент томонидан амалга оширилмаган бўлса).


23. Банк қимматли қоғозлар бланкалари йўқ қилинганлиги ҳақида банкнинг қимматли қоғозлар бланкаларини йўқ қилиш санасидан кейинги иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда Марказий банкка қимматли қоғозлар бланкаларини йўқ қилиш бўйича комиссия тузилиши тўғрисида буйруқ нусхасини ва қимматли қоғозлар бланкаларининг йўқ қилиш тўғрисидаги далолатнома нусхасини тақдим этган ҳолда хабар бериши лозим.


24. Банкларнинг қимматли қоғозлар бланкалари ҳисобини юритиш дафтарида қимматли қоғозларнинг тури кўрсатилган ҳолда қимматли қоғозлар бланкалари йўқ қилинганлиги ва йўқ қилинган бланкаларнинг умумий сони ҳақидаги ёзув қайд этилади.



III. ЙЎҚ ҚИЛИШ ҲАҚИДАГИ

ҲУЖЖАТЛАРНИ САҚЛАШ МУДДАТИ


25. Қимматли қоғозлар бланкаларини йўқ қилиш ҳақидаги ҳужжатларни (далолатномалар, рўйхатлар) сақлаш тартиби ва муддати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 22-сон, 163-модда.








































Время: 0.1480
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск