Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Статистик ҳисобот. Статистик ҳисобот бланкалари /

Ёлланиб ишлайдиганларнинг сони ва иш ҳақи статистикаси бўйича Йўриқнома (АВ томонидан 30.07.1999 й. 788-сон билан рўйхатга олинган МСВ 26.10.1998 й. 33-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.07.1999 й.

N 788

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКРОИҚТИСОДИЁТ ВА СТАТИСТИКА

ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

26.10.1998 й.

N 33

ТАСДИҚЛАНГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ БИЛАН

13. 07. 1999 й.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИ БИЛАН

05. 07. 1999 й.

ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ

ФЕДЕРАЦИЯСИ КЕНГАШИ БИЛАН

15. 07. 1999 й.


КЕЛИШИЛГАН



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ёлланиб ишлайдиганларнинг

сони ва иш ҳақи статистикаси бўйича

ЙЎРИҚНОМА


Ёлланма меҳнатдан фойдаланувчи барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар(*), уларнинг идоравий бўйсунишидан, мулкчилик шаклидан ва ташкилий-ҳуқуқий бошқарув шаклларидан қатъи назар, меҳнат бўйича статистик ҳисоботларни тузишда мазкур йўриқномадан фойдаланадилар.

Ёлланма меҳнатдан фойдаланмайдиган хўжалик юритувчи субъектларга мазкур йўриқнома татбиқ этилмайди.

Халқаро стандартларга мувофиқ шартнома (контракт) бўйича ёки ёллаб ишга қабул қилиш тўғрисидаги битим бўйича ишлайдиган барча шахслар ёлланган ходимлар сирасига кирадилар.

Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Халқаро амалиётида қабул қилинган ҳисобот ва статистика тизимига ўтиш давлат дастурига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 августдаги 433-сон қарори) ишлаб чиқилган ва миллий ҳисобварақлар тизимига ўтиш муносабати билан меҳнат статистикаси талабларини ҳисобга олишни, халқаро стандартларга максимал даражада яқинлашишни назарда тутади.

Унда, МДҲ статистика қўмитаси ва ҲМТ тавсияларига мувофиқ ва халқаро мутаносибликни таъминлаш мақсадида иш ҳақига киритиладиган тўловлар рўйхати аниқлаштирилган ва тизими тартиблаштирилган; ишчи кучини тутиб туриш учун харажатлар қиймати компонентлари белгиланган; халқаро стандартларга мувофиқ янги атамалар ва ходимлар тоифаси жорий этилган.

Хусусан иш ҳақи статистикаси иш ҳақининг пулдаги ва натура шаклларини фарқлайди. Шунга мувофиқ иш ҳақига киритиладиган тўловлар рўйхати тегишли изчилликда келтирилган: “пул шаклидаги иш ҳақи”, “табиий (натура) шаклдаги иш ҳақи”.



1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Меҳнат бўйича ҳисоботни юридик шахс ҳисобланадиган барча корхоналар тузишлари ва тақдим этишлари керак.

Таркибий бирликлар, мустақил бўлмаган бўлинмалар (ишлаб чиқариш, цех, бўлим, участка, ферма, бригада, звено, бюро, лаборатория ва ҳоказолар) бўйича маълумотлар улар балансида ҳисобланган корхонанинг меҳнат бўйича ҳисоботига киритилади.

Алоҳида баланс ҳамда банк муассасаларида ўз ҳисобрақамига эга бўлган ва бирлашманинг бош таркибий бирлиги (бош корхона)га қараганда бошқа вилоят ҳудудида жойлашган бирлашма таркибига кирувчи таркибий бирликлар статистик ҳисоботларни бош таркибий бирлик (бош корхона)га ёки унинг кўрсатмаси бўйича таркибий бирлик жойлашган жойдаги статистика органига тақдим этадилар. Бирлашмалар бундай ҳолатларда бош таркибий бирлик (бош корхона) жойлашган жойдаги статитика хизматига умуман бирлашма бўйича ҳисобот билан бир қаторда бошқа вилоятлар ҳудудида жойлашган таркибий бирликлар бўйича маълумотларсиз ҳисобот тақдим этадилар.


1.2. Статистик ҳисоб объектлари мулкчиликнинг, ташкилий-ҳуқуқий фаолият шаклининг у ёки бу турига тегишли бўлади ва шу аломатлар бўйича республикада қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар (мулкчилик ҳақидаги, корхоналар ҳақидаги, тадбиркорлик ҳақидаги, жамоат бирлашмалари ҳақидаги ва бошқа қонунлар)га биноан мувофиқлаштириладилар.


1.3. Меҳнат бўйича статистик ҳисобот белгиланган ҳисобот даври вақти: ой, чорак ва йил учун қатъий тарзда тузилади. Ойлик ҳисобот ҳисобот ойининг биринчи кунидан охирги кунигача қамраб олинган давр учун, чораклик ҳисобот - ҳисобот чораги биринчи ойининг биринчи кунидан учинчи ойининг охирги кунигача бўлган давр учун, йиллик ҳисобот - 1 январдан 31 декабргача бўлган давр учун тузилади.


1.4. Меҳнат бўйича ҳисоботлар тасдиқланган шаклларда назарда тутилган муддатлар ва манзилларга тақдим этилади.

Меҳнат бўйича статистик ҳисоботларни белгиланган муддатлардан кечиктириб тақдим этиш ҳисобот интизомини бузиш ҳисобланади.


1.5. Меҳнат бўйича статистик ҳисоботларни тузишда асосий талаб бўлиб ҳисоботни тўлдиришнинг мукаммаллиги ва ҳисобот маълумотларининг ҳаққонийлиги ҳисобланади. Ҳисоботлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги, ҳисоботларнинг ўз вақтида топширилиши учун мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналарнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари шахсан жавобгардирлар.

Корхоналарда меҳнат бўйича статистик ҳисоботлар бирламчи ҳисоб ҳужжатларининг бирхиллаштирилган шакллари асосида тузилиши шарт. Меҳнат бўйича бирламчи ҳисоб ҳужжатларининг асосий шакллари ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқлар (фармойишлар); шахсий варақа; таътил бериш тўғрисидаги ёзув; иш вақтидан фойдаланиш ҳисоби табели; ҳисоб-китоб қайдномалари; тўлов қайдномалари; шахсий ҳисобрақамлар ва белгиланган тартибда тасдиқланган бошқа ҳужжатлар ҳисобланади.


1.6. Иш вақтидан фойдаланиш ҳисоботи табелидаги ишга чиқмаганлик сабаблари тўғрисидаги, тўлиқсиз иш кунида ишлаганлиги тўғрисидаги, иш вақтидан ташқари ишлаганлиги ва бошқа хил меъёрий иш шароитларидан чекинишлар тўғрисидаги белгилар фақатгина тегишли тарзда расмийлаштирилган ҳужжатлар (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, ишсиз туриб қолганлик варақаси, давлат ёки жамоат ишларини бажарганлиги тўғрисидаги маълумотномалар ва ҳоказо) ҳужжатлар асосида амалга оширилиши керак.


1.7. Агар ҳисоблаш даври мобайнида таркибий бирликлар ва айрим бўлинмаларни бир корхонадан бошқасига бериш ҳоллари юз берган бўлса, топширган корхонанинг меҳнат бўйича статистик ҳисоботларидан йил бошидан бошлаб кўрсатилган маълумотлар чиқариб ташланади ва мазкур таркибий бирликлар ва бўлинмалар таркибига киритилган корхоналар ҳисоботига йил бошидан бошлаб киритилади.

Ҳисобот даврида корхона ёки қандайдир таркибий бирлик тугатилганда, унинг фаолият юритган даври учун (йил бошидан унинг тугатилиш давригача) маълумотлар меҳнат бўйича ҳисоботлардан чиқариб ташланмайди.


Изоҳ.

Корхона у тегишли давлат регистридан чиқарилган даврдан бошлаб тугатилган ҳисобланади.

Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганда корхонанинг янги мақоми бўйича маълумотлар бу ўзгариш рўй берган ойдан ҳисобга олинади, йил бошидан бошлаб ўтган ойлар учун маълумотлар илгариги мақом бўйича меҳнат бўйича ҳисоботлардан чиқариб ташланмайди.


1.8. Ҳисобот даврида корхоналар таркиби ёки меҳнат бўйича кўрсаткичларни аниқлаш услубиятида ўзгаришлар юз берса, ўтган йилнинг тегишли даври учун маълумотлар ҳисобот даврида қабул қилинган таркиб ёки услубият бўйича келтирилади.


1.9. Меҳнат бўйича ҳисоботларда хато ва бошқа нуқсонлар аниқланганда корхоналар томонидан ҳисобот маълумотларини тузатиш хато ёки бошқа нуқсонларга йўл қўйилган ўша ҳисобот даври (ой, чорак, йил) ҳисоботларида, мазкур ҳисобот, шунингдек барча кейинги ҳисоботларда ўсиб борувчи якун маълумотларида амалга оширилади.


1.10. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат статистикаси тўғрисида”ги қонунига мувофиқ мансабдор шахслар статистик маълумотларнинг тақдим этилмаганлиги ёки ҳаққоний тарзда тақдим этилмаганлиги учун республика қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин.



2. ХОДИМЛАРНИНГ РЎЙХАТ ТАРКИБИ


2.1. Корхона ходимларининг рўйхат таркибига доимий, мавсумий, шунингдек бир кун ва ундан ортиқ муддатга вақтинча ишга олинган барча ходимлар, контракт бўйича ишга олинганлар ҳам, ишга қабул қилинган кунидан бошлаб киритилади. Бунда ҳақиқатда ишлаётганлар ҳам, вақтинча ишламаётган, бироқ ишга расман бириктирилганлиги

...
Время: 0.1421
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск