язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Дончилик/ "Ўзагромашсервис" уюшмаси МТПларининг 2005 йил ғалла ҳосилини ўриш бўйича кўрсатган хизматлари ҳақини тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР АВ 04.06.2005 й. 1479-сон билан рўйхатга олинган ЎзР ИВ 25.05.2005 й. 54-сон ва ЎзР МВ 49-сон Қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 4 июнда 1479-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт вазирлиги ва

Молия вазирлигининг

2005 йил 25 майдаги

54-сон ва 49-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



"Ўзагромашсервис" уюшмаси МТПларининг

2005 йил ғалла ҳосилини ўриш бўйича кўрсатган

хизматлари ҳақини тўлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ



Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 майдаги "2005 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-76-сонли қарорига мувофиқ "Ўзагромашсервис" уюшмаси МТПларининг 2005 йил ғалла ҳосилини етиштириш ва ўриб олиш бўйича кўрсатган хизмат ҳақларини ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.


1. Адлия вазирлигида 1999 йил 1 мартда 657-сон билан рўйхатдан ўтган "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси" маблағлари ҳисобидан топширилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун якуний ҳисоб-китобларда тўловларни амалга ошириш тартиби"га кўра "Ўздонмаҳсулот" АК корхоналарининг 22602-сонли аккредитив ҳисоб-рақамларидан ширкат ва фермер хўжаликлари томонидан тақдим этилган тўлов ҳужжатларига мувофиқ якуний ҳисоб-китоб қилиш учун маблағ йўналтирилади.


2. "Ўзагромашсервис" уюшмасининг МТПлари 2005 йил ғалла ўрими бошлангунга қадар ғалла топширувчи ширкат ва фермер хўжаликлари билан тузилган шартномаларга асосан:

- ўриладиган ғалла майдонларини;

- ғалла ўрими бўйича бажариладиган ишлар ҳажмларини;

- ҳақдорлик ва қарздорликни ҳисобга олган ҳолда талаб этиладиган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар бир ширкат ва фермер хўжалиги қирқимида хизмат кўрсатувчи тижорат банклари бўлинмалари томонидан маълумотларни жамлаб АТ "Ғаллабанк"нинг вилоят минтақавий филиалларига тақдим этадилар. (1-илова)

АТ "Ғаллабанк"нинг вилоят минтақавий филиаллари ўз вақтида Республика Ғаллабанки орқали умумлаштирилган маълумотларни Молия вазирлиги ҳузуридаги "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси"га тақдим этади.


3. "Ўзагромашсервис" уюшмаси МТПлари ғалла ўрими бошланиши билан ҳар бир ширкат ва фермер хўжалиги майдонини ўришга тушишдан олдин, ғалла ўрими бўйича шартномага асосан бажариладиган иш ҳажмини, ҳакдорлик, қарздорликни ҳисобга олган ҳолда далолатнома (2-илова) асосида расмийлаштиради ва ўрим бўйича тегишли хизмат кўрсатади.

Тегишли далолатнома тузилмасдан (ўрим ҳақи олдиндан 100% тўланган ҳолатлардан ташқари) хизмат кўрсатиш, ғалла ўриш тақиқланади. Ушбу далолатнома ғалла ўриб берилгандан сўнг, хизмат кўрсатувчи банкка тўлов талабномаларини тақдим этиш учун асос ҳисобланади ва МТП томонидан 1 иш куни муддатида ўзига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этилиши шарт.


4. МТПларга хизмат кўрсатувчи тижорат банклари тақдим этилган тўлов талабномаларини 3 кун муддат ичида ширкат ва фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари бўлимларига (филиалларига) етказишни таъминлайди ва маъсул ҳисобланади.


5. Туман МТПларига хизмат кўрсатувчи АТ Пахтабанк ва бошқа тижорат банклари бўлимлари (филиаллари) ҳар 5 кунда мавсум давомида МТПлар бажарган ишлар ҳажми билан улар томонидан қўйилган тўлов талабномаларининг мутаносиблиги назорат қилиб борилади.


6. 2005 йил дон ўрими мавсумида ПК-10 квитанцияларига асосан ширкат (фермер) хўжаликларига ажратилган маблағ ҳисобидан туман МТПлари томонидан қўйилган тўлов талабномалари тўланишини мувофиқлаштириш АТ "Пахтабанк"нинг вилоят бошқармалари томонидан амалга оширилади.


7. Дон етиштирувчи ширкат ва фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари бўлимлари (филиаллари) МТПлар томонидан ҳақиқатда тақдим этилган тўлов хужжатлари тўғрисидаги маълумотларни (ҳар бир ширкат ва фермер хўжаликлари қирқимида) АТ "Пахтабанк"нинг вилоят бошқармаларига тақдим этадилар.

АТ "Пахтабанк"нинг вилоят бошқармалари 1 кун муддатда ширкат ва фермер хўжаликларининг ҳисоб рақамларига хақиқатда қўйилган ва уларга хизмат кўрсатувчи банк бўлимлари (филиаллари) томонидан тасдиқланган тўлов талабномалари тўғрисидаги (ҳар бир туман ширкат ва фермер хўжаликлари қирқимида) маълумотларни умумлаштирган ҳолда, АТ "Пахтабанк"нинг вилоят бошқармалари билан вилоят МТП бирлашмалари томонидан тасдиқланган ҳолда АТ "Ғаллабанк" вилоят минтакавий филиалларига тақдим этади.


8. АТ Ғаллабанкнинг тегишли вилоят минтақавий филиаллари ҳар куни "Ўзагромашсервис" уюшмасининг вилоят МТПлар бирлашмаларига, АТ "Пахтабанк"нинг вилоят бошқармасига ширкат ва фермер хўжаликлари томонидан тақдим этилган ПК-10 квитанцияларига асосан ширкат, фермер хўжаликларига топширилган ғалла учун ҳақиқатда тўланадиган маблағ тўғрисидаги маълумотларни туманлар ва ширкат, фермер хўжаликлари қирқимида тақдим этади.

АТ "Пахтабанк"нинг вилоят бошқармаси ушбу маълумотларни туман МТПларига хизмат кўрсатувчи ўз бўлимларига ва бошқа тижорат банклари бўлимларига (филиалларига) етказади.


9. АТ "Ғаллабанк"нинг вилоят минтақавий филиаллари топширилган ғалла учун ҳақиқатда тақдим этилган тўлов хужжатлари (ПК-10 ва бошқалар) ва АТ Пахтабанкнинг вилоят бошқармаларидан олинган ширкат ва фермер хўжаликларининг ҳисоб рақамларига МТПлар томонидан қўйилган тўлов талабномалари тўғрисидаги маълумотлардан келиб чиқиб МТП хизматлари бўйича тўловлар учун маблағларга талабни аниқлайди.

Ушбу маблағларга талабни аниқлашда мазкур Низомнинг 2-бандига мувофиқ МТПлардан олинган ўриладиган ғалла майдонларидан келиб чиқиб кўрсатиладиган механизациялашган ишлар ҳажми тўғрисидаги ҳисоб-китоблар асос ҳисобланади.


10. "Ўздонмаҳсулот" АК ва АТ "Ғаллабанк" хар куни Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғармага 23218-сонли муваққат ҳисоб рақами орқали МТПлар кўрсатган хизмат бўйича тўловлар учун қишлоқ хўжалик корхоналарига йуналтирилиши лозим бўлган маблағлар тўғрисида буюртма беради.


11. Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғарма "Ўздонмаҳсулот" АК ва АТ "Ғаллабанк"дан олинган буюртмаларга мувофиқ 23218-сонли ҳисоб рақами орқали қишлоқ хўжалик корхоналарига босқичма-босқич якуний ҳисоб-китоб бўйича МТПлар кўрсатган хизматлар учун тўловларни амалга оширишга маблағ ажратади.

Ўз навбатида, "Ўздонмаҳсулот" АК ва АТ "Ғаллабанк" тақдим этилган буюртма ва унда ҳисобга олинган ПК-10 квитанцияларига асосан ҳақиқатда топширилган ғалла учун белгиланган тартибда ширкат ва фермер хўжаликларининг 23218-сонли муваққат ҳисоб рақамларига маблағ ўтказиб беради.


12. 2005 йил ғалла ҳосили якуний ҳисоб-китоблари учун ширкат ва фермер хўжаликларининг 23218-сонли муваққат ҳисоб рақамларига тушган маблағлар тўлов талабномалари белгиланган тартибда акцептлангандан сўнг ғалла ҳосилини етиштириш ва ўриб олиш бўйича кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш учун "Ўзагромашсервис" уюшмаси МТПларининг 23218-сонли муваққат ҳисоб рақамларига ўтказилади.


13. "Ўзагромашсервис" уюшмаси машина трактор паркларининг 23218-сонли муваққат ҳисоб рақамларига тушган маблағлар Ҳукумат кафолати асосида қишлоқ хўжалик техникаларини сотиб олишга жалб этилган чет эл кредити тўловлари учун тўлиқ ҳажмда туман МТПларидан тўғридан-тўғри "Таъминотчи-Пахта" акциядорлик жамиятига ва вилоят МТПлар бирлашмалари орқали "Ўзсаноатмашимпекс" ДАК га йўналтирилади.

"Таъминотчи-Пахта" акциядорлик жамиятининг 23218-сонли махсус ҳисоб рақамига келиб тушган маблағларнинг:

75% - чет эл кредити бўйича қарзларни сўндиришга;

25% - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кредитларини сўндиришга йўналтирилади.

"Ўзсаноатмашимпекс" АКнинг 23218-сонли махсус ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар тўлиқ ҳажмда чет эл кредити бўйича қарзларни сўндиришга йўналтирилади.


14. Топширилган ғалла учун ширкат ва фермер хўжаликларининг бошқа ҳисоб рақамларига маблағ йўналтириш, "Ўзагромашсервис" уюшмаси МТПлари 2005 йил ғалла ҳосилини етиштириш ва ўриб олишда кўрсатган хизматлари ҳақлари тўлаб берилишидан келиб чиққан ҳолда Жамғарма томонидан мувофиқлаштирилиб борилади.


15. Ушбу Низомга риоя этилиши бўйича жавобгарлик шахсан МТП ва хизмат кўрсатувчи тижорат банклари бўлим раҳбарлари ҳамда бош ҳисобчилари зиммасига юклатилади.


16. Ушбу Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган фермер ва ширкат хўжаликлари, "Ўзагромашсервис" уюшмаси МТПлари ва хизмат кўрсатувчи тижорат банклари бўлим раҳбарлари ҳамда маъсул ходимлари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.





Низомга

1-ИЛОВА


________________ вилоят МТПлар бирлашмаси тизимидаги

___________________ МТП томонидан 2005 йил ғалла ҳосилини

етиштириш учун бажарилган ва ғалла ўриш бўйича бажариладиган

ишлар ҳажми ва якуний ҳисоб-китобдан ўзлаштириши кутилаётган маблағлар

ҲИСОБ-КИТОБИ

Ширкат

ва фермер

хўжаликлари

номи


2005

йилни

1 май

ҳола-

тига

дебитор

қарз

(минг

сўм)


2005

йил

1 май

ҳола-

тига

креди-

тор қарз

(минг

сўм)


Туман

ҳоким-

лиги

қаро-

рига

асоан

ғалла

экилган

майдон

(га)


Шарт-

номага

асосан

2005

йилда

ўрила-

диган

ғалла

майдо-

ни (га)


шу

жумладан


Шарт-

номага

асосан

бажа-

рила-

диган

иш

ҳажми

(минг

сўм)


Давлат

эҳтиёжлари

учун топши-

риладиган дон


Ажра-

тилган

бўнак

ёки

кредит

(минг

сўм)


Олин-

ган

уруғ-

лик

мате-

риал-

лари

қий-

мати

(минг

сўм)


Якуний

ҳисоб-

китоб-

ларда

тўла-

ниши

кути-

лаёт-

ган

маблағ

(9-10-

11)

(минг

сўм)


МТП

томо-

нидан

ўзлаш-

тири-

лиши

кути-

лаёт-

ган

маблағ

ҳажми

(минг

сўм)


"Кейс"

ком-

байни

билан

(га)


"Рос-

сия"

ком-

байни

билан

(га)


Тонна


минг

сўм


А

В


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

1

Ш

И

Р

К

А

Т

Л

А

Р














2













3













4

























Жами ширкатлар бўйича:














1

Ф

Е

Р

М

Е

Р

Л

А

Р















2














3














4



























Жами фермерлар бўйича:














Ҳаммаси:














МТП бўйича жами:














Эслатма: Ушбу жадвал 2005 йилнинг 10 майига маъсул шахс оркали икки нусхада ва дискетда топширилиши шарт.




Низомга

2-ИЛОВА


МТП АЖда қолади


_________ МТП АЖ ва _________ хўжалиги ўртасидаги 2005 йил "___" ____ №_______-сонли

             (номи)                           (ширкат, фермер)

шартномага асосан ғалла ўриш бўйича тузилган ДАЛОЛАТНОМА № ___ 2005 йил "__" ___

Жами:

Техникани


Ўрилган

майдон

(га)


Бир гектарни

ўриш баҳоси,

сўм

Жами суммаси,

минг сўм


Русуми


Завод рақами






















Дизел ёқилғиси буюртмачи ҳисобидан ______ литр, ___________________________________

                                                                                                    (сумма сўз билан ёзилади)

2005 йилни "___" _______ ҳолатига хўжаликнинг МТП дан бўлган ______________ минг сўм

қарзини (ҳақини) ҳисобга олиб, жами МТП АЖ га ____________________________ минг сўм

(__________________________________________________________________________________)

(сумма сўз билан ёзилади)

тўлаб беришга келишилди.


МТП Бошқаруви раиси ___________  ________    Хўжалик раҳбари _________  _______

                       (Ф.И.Ш.)              (имзо)                                                   (Ф.И..Ш.)        (имзо)

Бош ҳисобчи _______________________  _________

                                                 (Ф.И.Ш.)                         (имзо)                    М.Ў.

Маъсул ходим ______________________  _________

                                                 (Ф.И.Ш.)                          (имзо

М.Ў.

……………………………………………………………………………………………

Хўжаликга берилади


_________ МТП АЖ ва _________ хўжалиги ўртасидаги 2005 йил "___" ____ №_______-сонли

             (номи)                           (ширкат, фермер)

шартномага асосан ғалла ўриш бўйича тузилган ДАЛОЛАТНОМА № ___ 2005 йил "__" ___

Жами:

Техникани


Ўрилган

майдон

(га)


Бир гектарни

ўриш баҳоси,

сўм


Жами суммаси,

минг сўм


Русуми


Завод

рақами






















Дизел ёқилғиси буюртмачи ҳисобидан ______ литр, ___________________________________

                                                                                                    (сумма сўз билан ёзилади)

2005 йилни "___" _______ ҳолатига хўжаликнинг МТП дан бўлган ______________ минг сўм

қарзини (ҳақини) ҳисобга олиб, жами МТП АЖ га ____________________________ минг сўм

(__________________________________________________________________________________)

(сумма сўз билан ёзилади)

тўлаб беришга келишилди.


МТП Бошқаруви раиси ___________  ________    Хўжалик раҳбари _________  _______

                      (Ф.И.Ш.)              (имзо)                                                   (Ф.И..Ш.)        (имзо)

Бош ҳисобчи _______________________  _________

                                                   (Ф.И.Ш.)                       (имзо)                            М.Ў.

Маъсул ходим ______________________  _________

                                                   (Ф.И.Ш.)                       (имзо

М.Ў.

……………………………………………………………………………………………

Банкга тақдим этилади


_________ МТП АЖ ва _________ хўжалиги ўртасидаги 2005 йил "___" ____ №_______-сонли

             (номи)                           (ширкат, фермер)

шартномага асосан ғалла ўриш бўйича тузилган ДАЛОЛАТНОМА № ___ 2005 йил "__" ___

Жами:

Техникани


Ўрилган

майдон

(га)


Бир гектарни

ўриш баҳоси,

сўм


Жами суммаси,

минг сўм


Русуми


Завод

рақами






















Дизел ёқилғиси буюртмачи ҳисобидан ______ литр, ___________________________________

                                                                                                    (сумма сўз билан ёзилади)

2005 йилни "___" _______ ҳолатига хўжаликнинг МТП дан бўлган ______________ минг сўм

қарзини (ҳақини) ҳисобга олиб, жами МТП АЖ га ____________________________ минг сўм

(__________________________________________________________________________________)

(сумма сўз билан ёзилади)

тўлаб беришга келишилди.


МТП Бошқаруви раиси ___________  ________    Хўжалик раҳбари _________  _______

                        (Ф.И.Ш.)              (имзо)                                                   (Ф.И..Ш.)        (имзо)

Бош ҳисобчи _______________________  _________

                                                     (Ф.И.Ш.)                      (имзо)                            М.Ў.

Маъсул ходим ______________________  _________

                                                     (Ф.И.Ш.)                      (имзо

М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 23-24-сон, 171-модда.