язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Бюджет тизими/ Молия органларида бюджетдан маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари тўловини назорат қилиш тартиби ҳақида Вақтинчалик низом (АВ томонидан 21.05.2005 й. 1475-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 05.05.2005 й. 63-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 21 майда 1475-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирининг

2005 йил 5 майдаги

63-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Вақтинчалик низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Молия органларида бюджетдан маблағ олувчилар

билан товар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар

ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг

харажатлари тўловини назорат қилиш тартиби ҳақида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


Мазкур Вақтинчалик низом “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорининг 18-банди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги 610-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 52-сон, 523-модда) 20-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Молия вазирлиги ҳамда ҳудудий молия органларида (бундан кейин - молия органлари) бюджетдан маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (бундан кейин - етказиб берувчилар) ўртасидаги шартномалар (контрактлар)ни (бундан кейин - шартномалар) рўйхатдан ўтказиш ва бюджет маблағларини харажатлар гуруҳлари бўйича бюджетдан маблағ олувчилар харажатларини тўлашга ўтказиш устидан назорат қилиш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Молия органларида бюджетдан маблағ олувчилар билан етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва бюджет маблағларини уларнинг харажатларини тўлашга ўтказиш устидан назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида, республика ва маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган бюджет маблағларини олувчилар иштирокида амалга оширилади.

Бунда, бюджетдан маблағ олувчилар билан етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари тўловини назорат қилишнинг юқорида кўрсатилган механизми қамраб оладиган молия органлари ҳамда бюджетдан маблағ олувчиларнинг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилайди.


2. Бюджетдан маблағ олувчилар билан етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва бюджет маблағларини уларнинг харажатларини тўлашга ўтказиш устидан назорат қилиш бўйича вазифалар ҳамда функцияларни бажариш молия органларининг

...