Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Молия вазирлигининг 50-сон, Марказий банк Бошқарувининг 259-В-2-сон "Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 30.05.2005 й. Қарори (АВ томонидан 10.06.2005 й. 1448-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.06.2005 й.

N 1448-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.05.2005 й.

N 50

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

30.05.2005 й.

N 259-В-2

ҚАРОРИ



Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун

харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини

тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги

низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2005 йил 20 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида" ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари асосида ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг 2005 йил 14 январдаги 2 ва 259-В-сонли қарори билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом"га (2005 йил 2 февраль, рўйхат рақами 1448 - Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами, 2005 йил, 5-6-сон, 40-модда, 12-13-сон, 95-модда) қўшимча ва ўзгартиришлар иловага мувофиқ киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган кундан ўн кундан сўнг кучга киради.



Молия вазири                                             С. Раҳимов



Марказий банк Раиси                                Ф.М. Муллажонов






Молия вазирлиги,

Марказий банки Бошқарувининг

2005 йил 30 майдаги

50, 259-В-2-сонли

қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун

харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини

тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Кредитлар давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёси ва ғалла қийматининг 50 фоизигача миқдорида берилади.

Бунда, кредитлар агротехник тадбирлар муддатидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда ажратилади:

пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил етиштирилаётган йилнинг 1 январига қадар пахта хом ашёси қийматининг 5 фоизигача, 1 апрелига қадар 20 фоизгача, 1 июнга қадар 35 фоизгача ва 1 сентябрга қадар 50 фоизгача;

ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил етиштирилаётган йилнинг 1 январига қадар ғалла қийматининг 20 фоизгача, 1 апрелга қадар 30 фоизгача ва 1 июнга қадар 50 фоизгача.

Қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган маҳсулот ҳажмининг қиймати "Ўзпахтасаноат" уюшмаси ва "Ўздонмаҳсулот" АК корхоналари (бундан кейинги матнларда тайёрлов корхоналари) билан тузилган контрактация шартномаларидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилади.

Кредит миқдорини аниқлаш учун амалдаги харид нархлари асос қилиб олинади. Янги харид нархлари тасдиқлангач, кредит миқдори кредит олувчининг талабига кўра қайта ҳисоблаб чиқилади."


2. 6-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бунда, ишлатилмаган кредит ресурслари қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан тасдиқланган бизнес-режага мувофиқ ғалла ва пахта етиштириш билан боғлиқ бошқа рухсат этилган харажат турлари бўйича, шунингдек қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олишга, ички хўжалик ирригация ва коллектор-дренаж тармоғларини тозалашга ишлатилиши мумкин."


3. 10-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"дебитор-кредитор қарзлар тўғрисида маълумотнома (2а-шакл) ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл)."


4. 11-банд қуйидаги таҳрирда янги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тижорат банклари берилган кредитларнинг қайтишини таъминлаш мақсадида тайёрлов корхоналари томонидан берилган кредитларни қайтарилиши борасида кафиллигини қабул қилишлари мумкин."


5. 12-банддаги "5 кун" сўзлари "3 кун" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 17-банднинг биринчи хатбошисидаги "муддатли мажбуриятномалар асосида" сўзлари олиб ташлансин ва қуйидаги таҳрирда бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Топширилган маҳсулот учун якуний ҳисоб-китобларда тайёрлов корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб берилган моддий бойликлар қиймати ва аввалги йиллар қарзларини чегириб қолишга йўл қўйилмайди. Ушбу моддий бойликлар учун ҳисоб-китоблар ва қарзларни қайтариш ажратилган банк кредитлари тўлиқ тўлангач, қишлоқ хўжалик корхонасининг тўлов топшириқномаларига мувофиқ амалга оширилади".


7. 1-илова иловадаги таҳрирда берилсин.


8. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагросуғурта" ДАСК ва Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.





Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари

учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш

харажатларини тижорат банклари томонидан

кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низомга

1-ИЛОВА


Қишлоқ хўжалик корхоналарини _____ йил пахта (ғалла) ҳосилини

етиштириш харажатларининг ҳар бир турини молиялаштириш

учун бериладиган кредитларнинг энг кўп миқдори юзасидан

ТАВСИЯЛАР

Харажат турлари

1 тонна ҳосил учун сўм ҳисобида

1.

Иш ҳақи ва унга тегишли ажратмаларга


2.

Минерал ўғитлар



шу жумладан:



азотли



фосфорли



КАЛИЙЛИ


3.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш


а)

ш.ж: кимёвий усул билан


в)

биологик усул билан


4.

Уруғлик


5.

Механизация хизмати (МТП, алтернатив МТП ва қишлоқ хўжалик техникаси мавжуд бўлган бошқа хўжалик субъектлари)


6.

СФУ хизмати


7.

ЁММ


8.

полиэтилен пленкаси харажатлари


9.

Электр энергия харажатлари


10.

Эҳтиёт қисм харажатлари


11.

Лизинг харажатлари


12.

Бошқа харажатлар (пахта ишлаб чиқариш бўйича бошқа харажатлар ҳамда сақлаш учун ажратмалар)*



Жами



*) Бошқа харажатлар учун тўловлар қуйидаги кўрсатилган харажат моддалари бўйича амалга оширилади:

1. Банклар хизмати

2. Хўжалик ва идора харажатлари

3. Ички хўжалик ирригация ва коллектор-дренах тармоғларини тозалаш харажатлари

4. Коммунал хизматлар (сув, газ, электр энергия, иситиш ва бошқалар) учун тўловлар

5. Хўжалик ихтиёридаги автотранспорт учун ЁММ харажатлари

6. Суғурта харажатлари

7. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Дехқон фермер хўжаликлари уюшмаларини сақлаш харажатлари (туман ҚСХБ, уюшма)

8. Бошқарув аппарати ходимларининг иш ҳақи ва бюджет тўловлари



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 23-24-сон, 173-модда.




























Время: 0.1581
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск