язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумреспублика миқёсидаги солиқлар/ Молия вазирлигининг 42-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2005-36-сон, Марказий банк Бошқарувининг 261-В-сон "Тижорат банклари ва кредит уюшмалари томонидан бюджетга солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 25.04.2005 й. Қарори (АВ томонидан 16.06.2005 й. 1480-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.06.2005 й.

N 1480

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.04.2005 й.

N 42

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

25.04.2005 й.

N 2005-36

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНК БОШҚАРУВИНИНГ

25.04.2005 й.

N 261-В


ҚАРОРИ



Тижорат банклари ва кредит уюшмалари томонидан

бюджетга солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2005 йил 26 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Илова қилинаётган Тижорат банклари ва кредит уюшмалари томонидан бюджетга солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1999 йил 18 февралдаги 17-сон, Давлат Солиқ қўмитасининг 1999 йил 16 февралдаги 99-21-сон ва Марказий банкининг 1998 йил 22 декабрдаги 98-В-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан солиқларни тўлаш тартиби (1999 йил 18 март, рўйхат рақами 677);

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999 йил 18 мартда 677-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1999 йил 18 февралдаги 17-сон, Давлат Солиқ қўмитасининг 1999 йил 16 февралдаги 99-21-сон ва Марказий банкининг 1998 йил 22 декабрдаги 98-В-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан солиқларни тўлаш тартибига 1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (1999 йил 21 октябрь, рўйхат рақами 677-1,);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 17 июлдаги 63-сон, Давлат Солиқ қўмитасининг 2001-57-сон ва Марказий банкининг 98-В-2-сон "Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан солиқларни тўлаш тартибига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (2001 йил 26 июль, рўйхат рақами 677-2 - Меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил, 14-сон).


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                               С. Раҳимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                       Б. Парпиев



Марказий банки Бошқаруви раиси               Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 23-24-сон, 175-модда.