Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2005 й. ПҚ-102-сон "Мустақиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.2005 й.

N ПҚ-102



МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА ТАЙЁРГАРЛИК

КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Энг улуғ, энг азиз умуммиллий байрамимиз - Мустақиллик кунини кенг нишонлаш истиқлол йилларида муҳим ижтимоий-сиёсий воқеага, қутлуғ анъанага айланиб қолди. Айниқса, кейинги йилларда бу байрамни мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, барча шаҳар, туман ва қишлоқларда уюшқоқлик билан, юксак савияда ўтказишга катта эътибор берилаётганини қайд этиш зарур.

Бугунги кунда халқимиз мустақилликнинг моҳияти ва аҳамиятини аввало ўзлигимизни англаш, биз кимларнинг, қандай буюк зотларнинг авлоди эканимизни чуқур идрок этиш, миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги руҳида яшаш, истиқлол ғояларини юртдошларимиз, хусусан, ёш авлод қалби ва онгига янада теран сингдириш, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаш. демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этишнинг энг асосий ва муҳим шарти, миллий тараққиётимиз кафолати сифатида қабул қилаётгани алоҳида эътиборга сазовор.

Мустақиллик байрамининг катта тарихий-сиёсий аҳамиятини назарда тутиб ҳамда бу улуғ сананинг 14 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида:


1. Мустақиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссиясининг таркиби 1-иловага, Тошкент шаҳрида ўтказиладиган асосий байрам томошаси дастурини тайёрлаш бўйича ижодий гуруҳ таркиби 2-иловага, байрамнинг бадиий дастури учун ғоявий тавсиялар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Республика ва ҳудудий комиссиялар Мустақиллик байрамини пойтахт Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, юртимиздаги барча шаҳар, туман ва қишлоқларда юқори савияда уюшқоқлик билан ўтказишга қаратилган ташкилий-амалий тадбирлар ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар ўн кун муддатда:

- Мустақиллик байрамини ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, республика комиссиясига тақдим этсин;

- жойларда ўтказиладиган байрам дастурларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш учун янги ижодий кучларни, ёш истеъдод эгаларини кенг жалб қилсин;

- байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ҳудудий комиссияларнинг таркибини хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқсин.


4. Мустақиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссияси, оммавий тадбирлар, бадиий дастур ва томошаларнинг маъно-мазмунига оид таклиф ва мулоҳазаларни умумлаштирган ҳолда, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда ўтказиладиган байрам тадбирларининг умумий ғоявий-бадиий концепциясини ишлаб чиқсин (3-иловада баён этилган ғоялар, тушунча ва қарашлар асосида).


5. Мустақиллик байрамини ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 июлдаги 357-сон қарорининг 3-бандида белгиланган тартибда амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнииг ижросини назорат қилиш Бош вазир Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 15 июндаги

ПҚ-102-сон қарорига

1-ИЛОВА



Мустақиллнк куни байрамига тайёргарлик кўриш

ва уни ўтказиш бўйича республика комиссиясининг

ТАРКИБИ

Ш.Мирзиёев

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси


Р.Қосимов

-

Бош вазир ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Х.Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, комиссия раисининг ўринбосари (келишув асосида)


Ш.Қурбонов

-

Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, комиссия масъул котиби


Комиссия аъзолари:


А.Азизхўжаев

-

Маданият ва спорт ишлари вазири


З.Алматов

-

Ички ишлар вазири


Р.Иноятов

-

Миллий хавфсизлик хизмати раиси


Т.Жўраев

-

Халқ таълими вазири


Ф.Назиров

-

Соғлиқни сақлаш вазири


Э.Ғаниев

-

Ташқи ишлар вазири


Қ.Ғуломов

-

Мудофаа вазири


А.Тўхтаев

-

Тошкент шаҳар ҳокими


Б.Матлюбов

-

Давлат божхона қўмитаси раиси


Б.Парпиев

-

Давлат солиқ қўмитаси раиси


А.Хўжаев

-

"Ўзтелерадио" компанияси раиси


Б.Абдураҳимов

-

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси бош директори


Б.Алимов

-

Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори

М.Ҳазратқулов

-

Миллий ахборот агентлиги бош директори


Қ.Аъзамов

-

Республика "Маънавият ва маърифат" маркази раҳбари


А.Баҳромов

-

"Ўзбекенгилсаноат" компанияси раиси


Э.Боқибоев

-

"Нуроний" жамғармаси раиси


А.Гадойбоев

-

"Маҳалла" жамғармаси раиси


Д.Жаҳонгирова

-

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раиси


Б.Убайдуллаев

-

Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши раиси


А.Исҳоқов

-

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи


Ш.Миноваров

-

Дин ишлари бўйича қўмита раиси


А.Избасаров

-

Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари


М.Абдураҳмонов

-

Молия вазирининг ўринбосари


А.Орипов

-

Ёзувчилар уюшмаси раиси


А.Усмонов

-

"Халқ сўзи" газетасининг бош муҳаррири


З.Файзиев

-

"Ўзбексавдо" компанияси раиси


Т.Қўзиев

-

Бадиий академия раиси

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 15 июндаги

ПҚ-102-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент шаҳрида ўтказиладиган мустақиллик

байрами дастурини яратиш бўйича ижодий гуруҳ

ТАРКИБИ

Бахтиёр Сайфуллаев

-

Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари, раҳбар


Омонилла Ризаев

-

"Ўзбектеатр" ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори


Усмон Қорабоев

-

Беҳзод номидаги Рассомлик ва дизайн институти ректори


Наби Абдураҳмонов

-

Ўзбекистон ёшлар театри бадиий раҳбари


Олимжон Салимов

-

Ёш томошабинлар театри бадиий раҳбари


Ҳайдарали Қосимов

-

А.Навоий номидаги опера ва балет катта театри бош режиссёри


Шапиро Владимир

-

Ўзбекистон рус драма театри бадиий раҳбари


Юсуф Розиқов

-

"Ўзбекфильм" студияси режиссёри, сценарист


Нуриддин Қосимов

-

"Ўзтелерадио" компанияси режиссёри


Сирожиддин Саййид

-

Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, шоир


Минҳожиддин Мирзо

-

Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, "Шарқ юлдузи" журнали бош муҳаррири


Маҳмуд Тоир

-

Ёзувчилар уюшмасининг Тошкент вилоят бўлими масъул котиби, шоир


Иқбол Мирзо

-

"Ассалом, Ўзбекистон теледастури бош муҳаррири, шоир


Абдували Қутбиддин

-

Ўзбекистон телевидениеси "Мусиқа" дирекцияси директор ўринбосари, шоир


Рустам Абдуллаев

-

Бастакорлар уюшмаси раиси


Анор Назаров

-

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, бастакор


Баҳрулло Лутфуллаев

-

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, бастакор


Фарҳод Алимов

-

Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, бастакор


Бахтиёр Тўраев

-

Ўзбекистон миллий театри бош рассоми


Толиб Ғозиев

-

рассом


Шуҳрат Маликов

-

рассом





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 15 июндаги

ПҚ-102-сон қарорига

3-ИЛОВА



Мустақиллик байрамининг бадиий дастури учун ғоявий

ТАВСИЯЛАР


Мустақиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирларга маънавий-маърифий ишларнинг маъно-моҳиятини, уларнинг сиёсий аҳамияти ва ўзига хос жиҳатларини чуқур тушунадиган янги ижодий кучларни - таниқли адабиёт ва санъат намояндаларини, ижрочи ва хонанда, бастакор ва режиссёрларни жалб этиш зарур.

Мустақиллик кунига бағишлаб Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоят марказларида ўтказиладиган байрам дастурларининг мазмуни, асосий йўналишлари, фалсафаси, умуман, ғоявий-бадиий концепциясини ишлаб чиқишда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир.


1. Аввало, Андижон воқеаларини ҳисобга олган ҳолда, бу йилги байрамнинг бадиий дастурини тайёрлашга бутунлай янгича асосда ёндашиш, бу сана билан боғлиқ оммавий-маърифий тадбирларни кўтаринки руҳда ташкил этиш.

"Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди!" деган даъватни дастурнинг бош ғояси сифатида мужассам этиш.

Мустақилликнинг моҳияти ва аҳамиятини, халқимизнинг истиқлол йилларида босиб ўтган мураккаб ва тарихий йўлини, эришган улкан марра ва ютуқларини, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини бадиий-фалсафий йўсинда ифодалаш.


2. "Мустақиллик - бу ҳуқуқ" эканини ҳар томонлама чуқур акс эттириш.

Фақат мустақиллик орқалигина шахс ўз қадр-қиммати, ор-номуси ва ғурурини англаши, "Мен - одамман, мен - эркин инсонман" деган туйғу-тушунчани ҳис этиб яшаши мумкинлигини, истиқлол - инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг асосий омили эканини очиб бериш.


3. "Бу муқаддас замин - менинг Ватаним, аждодларимнинг табаррук хоки ётган бу тупроқни ҳимоя қилиш учун сўнгги томчи қоним қолгунча курашишга тайёрман" деган азму қарор билан яшаётган минг-минглаб асл инсонларнинг кўнглидаги ҳиссиётни таъсирчан лавҳаларда кўрсатиш, Ўзбекистоннинг азал-азалдан ҳеч кимга бош эгмаган ҳақиқий мардлар юрти, эр йигитлар ватани бўлиб келганини бадиий шаклларда тасвирлаш.

Халқимизнинг озодлиги ва мустақиллигини, эзгу орзу-интилишларини, юксак инсоний туйғуларини топташга уринадиган, уларга менсимай қарайдиган кучларга муносиб жавоб беришга эл-юртимиз ҳамиша қодир эканини акс эттириш.

Халқаро терроризм ва экстремизмга қарши кескин кураш бораётган бугунги кунда, айрим кучлар томонидан Ўзбекистонга ноҳақ таъна ва маломат тошлари отилаётган бир пайтда ўзини шу замин фарзанди деган ҳар қайси инсоннинг бу курашдан четда туришга, бепарво ва лоқайд бўлишга ҳаққи йўқ эканини кўрсатиб бериш.


4. "Мен - ўзбек фарзандиман" деган ғояни таъсирчан шаклда ифодалаш. Бунда истиқлол туфайли ҳаётимиздан ўзининг муносиб ўрнини топган, минг йиллар давомида қон-қонимизга сингиб кетган, айни вақтда ҳозирги замон билан уйғун бўлган миллий урф-одат ва қадриятларимиз, муқаддас динимизни асраб-авайлаш ва ҳимоя қилиш мавзусини кенг ёритиш.


5. Бугунги кунда "Биз ҳеч кимдан кам бўлмаганмиз ва ҳеч қачон кам бўлмаймиз" деган даъват халқимиз қалбидан чуқур жой олгани, унинг руҳий-маънавий интилишларининг ўзига хос ифодасига айланганини тасвирлаш.


6. Ўзбек халқи ўз ҳаётининг маъно-мазмунини фарзандларининг бахти ва камоли билан боғлиқ ҳолда кўришини бадиий лавҳалар орқали ифодалаш. Истиқлол йилларида баркамол авлод тарбияси йўлида қандай катта уфқлар очилаётгани, мустақиллик ана шундай беқиёс имкониятлар манбаи эканини бадиий гавдалантириш. Мустақиллик даврида вояга етган болалар ва ёшлар ҳаётини, улар эришаётган ютуқ ва марраларни кўрсатиш.


7. "Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон". Ўзбекистоннинг жаҳондаги обрў-эътибори юксалиб, ўзбек номи бутун дунёда танилиб бораётганини акс эттириш.


8. Байрам дастурларини тайёрлашда жамиятимизнинг барча қатлам ва тоифаларига мансуб кишиларнинг кайфияти, хоҳиш-истакларини инобатга олиш, бадиий номер ва ижроларни, саҳна безакларини шу мезон асосида танлаш.







































Время: 0.1474
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск