Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Давлат кадастрларининг ягона тизими. Ўзгеодезкадастр /

Автомобиль йўллари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.06.2005 й. 152-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 30 июндаги

152-сон қарорига

1-ИЛОВА



Автомобиль йўллари давлат кадастрини

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Автомобиль йўллари давлат кадастри (АЙДК) "Давлат кадастрлари тўғрисида", "Автомобиль йўллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)ни яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва мазкур Низомга мувофиқ юритилади.


2. АЙДК - бу автомобиль йўллари объектлари, уларнинг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ва иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги янгиланиб туриладиган ишончли ахборот тизими.


3. АЙДК ДКЯТнинг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда автомобиль йўллари объектларини ҳисобга олиш ва уларнинг ҳолатини баҳолаш мақсадида юритилади.


4. Мавжуд бўлган ва қурилаётган автомобиль йўллари, махсус иншоотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган автомобиль йўлларининг бошқа объектлари АЙДК объектлари ҳисобланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси АЙДКни юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

6. АЙДК давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни автомобиль йўллари объектлари тўғрисидаги ишончли кадастр ахборотлари билан таъминлаш учун мўлжалланган.

7. Қуйидагилар АЙДКни юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг автомобиль йўллари объектларини тўлиқ қамраб олиш;

макон координатларининг ягона тизимини ва ягона топография асосларини қўллаш;

барча объектлар бўйича кадастр ахборотларини шакллантиришнинг ягона методологияси;

кадастр ахборотларининг ишончлилиги, кўргазмалилиги ва ҳужжатлилиги;

кадастр ахборотларининг очиқлиги.


8. АЙДКни юритиш автомобиль йўллари объектларини хатлаш, ҳисобга олиш, баҳолаш билан таъминланади ҳамда давлат ер кадастри кадастр ахборотларидан ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан мажбурий фойдаланилишини назарда тутади.


9. Автомобиль йўллари объектларига тегишли бўлган ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.


10. Автомобиль йўллари объектларига тегишли бўлган, давлат ер кадастридан АЙДКга берилаётган ер участкалари тўғрисидаги ер-кадастр ахборотида мақсадли фойдаланилиши бўйича ернинг таркиби тўғрисидаги, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги (шу жумладан ердан фойдаланишда сервитутларда белгиланган мавжуд чеклашлар ва тақиқлар тўғрисидаги маълумотлар), ернинг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.


11. Бино ва иншоотлар давлат кадастридан АЙДКга берилаётган автомобиль йўллари объектларига тегишли бўлган бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги кадастр ахборотида улардан мақсадли фойдаланилиши, ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши, асосий миқдор ва сифат тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.


12. АЙДКни юритиш қоғоз ва/ёки электрон манбаларда амалга оширилади.


13. Автомобиль йўллари объектлари тўғрисидаги тизимлаштирилган кадастр ахбороти ДКЯТга белгиланган тартибда берилади.


14. АЙДКни яратиш ва юритиш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.



II. АЙДКНИ ЮРИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


15. АЙДКни юритиш Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг қуйидаги таркибий бўлинмалари:

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг ваколатли ташкилоти;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаларининг кадастр бўлинмаси томонидан амалга оширилади.

АЙДКни юритиш ишларига умумий раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси амалга оширади.

АЙДКни юритишни методик таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.

16. АЙДКни юритиш мазкур Низомга иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.


17. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг ваколатли ташкилоти:

автомобиль йўллари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилиши ва мавжуд бўлишини таъминлайди;

маълумотлар базаси тузилмасини ишлаб чиқади, уни йўл корхоналарига беради, маълумотлар базаси тўғри тўлдирилиши устидан назорат қилади;

ҳудудий автомобиль йўллари бош бошқармаларининг кадастр билан ишлайдиган ходимларини автомобиль йўллари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизими билан ишлашга ўқитишни ташкил этади;

ҳудудий автомобиль йўллари бош бошқармалари томонидан тақдим этилган кадастр ахборотларини тизимлаштиради ва уни автомобиль йўллари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади;

автомобиль йўлларининг янги объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотлари тўпланиши устидан назорат қилади;

кадастр ахборотлари ДКЯТга тезкор берилишини амалга оширади;

ҳар йили белгиланган тартибда ДКЯТга Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг автомобиль йўллари объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

18. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаларининг:

автомобиль йўллари объектларининг миқдор ва сифат ҳолатидаги жорий ўзгаришлар, уларнинг атроф муҳитга таъсири, экологик-иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги ахборотларни тўплайди ва тизимлаштиради;

автомобиль йўллари объектлари кадастр дафтарларини юритади, маълумотлар базасини тўлдиради ва уларни тизимлаштириш ва автомобиль йўллари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ваколатли ташкилотининг кадастр бўлимига беради;

автомобиль йўлларининг янги объектларини ҳисобга қўяди, улар тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотларини тўплайди.


19. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидан ташқарида мавжуд бўлган автомобиль йўллари объектларининг эгалари/фойдаланувчилар Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг ваколатли ташкилотига кадастр объектларининг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор тавсифлари ва баҳоланиши, шунингдек улар ҳолатининг жорий ўзгаришлари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт.


III. АЙДКНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


20. АЙДКни юритиш автомобиль йўллари объектларининг барча турларини рўйхатдан ўтказишдан, уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олишдан, объектларни экологик-иқтисодий баҳолашдан, шунингдек кадастр ахборотларини тўплаш, таҳлил қилиш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилашдан ва уни қонунда белгиланган тартибда манфаатдор фойдаланувчиларга тақдим этишдан иборатдир.


21. Автомобиль йўллари объектлари рўйхати уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш, экологик-иқтисодий баҳолаш учун асос ҳисобланади.


22. Автомобиль йўллари объектларининг барча турлари бирламчи рўйхатга олиниши керак. Бунда асосий кўрсаткичлар қайд этилади. Асосий кўрсаткичларнинг таркиби "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси билан келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади. Рўйхат натижалари бўйича ҳар бир объектга паспорт тузилади.

23. Миқдор ва сифат тавсифларининг асосий ҳисобга олиниши ҳисобга қўйиш пайтида фойдаланишга топширилган ва мавжуд бўлган автомобиль йўлларининг ҳар бир объекти бўйича амалга оширилади.

Автомобиль йўллари объектлари тавсифларида юз берадиган бундан кейинги ўзгаришлар жорий ҳисобга олишда қайд этилади.


24. Автомобиль йўллари объектларининг миқдор ва сифат тавсифлари ҳисобга қўйилиши уларнинг иқтисодий, технологик ва экологик белгилар бўйича таснифланишини ўз ичига олади, уларнинг таркиби АЙДКни юритиш бўйича норматив ҳужжатлар билан белгиланади.

Автомобиль йўллари объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси билан келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан техник параметрлар ва кадастр ахборотини тақдим этиш форматлари ишлаб чиқилади.

Ҳисобга олиш ахбороти корхонанинг кадастр дафтарига ёзилади ва автомобиль йўллари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.


25. Автомобиль йўллари объектларини иқтисодий баҳолаш автомобиль йўллари ҳар бир объектининг қийматини белгилаш, солиқ солиш, хусусийлаштириш ва бошқа мақсадлар учун ўтказилади.

Автомобиль йўллари объектларини иқтисодий баҳолаш ўзига хосликлар ҳисобга олинган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


26. Автомобиль йўллари объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотининг ишончлилиги учун таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг АЙДКни юритадиган ваколатли шахслари жавоб берадилар.





Низомга

ИЛОВА


Автомобиль йўллари давлат кадастрини юритиш

СХЕМАСИ


Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ) ("Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси)

о

о

1. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимида ва "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси тизимидан ташқарида мавжуд бўлган автомобиль йўллари объектлари эгалари/фойдаланувчилар кадастр ахборотларини автомобиль йўллари объектлари бўйича Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаларининг кадастр бўлинмаларига тақдим этадилар.

2. Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаларининг кадастр бўлинмалари ушбу объектларнинг эгалари ва фойдаланувчилардан автомобиль йўллари объектлари бўйича кадастр ахборотларини тўплайдилар, ўз ҳудудлари доирасида кадастр ишини шакллантирадилар, автомобиль йўллари объектлари бўйича ахборотни АЙДКни юритиш бўйича ваколатли ташкилотга тақдим этадилар.

3. АЙДКни юритиш бўйича ваколатли ташкилот давлат ер кадастридан ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан ер участкалари, бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги ахборотни олади.


4. АЙДКни юритиш бўйича ваколатли ташкилот автомобиль йўллари объекти АЙДКга киритилгандан кейин кадастр ахборотларини "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ДКЯТнинг маълумотлар базасига беради.


5. АЙДКни юритиш бўйича ваколатли ташкилот сўров бўйича ДКЯТ маълумотлар базасидан автомобиль йўллари объектлари бўйича ахборот олиши мумкин.


6. АЙДКни юритиш бўйича ваколатли ташкилот автомобиль йўллари объектлари бўйича зарур ахборотни Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаларининг кадастр бўлинмаларига юборади.

7. ДКЯТ маълумотлар базасидан фойдаланувчилар сўров бўйича автомобиль йўллари объектлари бўйича кадастр ахборотларини олишлари мумкин.


>

*

7





4

*



*






5





Давлат ер кадастри Бинолар ва иншоотлар

давлат кадастри

  

Автомобиль йўллари давлат кадастри (АЙДК) Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси АЙДКни юритиш бўйича

ваколатли ташкилот



Фойдала-

нувчилар



<



*

>

<


3





>









2

*



*



    

6



Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаларининг кадастр бўлинмалари

<




   

   








*

1

>

<

1

*





Мулкчиликда/ фойдаланишда бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидан ташқарида мавжуд бўлган автомобиль йўллари объектлари

Мулкчиликда/ фойдаланишда бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимида мавжуд бўлган автомобиль йўллари объектлари




































          

*) Стрелкалар билан кадастр ахбороти ҳаракати йўналишлари белгиланган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 25-26-сон, 181-модда.







































Время: 0.1987
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск