ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Давлат кадастрларининг ягона тизими. Ўзгеодезкадастр /

Темир йўллар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.06.2005 й. 152-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 30 июндаги

152-сон қарорига

2-ИЛОВА



Темир йўллар давлат кадастрини

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Темир йўллар давлат кадастри (ТЙДК) "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)ни яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва мазкур Низомга мувофиқ юритилади.


2. ТЙДК - бу темир йўл объектлари, уларнинг географик жойлашуви, ерни, уларнинг чегаралари, муҳофаза зоналари, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ва иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги янгиланиб туриладиган ишончли ахборот тизими.

3. ТЙДК ДКЯТнинг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда темир йўллар объектларини ҳисобга олиш ва уларнинг ҳолатини баҳолаш мақсадида юритилади.


4. Мавжуд бўлган ва фойдаланишга қабул қилинган темир йўллар, ажратилган минтақа, муҳофаза зоналари, станциялар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган темир йўлларнинг бошқа объектлари ТЙДК объектлари ҳисобланади.

5. "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти ТЙДКни юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

6. ТЙДК давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни темир йўл объектлари тўғрисидаги ишончли кадастр ахборотлари билан таъминлаш учун мўлжалланган.

7. Қуйидагилар ТЙДКни юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси бутун ҳудудининг темир йўл объектларини тўлиқ қамраб олиш;

фазовий координатларининг ягона тизимини ва ягона топография асосларини қўллаш;

барча объектлар бўйича кадастр ахборотларини шакллантиришнинг ягона методологияси;

кадастр ахборотларининг ишончлилиги, кўргазмалилиги ва ҳужжатлилиги;

кадастр ахборотларининг очиқлиги.


8. ТЙДКни юритиш темир йўл объектларини хатлаш, ҳисобга олиш, баҳолаш билан таъминланади ҳамда давлат ер кадастри кадастр ахборотларидан ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан мажбурий фойдаланилишини назарда тутади.


9. Темир йўл объектларига тегишли бўлган ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.


10. Темир йўл объектларига тегишли бўлган, давлат ер кадастридан ТЙДКга берилаётган ер участкалари тўғрисидаги ер-кадастр ахборотида мақсадли фойдаланилиши бўйича ернинг таркиби тўғрисидаги, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги (шу жумладан ердан фойдаланишда сервитутларда белгиланган мавжуд чеклашлар ва тақиқлар тўғрисидаги маълумотлар), ернинг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.


11. Бино ва иншоотлар давлат кадастридан ТЙДКга берилаётган темир йўл объектларига тегишли бўлган бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги кадастр ахборотларида улардан мақсадли фойдаланилиши, ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши, асосий миқдор ва сифат тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.


12. ТЙДКни юритиш геоахборот тизими орқали амалга оширилади.

12-1. ТЙДКни юритиш учун "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти ТЙДК геоахборот тизимини яратади.

13. Темир йўл объектлари тўғрисидаги тизимлаштирилган кадастр ахбороти ДКЯТга геоахборот тизими орқали интеграция қилиш йўли билан реал вақт режимида тақдим қилиб борилади.

13-1. ТЙДКга тегишли тематик қатламларнинг математик асоси базавий картографик асоснинг математик асосига мувофиқ бўлиши лозим ҳамда тақдим этилаётган маълумотлар 1984 йилги координаталар бутунжаҳон геодезия тизимида (WGS-84) бўлиши зарур.

13-2. ТЙДКга тегишли тематик қатламларни шакллантиришда векторли объектларнинг (нуқтали, чизиқли ва майдонли) ўзаро боғлиқлиги ва ёндошлиги уларнинг фазовий жойлашувини инобатга олган ҳолда тасвирланади.

14. ТЙДКни яратиш ва юритиш ишларини молиялаштириш "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


II. ТЙДКНИ ЮРИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


15. ТЙДКни юритиш "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг қуйидаги таркибий бўлинмалари:

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг Стратегик ривожланиш бошқармасининг темир йўллар давлат кадастри бўлими;

темир йўл корхоналарининг кадастр бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

ТЙДКни юритиш бўйича ишларга умумий раҳбарлик қилишни "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг бош менежери - бош муҳандиси амалга оширади.

ТЙДКни юритишни методик таъминлашни "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти амалга оширади.

16. ТЙДКни юритиш мазкур Низомга иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.


17. Темир йўллар давлат кадастри бўлими:

темир йўллар давлат кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими жорий этилиши ва мавжуд бўлишини таъминлайди;

маълумотлар базаси тузилмасини ишлаб чиқади, уни темир йўл корхоналарига беради, маълумотлар базаси тўғри тўлдирилиши устидан назорат қилади;

корхоналарнинг кадастр билан ишлайдиган ходимларини темир йўллар давлат кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими билан ишлашга ўқитишни ташкил этади;

корхоналар томонидан тақдим этилган кадастр ахборотини тизимлаштиради ва уни темир йўллар давлат кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимига киритади;

темир йўлларнинг янги объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотлари тўпланиши устидан назорат қилади;

кадастр ахборотлари ДКЯТга тезкор берилишини амалга оширади;

ҳар йили белгиланган тартибда ДКЯТга "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг темир йўл объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

18. Темир йўл корхоналарининг кадастр бўлинмалари:

темир йўл объектларининг миқдор ва сифат ҳолатидаги жорий ўзгаришлар, уларнинг атроф муҳитга таъсири, экологик-иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги ахборотларни тўплайди ва тизимлаштиради;

темир йўл объектлари кадастр дафтарларини юритади, маълумотлар базасини тўлдиради ва уларни тизимлаштириш ва темир йўллар давлат кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимига киритиш учун ТЙДК бўлимига беради;

темир йўлларнинг янги объектларини ҳисобга қўяди, улар тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотларини тўплайди.


19. "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти тизимидан ташқарида мавжуд бўлган темир йўл объектларининг эгалари (фойдаланувчилар) "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг кадастр хизматига кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор тавсифлари ва баҳоланиши, шунингдек, улар ҳолатининг жорий ўзгаришлари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт.


III. ТЙДКНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


20. ТЙДКни юритиш темир йўл объектларининг барча турларини рўйхатдан ўтказишдан, уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олишдан, объектларни экологик-иқтисодий баҳолашдан, шунингдек кадастр ахборотларини тўплаш, таҳлил қилиш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилашдан ва уни қонунда белгиланган тартибда манфаатдор фойдаланувчиларга тақдим этишдан иборатдир.


21. Темир йўл объектлари рўйхати уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш, экологик-иқтисодий баҳолаш учун асос ҳисобланади.


22. Темир йўл объектларининг барча турлари бирламчи рўйхатга олиниши керак. Бунда асосий кўрсаткичлар қайд этилади.

Асосий кўрсаткичларнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишув бўйича "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти томонидан тасдиқланадиган тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади. Рўйхат натижалари бўйича ҳар бир объектга паспорт тузилади.

23. Миқдор ва сифат тавсифларининг асосий ҳисобга олиниши ҳисобга қўйиш пайтида фойдаланишга топширилган ва мавжуд бўлган темир йўлларнинг ҳар бир объекти бўйича амалга оширилади.

Темир йўл объектлари тавсифларида юз берадиган бундан кейинги ўзгаришлар жорий ҳисобга олишда қайд этилади.


24. Темир йўл объектларининг миқдор ва сифат тавсифлари ҳисобга қўйилиши уларнинг иқтисодий, технологик ва экологик белгилар бўйича таснифланишини ўз ичига олади, уларнинг таркиби темир йўллар давлат кадастрини юритиш бўйича норматив ҳужжатлар билан белгиланади.

Темир йўл объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишув бўйича "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти томонидан техник параметрлар ва кадастр ахборотларини тақдим этиш форматлари ишлаб чиқилади.

Ҳужжатлар билан расмийлаштирилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ҳисобга олиш ахбороти корхонанинг кадастр дафтарига ёзилади ва темир йўллар давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.


25. Темир йўл объектларини иқтисодий баҳолаш ҳар бир объектнинг қийматини белгилаш, солиқ солиш, хусусийлаштириш ва бошқа мақсадлар учун ўтказилади.

Темир йўл объектларини иқтисодий баҳолаш ўзига хосликлар ҳисобга олинган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


26. Темир йўл объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотининг ишончлилиги учун "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг ТЙДКни юритувчи таркибий бўлинмалари раҳбарлари жавоб берадилар.





Низомга

ИЛОВА


Темир йўллар давлат кадастрини юритиш

СХЕМАСИ

Давлат кадастрлари

ягона тизими

(ДКЯТ)

(Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги)

>


7





4







5





Давлат ер кадастри

Бинолар ва иншоотлар

давлат кадастри

  

Темир йўллар давлат кадастри

(ТЙДК)

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Стратегик ривожланиш бошқармасининг темир йўллар давлат кадастри бўлими



Фойдала-

нувчилар



<




>

<


3





>









2





    

6



"Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг кадастр бўлимлари

<




   

   

















Λ


1


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ тизимида ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ тизимидан ташқарида мавжуд бўлган темир йўл объектлари эгалари/фойдаланувчилари темир йўл объектлари бўйича кадастр ахборотларини темир йўл корхоналарининг кадастр бўлимларига тақдим этадилар






























Изоҳ: Стрелкалар билан кадастр ахбороти ҳаракати йўналишлари белгиланган.


1. "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти тизимида ва "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти тизимидан ташқарида мавжуд бўлган темир йўл объектлари эгалари (фойдаланувчилар) темир йўл объектлари бўйича кадастр ахборотларини темир йўл корхоналарининг кадастр бўлинмаларига тақдим этадилар.


2. Темир йўл корхоналарининг кадастр бўлинмалари ушбу объектларнинг эгалари ва фойдаланувчилардан темир йўл объектлари бўйича кадастр ахборотларини тўплайдилар, ўз ҳудудлари доирасида кадастр ишини шакллантирадилар, темир йўл объектлари бўйича ахборотни Стратегик ривожланиш бошқармасининг темир йўллар давлат кадастри бўлимига тақдим этадилар.


3. Стратегик ривожланиш бошқармасининг темир йўллар давлат кадастри бўлими давлат ер кадастридан ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан ер участкалари, бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги ахборотни олади.


4. Стратегик ривожланиш бошқармасининг темир йўллар давлат кадастри бўлими темир йўл объекти ТЙДКга киритилгандан кейин кадастр ахборотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ДКЯТнинг маълумотлар базасига беради.


5. Стратегик ривожланиш бошқармасининг темир йўллар давлат кадастри бўлими сўров бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ДКЯТ маълумотлар базасидан темир йўл объектлари бўйича ахборот олиши мумкин.


6. Стратегик ривожланиш бошқармасининг темир йўллар давлат кадастри бўлими темир йўл объектлари бўйича зарур ахборотни темир йўл корхоналари кадастр бўлинмаларига юборади.


7. ДКЯТдан фойдаланувчилар сўров бўйича темир йўл объектлари бўйича кадастр ахборотларини олишлари мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 25-26-сон, 181-модда.












































Время: 0.1570
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск