ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Давлат кадастрларининг ягона тизими. Ўзгеодезкадастр /

Етказиб бериш қувурлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.06.2005 й. 152-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 30 июндаги

152-сон қарорига

3-ИЛОВА



Етказиб бериш қувурлари давлат кадастрини

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Етказиб бериш қувурлари давлат кадастри (ЕБҚДК) "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)ни яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва мазкур Низомга мувофиқ юритилади.


2. ЕБҚДК - бу етказиб бериш қувурлари объектлари, уларнинг географик жойлашуви, ерни, уларнинг чегаралари, муҳофаза зоналари, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ва иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги янгиланиб туриладиган ишончли ахборот тизими.

3. ЕБҚДК ДКЯТнинг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда етказиб бериш қувурлари объектларини ҳисобга олиш ва уларнинг ҳолатини баҳолаш мақсадида юритилади.


4. Нефть, газ ва газ конденсатини етказиб беришга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги мавжуд ва қурилаётган етказиб бериш қувурлари ва уларга хизмат кўрсатиш объектлари: белгиланган арматурали ва ер усти иншоотлари билан биргаликда етказиб бериш қувурларининг линияли қисми, компрессор ва насос станциялари, электрокимёвий ҳимоя воситалари, газ тақсимлаш станциялари ва нефть, газ ва газ конденсати транспорти корхоналари балансида бўлган, катта узунликдаги, юқори босимли, уларнинг юқори хавфлилиги муносабати билан қўриқлаш зонасига эга бўлган бошқа кўчмас мулк ЕБҚДК объектлари ҳисобланади.

ЕБҚДК қуйидаги тоифаларга бўлинади:

1-тоифа. Магистрал етказиб бериш қувурлари ва газ тизими объектлари;

2-тоифа. Углеводород хомашёсини қазиб чиқариш ва қайта ишлаш учун фойдаланиладиган кон қувурлари;

3-тоифа. Газ тақсимлаш қувурлари (маиший ва улгуржи истемолчилар).

5. Энергетика вазирлиги ЕБҚДКни юритиш бўйича ваколатли орган ҳамда ЕБҚДКга кирувчи 3 та тоифадаги объектларни яратиш ва юритиш бўйича "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти, "Ўзтрансгаз" акциядорлик жамияти, "Ҳудудгазтаъминот" акциядорлик жамиятлари ваколатли органлар ҳисобланади.

6. ЕБҚДК давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини, Энергетика вазирлигини манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни етказиб бериш қувурлари объектлари тўғрисидаги ишончли кадастр ахборотлари билан таъминлаш учун мўлжалланган.

7. Қуйидагилар ЕБҚДКни юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида локал ва магистрал қувурларнинг бутун тизимини ва уларга хизмат кўрсатиш объектларини қамраб олиш;

фазовий координатларининг ягона тизимини ва ягона топография асосларини қўллаш;

барча объектлар бўйича кадастр ахборотларини шакллантиришнинг ягона методологияси;

кадастр ахборотларининг ишончлилиги, кўргазмалилиги ва ҳужжатлилиги;

кадастр ахборотларининг очиқлиги.


8. ЕБҚДКни юритиш етказиб бериш қувурлари объектларини хатлаш, ҳисобга олиш, баҳолаш билан таъминланади ҳамда давлат ер кадастри кадастр ахборотларидан ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан мажбурий фойдаланилишини назарда тутади.


9. Етказиб бериш қувурлари объектларига тегишли бўлган ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.


10. Етказиб бериш қувурлари объектларига тегишли бўлган, давлат ер кадастридан ЕБҚДКга берилаётган ер участкалари тўғрисидаги ер-кадастр ахборотида мақсадли фойдаланилиши бўйича ернинг таркиби тўғрисидаги, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги (шу жумладан ердан фойдаланишда сервитутларда белгиланган мавжуд чеклашлар ва тақиқлар тўғрисидаги маълумотлар), ернинг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.


11. Бино ва иншоотлар давлат кадастридан ЕБҚДКга берилаётган етказиб бериш қувурлари объектларига тегишли бўлган бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги кадастр ахборотида улардан мақсадли фойдаланилиши, ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши, асосий миқдор ва сифат тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.

13. Етказиб бериш қувурлари объектлари тўғрисидаги тизимлаштирилган кадастр ахбороти ДКЯТга геоахборот тизими орқали интеграция қилиш йўли билан реал вақт режимида тақдим қилиб борилади.

Давлат сири ҳисобланган давлат кадастрларига доир ахборотдан фойдаланиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақдим қилинади.

13-1. ЕБКДКга тегишли тематик қатламларнинг математик асоси базавий картографик асоснинг математик асосига мувофиқ бўлиши лозим ҳамда тақдим этилаётган маълумотлар 1984 йилги координаталар бутунжаҳон геодезия тизимида (WGS-84) бўлиши зарур.

13-2. ЕБКДКга тегишли тематик қатламларни шакллантиришда векторли объектларнинг (нуқтали, чизиқли ва майдонли) ўзаро боғлиқлиги ва ёндошлиги уларнинг фазовий жойлашувини инобатга олган ҳолда тасвирланади.

14. ЕБҚДКни яратиш ва юритиш ишларини молиялаштириш Энергетика вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти, "Ўзтрансгаз" акциядорлик жамияти, "Ҳудудгазтаъминот" акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


II. ЕБҚДКНИ ЮРИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


15. ЕБҚДКни юритиш Энергетика вазирлигининг қуйидаги таркибий бўлинмалари:

"Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти;

"Ўзтрансгаз" акциядорлик жамияти;

"Ҳудудгазтаъминот" акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилади.

ЕБҚДКни юритиш ишларига умумий раҳбарлик қилиш Энергетика вазирлиги томонидан геоахборот тизими орқали амалга оширилади.

16. ЕБҚДКни юритиш мазкур Низомга иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.


17. Ҳисобга олиш ва баҳолаш кадастр ахборотларини шакллантириш етказиб бериш қувурлари бўйича маълумотлар банки ташкил этилган ҳолда Энергетика вазирлиги ва ЕБҚДКнинг тегишли бўлимига қараб, "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти, "Ўзтрансгаз" акциядорлик жамияти ва "Ҳудудгазтаъминот" акциядорлик жамиятлари томонидан амалга оширилади.

18. Энергетика вазирлиги ва унинг тизим ташкилотларининг етказиб бериш қувурлари объектларига қурувчи, фойдаланувчи, реконструкция қилувчи ва таъмирловчи бўлинмалари бир ой мобайнида маълумотлар базасига етказиб бериш қувурлари объектларининг миқдор ва сифат ўзгаришлари, ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ахборотни киритишлари шарт.

19. ЕБҚДК хизмати:

етказиб бериш қувурлари давлат кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими жорий этилиши ва мавжуд бўлишини таъминлайди;

маълумотлар базаси тузилмасини ишлаб чиқади, уни нефть-газ-транспорт корхоналарига беради, маълумотлар базаси тўғри тўлдирилиши устидан назорат қилади;

ходимларни етказиб бериш қувурлари давлат кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими билан ишлашга ўқитишни ташкил этади;

корхоналар томонидан тақдим этилган кадастр ахборотларини тизимлаштиради ва уларни етказиб бериш қувурлари давлат кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимига киритади;

етказиб бериш қувурларининг янги объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотлари тўпланиши устидан назорат қилади;

шакллантирилаётган кадастр маълумотлари сифати устидан назорат олиб боради, унинг ишончлилиги ва ўз вақтида ЕБҚДК автоматлаштирилган геоахборот тизимига киритилиши учун жавобгар бўлади;

кадастр ахборотларининг хилма хиллиги ва сифатига талабни мунтазам ўрганади, кадастрни юритиш технологияси такомиллаштирилишини таъминлайди;

кадастр ахборотлари ДКЯТга тезкор берилишини амалга оширади;

ЕБҚДК юритиш ишларини методик таъминлашни акциядорлик жамиятларининг ЕБҚДК бўлимлари билан биргаликда амалга оширади.

20. Нефть-газ-транспорт корхоналарининг кадастр бўлинмалари:

етказиб бериш қувурлари объектларининг миқдор ва сифат ҳолатидаги жорий ўзгаришлар, уларнинг атроф муҳитга таъсири, экологик-иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги ахборотларни тўплайди ва тизимлаштиради;

етказиб бериш қувурлари объектлари кадастр дафтарларини юритади, маълумотлар базасини тўлдиради ва уларни тизимлаштириш ва етказиб бериш қувурлари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш учун кадастр хизматига беради;

етказиб бериш қувурларининг янги объектларини ҳисобга қўяди, улар тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотларини тўплайди.


21. Энергетика вазирлиги:

умуман тармоқ бўйича ЕБҚДКни юритиш бўйича Энергетика вазирлигининг таркибий бўлинмалари ишини мувофиқлаштиради;

ҳар йили белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига уларни ДКЯТга киритиш учун етказиб бериш қувурлари объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

22. Энергетика вазирлиги тизимидан ташқарида мавжуд бўлган етказиб бериш қувурлари объектларининг эгалари (фойдаланувчилар) Энергетика вазирлигининг кадастр юритиш юклатилган тизим ташкилотларига кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор тавсифлари ва баҳоланиши, шунингдек, улар ҳолатининг жорий ўзгаришлари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт.


III. ЕТКАЗИБ БЕРИШ ҚУВУРЛАРИ ДАВЛАТ

КАДАСТРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


23. ЕБҚДКни юритиш магистрал ва локал қувурларнинг барча турларини ва уларнинг хизмат кўрсатиш объектларини рўйхатга олишдан, уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олишдан, объектларни экологик-иқтисодий баҳолашдан, шунингдек кадастр ахборотларини тўплаш, таҳлил қилиш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилашдан ва уни қонунда белгиланган тартибда манфаатдор фойдаланувчиларга тақдим этишдан иборатдир.


24. Етказиб бериш қувурлари объектлари рўйхати уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш, экологик-иқтисодий баҳолаш учун асос ҳисобланади.


25. Етказиб бериш қувурлари объектларининг барча турлари бирламчи рўйхатга олиниши керак. Бунда асосий кўрсаткичлар қайд этилади. Асосий кўрсаткичларнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишув бўйича Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади. Рўйхат натижалари бўйича ҳар бир объектга паспорт тузилади.

26. Миқдор ва сифат тавсифларининг асосий ҳисобга олиниши ҳисобга қўйиш пайтида фойдаланишга топширилган ва мавжуд бўлган (саноат юкламаси остида) етказиб бериш қувурларининг ҳар бир объекти бўйича амалга оширилади.

Етказиб бериш қувурлари объектлари тавсифларида юз берадиган бундан кейинги ўзгаришлар жорий ҳисобга олишда қайд этилади.


27. Етказиб бериш қувурлари объектларининг миқдор ва сифат тавсифлари ҳисобга қўйилиши уларнинг иқтисодий, технологик ва экологик белгилар бўйича таснифланишини ўз ичига олади, уларнинг таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан етказиб бериш қувурлари давлат кадастрини юритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.

Етказиб бериш қувурлари объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишув бўйича Энергетика вазирлиги томонидан техник параметрлар ва кадастр ахборотини тақдим этиш форматлари ишлаб чиқилади.

Ҳужжатлар билан расмийлаштирилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ҳисобга олиш ахбороти корхонанинг кадастр дафтарига ёзилади ва ЕБҚДК автоматлаштирилган геоахборот тизимига киритилади.

28. Етказиб бериш қувурлари объектларини иқтисодий баҳолаш ҳар бир объектнинг қийматини белгилаш, солиқ солиш, хусусийлаштириш ва бошқа мақсадлар учун ўтказилади.

Етказиб бериш қувурлари объектларини иқтисодий баҳолаш ўзига хосликлар ҳисобга олинган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


29. Етказиб бериш қувурлари объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотларининг ишончлилиги учун нефть-газ-транспорт корхоналарининг мансабдор шахслари ва Энергетика вазирлиги тизимидаги ЕБҚДКни юритиш юкланган тизим ташкилоти жавоб беради.





Низомга

ИЛОВА


Етказиб бериш қувурлари давлат кадастрини юритиш

СХЕМАСИ


Давлат кадастрлари

ягона тизими

(ДКЯТ)

(Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги)



>


7





4










5





Давлат ер кадастри

Бинолар ва иншоотлар

давлат кадастри

  

Етказиб бериш қувурлари

давлат кадастри

(ЕБҚДК)

(Энергетика вазирлиги ЕБКДК хизмати)



Фойдала-

нувчилар



<




>

<


3





>









2







    

6



Энергетика вазирлигининг ЕБКДКни юритиш учун маъсул таркибий бўлинмалари


("Ўзбекнефтегаз", "Ўзтрансгаз" ва "Ҳудудгазтаъминот" акциядорлик жамиятларининг тегишли кадастр бўлинмалари)

<




   

   

















Λ


1



Энергетика вазирлиги тизимидан ташқарида мавжуд бўлган етказиб бериш қувурлари объектларининг эгалари/фойдаланувчилар Энергетика вазирлиги, ЕБКДКни яратиш ва юритишга тегишли тоифларига маъсул бўлинмаларига кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор тавфсифлари ва баҳоланиши, шунингдек улар ҳолатининг жорий ўзгаришлари тўғрисидаги ахборотни корхоналарининг тегишли кадастр бўлинмаларига тақдим этадилар



































        

Изоҳ: Стрелкалар билан кадастр ахбороти ҳаракати йўналишлари белгиланган.


1. Энергетика вазирлиги тизимидан ташқарида мавжуд бўлган етказиб бериш қувурлари объектларининг эгалари (фойдаланувчилар) Энергетика вазирлиги, ЕБҚДКни яратиш ва юритишга тегишли тоифаларига масъул бўлинмаларига кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор тавсифлари ва баҳоланиши, шунингдек, улар ҳолатининг жорий ўзгаришлари тўғрисидаги ахборотни корхоналарнинг тегишли кадастр бўлинмаларига тақдим этадилар.


2. Энергетика вазирлигининг ЕБҚДКни юритиш учун масъул таркибий бўлинмалари ушбу объектларнинг эгалари ва фойдаланувчилардан бўлган етказиб бериш қувурлари объектлари бўйича кадастр ахборотларини тўплайдилар, ўз ҳудудлари доирасида кадастр ишини шакллантирадилар, уларни Энергетика вазирлигининг ЕБҚДКни умумлаштириш учун масъул ЕБКДК хизматига тақдим этадилар.


3. Энергетика вазирлигининг ЕБҚДКни умумлаштириш учун масъул ЕБКДК хизмати давлат ер кадастридан ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан ер участкалари, бино ва иншоотлар тўғрисидаги ахборотни олади.


4. Энергетика вазирлигининг ЕБҚДКни умумлаштириш учун масъул ЕБКДК хизмати етказиб бериш қувурлари объекти ахборотларини ЕБҚДКга киритилгандан кейин умумлаштирилган ЕБҚДКдаги кадастр маълумотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ДКЯТга геоахборот тизими орқали интеграция қилиш йўли билан реал вақт режимида тақдим қилиб боради.


5. Энергетика вазирлигининг ЕБҚДКни умумлаштириш учун масъул ЕБКДК хизмати етказиб бериш қувурлари объекти ахборотларини сўров бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ДКЯТнинг маълумотлар базасидан олиши мумкин.


6. Энергетика вазирлигининг ЕБҚДКни умумлаштириш учун масъул ЕБКДК хизмати Энергетика вазирлиги тизимидаги ЕБҚДКни юритувчи ваколатли ташкилотларга етказиб бериш қувурлари объекти зарур ахборотларни Энергетика вазирлигининг ЕБҚДКни юритиш учун масъул таркибий бўлинмаларига юборади.


7. ДКЯТдан фойдаланувчилар сўров бўйича етказиб бериш қувурлари объектлари бўйича кадастр ахборотларини Кадастр агентлиги ДКЯТ маълумотлар базасидан олишлари мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 25-26-сон, 181-модда.



































Время: 0.1888
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск