ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Давлат кадастрларининг ягона тизими. Ўзгеодезкадастр /

Алоқа объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.06.2005 й. 152-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 30 июндаги

152-сон қарорига

4-ИЛОВА



Алоқа объектлари давлат кадастрини

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Алоқа объектлари давлат кадастри (АОДК) "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)ни яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда ушбу Низомга мувофиқ юритилади.


2. АОДК - бу алоқа объектлари, уларнинг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, муҳофаза зоналари, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда иқтисодий баҳоси тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли маълумотлар тизимидир.

3. АОДК ДКЯТнинг таркибий қисми ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудидаги алоқа объектларини табиий, хўжалик объекти ёки бошқа объект муайян турининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисидаги янгиланиб туриладиган маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат бўлади.

4. Қуйидагилар АОДК объектлари ҳисобланади:

халқаро, шаҳарлараро, вилоят ва туман аҳамиятига эга бўлган телефон-телеграф станциялари, шу жумладан турғун алоқа асбоб-ускуналари ва магистрал линиялари;

телекоммуникация узеллари, шу жумладан асбоб-ускуналари, линия иншоотлари;

радиореле алоқа линияларининг станция ва иншоотлари;

йўлдош алоқа станциялари;

қабул қилиш-узатиш радиостанциялари;

кўчма объектларга эга бўлган қуруқликдаги радиоалоқа станциялари (радиал тизимлар, уяли телефонлар);

радиотелевизион станциялар ва рентрансляторлар;

почта ва махсус алоқа объектлари.

5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги АОДКни юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

6. АОДК давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни алоқа объектлари тўғрисидаги ишончли кадастр маълумотлари билан таъминлаш учун мўлжалланган.

7. Қуйидагилар АОДКни юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча алоқа объектларини қамраб олиш;

фазовий координатлари ягона тизимини ва ягона топографик асосни қўлланиш;

барча объектлар бўйича кадастр ахборотларини шакллантириш методологиясининг ягоналиги;

кадастр ахборотларининг ишончлилиги, кўргазмалилиги ва ҳужжатлилиги;

кадастр ахборотларининг очиқлиги.


7-1. АОДКга тегишли тематик қатламларнинг математик асоси базавий картографик асоснинг математик асосига мувофиқ бўлиши лозим ҳамда тақдим этилаётган маълумотлар 1984 йилги координаталар бутунжаҳон геодезия тизимида (WGS-84) бўлиши зарур.

7-2. АОДКга тегишли тематик қатламларни шакллантиришда векторли объектларнинг (нуқтали, чизиқли ва майдонли) ўзаро боғлиқлиги ва ёндошлиги уларнинг фазовий жойлашувини инобатга олган ҳолда тасвирланади.

8. ДКЯТни юритиш алоқа объектларини хатловдан ўтказиш, ҳисобга олишни таъминлайди ҳамда давлат ер кадастри маълумотларидан ва бино ва иншоотлар давлат кадастри маълумотларидан мажбурий фойдаланишни назарда тутади.


9. Алоқа объектларига тегишли ер участкалари, бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ваколатли органлар томонидан, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ер участкаларида ўрнатилган ва белгиланган тартибда фойдаланишга топширилган антенна-мачта металл конструкциялари ҳамда уларга ўрнатилган ва уларнинг ажралмас қисми бўлган конструкциялар (тортқилар, атрофни ўровчи деворлар, юк кўтариш мосламалари, чақмоқдан ҳимоя қилиш тизимлари, ерга улаш қурилмалари, сигнал-ёритиш тизимлари, қўриқлаш сигнализацияси ва видеокузатув тизимлари) кўчмас мулк объекти ҳисобланади.

Антенна-мачталарга ўрнатиладиган телекоммуникация қурилмалари: таянч станция, сигналларни эфирга узатиш ва қабул қилиш қурилмалари, антенналар, фидерлар, радиореле қурилмалари, оптик толали алоқа қурилмалари, асосий ва захира электр таъминоти қурилмалари (электр подстанция, шит, дизель-генератор, UPS, аккумуляторлар) ҳамда мазкур қурилмалар ишлаши учун зарур бошқа технологик қурилмалар ва аппарат-дастурий тизимлар кўчмас мулк объекти ҳисобланмайди.

10. Давлат ер кадастридан АОДКга бериладиган алоқа объектларига тегишли ер участкалари тўғрисидаги ер кадастри ахборотлари мақсадли фойдаланиладиган ерлар тузилмаси, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши (шу жумладан ерлардан фойдаланишда сервитутларда белгиланган мавжуд чеклашлар ва тақиқлар тўғрисидаги маълумотлар), ерларнинг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши керак.


11. Бино ва иншоотлар давлат кадастридан АОДКга бериладиган алоқа объектларига тегишли бўлган бино ва иншоотлар тўғрисидаги кадастр ахборотлари уларнинг мақсадли фойдаланилиши, ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши, асосий миқдор ва сифат тавсифлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши керак.


12. АОДКни юритиш геоахборот тизими орқали амалга оширилади.

12-1. АОДКни юритишга масъул вазирлик ва идора АОДК геоахборот тизимини яратади.

13. Алоқа объектлари тўғрисидаги тизимлаштирилган очиқ тематик қатламлар ДКЯТга геоахборот тизими орқали интеграция қилиш йўли билан реал вақт режимида тақдим қилиб борилади.

Маълумотлар электрон-рақамли базаларининг техник параметрлари (классификаторлар, шартли белгилар ва бошқалар) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишилиши керак.

Давлат сири ҳисобланган давлат кадастрларига доир ахборотдан фойдаланиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақдим қилинади.

14. АОДКни яратиш ва юритиш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги аппарати таъминоти учун сметада назарда тутилган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


II. АОДКНИ ЮРИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


15. АОДКни юритиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қуйидаги таркибий бўлинмалари ҳамда ваколатли шахслари томонидан амалга оширилади:

АОДК хизматининг вазифалари юклатилган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг "UNICON.UZ" фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази" давлат унитар корхонаси;

мулкдорлар/фойдаланувчилар ёки алоқа объектларига бошқа ҳуқуқлар эгаларининг кадастр хизматлари (ваколатли шахслари).

АОДКни юритиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг АОДК хизмати томонидан амалга оширилади.

АОДКни юритишни методик таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан амалга оширилади.

16. АОДКни юритиш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


17. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг АОДК хизмати:

кадастр хизматлари (ваколатли шахслар) ишларини мувофиқлаштиради;

тушаётган ахборотлар сифатини назорат қилади, уларнинг ишончлилиги ва Алоқа объектларининг геоахборот тизимига киритилиши учун жавоб беради;

кадастр юритиш технологиясининг такомиллаштирилишини таъминлайди.

Алоқа объектларининг геоахборот тизимини жорий этади ва унинг фаолият кўрсатишини таъминлайди;

мулкдорлар/фойдаланувчилар ёки алоқа объектларига бошқа ҳуқуқлар эгаларининг кадастр хизматлари (ваколатли шахслари)нинг алоқа объектларининг мавжудлиги, миқдорий ва сифат ҳолати, баҳоланиши ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларини ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алоқа объектларининг жойлашиш харитаси тузилишини таъминлайди;

манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар томонидан кадастр ахборотларидан фойдаланиш тартиби ва шартларини белгилайди;

ДКЯТга зарур кадастр ахборотларининг тезкорлик билан тақдим этилишини амалга оширади;

ҳар ойнинг охирида, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига ДКЯТ маълумотлар базасига киритиш учун алоқа объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.

20. Алоқа объектлари мулкдорлари/фойдаланувчилари ёки алоқа объектларига бошқа ҳуқуқлар эгаларининг кадастр хизматлари (ваколатли шахслари) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг АОДК хизматига кадастр объектларининг географик ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдорий тавсифлари ва баҳоси, шунингдек ўтган ҳисобот даври (ойи) мобайнида уларнинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотларни ҳар ойнинг 10 санасига қадар тақдим этишлари шарт.


III. АОДКНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


21. АОДКни юритиш алоқа объектларининг барча турлари рўйхатини, уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олишни, иқтисодий баҳолашни, шунингдек кадастр ахборотларини тўплаш, таҳлил қилиш, ишлаш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилашни ҳамда уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор фойдаланувчиларга беришни ўз ичига олади.


22. АОДКни юритишда шаҳарлараро алоқанинг линия иншоотлари учун ерлар фақат қурилиш даврида ажратилади. Алоқанинг линия иншоотларидан фойдаланиш жараёнида ерлардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 майдаги 210-сон қарори билан тасдиқланган Телекоммуникациялар линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидалари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.


23. Алоқа объектлари рўйхати уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш ҳамда экологик-иқтисодий баҳолаш учун асос ҳисобланади.


24. Алоқа объектларига бўлган мулкдорлар ёки бошқа ҳуқуқ эгалари даражасида, ўз алоқа объектларининг барча турлари бошланғич рўйхатга киритилади. Бунда асосий кўрсаткичлар қайд этилади, ушбу кўрсаткичларнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тегишли ҳужжатлар билан белгиланади. Рўйхатга киритиш натижалари бўйича ҳар қайси объект учун техник паспорт тузилади.

25. Миқдор ва сифат тавсифларини асосий ҳисобга олиш ҳисобга қўйиш вақтида фойдаланишга топширилган ва фаолият кўрсатаётган (саноат мақсадида ишлатилаётган) ҳар қайси алоқа объекти бўйича амалга оширилади.

Алоқа объектлари тавсифларидаги кейинги ўзгаришлар жорий ҳисобга олишда қайд этилади.


26. Алоқа объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш уларнинг иқтисодий, технологик ва экологик белгилари бўйича классификация қилишни ўз ичига олади, ушбу белгилар таркиби алоқа объектлари давлат кадастрини юритиш бўйича ҳужжатларда белгиланади.

Алоқа объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда кадастр ахборотларини тақдим этишнинг техник параметрлари ва ҳажмлари ишлаб чиқилади.

Ҳужжатли расмийлаштирилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ҳисобга олиш ахборотлари корхонанинг электрон кадастр дафтарига ёзилади ва АОДКнинг Алоқа объектларининг геоахборот тизимига киритилади.

27. Алоқа объектларини иқтисодий баҳолаш солиқ солиш, хусусийлаштириш ва бошқа мақсадлар учун ҳар қайси объект қийматини баҳолаш учун амалга оширилади.

Алоқа объектларини иқтисодий баҳолаш уларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ҳар қайси алоқа объекти бўйича баҳолаш кадастр кўрсаткичлари тизими қуйидаги натурал (алоқа объектининг ҳар қайси тури учун хос бўлган) ва қиймат кўрсаткичлари йиғиндисини ўз ичига олади:

қувват;

смета қиймати;

баланс қиймати;

ишловчиларнинг сон таркиби;

экологик кўрсаткичлар;

объектнинг техник ҳолати;

асосий асбоб-ускуналар ва уларнинг техник ҳамда маънавий эскирганлиги.


28. АОДКни юритиш зиммасига юкланган ваколатли мансабдор шахслар кадастр ахборотларининг ишончлилиги ва уларнинг ДКЯТга геоахборот тизими орқали ўз вақтида тақдим этилиши учун жавоб беришади.





Низомга

ИЛОВА



Алоқа объектлари давлат кадастрини юритиш

СХЕМАСИ













      

Давлат ер кадастри

     

Бино ва иншоотлар

давлат кадастри

       









































































































































































































V






















Мулкдорлар/фойдаланувчилар ёки алоқа объектларига

бошқа ҳуқуқлар эгаларининг

кадастр хизматлари

(ваколатли шахслари)

1

>

      

Алоқа объектлари кадастри

(АОДК)

      

Ахборот технологиялари ва

коммуникацияларини ривожлантириш

вазирлиги - АОДК хизмати

      

<

4

Давлат кадастрлари

ягона тизими (ДКЯТ)

      

(Кадастр агентлиги)




Фойдаланувчилар







6

>













<

5

3

>














*) Стрелкалар билан кадастр ахбороти ҳаракати йўналишлари белгиланган.


1. Мулкдорлар/фойдаланувчилар ёки алоқа объектларига бошқа ҳуқуқлар эгаларининг кадастр хизматлари (ваколатли шахслари) АОДК хизматига ўз алоқа объектлари тўғрисидаги кадастр маълумотларини тақдим этадилар.

3. АОДК хизмати давлат ер кадастридан ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан ер участкалари, бино ва иншоотлар тўғрисидаги ахборотларни олади.

4. АОДК хизмати алоқа корхоналари объекти АОДКга киритилгандан кейин кадастр ахборотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ДКЯТ маълумотлар базасига беради.

5. АОДК хизмати сўров бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ДКЯТ маълумотлар базасидан алоқа корхоналари объектлари бўйича ахборотларни олиши мумкин.

6. АОДК хизмати алоқа корхоналари объектлари бўйича зарур ахборотларни мулкдорлар/фойдаланувчилар ёки алоқа объектларига бошқа ҳуқуқлар эгаларининг кадастр хизматлари (ваколатли шахслари)га юборади.

7. ДКЯТдан фойдаланувчилар сўров бўйича "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ДКЯТ маълумотлар базасидан  алоқа корхоналари объектлари бўйича кадастр ахборотларини олиши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 25-26-сон, 181-модда.


































































Время: 0.1409
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск