ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Пенсия таъминоти / Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.06.2005 й. ПҚ-110-сон "Жамғариб бориладиган пенсия тизимини такомиллаштириш ва техника билан жиҳозлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.06.2005 й.

N ПҚ-110



ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА

ТЕХНИКА БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ БОРАСИДАГИ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қайд этилсинки, "Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги тегишли 595-сонли қарорини ижро этиш юзасидан Халқ банки ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан жамғариб бориладиган пенсия тизимини амалда жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Республиканинг барча минтақаларидаги Халқ банки бўлимларида хўжалик юритувчи субъектларнинг тақдимномаси бўйича фуқаролар учун якка тартибдаги жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари очилган, шахсий жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари берилмоқда, жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйишнинг электрон маълумотлар базаси шакллантирилмоқда.

Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳамда бошқа тегишли органлари томонидан фуқароларнинг шахсий кодини бериш, айрим хўжалик юритувчи субъектлар, хусусан фермер хўжаликлари томонидан ходимларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш учун Халқ банки филиалларига маълумотлар тақдим этиш ишлари хали талаб даражасида ташкил этилмаган.

Аҳоли ўртасида жамғариб бориладиган пенсия тизимининг афзалликлари тўғрисидаги тушунтириш ишлари етарлича олиб борилмаяпти, пенсия жамғармаларини фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағлари ҳисобига эмас, балки давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган маблағлардан ажратмалар ҳисобига шакллантириш механизми ва хусусиятлари суст ёритилмоқда.

Кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш, жамғариб бориладиган пен сия тизимининг барқарор ишлашини ва техника билан тегишли даражада жиҳозланишини таъминлаш мақсадида:


1. Фуқароларнинг якка тартибдаги жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар жисмоний шахслар даромад солиғининг бюджетга йўналтириладиган бир қисми ҳисобидан амалга оширилиши ҳамда бюджетга тўланадиган солиқлар ва мажбурий тўловларга тенглаштирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб барча юридик шахслар фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига бадаллар ажратишни жисмоний шахслар даромад солиғини бюджетга белгиланган шакл ва муддатларда тўлаш билан бирга амалга оширадилар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Халқ банки билан биргаликда икки ҳафта муддатда иш берувчилар томонидан фуқароларнинг якка тартибдаги жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, тасдиқласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси зиммасига юридик шахслар томонидан мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларининг тўғрилиги, тўлиқ ҳисобланиши ва ўз вақтида ўтказилиши ҳамда фуқароларнинг якка тартибдаги жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига қўшилиши устидан назорат ўрнатиш вазифаси юклансин.

Белгилансинки, фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига бадаллар ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилмаганлиги учун айбдор шахсларга нисбатан солиққа оид амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ таъсир чоралари қўлланилади.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳар ва туманларнинг ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Молия вазирлиги, Халқ банки, Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда:

аҳоли ўртасида жамғариб бориладиган пенсия тизимининг механизми ва афзалликлари тўғрисидаги тушунтириш ишларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини доимий асосда амалга ошириб борсинлар, бунда фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларни бюджетга ажратмаларни камайтириш ҳисобига шакллантириш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқароларнинг манфаатларини камситмайдиган тартибига алоҳида эътибор берсинлар;

жамғариб бориладиган пенсия тизимининг принципиал хусусиятлари ҳамда уни жорий этишнинг ижобий тажрибасини ёритишда оммавий ахборот воситаларининг имкониятларидан кенг фойдалансинлар.


5. 2005-2006 йилларда жамғариб бориладиган пенсия тизимининг барқарор ишлаши учун Халқ банкини босқичма-босқич замонавий компьютер техникаси ҳамда программалари билан таъминлаш тадбирлари ва харажатларнинг прогноз кўрсаткичлари дастури 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки, харажатларнинг узил-кесил чекланган миқдорлари тендер савдоларининг натижаларига қараб ўрнатилади, тежаб қолинган маблағлар жамғариб бориладиган пенсия тизимига хизмат кўрсатиш учун Халқ банкини қўшимча равишда жиҳозлашга йўналтирилади.


6. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

1-иловада кўрсатилган харажатларнинг 51 фоизи - бюджет ссудаси ҳисобига;

49 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фойдаси ҳисобига молиялаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Халқ банки буюртманомалари бўйича ўз фойдаси ҳисобидан 6,9 млрд. сўм, шу жумладан 2005 йилда 4,6 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Халқ банки ўрнатилган тартибда ўзининг устав жамғармасини ўз муассисларининг қонун ҳужжатларида белгиланган улушларига мувофиқ кўпайтирсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2005-2006 йилларда Халқ банкининг асосли буюртманомалари бўйича 5 йил муддатга Нархларни тартибга солиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 7,2 млрд. сўм, шу жумладан 2005 йилда 4,8 млрд. сўм фоизсиз бюджет ссудаси ажратишни, 2008 йилнинг 1 апрелидан бошлаб унинг ҳар чоракда тенг улушларда тўлаб борилишини назарда тутсин;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаларни тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан 7,6 млн. сўм миқдорда маблағ ажратсин.


8. Халқ банкини компьютер техникаси билан жиҳозлаш ва программалари билан таъминлаш бўйича тадбирлар Дастурини амалга оширишга оид идоралараро комиссия таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Идоралараро комиссия:

тасдиқланган тадбирлар Дастурининг белгиланган муддатларда амалга оширилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин;

ўн кун муддатда компьютер техникаси ҳарид қилиш бўйича тендер ҳужжатларини тайёрласин ва белгиланган тартибда тендер савдоларини ўтказсин, тендер шартларида ғолибнинг етказиб бериладиган компьютер техникаси 3 йил мобайнида узлуксиз ишлашини ҳамда сервис хизмати кўрсатилишини таъминлаш мажбуриятини назарда тутсин;

2005 йил якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқланган тадбирлар Дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ахборот берсин.


9. Халқ банки ва унинг филиаллари раҳбарлари зиммасига ҳарид қилинаётган компьютер техникасининг сақланиши ва мақсадга мувофиқ фойдаланилиши учун шахсий жавобгарлик юклатилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши ҳамда жамғариб бориладиган пенсия тизимига хизмат кўрсатиш бўйича моддий-техника базасининг ўз вақтида шакллантирилиши устидан қатьий назорат ўрнатсин.


10. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Халқ банкида ташкил этиладиган жамғариб бориладиган пенсия тизими республика ягона электрон маълумотлар базасининг ҳолатини ҳар йили таҳлил этиб, уни такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Молия вазирлигига хулосалар ва таклифлар бериб борсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги "Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 595-сонли қарорига 3-иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идора лар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 25-26-сон, 179-модда.











































Время: 0.1622
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск