ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қуролли кучлардаги кадрлар. Ижтимоий ҳимоя /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.06.2005 й. ПҚ-112-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.2005 й.

N ПҚ-112



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ

КУЧЛАРИНИНГ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИНИ

ИЖТИМОИЙ   МУҲОФАЗА   ҚИЛИШНИ

ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг белгиланган тартибда турар жой билан таъминланмаган ҳарбий хизматчиларини ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида:


1. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича хизмат қилаётган, амалдаги сарф-харажатлар (коммунал хизматлар ҳақи бундан мустасно) доирасида тураржой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицер таркиблари ҳарбий хизматчиларига тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун:

Тошкент шаҳрида - базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваригача миқдорда;

Нукус шаҳри ва вилоят марказларида - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача миқдорда;

Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарлари, туман марказлари ва аҳоли пунктларида - базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдорда ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари белгилансин.

Оила аъзолари уч киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда ҳарбий хизматчиларнинг ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади.


2. Белгилансинки, Қуролли Кучларнинг ҳарбий хизматчиларига ҳар ойлик пул компенсацияси тўловларининг ушбу нормалари жорий этилиши билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Ҳарбий прокуратура, Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизмати ва Электрон технологияларини ривожлантириш маркази бюджетининг ҳар йили тасдиқланадиган параметрлари доирасида амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Мирзиёев):

бир ҳафта муддатда Молия вазирлиги (С. Раҳимов), Мудофаа вазирлиги (Қ. Ғуломов), Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов), Миллий хавфсизлик хизмати (Р. Иноятов) билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизмат чиларига тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартибини белгиласин;

уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини тураржой билан таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва кўриб чиқиш учун киритсин.


4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашининг Котиби Р. Мирзаев зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 25-26-сон, 180-модда.










































Время: 0.1302
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск