Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Кимёвий ва биологик маҳсулотларга буюртманомаларни шакллантириш ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини улар билан таъминлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 06.07.2005 й. 1490-сон билан рўйхатга олинган КСХВ 04.05.2005 й. 115-сон Буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 6 июлда 1490-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг

2005 йил 4 майдаги

115-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Кимёвий ва биологик маҳсулотларга

буюртманомаларни шакллантириш ва қишлоқ

хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини улар

билан таъминлаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 мартдаги "Ўсимликларни ҳимоя қилиш хизмати тузилмасини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 148-сонли қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини аниқлаш ва уларни таъминлаш тартибини белгилайди.

Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 январдаги 33-сонли қарорида ҳамда "Минерал ўғитлар (аммиакли селитрадан ташқари), дефолиантлар ва бошқа кимёвий маҳсулотларни сотиш бўйича ярмарка савдоларини ўтказиш тўғрисида"ги низомда (2005 йил 16 февраль, рўйхат рақами 1450) белгиланган дефолиантлар ва бошқа кимёвий маҳсулотларга буюртманомаларни шакллантириш ва қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларини улар билан таъминлаш тартибига нисбатан тадбиқ этилмайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур йўриқномада қўлланилган тушунчалар:


Маҳсулот - кимёвий воситалар, таъсир этувчи ва тўлдирувчи моддалар хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда полиэтилен, пластмасса ва металдан ясалган идишларга, картон қутиларга, полиэтилен, пропилен, қоғоз ва бошқа қопларга жойланган, маҳсулот ва ишлаб чиқарувчи номи, муддати, Давлат кимё комиссиясида қайд қилинган рақами, қўлланилиши бўйича тавсия ва меъёрлари, идишдаги миқдори (брутто, нетто) кўрсатилган ёрлиғи бор бўлган маҳсулот.

Биологик воситалар, микробиологик препаратлар ҳам юқоридаги каби ёрлиққа эга бўлиши лозим. Биомаҳсулотлар-биолабораторияларда кўпайтириладиган энтомофаглар (фойдали ҳашоратлар трихограмма, бракон ва олтинкўз) шиша банкалар ва бошқа идишларда, номи лицензия ва чиқарилиш партияси рақами, сифат сертификати ва миқдори кўрсатилган ёрлиққа эга бўлади.


Етказиб берувчи - Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази ташкилотларига ва хўжаликларга кимёвий воситаларни (пестицидларни) етказилишини амалга оширувчи ташкилотлар ва корхоналар (чет эл фирмалар, Навоий электрокимёзаводи ва бошқалар).


Сотиб олувчи - барча турдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилар.


Сотувчи - Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўсимликларни ҳимоя қилиш марказлари, туманлар отрядлари ва биолабораториялар.


Махсус омборхона - кимёвий ва биологик воситаларни сақлашга санитария рухсати бўлган, санитария қоидалари ва гигиена меъёрлари талабларига жавоб берувчи вилоятлар марказлари, туман отрядлари ва хўжаликлар омборлари.


Кимёвий воситалар (пестицидлар) - ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда ишлатиладиган кимёвий моддалар, шунингдек қишлоқ хўжалик ўсимликлари ривожининг регуляторлари ва дефолиантлари.


Биологик воситалар - ўсимлик зараркунандалари, касалликларига ва бегона ўтларга қарши курашда ишлатиладиган табиий организмларга айнан ўхшаш биологик моддалар, сунъий равишда яратилган мавжудотлар, генетик етиштирилган ўсимлик ёки бошқа организм.



II. ЎСИМЛИКЛАРНИ ЗАРАРКУНАНДА, КАСАЛЛИК ВА БЕГОНА

ЎТЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ КИМЁВИЙ ВА БИОЛОГИК

ВОСИТАЛАРИГА БЎЛГАН ТАЛАБИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


2. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази Республика ҳудудида фитосанитария назоратини олиб боради, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларни ривожланиши ва тарқалиши бўйича келгуси йилга дастлабки башорат маълумотларини тайёрлайди. Унинг асосида қишлоқ хўжалигини кимёвий воситаларга (пестицидларга) бўлган эҳтиёжини шакллантиради.

Бу ишлар қуйидаги муддатларда ва босқичма-босқич амалга оширилади:

туман ўсимликларни ҳимоя қилиш отрядлари туман хўжаликларидаги фитосанитария вазиятларни ҳисобга олган ҳолда зарарли организмларни келгуси йилда ривожланиши ва тарқалиши бўйича дастлабки башорат маълумотларини тайёрлайди. Унинг асосида хўжаликларнинг ва туманнинг кимёвий ва биологик воситаларга бўлган эҳтиёжини аниқлайди, уни туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан тасдиқлатади ва вилоят ўсимликларни ҳимоя қилиш марказига 15 июлга қадар тақдим этади;

туманларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўсимликларни ҳимоя қилиш марказлари ўзларининг кимёвий ва биологик воситаларга бўлган талабномаларини ишлаб чиқади. Кимёвий воситаларга бўлган талабномалар вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси томонидан тасдиқланади ва 1 августга қадар Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказига топширилади;

Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўсимликларни ҳимоя қилиш марказлари тақдим этган талабномаларни умумлаштиради, таҳлил қилади ва асослантиради, республика қишлоқ хўжалигининг ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларига бўлган талабини Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига 1 сентябргача тақдим этади.


3. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан умумлаштирилган талабнома тегишли балансларни шакллантириш ҳамда қишлоқ хўжалигини кимёвий ва биологик воситаларга бўлган эҳтиёжи бўйича Республикада ишлаб чиқариш, импорт бўйича сотиб олиш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш учун Иқтисодиёт вазирлигига ва "Ўзкимёсаноат" давлат акциядорлик компаниясига 15 сентябрга қадар тақдим этилади.


4. Иқтисодиёт вазирлиги, белгиланган муддатларда, келгуси йилда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини сотиб олиш ва ишлаб чиқаришни маблағ билан таъминлаш бўйича қарор лойиҳасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.


5. Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Республика Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 10 кун муддат ичида Тармоқлараро тендер комиссиясининг ишчи органи Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги хузуридаги "Ўзбектендерконсалтинг" агентлигига кимёвий воситаларни сотиб олиш бўйича таклифлар беради.


6. Тармоқлараро тендер комиссияси томонидан ўтказилган тендерда ғолиб деб топилган етказиб берувчилар тайёр кимёвий воситаларни Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказига қарашли Республика хўжалик ҳисобидаги ўсимликларни ҳимоя қилиш базаси акциядорлик жамияти ва "Ўзкимёсаноат" давлат акциядорлик компаниясига қарашли Навоий "Электрокимёзавод" қўшма корхонаси билан таъсир этувчи моддаларни сотиб олиш бўйича шартномалар тузадилар.


7. Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази тизимидаги Республика хўжалик ҳисобидаги ўсимликларни ҳимоя қилиш базаси импорт бўйича олинадиган кимёвий воситаларни ва Навоий "Электрокимёзавод" қўшма корхонаси таъсир этувчи моддаларни республикага олиб келиш бўйича ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштирадилар.


8. Навоий "Электрокимёзавод"га ва республикада кимёвий воситалар ишлаб чиқарувчи бошқа корхоналарга Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан буюртмалар берилади ва улар шу буюртманомалар асосида кимёвий воситаларни ишлаб чиқарадилар.



III. КИМЁВИЙ ВОСИТАЛАРНИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИГА ЕТКАЗИБ БЕРИШ


9. Навоий "Электрокимёзавод" қўшма корхонаси ва Республика хўжалик ҳисобидаги ўсимликларни ҳимоя қилиш базаси ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситаларини етказиб бериш бўйича вилоят ўсимликларни ҳимоя қилиш марказлари ҳамда вилоят чигирткага қарши курашиш хизматлари билан шартнома тузадилар.


10. Тузилган шартномалар асосида:

вилоят ўсимликларни ҳимоя қилиш марказлари туман ўсимликларни ҳимоя қилиш отрядлари билан ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситаларини етказиб бериш;

туман ўсимликларни ҳимоя қилиш отрядлари қишлоқ хўжалик корхоналари билан ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситаларини етказиб бериш бўйича шартнома тузадилар.


11. Вилоят чигирткага қарши курашиш хизматлари қишлоқ хўжалик корхоналари билан ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситаларини етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузадилар.


12. Кимёвий воситаларни сақлаш ва қўллаш учун санитария паспортига эга бўлган, жиҳозланган ва сақланадиган омборхоналари бўлган хўжаликларга 6-8 кунга, бу шароити бўлмаган хўжаликларга 1 кунга етадиган миқдорда сотилади.


13. Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситаларини биринчи навбатда давлат эҳтиёжи учун етиштириладиган хўжаликларга етказиб беришни, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ҳамда унинг туман бўлимлари назоратга олади.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


14. Кимёвий воситалар ишлатилгандан кейин, унинг бўшаган идишларини зарарсизлантириш ва йўқотиш (утилизация қилиш) вилоят санитария-эпидемиология станциялари ва табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарининг масъул ходимлари билан биргаликда далолатномалар тузилиб, атроф-муҳит учун хавфсиз бўлган махсус ажратилган жойларда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.


15. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ҳамда "Ўзкимёсаноат" давлат акциядорлик компанияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 27-сон, 197-модда.























































Время: 0.1781
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск