ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандартлари / 07. 7-сон БҲМС "Номоддий активлар" /

7-сон БҲМС "Номоддий активлар" (АВ томонидан 27.06.2005 й. 1485-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 25.03.2005 й. 35-сон Буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 27 июнда 1485-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлигининг

2005 йил 25 мартдаги

35-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур стандарт рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


7-СОН БҲМС

НОМОДДИЙ АКТИВЛАР

(Янги таҳрирда)


Мазкур Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш тизимининг элементи ҳисобланади.


1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур БҲМСнинг мақсади мулк, хўжалик юритиш ёки тезкор бошқарув ҳуқуқлари асосида хўжалик юритувчи субъектга, банклар ва бошқа кредит ташкилотлари бундан мустасно (бундан буён - корхона) тегишли бўлган номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттириш услубиятини белгилаш ҳисобланади.

2. Номоддий активларни ҳисобга олишнинг асосий қоидалари бўлиб тан олиш (эътироф этиш) пайтини белгилаш, баланс қиймати ва фойдали хизмат муддатини баҳолаш, амортизацияни ҳисоблаш усулларини белгилаш, баланс қийматидаги бошқа ўзгаришларни баҳолаш ва ҳисобга олиш ҳамда уларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижаларни аниқлаш, шунингдек улар бўйича ахборотларни молиявий ҳисоботда очиб бериш тартиби ҳисобланади.

3. Мазкур БҲМСнинг қоидалари қуйидагиларни ҳисобга олиш қоидаларига нисбатан қўланилмайди:

а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 3 декабрда 64-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти "Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга харажатлар"га (11-сон БҲМС) (1998 йил 28 декабрда 581-сон билан рўйхатга олинган, “Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси”, 1999 й., 6-сон) мувофиқ ҳисобга олинадиган илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга харажатлар;

б) Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-сонли БҲМС) "Ижара ҳисоби"га (рўйхат рақами 1374, 2004 йил 22 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., N 25, 292-модда) мувофиқ ҳисобга олинадиган ижара турлари;

в) келгуси давр харажатлари.

4. Мазкур БҲМСда ишлатиладиган асосий атамалар ва таърифлар:


а) номоддий активлар - корхона томонидан улардан ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ёки товарларни сотиш жараёнида фойдаланиш мақсадида ёхуд маъмурий ва бошқа функцияларни амалга ошириш учун узоқ муддат мобайнида тутиб туриладиган, моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган мол-мулк объектлари.


б) амортизация - фойдали хизмат муддати мобайнида номоддий активнинг амортизацияланадиган қийматини унинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига мунтазам тақсимлаш ва киритиш;


в) амортизацияланадиган қиймат - тахмин қилинаётган (баҳоланган) тугатиш қийматини чегирган ҳолда активнинг бошланғич (тиклаш) қиймати суммаси;


г) фойдали хизмат муддати - корхона томонидан активдан фойдаланиш кўзда тутилган давр ёки корхона ушбу активдан фойдаланишдан олишни мўлжаллаётган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) миқдори;


д) бошланғич қиймат - номоддий активларни яратиш (ишлаб чиқиш) ёки сотиб олиш бўйича ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар қиймати (пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентларининг суммаси ёхуд бошқа тўловларнинг жорий қиймати), шу жумладан тўланган ва қопланмайдиган солиқлар (йиғимлар), шунингдек активни ундан мақсадга кўра фойдаланиш учун ишга яроқли ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар қиймати;


е) тугатиш қиймати - номоддий активнинг чиқиб кетиши бўйича кутилаётган харажатларни чегирган ҳолда унинг фойдали хизмат муддати охирида активни тугатиш чоғида олиниши кутилаётган, активнинг тахмин қилинаётган (баҳоланган) суммаси.


ж) жорий қиймат - маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича номоддий активларнинг қиймати ёки хабардор қилинган, битимни амалга оширишни хоҳловчи, бир-биридан мустақил тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлган сумма;


з) қ

...
Время: 0.1948
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск