ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Дипломатик, иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантириш ва янада чуқурлаштириш масалалари / Осиё /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида 2005-2009 йиллар учун маданий алмашув Дастури (2005 йил 6 март)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Покистон Ислом Республикаси

Ҳукумати ўртасида 2005-2009 йиллар

учун маданий алмашув

ДАСТУРИ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида маданият, соғлиқни сақлаш, фан, техника, кадрлар тайёрлаш, туризм, спорт ва оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида 1992 йил 27 июнда имзоланган Битимга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати бундан кейин "икки томон" деб аталади 2005-2009 йиллар давомида қуйидаги маданий алмашув дастурини амалга оширишга келишиб олди.



I. САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ



1-модда


Икки томон 1520 кун давомида 1520 кишидан иборат бўлган фольклор/мусиқа ва рақс труппалари алмашувини амалга оширадилар.



2-модда


Икки томон икки ҳафта давомида расмлар, китоблар ва ҳунармандчилик буюмлари, ислом санъати ва меъморчилиги бўйича кўргазма алмашувини амалга оширадилар. Кўргазма бир мутахассис иштирокида ўтказилиши лозим.



3-модда


Икки томон 714 кун давомида 810 кишидан иборат бўлган миллий қўшиқчиларнинг ташрифи билан ўзаро алмашадилар.



4-модда


Икки томон маданияти ва маданий анъаналарига тегишли бўлган нашрлар алмашуви амалга оширилади.



5-модда


Икки томон таклифномага асосан фестивалда унинг шарт-шароитларига риоя қилган ҳолда иштирок этадилар.



6-модда


1020 ўзбек санъаткорлари ҳар йил октябрь ойи давомида Исломободда Лок Бирса томонидан ташкил этиладиган Йиллик миллий фольклор фестивалида иштирок этишлари мумкин. Локк Бирса, шунингдек, ушбу фестивалларда Покистон номидан чиқиши мумкин.

Покистон қўшиқчи ва мусиқачилари ҳар икки йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалида иштироқ этишлари мумкин.



7-модда


Лок Бирса икки ҳафта давомида Ўзбекистонда ўзининг бир мутахассиси иштирокида Покистон миллий санъати ва буюмлари кўргазмасини ўтказади. Ўзбекистон томонидан амалга ошириладиган худди шундай кўргазма яхши кутиб олинади.



8-модда


Музейшунослар, мусиқашунослар, фальклоршунослар, кутубхона тадқиқотчилари ва миллий санъат бўйича мутахассислар ўн беш кун давомида бир-бирларининг давлатларига ташриф буюришлари мумкин.



9-модда


Томонлар икки ҳафта давомида архив ходимлари гуруҳи алмашувини амалга оширадилар.



10-модда


Томонлар архивга оид нашрлар ва архив материаллари алмашувини амалга оширадилар.



11-модда


Томонлар 3 ой давомида антиквариат, манускриптлар ва фотосурат кўргазмаси алмашинувини, шунингдек икки давлат қадимий маданий бойликларини биринчи ўринга олиб чиқадилар. Кўргазмалар мутахассислар маърузалари ёрдамида таништирилади.



12-модда


Ҳар икки томон ўз археология ва ёдгорликларини сақлаш соҳасида технологиялар билан танишиш мақсадида мутахассислар алмашувини амалга оширадилар.



13-модда


Археология ва унинг тармоқлари соҳасидаги нашрлар алмашуви амалга оширилади.



II. ЁШЛАР АЛМАШУВИ



14-модда


Ўзбекистон томони Алмашув дастурида назарда тутилган 7 кунли муддатга 7 кишидан иборат бўлган ёшлар делегациясини юборади. Покистон томони ҳам худди шундай муддатга 7 кишидан иборат бўлган ёшлар делегациясини юборади. Ушбу ташрифларнинг мақсади, вақти ва муддати ўзаро дипломатик каналлар орқали аниқланади.



15-модда


Юборувчи томон ёшлар делегацияси халқаро йўл харажатларини ўз зиммасига олади ва қабул қилувчи томон ёшлар делегациясини овқатлантириш, жойлаштириш, тиббий суғурта ва ички ташув харажатларини ўз зиммасига олади.



III. СПОРТ АЛМАШУВИ



16-модда


Томонлар футбол ва волейбол жамоалари алмашувини ўтказадилар.



IV. УМУМИЙ ВА МОЛИЯВИЙ ТАЪМИНЛАШ



17-модда


Ушбу дастур юқорида кўрсатиб ўтилган алмашувлардан ташқари дипломатик каналлар орқали келишиб олинган бошқа алмашинувларни истисно қилмайди.



18-модда


Келишилган моддаларга оид харажатларни амалга оширишни эътиборга олган ҳолда, юборувчи томон делегациялар, труппа ва жамоаларнинг халқаро йўл харажатларига жавобгардир ва қабул килиб олувчи томон овқатлантириш, жойлаштириш, ички ташув ва бошқа давлат делегация, труппа ва жамоаларининг ташрифи давомида тиббий таъминот харажатлари учун жавобгардир.

Қўргазмани ташкил этишда юборувчи томон халқаро ташув харажатлари учун жавобгар бўлади, қабул қилувчи томон эса давлат ички харажатлари учун жавобгардир.



19-модда


Ушбу дастур имзоланган кундан бошлаб кучга киради.

Тошкент шаҳрида 2005 йил 6 мартда икки нусхада, ҳар бири ўзбек ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.



(имзолар)



"Ўзбекистон Республикаси Ҳалқаро шартномалар тўплами", 2005 йил, 1-сон



Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск