ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Алоҳида тоифадаги фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш /

Соғлиқни сақлаш вазирининг 19.07.2001 й. 322-сон "Беморнинг уй-жой майдони кўпайтирилиши мумкин бўлган айрим оғир турдаги сурункали касалликларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.08.2001 й. 1060-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.08.2001 й.

N 1060




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

19.07.2001 й.

N 322


БУЙРУҒИ



Беморнинг уй-жой майдони кўпайтирилиши

мумкин бўлган айрим оғир турдаги сурункали

касалликларнинг рўйхатини тасдиқлаш

тўғрисида


(2001 йил  20 августдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодекси 42-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 январда 18-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисида"ги Низомга асосан,


БУЮРАМАН:


1. Беморнинг уй-жой майдони кўпайтирилиши мумкин бўлган оғир турдаги сурункали касалликларнинг рўйхатини иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошликларига, республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари раҳбарларига:


а) ушбу буйруқ маълумот ва ижро учун қабул қилинсин;

б) мазкур буйруқ зарур миқдорда кўпайтирилиб, Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига ва ўз тасарруфидаги бўлинмаларига етказилиши таъминлансин.


3. Ушбу буйруқ Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.


4. Мазкур буйруқ кучга кириши билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1994 йил 28 июлдаги 350-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ушбу буйруқни бажарилиш назорати ДПЁББ бошлиғи Ф.О. Илхомов зиммасига юклатилсин.



Вазир                                                                                              Ф. Назиров






Буйруққа

ИЛОВА



Беморнинг уй-жой майдони кўпайтирилиши

мумкин бўлган айрим оғир турдаги

сурункали касалликларнинг

РЎЙХАТИ


1. Бемор бошқалар билан бир хонада яшаши мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати:


а) Дисфория, шахсиятининг ўзгариши ва ақлизаифлик билан кечадиган эпилепсия;

б) Тез-тез такрорланиши оқибатида мувозанатдан чиқарувчи аффектив ва васваса синдроми билан кечадиган сурункали психозлар;

в) Сурункали шизофрения;

г) Ақлий нуқсон (деменция) билан кечадиган бош миянинг органик касалликлари;

д) Руҳий ўзгаришлар билан кечадиган бош мия қон-томир касалликлари;

е) Руҳиятнинг ўзгариши оқибатида 1 ва 2 гуруҳ ногиронлигига чалинган шахслар;

ё) Ахлатли ва сийдикли оқмалар, шунингдек ахлат ва сийдикни тута олмаслик;

ж) Кўп миқдорда суюқлик ажратувчи хавфли ўсмалар;

з) Кўп микдорда суюқлик ажралиши билан кечадиган тери тошмалари;

к) Оёқ гангренаси;

л) Ўпка ва бошқа аъзолар силининг сил микробактерияларини ажратаётганлиги такрорий лаборатор текширув натижасида тасдиқланган фаол (юқумли) турлари;

м) Мохов касаллиги.


2. Бемор алоҳида хонада яшаши талаб қилинмайдиган касалликлар рўйхати:


а) Ўпка ва бошқа аъзолар силининг фаол (юқмайдиган) шакллари;

б) Юрак фаолиятининг оғир сурункали бузилишлари: эндокардит, миокардит, ФК IV, ривожланувчи шакллари, кардиомиопатия, стенокардия;

в) Ўпка эмфиземаси ва астма касаллиги оқибатида юзага келган оғир нафас етишмовчиликлари.


















































Время: 0.2056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск