ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.07.2005 й. ПФ-3629-сон "Тошкент тиббиёт академиясини ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

19.07.2005 й.

N ПФ-3629


ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА



Юқори малакали тиббиёт кадрлари тайёрлашни ташкил этишни такомиллаштириш ва сифатини ошириш, ўқиш жараёнини ташкил қилишнинг замонавий талабларига мос келадиган зарур ўқув ва моддий-техника базасини яратиш, илғор таълим технологияларини кенг жорий этиш асосида ўқиш жараёнини янги мазмун билан бойитиш, бўлғуси мутахассисларнинг таълими улар томонидан аниқ даволаш амалиёти малакаларини эгаллаш билан чамбарчас боғлаб олиб борилишини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тугатилаётган Биринчи ва Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтлари негизида Тошкент тиббиёт академиясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, Тошкент тиббиёт академияси Республикада юқори малакали тиббиёт кадрлари тайёрлайдиган етакчи ўқув муассасаси ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2005/2006 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида" 2005 йил 2 июндаги ПҚ-92-сонли қарорига мувофиқ 2005/2006 ўқув йилига бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш бўйича Биринчи ва Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтлари учун белгиланган қабул квоталари Тошкент тиббиёт академиясида сақлаб қолинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Тошкент тиббиёт академияси ректорати билан биргаликда илгари тасдиқланган қабул комиссиялари фаолиятининг аниқ пухта ташкил этилишини ва улар узлуксиз ишлашини, Академияга қабул қилиш чоғида тест танлови ўтказилиши ҳамда тест синовларидан муваффақиятли ўтганлар қабул қилинишини таъминласин.

Биринчи ва Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтларига ҳужжат топширган ва тест синовларида муваффақиятли ўтган абитуриентлар Тошкент тиббиёт академиясининг талабалари этиб қабул қилиниши белгилаб қўйилсин.


5. Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда Тошкент тиббиёт академиясини ташкил қилиш ва унинг фаолияти билан боғлиқ барча ташкилий масалалар юзасидан қарор қабул қилсин.

Қарорда қуйидагилар назарда тутилсин:

ҳозир фаолият кўрсатаётган бешта факультет - даволаш, тиббий-педагогика, стоматология, тиббий-профилактика ҳамда "Олий ҳамширалик иши" факультетларини сақлаб қолиш;

даволаш факультети ҳамда "Олий ҳамширалик иши" факультетини тугатилган Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институти корпусларида, стоматология, тиббий-профилактика ва тиббий-педагогика факультетларини эса - собиқ Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти корпусларида жойлаштириш;

Тошкент тиббиёт академиясининг янги ташкилий тузилмаси, кафедралар, ўқув, лаборатория ҳамда ёрдамчи тузилмаларнинг сони, таркиби ва номини қайта кўриб чиқиш, уларнинг такрорланиши ва параллел ҳолда олиб борилишига барҳам беришни кўзда тутиш. Айни вақтда профессор-ўқитувчилар таркибининг умумий сони сақлаб қолинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тугатилаётган Биринчи ва Иккинчи Тошкент тиббиёт институтларининг биноси, иншоотлари ҳамда бошқа мулки ва активларини Тошкент тиббиёт академияси балансига бепул ўтказсин.


7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 28-29-сон, 205-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2005 йил, 7-сон, 245-модда







































Время: 0.1991
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск