ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Наркологик ва психиатрия ёрдами /

Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи шахсларни, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган беморларни ҳисобга олиш ва кузатиб бориш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 15.07.2005 й. 1494-сон билан рўйхатга олинган Соғлиқни сақлаш вазирининг 15.07.2005 й. 278-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 15 июлда 1494-сон

билан рўйхатга олинган

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2005 йил 15 июндаги

278-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни

нотиббий истеъмол қилувчи шахсларни, гиёҳвандлик ёки

заҳарвандлик билан касалланган беморларни ҳисобга

олиш ва кузатиб бориш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисидаги Қонуни 35 ва 46-моддаларининг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи шахсларни аниқлаш, кўрикдан ўтказиш ва ҳисобга олишни амалга оширишда соғлиқни сақлаш идораларининг фаолиятини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилиб туриши тўғрисида ишончли маълумотлар бўлган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ташҳис қўйиш мақсадида амалга оширилади.


2. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи шахслар суриштирув, тергов органлари, суд ва соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан давлат соғлиқни сақлаш тизимининг наркология муассасасига тиббий кўрикдан ўтказиш учун юбориладилар. Наркология марказлари, наркология диспансерлари, психоневрология муассасалари ҳузуридаги наркология хоналари (ва наркология бўлимлари) ҳамда туман марказий поликлиникалари, ҳудудий тиббиёт бирлашмалари ҳузуридаги наркология хоналари (бундан буён матнда-тиббиёт муассасалари) шундай муассасалар ҳисобланади. Кўрсатилган шахсларни ҳисобга олиш учун тиббиёт муассасаси шифокор психиатр-наркологининг "гиёҳвандлик" ёки "заҳарвандлик" ташҳиси ёҳуд гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиш далилининг аниқланганлигини тасдиқловчи хулосаси асос бўлади.


2-1. Ушбу Йўриқнома гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи, шунингдек гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган вояга етмаган беморларни ҳисобга олиш ва кузатиб боришга татбиқ этилмайди.


II. ФУҚАРОЛАРНИ ТИББИЙ КЎРИКДАН

ЎТКАЗИШГА ЮБОРИШ АСОСЛАРИ


3. Қуйидаги ҳолатлар фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишга юбориш учун асос ҳисобланади:

шахс гиёҳвандлик билан касалланган, гиёҳвандлик воситалари таъсирида маст ҳолатда ёхуд шифокор кўрсатмаси бўлмагани ҳолда гиёҳвандлик воситаси ёки психотроп модда истеъмол этган деб ҳисоблашга етарли асослар бўлса;

шахс ўз танасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни олиб ўтаётир деб ҳисоблашга асослар бўлса;

фуқароларнинг илтимосига ёки уларнинг розилиги кўра;

ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошисида кўрсатилган шахслар тиббий кўрикдан ва текширувдан ўтказиш учун суриштирув, тергов органлари ва суднинг қарорига мувофиқ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юборилади.



III. ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ЁКИ ПСИХОТРОП

МОДДАЛАРНИ НОТИББИЙ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛУВЧИ

ШАХСЛАРНИ, ГИЁҲВАНДЛИК ЁКИ ЗАҲАРВАНДЛИК

БИЛАН КАСАЛЛАНГАН БЕМОРЛАРНИ ТИББИЁТ

МУАССАСАЛАРИДА ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ


4. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижасида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилиш ҳолати аниқланган тақдирда, диспансер кузатуви назорат картаси тўлдирилади ва мазкур шахс тиббиёт муассасасининг профилактика ҳисобига олинади.


5. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижасида шахсга "гиёҳвандлик" ёки "заҳарвандлик" ташҳиси қўйилганда унга "диспансер кузатувидаги наркологик беморнинг назорат картаси" тўлдирилади.


6. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилганлик ҳолатини аниқлаш, "гиёҳвандлик" ёки "заҳарвандлик" ташҳисини қўйиш, шифокор нарколог томонидан ҳисобга олиш масаласини ҳал этиш, текширувдан ўтказиш маълумотлари мавжуд ҳаққоний материалларнинг бутун мажмуига боғлиқ бўлади; бунда текширувдан ўтказиш пайтида баданда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар йўқлиги, бошқа етарлича асосланган маълумотлар бўлгани тақдирда, ҳисобга олмаслик учун асос бўла олмайди.


7. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий эпизодик истеъмол қилганлик ҳолатини аниқлаш, шифокор нарколог томонидан ҳисобга олиш масаласини ҳал этиш текширувдан ўтказиш маълумотлари ва мавжуд ҳаққоний материалларнинг бутун мажмуига боғлиқ бўлади; бунда текширувдан ўтказиш пайтида етарлича асосланган маълумотлар бўла туриб баданда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиш далилининг йўқлиги профилактик ҳисобга олмаслик учун асос бўла олмайди.


8. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий эпизодик истеъмол қилувчи гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган ва айни чоғда руҳий касалликларга чалинган шахслар шифокор психиатрларнинг ва шифокор наркологларнинг ҳисобида туришлари керак. Бундай беморларни кузатиб туриш ва даволаш психоневрология муассасаларида (бўлинмаларида) амалга оширилади.


9. Гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган беморларга ихтиёрий тиббий ёрдам, давлатнинг ёҳуд хусусий мулк шаклидаги наркология муассасаларидаги шифокор-наркологлар томонидан кўрсатилади.


10. Ўзига "гиёҳвандлик" ёки "заҳарвандлик" ташҳиси қўйилганига норози бўлган шахс қўйилган ташҳиснинг асослилиги устидан юқори соғлиқни сақлаш идораларига ёки судга шикоят қилиши мумкин.


11. Тиббиёт муассасаси ҳисобидан чиқарилган шахсларнинг назорат карталарида чиқариш санаси ва сабаби кўрсатилади, карталар уларда динамик кузатув картотекасининг тегишли бўлимларида алоҳида сақланади ва статистика ҳисоботларини тузишда фойдаланилади. Календарь йил тугаганидан кейин улар тиббиёт муассасасининг архивига топширилиб, у ерда тиббий ҳужжатлар учун белгиланган умумий тартибда сақланади.



IV. ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ЁКИ ПСИХОТРОП

МОДДАЛАРНИ НОТИББИЙ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛУВЧИ

ШАХСЛАРНИ, ГИЁҲВАНДЛИК ЁКИ ЗАҲАРВАНДЛИК

БИЛАН КАСАЛЛАНГАН БЕМОРЛАРНИ ДИСПАНСЕР

КУЗАТУВИ ДАВОМИДА КЎРИКЛАРНИНГ ДАВРИЙЛИГИ


12. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи шахсларни, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган беморларни кўрикдан ўтказиш, уларнинг ҳолатини назорат килиш, динамик кузатув давомида даволаш ва тиббий профилактик ишларни олиб бориш мақсадида ўтказилади. Бунда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи шахсларни, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган беморларни кўрикдан ўтказиш деб, фақат бу беморлар билан уларнинг участка психиатр-нарколог шифокори, участка ҳамшираси ёки ижтимоий кўмак фельдшери билан шахсан мулоқатда бўлиши назарда тутилади.


13. Ҳар бир келувчи беморнинг бир йил ичида кўрикдан ўтиш сони беморни кузатиш учун киритилган динамик кузатиш гуруҳига ва шу билан бир қаторда касалнинг индивидуал хусусиятлари ва касалликнинг кечишига боғлиқ. Гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган беморлар ушбу уч динамик гуруҳидан бирига киритилади:

I гуруҳ:

- тиббий ёрдам учун ҳаётида биринчи марта келган касаллар (диспансер кузатишга қайта олинганлар);

- ремиссияси бир йилгача бўлган беморлар.

- ремиссия бир йилдан ошганда беморлар II гуруҳга ўтказилади

II гуруҳ:

- ремиссияси бир йилдан икки йилгача бўлган беморлар

- ремиссия икки йилдан ошганда беморлар III гуруҳга ўтказилади

III гуруҳ:

- ремиссияси икки йилдан ортиқ бўлган беморлар.

I гуруҳ беморларини кузатиш давомийлиги бир ойда бир мартадан кам бўлмаслиги керак (бемор касалхонада ётмаган холда), II гуруҳ - 2 ойда бир марта, III гуруҳ - 3 ойда бир марта.

Гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган беморлар мажбурий даволаш учун иктисослашган наркологик бўлимларда даволаниб чиққан касаллар ремиссияси уларнинг наркологик шифохонадан чиққан вақтидан ёки озодликдан маҳрум этиш жойларидан қайтгач янгидан хисобга олинган вақтидан аниқланади.


14. Профилактик кузатув гуруҳига гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилиб, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик белгилари бўлмаган шахслар киради. Ушбу гуруҳдагиларни кузатиш давомийлиги бир ойда бир мартадан кам бўлмаслиги керак.


15. Қабул килинган ушбу давомийлиги, ҳар бир гуруҳда уни ташкил қилувчиларни шахсларнинг индивидуал хусусиятларидан келиб чиқган ҳолда ўзгариши мумкин.

Динамик кузатиш картатекасини тузиш учун юқорида қайд этилган кўрсатмалар ҳисобга олиниши мақсадга мувофиқ.

Кузатилаётган контингентни гуруҳларга бўлиш қоидасига гуруҳчалардан фойдаланиш, рангли маркировка каби ва бошқа иш олиб боришни енгиллатувчи усуллар кирмайди.



V. ГИЁҲВАНДЛИК ЁКИ ЗАҲАРВАНДЛИК БИЛАН

КАСАЛЛАНГАН БЕМОРЛАРНИНГ НОМЛАРИНИ ОШКОР

ҚИЛМАСДАН (АНОНИМ) ДАВОЛАШНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


16. Гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган, тиббиёт муассасасига мурожаат этган беморларга ўзларининг илтимосларига кўра номларини ошкор қил масдан даволаш таъминланади. Номини ошкор этмасдан даволаш амбулатория ва стационар шароитларида амалга оширилиши мумкин.


17. Номини ошкор қилмасдан амбулатория шароитида даволаниш учун тиббиёт муассасасига мурожаат этган шахслар учун қатнаб даволанувчи беморнинг тиббий картаси (шакл 025/у) очилади, бунда анкета маълумотлари шахсни тасдиқловчи бирон-бир ҳужжат асосида тўлдирилади, бироқ қатнаб даво олувчи беморнинг тиббий картасида тартиб рақами кўрсатилади. Беморнинг ёши, жинси, ижтимоий ҳолати ва у истеъмол қиладиган гиёҳвандлик воситаси ёки психотроп модданинг тури аниқлаштирилиши шарт.


18. Стационар шароитда номини ошкор қилмасдан даволаниш учун мурожаат этилганда, ётиб даволанувчи беморнинг тиббий картаси (шакл 001/у) юритилади, анкета маълумотлари эса қатнаб даволанувчи беморнинг картаси сингари тўлдирилади. Номини ошкор қилмасдан (аноним) даволанаётган бемор ҳақидаги маълумотларнинг махфийлиги сақланади.


19. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мазкур фаолият тури билан шуғулланиш учун лицензиясини олган хусусий мулк шаклидаги тиббиёт муассасасига номини ошкор қилмасдан даволаниш учун мурожаат этилганда, амбулатория шароитида қатнаб даволанувчи беморнинг тиббий картаси, стационар шароитда эса - ётиб даволанувчи беморнинг тиббий картаси тўлдирилади. Анкета маълумотларини тўлдириш тартиби тиббиёт муассасаларидаги сингаридир.


20. Ҳар қандай мулк шаклидаги наркология муассасаларига номини ошкор қилмасдан даволаниш учун мурожаат этган беморлар тўғрисидаги маълумотлар "гиёҳвандлик" ва "заҳарвандлик" билан касалланган беморлар тўғрисидаги статистика маълумотларида белгиланган тартибда акс эттирилади. Ҳаётида биринчи марта "гиёҳвандлик" ёки "заҳарвандлик" ташҳиси қўйилган бемор тўғрисида статистика талони тўлдирилиб, унда анкета маълумотлари ўрнига қатнаб даволанувчи беморнинг картаси ёки касаллик тарихида акс эттирилган маълумотлар кўрсатилади.



VI. ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ЁКИ ПСИХОТРОП

МОДДАЛАРНИ НОТИББИЙ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛУВЧИ,

"ГИЁҲВАНДЛИК" ЁКИ "ЗАҲАРВАНДЛИК" БИЛАН

КАСАЛЛАНГАН БЕМОРЛАРНИ ТИББИЁТ

МУАССАСАЛАРИДА ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ


21. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи шахсларни ҳисобдан чиқариш тартиби:

гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи шахслар ўзини тийган пайтдан эътиборан бир йил ўтгандан кейин ҳисобдан чиқариладилар;

гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи шахс томонидан ушбу моддаларни яна истеъмол қилиш ҳолати аниқланиб, у диспансер ҳисобига олиниши муносабати билан;

гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи шахс устидан профилактик кузатувнинг тўхтатилиши учун асос бўлиб тиббий-врачлик комиссиясининг хулосаси билан;


22. "Гиёҳвандлик" ёки "заҳарвандлик" билан касалланган беморларни тиббиёт муассасаларида ҳисобдан чиқариш тартиби:

"Гиёҳвандлик" ёки "заҳарвандлик" ташҳиси билан ҳисобда турган шахслар гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилишдан ўзини тийган пайтдан эътиборан 3 йил ўтгандан кейин барқарор ремиссия муносабати билан улар кузатувда турган муассасанинг тиббий-врачлик комиссиясини хулосасига мувофиқ;

ҳисобда турган шахснинг вафот этиши муносабати билан ФХДЁ ёки шаҳар, туман ИИБнинг расмий хабарномасига асосан;

содир этилган жиноят учун шахсни бир йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинса.

Озодликдан маҳрум этиш жойларидан қайтгач, бемор шаҳар, туман ИИБ йўлланмаси билан қайта диспансер ҳисобига олинади;

яшаш жойини ўзгартириши, наркологик муассаса хизмати қамраб оладиган ҳудуддан ташқарига кўчиб кетиши, шунингдек бемор бошқа наркологик муассаса кузатуви остига олиниши муносабати билан. Бемор яшаш жойини ўзгартирганлиги тўғрисида туман ИИБ дан аниқ маълумот олиниши лозим;

алоҳида ҳолатларда барча кўрилган чоралар (жумладан, жойлардаги ИИБ ларига мурожаат қилиш)га қарамай, наркологик муассаса бир йил давомида беморни кўрикдан ўтказишни таъминлай олмаса ва шахснинг қаердалиги тўғрисида аниқ объектив маълумотларга эга бўлмаса.


23. Ушбу йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 28-29-сон, 212-модда.


































Время: 0.1523
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск