Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Банкларда бухгалтерия хисоби /

Ўзбекистон Республикаси банкларида кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисида Йўриқнома (Янги таҳрирда) (АВ томонидан 15.07.2005 й. 1496-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 11.06.2005 й. 13/5-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 15 июлда 1496-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2005 йил 11 июндаги

13/5-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси банкларида кам баҳоли

ва тез эскирувчи буюмларнинг бухгалтерия

ҳисобини юритиш тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


(Янги таҳрирда)


Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси банкларида кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг (кейинги матнда КБТЭБ) ҳисобини Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига мувофиқ юритиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Банклар КБТЭБ бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича талабларни амалда қўллаш учун мазкур йўриқнома асосида ўзларининг ички тартибларини ишлаб чиқишлари зарур.


2. Мазкур Йўриқнома мақсадларида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


Кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар (КБТЭБ) - бу банк фаолиятида фойдаланиладиган ва қуйидаги мезонлардан бирортасига жавоб бера оладиган моддий активлардир:

а) хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлмаган;

б) хизмат муддатидан қатъий назар, бир донаси (комплекти) нархи Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган (сотиб олиш вақтидаги) базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача қийматга эга бўлган буюмлардир.

Банк раҳбари буюмларнинг КБТЭБ таркибидаги ҳисобини олиб бориш учун ҳисобот йилига буюмлар қийматининг қуйи чегарасини ўрнатиши мумкин.

Хизмат қилиш муддати ва қийматидан қатъий назар КБТЭБ таркибига қуйидагилар киритилади:

а) махсус асбоблар ва мосламалар (айрим буюмларни туркум ва ялпи ишлаб чиқариш ёки якка тартибдаги буюртмаларни тайёрлаш учун мўлжалланган мақсадли асбоблар ва мосламалар);

б) махсус ва санитар кийимлар, махсус пойафзаллар;

в) ётоқ жиҳозлари;

г) канцелярия жиҳозлари (калькуляторлар, стол жиҳозлари ва бошқалар);

д) ошхона ва овқатланиш хонаси инвентарлари, шунингдек овқатланиш хонаси чойшаблари;

е) қурилиш-таъмирлаш ишлари таннархига олиб бориладиган вақтинчалик қурилма ва мосламалар (титулсиз иншоотлар);

ж) фойдаланиш муддати бир йилдан кам бўлган алмашиш асбоб-ускуналари ва бошқа буюмлар;


Ҳақиқатдаги қиймат - КБТЭБ ни сотиб олиш, қайта ишлаш ва уни ҳозирги жойи ҳамда ҳолатига келтириш учун амалга оширилган бошқа жами харажатлар суммасидир.


Ҳаққоний қиймат - ўзаро алоқадор бўлмаган ва умумий шартларда битимни амалга оширишни хоҳловчи бохабар томонлар ўртасида активни алмаштириш ёки мажбуриятни қоплаш учун келишилган сумма;


Соф сотиш қиймати - оддий иш фаолияти давомидаги битим тузиш ва сотишни амалга ошириш учун зарур бўлган ва ҳисобланган харажатлар чегириб ташланган сотиш баҳосидир. Соф сотиш қиймати банк томонидан оддий ҳолларда КБТЭБ ни сотишдан олиши кутилаётган соф суммани англатади. КБТЭБ нинг соф сотиш қиймати ҳаққоний қийматдан сотиш харажатлари айириб ташланган қийматидан фарқ қилиши мумкин.



II. КАМ БАҲОЛИ ВА ТЕЗ ЭСКИРУВЧИ

БУЮМЛАРНИ СОТИБ ОЛИШ ҲИСОБИ


3. КБТЭБ қийматини олдиндан тўлаб бериш билан сотиб олиш:

1) КБТЭБ ни олдиндан тўлиқ ёки қисман тўланиши қуйидаги бухгалтерия ёзувлари билан расмийлаштирилади:

Дт 19909 "Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар"

Кт - Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижознинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи (агар мол етказиб берувчининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига шу банкда хизмат кўрсатилса)

2) КБТЭБ омборхонага сотиб олинганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар асосида кирим қилиниб, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан расмийлаштирилади:

Дт 19921 "Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар"

Кт 19909 "Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар"


4. Агар тўлов КБТЭБ келиб тушгандан кейин амалга оширилса, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

1) КБТЭБ келиб тушганда;

Дт 19921 "Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар"

Кт 29802 "Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар"

2) КБТЭБ қиймати тўланганда:

Дт 29802 "Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар"

Кт - "Банк вакиллик ҳисобварағи ёки мижознинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" (агар мол етказиб берувчининг талаб қилиб олингунча бўлган депозит ҳисобварағига шу банкда хизмат кўрсатилса)


5. КБТЭБ Бош банк/филиалдан филиаллар/бош банкка берилганда шу кунги банк ҳужжатларига моддий жавобгар шахсга тегишли филиал/бош банк томонидан (белгиланган тартибда) берилган талабнома ва ишончнома тикиб қўйилади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 16104 "Бош банк/филиаллардан олинадиган маблағлар - Товар моддий қимматликлар"

Кт 19921 "Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар"


6. КБТЭБ Бош банкдан филиалга қабул қилинганда бошланғич ҳужжатлар (юк хатлари) асосида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 19921 "Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар"

Кт 22205 "Бош банк /филиалларга тўланадиган маблағлар - Товар моддий қимматликлар"


7. Омборга қабул қилинган КБТЭБ да бирор бир номувофиқлик ёки нуқсон топилганда, юкни етказиб берган ташкилот вакиллари иштирокида далолатнома тузилади ва даъво билдирилади. Далолатноманинг учинчи нусхаси билдирилган даъво билан мол етказиб берувчига юборилади.

1) Банк даъвоси мол етказиб берувчи томонидан қабул қилинганда ёки суд томонидан тегишли қарор чиқарилганда омборга кирим қилинган КБТЭБ ни мол етказиб берувчига қайтариш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан амалга оширилади:

Дт 19909 "Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар"

Кт 19921 "Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар"

2) Қайтарилган маблағларни қайта ёзув билан вакиллик ҳисобварағига ўтказиш:

Дт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи

Кт 19909 "Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар"


8. Банкка келаётган моддий бойликлар уларнинг сақланишига жавобгар бўлган омборхона мудири (омборчи) ёки банк бошлиғининг буйруғига асосан тайинланган бошқа ходим томонидан қабул қилинади. Жавобгар шахс - омборчи ёки бошқа ходим томонидан банкка қабул қилинаётган барча КБТЭБ бўйича рақамланган, тикилган ва бошқарувчи ҳамда бош бухгалтернинг имзоси ва банкнинг думалоқ мухр изи билан тасдиқланган журналда алоҳида махсус тизимдан ташқари ҳисоб юритилади.



III. КАМ БАҲОЛИ ВА ТЕЗ ЭСКИРУВЧИ

БУЮМЛАРНИ ТАН ОЛИШ ВА БАҲОЛАШ


9. КБТЭБ ҳақиқатдаги ёки соф сотиш қийматларидан энг кам миқдори билан баҳоланади.


10. КБТЭБ нинг ҳақиқатдаги қиймати сотиб олиш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар, ҳамда КБТЭБ ни жорий ҳолатига ва жойига келтириш мақсадида амалга оширилган бошқа харажатлардан иборатдир.


11. КБТЭБ ни сотиб олиш харажатлари харид нархи, импорт божлари ва бошқа тўловлар (кейинчалик банкка қайтариладиганларидан ташқари) ташиш, қайта ишлаш ва сотиб олиш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлардан иборат бўлади. Савдо чегирмалари, қоплаб беришлар ва бошқа шунга ўхшаш харажатлар сотиб олиш харажатларини аниқлаётганда чиқариб ташланади. (1-илова)


12. Бошқа харажатлар КБТЭБ нинг ҳақиқатдаги қийматига уларни жорий ҳолат ва жойига келтириш билан боғлиқ бўлган қисмигина қўшилади.


13. КБТЭБ нинг қийматига қўшилмасдан давр харажатлари сифатида харажат қилинган вақтда тан олинувчи харажатларга қуйидагилар мисол бўлади:

а) сақлаш харажатлари;

б) КБТЭБ ни жорий ҳолатига ва жойига келтириш билан боғлиқ бўлмаган маъмурий харажатлар;

в) сотиш харажатлари


14. Агар КБТЭБ ни сотиб олиш бўйича шартномада молиялаштириш элементи ишлатилган бўлса, масалан, оддий ҳолдаги сотиб олиш шартларидаги тўланадиган баҳо билан тўланган баҳо ўртасидаги фарқ бутун харидни молиялаштириш давомида фоизли харажатлар сифатида тан олинади.


Қийматни аниқлаш формуласи


15. Бир хил бўлмаган ва махсус мақсадлар учун ажратилган (масалан, янги дастурий воситани жорий этиш учун олинган ускуналар) КБТЭБ нинг ҳақиқатдаги қиймати аниқ харажатларнинг алоҳида қийматларини махсус аниқлаш орқали ўрнатилади.


16. Қийматларни махсус аниқлаш - бу маълум турдаги КБТЭБ қийматига аниқ харажатларни олиб боришдир. Бу усул махсус мақсадлар учун алоҳида ажратилган моддаларга нисбатан талаб этилади. Агарда одатда бир хил нархли КБТЭБ нинг катта миқдори мавжуд бўлса, махсус баҳолаш талаб этилмайди. Бундай ҳолларда олдиндан фойда ёки зарарга таъсирни аниқлаш учун КБТЭБ га тегишли бўлган моддаларни ажратиб олиш усулидан фойдаланиш мумкин.


17. Мазкур Низомнинг 15-бандида таърифланган КБТЭБ дан бошқаларининг ҳақиқатдаги қиймати "биринчи келиш - биринчи кетиш" принципи (ФИФО) ёки ўртача тортилган қиймат формуласи ёрдамида аниқланади. Банк бир хил тавсифга эга бўлган ва банк томонидан бир хил мақсадда ишлатиладиган КБТЭБ бўйича бир хил қиймат формуласидан фойдаланади. Банк бошқа хил тавсифга эга бўлган ва банк томонидан бошқа мақсадда ишлатиладиган КБТЭБ бўйича бошқа қийматни аниқлаш формуласидан фойдаланиши ҳам мумкин.


18. ФИФО усулида биринчи бўлиб сотиб олинган КБТЭБ биринчи бўлиб ишлатилади ва ўз навбатида давр охирида товар моддий заҳираларда қолган КБТЭБ қолдиғи кейинги харид нархи билан ҳисобга олинади. (2-илова) Ўртача тортилган қиймат формуласидан фойдаланилганда ҳар бир объектнинг қиймати худди шундай объектларнинг давр бошидаги ва давр мобайнида сотиб олинган ўртача тортилган қийматига тенг. Ўртача қиймат банкдаги шароитдан келиб чиқиб даврий равишда ёки ҳар бир қўшимча КБТЭБ лар сотиб олинганда ҳисобланиши мумкин.


Соф сотиш қиймати


19. КБТЭБ нинг ҳақиқатдаги қиймати агар улар шикастланган ёки уларнинг сотиш нархи пасайганда қопланмаслиги мумкин. Банклар бундай зарарлар миқдорини КБТЭБ ни соф сотиш қийматини баҳолаш орқали аниқлайдилар.


20. КБТЭБ нинг баҳоланган соф сотиш қиймати мазкур баҳолашни амалга ошириш давридаги энг ишончли фактларга ва сотилиши кутилаётган КБТЭБ ни тасдиқланган қийматига асосланган бўлади. Бу баҳолаш бевосита ҳисобот санасидан кейин рўй берган воқеалар билан боғлиқ нарх ўзгаришларини, ҳисобот санасига мавжуд бўлган шартлар тасдиқланган даражада ҳисобга олади.


21. Банклар бухгалтерия ҳисобида ҳар қандай зарар ёки КБТЭБ ни қийматини соф сотиш қийматигача камайтириш бўйича харажатларни, зарар ёки қиймат камайиши рўй бераётган ҳар бир ҳисобот даврида акс эттиришлари шарт. Банклар ҳар бир КБТЭБ ни соф сотиш қийматигача ҳисобдан чиқариш бўйича тизимдан ташқари ҳисоб юритишлари шарт. Тизимдан ташқари ҳисоб юритишда соф сотиш қийматигача ҳисобдан чиқариш ҳар бир КБТЭБ бўйича алоҳида юритилади. Баъзи ҳолатларда агар ҳисобга олинаётган КБТЭБ оғирлиги ёки бошқа шу каби кўрсаткичлари бўйича бир хил бўлса, уларнинг ҳисоби шу кўрсаткичлар бўйича гуруҳлаштириш орқали алоҳида карточкаларда юритилиши мумкин.


22. Ҳар бир кейинги даврда соф сотиш қийматини янгидан баҳолаш амалга оширилади ва зарур бўлса қўшимча ҳисобдан чиқаришлар амалга оширилади. Шундай қилиб, янги баланс қиймати ҳақиқатдаги қиймат ва қайта кўриб чиқилган соф сотиш қийматининг энг кичигига тенгдир. Банклар КБТЭБ соф сотиш қийматигача ҳисобдан чиқаришни қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан амалга оширадилар:

ДТ 56895 "Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш"

Кт 19921 "Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар"


23. КБТЭБ омбордан ишлатиш учун берилганда шу сана учун харажат сифатида тан олинади. Агар КБТЭБ чиқиб кетаётган бўлса, унга мос даромад тан олинган санада тегишли харажат ҳам тан олинади. КБТЭБ ни соф сотиш қийматигача ҳисоб дан чиқариш ва КБТЭБ бўйича кўрилган зарарлар, ҳисобдан чиқариш амалга оширилган ёки зарар кўрилган даврда давр харажати сифатида тан олинади.


24. Баъзи бир КБТЭБ, масалан, банк ҳисобидан қурилаётган асосий восита ҳисобига қўшиладиган КБТЭБ бошқа активлар ҳисобига ўтказилиши мумкин. Бошқа актив таркибига бундай йўл билан қўшилган КБТЭБ активнинг фойдали ишлатилиш даври мобайнида харажат сифатида тан олиб борилади.



IV. КБТЭБ НИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


25. Омбордан КБТЭБ қуйидаги ҳолларда ҳисобдан чиқарилади:

1) фойдаланишга берилганда;

2) сотилганда;

3) бепул (текинга) берилганда;

4) камомад аниқланганда ва фойдаланиш учун яроқсиз бўлганда;

5) форс-мажор ҳолатларда.


26. КБТЭБ ни фойдаланишга бериш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан расмийлаштирилади:

Дт 56406 "Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари"

Кт 19921 "Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар"

Бунда фойдаланиш (эксплуатация)даги ва омбордаги КБТЭБ нинг сақланиши устидан назорат ва уларнинг ҳисоби тизимдан ташқари журналларда (журналлар номерланган, тикилган ва банкнинг раҳбари, бош бухгалтери имзоси ва думалоқ муҳрининг изи билан тасдиқланган бўлиши шарт) амалга оширилади. Тизимдан ташқари ҳисоб кунлик равишда олиб борилади ва КБТЭБ ни мос бандлари қолдиғини кўрсатган ҳолда ҳар бир ҳисобот санасига тузилади.


27. Банк ортиқча КБТЭБ ни сотганда (КБТЭБ шартномада келишилган нархларда сотилади) қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

1) КБТЭБ ни сотиш суммасига:

Дт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки сотиб олувчининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи, агар сотиб олувчига шу банкда хизмат кўрсатилса.

Кт 29802 "Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар"

2) КБТЭБ банк учун фойда ёки зарарсиз сотилганда:

Дт 29802 "Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар" соф тушум суммасига*

Кт 19921 "Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар"

3) КБТЭБ фойда билан сотилганда:

Дт 29802 "Кўрсатилган хизматлар ва моддий товар қимматликлари учун тўланадиган маблағлар" - соф тушум суммасига

Кт 19921 "Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар"

Кт 45913 "Банкнинг бошқа хусусий мулкларини сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда" - "соф тушум" ва баланс қиймати ўртасидаги фарқ суммасига

4) КБТЭБ зарар билан сотилганда:

Дт 29802 "Кўрсатилган хизматлар ва моддий товар қимматликлари учун тўланадиган маблағлар" - соф тушум суммасига

Дт 55906 "Банкнинг бошқа хусусий мулкларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар" - "соф тушум" ва баланс қиймати ўртасидаги фарқ суммасига

Кт 19921 "Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар"


28. Камомад чиққан, яроқсиз ҳолга келган (айбдор шахслар аниқланмаган ҳолда), текинга берилган, шунингдек, форс-мажор ҳолатларда КБТЭБ нинг қиймати, банк томонидан белгиланган тартибда, зарарга чиқарилади ва қуйидаги бухгалтерия ёзуви билан расмийлаштирилади:

Дт 56795 "Бошқа операцион харажатлари"

Кт 19921 "Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар"



V. КБТЭБ НИ ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ ҚИЛИШ


29. Фойдаланилаётган ва омбордаги КБТЭБ бўйича, уларнинг сақланиши ва ҳақиқатда мавжудлиги устидан назоратни таъминлаш учун йилда камида бир марта инвентаризация ўтказилади. Инвентаризация ўтказиш тартиби банк раҳбарияти томонидан белгиланади.


30. Моддий бойликлар камомади аниқланган ҳолда, уларнинг қиймати айбдор ва моддий-жавобгар шахслардан қонунчиликда ўрнатилган тартибда ундириб олинади. Етказилган зарарлар миқдорини банк ходимининг етказган зарари учун унинг моддий жавобгарлиги доираси ва тартибини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси билан тартибга солинади.


31. КБТЭБ нинг камомади, шунингдек, айбдор шахс айби билан яроқсиз ҳолга келган (айбдор шахс аниқланганда) КБТЭБ нинг қиймати инветаризация комиссиясининг бошлиғи ва аъзолари, моддий жавобгар шахс (омбор мудири) томонидан имзоланган акт билан расмийлаштирилади ва моддий-жавобгар шахслардан белгиланган тартибда ундириб олинади ҳамда қуйидаги бухгалтерия ёзуви орқали расмийлаштирилади:

Дт 19908 "Банк ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китобларда ундириб олиниши лозим бўлган маблағлар"

Кт 19921 "Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар"

Айбдор ходимларнинг иш ҳақидан ундириб олинганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 29803 "Банк ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги тўланиши лозим бўлган маблағлар"

Кт 19908 "Банк ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китобларда ундириб олиниши лозим бўлган маблағлар"

Белгиланган тартибда банк ходимидан касса орқали ундириб олинганда:

Дт 10101 "Амалиёт (операцион) кассадаги нақд пуллар"

Кт 19908 "Банк ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китобларда ундириб олиниши лозим бўлган маблағлар"


32. Агар инвентаризация пайтида омборда ҳисобда бўлмаган буюмлар аниқланса, улар инвентаризация комиссияси томонидан бозор нархида баҳоланиб, белги ланган тартибда омборга кирим қилинади. Бунда қўйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 19921 "Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар"

Кт 45994 "Бошқа фоизсиз даромадлар"


33. Омбор мудири (омборчи) ишдан бўшаши, бошқа ишга ўтказилиши, меҳнат таътилига кетиши ёки беморлиги туфайли алмаштирилган тақдирда, банк раҳбарининг буйруғи билан ходимлар таркибидаги ҳайъат томонидан топширувчи ва қабул қилувчи ходимлар иштирокида омборда тўлиқ инвентаризация ўтказилади ҳамда мажбурий равишда қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади.



VI. ОШКОР ЭТИШ


34. Молиявий ҳисобот қуйидагиларни ошкор этиши керак:

1) КБТЭБ ни баҳолаш учун қабул қилинган ҳисоб сиёсати, жумладан, фойдаланилган қиймат формуласини;

2) КБТЭБ жами баланс қийматини;

3) давр мобайнида харажат сифатида тан олинган КБТЭБ суммасини;

4) давр мобайнида харажат сифатида тан олинган КБТЭБ ни ҳисобдан чиқариш суммасини;

5) мажбуриятлар таъминоти сифатида гаровга қўйилган КБТЭБ нинг баланс қийматини.



--------------------------------

*) бу ерда, соф тушум дейилганда шартнома баҳосидан қўшилган қиймат солиғи ва акцизларни айириб ташлагандан кейинги сумма назарда тутилади.





Йўриқномага

1-ИЛОВА


Сотиб олиш харажатлари


Банк Б 200 канцелярия папкаларини 2.500 сўмдан жами 500.000 сўмга сотиб олди. Транспорт харажатлари 5.000 сўмга тенг бўлган. Бундан ташқари, сотувчи умумий суммадан 3% чегирма берган.

Қиймат 200 х 2.500 сўм = 500.000 сўм

Чегирма 500.000 х 3% = 15.000 сўм

Траспорт харажатлари 5.000 сўм

500.000 сўм - 15.000 сўм + 5.000 сўм = 490.000 сўм

Натижада, банк 200 папкани ўзида 490.000 сўмга акс эттиради.

Дт

19921 "Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар"

490.000

Кт

10301 "Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи - Ностро"

490.000




Йўриқномага

2-ИЛОВА


КБТЭБ ни сотиб олиш ва ҳисобдан чиқариш ҳисоби


КБТЭБ ни ҳисобини юритишда банк ФИФО усулидан фойдаланади.

Масалан, Банк А 2002 йил 1 октябрда 5 кг қоғозни килограммини 1500 сўмдан сотиб олди.


1)

Дт

19909 "Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар"

7.500

Кт

10301 "Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи - Ностро"

7.500

2)

Дт

19921 "Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар"

7.500

Кт

19909 "Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар"

7.500

9 октябрда Банк А яна 5 кг қоғоз сотиб олди, лекин нархи 1кг 1.550 сўм.

1)

Дт

19909 "Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар"

7.750

Кт

10301 "Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи - Ностро"

7.750

2)


Дт

19921 "Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар"

7.750

Кт

19909 "Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар"

7.750

19 октябрда Банк А яна 4 кг қоғоз сотиб олди, лекин нархи 1кг 1.450 сўм.

1)

Дт

19909 "Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар"

5.800

Кт

10301 "Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи - Ностро"

5.800

2)

Дт

19921 "Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар"

5.800

Кт

19909 "Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар"

5.800

21 октябрда Банк А 4 кг қоғозни ишлатди (бунда ҳисобдан дастлаб 1 кг ни 1.500 сўмдан сотиб олинган қоғозлар чиқарилади).

Дт

56406 "Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари"

6.000

23 октябрда Банк А яна 2 кг қоғоз ишлатди (бунда ҳисобдан омборда дастлаб 1кг ни 1.500 сўмдан сотиб олинган қоғоз ва кейин 1 кг ни 1.550 сўмдан сотиб олинган қоғоз ҳисобдан чиқарилади).

Дт

56406 "Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари"

3.050

Кт

19921 "Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар "

3.050

26 октябрда Банк А яна 2 кг қоғозни ишлатди (бунда биринчи келиш тамойилига кўра, омборда қолган 1 кг 1.550 сўмдан сотиб олинган қоғозни 2 кг ми ҳисобдан чиқарилади).

Дт

56406 "Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари"

3.050

Кт

19921 "Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар "

3.050

Ушбу амалиётлар натижасида "биринчи келиш - биринчи кетиш" услубини қўллаш натижасида омбордаги КБТЭБ қуйидаги тарзда ўзгарди:

Сана

Харид


Ишлатиш


Қолдиқ


1 кг

нархи

кг

сумма

1 кг

нархи

кг

     

Ҳисобдан

чиқариш

суммаси


1 кг

нархи

кг

сумма

01.10.02


1.500

5

7.500

09.10.02


1.550

5

7.750

19.10.02


1.450

4

5.800

21.10.02


1.500

4

6.000

23.10.02


1.500


1

1.500

1.550


1

1.550

26.10.02


1.550

2

3.100

1.550


2

3.100

1.450


4

5.800


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 28-29-сон, 214-модда.































Время: 0.1825
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск