Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона назорати ва олиб чиқиш ва олиб киришдаги бошқа назорат /

Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-7-сон, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАКнинг 42-сон, Молия вазирлигининг 64-сон, Марказий банк Бошқарувининг 120-В-1-сон "Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартибига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 07.07.2005 й. Қарори (АВ томонидан 15.07.2005 й. 619-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.07.2005 й.

N 619-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

07.07.2005 й.

N 01-02/12-7

"ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ"

ДАКНИНГ

07.07.2005 й.

N 42

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.07.2005 й.

N 64

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

07.07.2005 й.

N 120-В-1

ҚАРОРИ



Темир йўл транспорти йўловчиларининг

қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта

бойликларини божхона назоратидан ўтказиш

ва расмийлаштириш тартибига қўшимча

ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2005 йил 25 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги (янги таҳрири) Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартибига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.

Давлат божхона қўмитаси раиси



Б. Матлюбов

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАК раиси



А. Раматов

Молия вазири



С. Раҳимов

Марказий банк Бошқаруви раиси

Ф. Муллажонов

        

      

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 28-29-сон, 216-модда.




Қарорга

ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни “NORMA” ахборот-қидирув

тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима

қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб

чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



Темир йўл транспорти йўловчиларининг

қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта

бойликларини божхона назоратидан ўтказиш

ва расмийлаштириш тартибига қўшимча

ва ўзгартиришлар



1. Тартибнинг Муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Мазкур Тартиб “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (янги таҳрирда) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 6-сон, 65-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 ноябрдаги "Темир йўл станцияларида божхона назорати ва назорат постларини тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги 489-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Қарорлари тўплами, 1998 йил, 11-сон, 266-модда) мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини темир йўл транспортида кесиб ўтадиган йўловчиларнинг кўл юки, юки (багажи), валюта ва валюта бойликлари божхона назорати ҳамда расмийлаштирилиши тартибини белгилайди".


2. 1-банднинг:


олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Чет эл валютаси - муомалада бўлган ҳамда хорижий давлатда қонуний тўлов воситаси ҳисобланган банкнотлар, хазина билетлари ва тангалар кўринишидаги чет эл пул белгилари, муомаладан чиқарилган ёки чиқарилаётган ҳамда худди шу хорижий давлатнинг пул белгиларига алмаштирилиши лозим бўлган чет эл пул белгиларидир.";


саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Валюта бойликлари - чет эл валютаси, чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар, чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари ва соф қуйма олтиндир.";


саккизинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:


Чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар - "Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ёки хорижий давлатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар жумласига киритилган, қиймати чет эл валютасида ифодаланган пул ҳужжатларидир.”




































Время: 0.1987
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск