ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.2005 й. 178-сон "Тошкент тиббиёт академияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.07.2005 й.

N 178


ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент тиббиёт академиясини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 19 июлдаги ПФ-3629-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда юқори малакали тиббиёт кадрлари тайёрлашни ташкил этишни такомиллаштириш ва унинг сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Қуйидагилар Академиянинг асосий вазифалари деб ҳисоблансин:

аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишни сифат жиҳатидан яхшилаш мақсадида юқори малакали тиббиёт кадрлари тайёрлашни таъминлаш ва соғлиқни сақлаш тизими тузилмасини такомиллаштиришда қатнашиш;

илғор таълим технологияларини кенг жорий этиш асосида ўқув жараёнини ташкил этишни янги мазмун билан тўлдириш;

бўлажак тиббиёт мутахассисларини ўқитишни улар даволаш амалиётининг аниқ кўникмаларини эгаллаб олиши билан биргаликда таъминлаш;

тиббиёт кадрлари тайёрлашнинг истиқболли йўналишларини белгилаш, атроф муҳитдаги экологик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда врачлар фаолиятида профилактика йўналишини шакллантириш;

тиббиёт кадрлари тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича республикадаги етакчи таълим муассасаси сифатида, шунингдек тиббиёт, соғлиқни сақлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш бўйича мамлакатнинг тиббиёт олий ўқув юртларини мувофиқлаштириш ва уларга методик раҳбарлик қилиш;

тиббиёт педагогика кадрларида ватанпарвар фуқаро туйғуларини, юксак профессионализм ва маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантирган ҳолда уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

тиббиёт кадрлари тайёрлаш бўйича Ватанимиздаги ва хориждаги илғор тажрибани ҳисобга олиш ва тизимлаштириш ҳамда уни республиканинг олий тиббиёт таълими тизимига жорий этиш.


3. Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институтининг Урганч филиали ва Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтининг Фарғона филиали Тошкент тиббиёт академиясининг тегишли филиалларига қайта номлансин.


4. Белгилансинки, Тошкент тиббиёт академияси ҳамда тегишли равишда унинг Урганч ва Фарғона филиаллари:

Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти, Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институти, Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиали ва Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институти Фарғона филиалининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва тузилган шартномаларининг;

Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти, Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институти, Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиали ва Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институти Фарғона филиалининг балансида бўлган мол-мулкнинг ҳуқуқий ворислари ҳисобланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент тиббиёт академияси ректори бир ҳафта муддатда Академиянинг асосий вазифаларидан ва фаолияти йўналишларидан келиб чиқиб Илмий кенгашни шакллантирсин. Илмий кенгаш мамлакатда тиббиёт соҳасида тайёрланадиган мутахассислар ва олимларнинг даражаси ва сифатини ошириш ишида етакчи тузилма сифатида Академияни ташкил этиш ва шакллантириш жараёнида ректоратга муҳим таянч бўлиши керак.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Тошкент тиббиёт академияси ва унинг филиаллари фаолияти жорий йилда Биринчи ва Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтлари ва уларнинг филиалларига ажратилган бюджет маблағлари доирасида молиялаштирилишини таъминласин;

тугатилаётган Биринчи ва Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтлари ва уларнинг филиаллари профессор-ўқитувчилар таркибининг умумий сонини сақлаб қолсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф.Назиров) Тошкент тиббиёт академияси раҳбарияти билан биргаликда бир ой муддатда Академия уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


8. Қуйидагилар:

даволаш факультути ҳамда Олий ҳамширалик иши факультети тугатилган Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институти корпусларида;

стоматология, тиббий-профилактика ва тиббий-педагогика факультетлари собиқ Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти корпусларида жойлаштирилсин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (А.Тўхтаев) Тошкент тиббиёт академияси ҳудудлари ўртасида автобус йўналишини ташкил этсин. Йўналиш талабалар ётоқхоналарига туташиб кетган кўчалар бўйлаб ўтишини назарда тутилсин.


9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф.Назиров), Тошкент тиббиёт академияси (Ш.Каримов):

қабул комиссиялари фаолиятида бирор-бир таъмагирлик ва порахўрлик ҳолларини, абитуриентларнинг Академияга таниш-билишчилик ва бошқа субъектив сабаблар билан киришини истисно этиш учун қўшимча чора-тадбирлар кўрсинлар;

клиник базаларнинг республика ва шаҳар даволаш-профилактика ва санитария муассасаларида жойлашишини ҳисобга олган ҳолда кафедраларнинг сони, таркиби ва жойлаштирилишини бир ой муддатда мақбуллаштирсинлар, бунда уларнинг такрорланиши ва параллел мавжуд бўлиши истисно этилсин;

Тошкент тиббиёт академияси ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчилар таркибини белгиланган тартибда танлов асосида танлаб олсинлар.


10. Тошкент шаҳар, Форобий кўчаси, 2-уй Тошкент тиббиёт академиясининг юридик манзили этиб белгилансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 30-31-сон, 230-модда.







































Время: 0.2121
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск