Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.08.2005 й. 183-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 3 августдаги

183-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари

ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 25 июлдаги ПҚ-131-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Аппаратини қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва фермерликни ривожлантириш; сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилиши; ердан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳит муҳофазаси; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тармоқларини ривожлантириш; енгил саноатни ривожлантириш, озиқ-овқат ҳамда ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш; савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳаси масалалари бўйича ахборот ва таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.


3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, ташкилий масалалар ва ижро интизоми масалалари бўйича эса  Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига бўйсунади.


5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



II. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва фермерликни ривожлантириш соҳасида:

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

фермерлик ҳаракати мониторингини таъминлаш ва унинг ривожланишини таҳлил этиш;

қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектлари шакллантирилиши мониторингини ташкил этиш;

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини ташкил этиш;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли прогнозлари ва дастурлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

аграр секторда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, шартнома муносабатлари негизидаги ижара муносабатлари ва хўжалик юритиш тизимларини кенг ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг манфаатлари ишончли таъминланишига қаратилган иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш ишларини мувофиқлаштириш;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши соҳасида хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар комплексини ташкил этиш, аграр секторга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш учун норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

аграр секторда монополиядан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш, рақобат учун шарт-шароитлар яратишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалигини бошқариш тизимини такомиллаштириш, замонавий агротехнологияларни ва қишлоқ хўжалиги экинларини навлар бўйича жойлаштириш ишларини ташкил этиш;

селекция ва уруғчилик, наслчилик ишлари, ветеринария, ўсимликлар карантини, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиялаштириш тизимини такомиллаштиришни таҳлил қилиш ва унга доир таклифлар тайёрлаш;

бозор принциплари ва механизмлари асосида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

б) сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилиши соҳасида:

сув хўжалиги комплексида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар мониторингини таъминлаш ва уларнинг амалга оширилишини таҳлил қилиш, сув хўжалигини бошқариш шакллари, усуллари ва тузилмасини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилиши масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини ташкил этиш;

илгаридан суғориб келинаётган ерларнинг мелиоратив ҳолатини таҳлил қилиш ва уни яхшилаш ҳамда янги ерлар ўзлаштиришга йўналтирилган таклифлар тайёрлаш;

сув хўжалиги тизими фаолияти масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

ирригация тизимларини бошқаришнинг ҳавза принципини ва барча даражаларда сувдан фойдаланишнинг бозор принципларини жорий этиш асосида сув ресурсларини давлат томонидан бошқариш бўйича комплекс чора-тадбирларни ташкил этиш;

в) ердан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасида:

ердан фойдаланиш ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

ер ресурслари, экологик вазият мониторингини таъминлаш ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланилишини таҳлил қилиш, табиатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш;

ердан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини ташкил этиш;

ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ер муносабатларини тартибга солиш бўйича давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, ер тузиш ва ер мониторинги, тупроқни сақлаш, унинг унумдорлигини ошириш ва тиклашни ташкил этиш, ердан фойдаланишда бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

атроф муҳит муҳофазаси соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, атроф муҳит муҳофазасининг норматив ва ахборот базасини янгилаш ва такомиллаштириш ишларини ташкил этиш,

давлат ер кадастри, давлат картография-геодезия кадастри, бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастри, шунингдек Давлат кадастрларининг ягона тизимини жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш;

ер ресурслари ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, республикада экологик вазиятни яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштириш;

ўрмонлардан фойдаланиш, уларни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш, ўрмон хўжалигини ривожлантириш масалаларини таҳлил қилиш ва улар бўйича таклифлар тайёрлаш;

г) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тармоқларини ривожлантириш соҳасида:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тармоқларида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари фаолияти, шунингдек уларнинг ривожланиши мониторинги олиб борилишини ва таҳлил қилинишини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тармоқларида бошқарув тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида замонавий технологияларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

д) енгил саноатни ривожлантириш соҳасида:

енгил саноат товарлари ишлаб чиқариш соҳасида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

енгил саноат товарлари билан тўлдириш, енгил саноат товарлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва унинг истеъмоли сифат ўзгаришлари ва тенденцияларини баҳолаш масалалари бўйича мониторинг олиб борилишини таъминлаш ва ички истеъмол бозорини таҳлил қилиш;

енгил саноат товарлари ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг енгил саноат товарлари ишлаб чиқариш ва сотиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва енгил саноатни ривожлантириш бўйича вазифалар комплекс ҳал этилишини ташкил этиш;

енгил саноат товарлари ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, тармоққа чет эл инвестициялари ва технологияларини жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

жаҳон стандартларига жавоб берадиган енгил саноат товарлари ишлаб чиқариш, тармоқ корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, импортнинг ўрнини тўлдирадиган товарлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

е) озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида:

озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш, ички истеъмол бозорини озиқ-овқат товарлари билан тўлдириш масалалари мониторингини таъминлаш ҳамда таҳлил этиш, озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишдаги сифат ўзгаришларини ва уни ривожлантириш тенденцияларини баҳолаш;

озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажаришни ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантиришга доир вазифаларнинг комплекс ҳал этилишини ташкил қилиш;

озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, тармоққа хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

жаҳон стандартларига жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, тармоқ корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, импорт ўрнини тўлдирадиган товарлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ж) ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида:

ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

ички истеъмол бозорини ноозиқ-овқат товарлари билан тўлдириш масалалари мониторингини таъминлаш ҳамда таҳлил этиш, ноозиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишдаги сифат ўзгаришларини ва уни ривожлантириш тенденцияларини баҳолаш;

ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажаришни ташкил қилиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ноозиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантиришга доир вазифаларнинг комплекс ҳал этилишини ташкил қилиш;

ноозиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, тармоққа хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

жаҳон стандартларига жавоб берадиган ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш, тармоқ корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, импорт ўрнини тўлдирадиган товарлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

з) савдо ва пулли хизматларни ривожлантириш соҳасида:

савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳаси фаолияти мониторингини таъминлаш ҳамда таҳлил этиш, савдо ва пулли хизмат кўрсатиш соҳасидаги сифат ўзгаришларини ва уни ривожлантириш тенденцияларини баҳолаш;

савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажаришни ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

бозорлар фаолиятини, ярмаркалар ва кўргазмаларнинг истеъмол товарлари, аҳолини истеъмол товарлари ва пулли хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

чакана ва улгуржи савдоларни, пулли хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдо ва хизматлар кўрсатишни ташкил этишнинг янги шакллари ва методларини кенг жорий этиш, хусусий ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек савдо ва хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳаси учун кадрлар тайёрлашни ташкил этиш тизимини ўрганиш ва таҳлил қилиш, мазкур соҳаларни малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш.


7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ҳудудларда ишларнинг аҳволини ўрганади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари учун тегишли материалларни тайёрлайди;

тегишли тармоқлар ривожланиши, ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурлари, шунингдек тегишли тармоқлар ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш ва янада такомиллаштириш дастурлари шакллантирилиши ва амалга оширилиши устидан мониторинг олиб боради;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқлари ижросини назорат қилади;

тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгиланишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар, шу жумладан аҳолининг ижтимоий муҳофазаланганлигини кучайтириш бўйича мақсадли дастурлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари лойиҳаларининг давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради;

Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва уларнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ташкил қилади;

ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳукуматлараро битимларни тайёрлашда қатнашади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар иши самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, кўрсатиб ўтилган мурожаатлар билан ахборот-таҳлил ишларини амалга оширади, фуқароларни қабул қилишни амалга оширади;

ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.



III. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига биноан эса - давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масаллар бўйича вақтиналик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

зарурат бўлганда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.

Департаментнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқларида бошқа бажариш муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент белгилаган муддатларда бажарилиши керак.


9. Департамент:

ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши учун;

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари, фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.



IV. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, Департамент мудирининг ўринбосари, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва фермерликни ривожлантириш; сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилиши; ердан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳит муҳофазаси; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тармоқларини ривожлантириш; енгил саноатни ривожлантириш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ва сотиш, ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ва сотиш, савдо ва пулли хизматлар кўрсатишни ривожлантириш масалалари бўйича бош ва етакчи мутахассислар, шунингдек инспектор киради.

Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


11. Департамент ишларига мудир раҳбарлик қилади.


12. Департамент мудири, мудир ўринбосари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



V. ДЕПАРТАМЕНТ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Департамент ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг чораклик иш режалари, мудир, унинг ўринбосари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Департаментнинг чораклик иш режалари, мудир ва унинг ўринбосарининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилади ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқланади.

Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишилади ва Департамент мудири томонидан тасдиқланади.


14. Департамент мудири:

Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ва ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага тегишли масалалар бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади, мазкур лойиҳаларга розилик беради ҳамда улар юзасидан эксперт хулосаларни имзолайди;

Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари томонидан Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан тушган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига кўриб чиқиш учун юборади;

Департамент мудирининг ўринбосари ва мутахассислари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;

Департаментдан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Департамент ишларини такомиллаштириш, ходимларнинг иш малакасини ошириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Департамент мутахассисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилган таклифларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тақдим этади.


15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Департамент мудирининг ўринбосари ёки Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан белгиланадиган Департаментнинг бош мутахассисларидан бири бажаради.


16. Департамент мудирининг ўринбосари:

тегишли мутахассисларга бевосита раҳбарликни амалга оширади ҳамда енгил саноатни ривожлантириш, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва пулли хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўзига биркитилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади, топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;

тегишли тармоқлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базаси яратилишини ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгилаб борилишини назорат қилади;

материаллар тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбарига ахборот беради;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, янада ривожлантириш, шунингдек енгил саноатни, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва сотишни, савдо ва пулли хизмат соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва Департамент мудирига тақдим этади;

ўз юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек тайёрланаётган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;

Департамент мудирининг топшириғига кўра чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Департамент мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;

Департамент мудирига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисида таклифлар тақдим этади.


17. Департаментнинг бош мутахассиси:

ўзига биркитилган масалалар бўйича материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

ишлаб чиқилаётган қарорлар лойиҳаларини амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини эксперт баҳолашни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилишини назорат қилади;

тегишли тармоқ бўйича маълумотларнинг туркумланган базаси яратилишини ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;

материаллар тўғрисида Департамент мудирига, унинг ўринбосарига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ва унинг ўринбосарларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбарига ахборот беради;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур таҳлилий материалларни, прогнозлар ва эксперт хулосаларни тайёрлайди;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, янада ривожлантириш, шунингдек иқтисодиётнинг тегиши тармоқларидаги ва ҳудудлардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Департамент мудирига, унинг ўринбосарига тақдим этади;

ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек ишлаб чиқилаётган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;

тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади.


18. Департаментнинг етакчи мутахассиси:

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Департамент мудири, унинг ўринбосари ва бош мутахассиснинг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқларини бажаради, материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқлари бажарилишининг аҳволи тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва умумлаштиришни амалга оширади;

тегишли тармоқ бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиради, унинг тўлдирилишини ва мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлайди;

материалларни Департамент мудирига, унинг ўринбосарига ва бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ва унинг ўринбосарларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбарига тақдим этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур маълумотномаларни ва таҳлилий материалларни тайёрлайди;

ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

бош мутахассис билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг ишлаб чиқилаётган лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади.


19. Инспектор Департаментда иш юритишни амалга оширади, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 30-31-сон, 234-модда.
































Время: 0.2240
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск