Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.08.2005 й. 185-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 4 августдаги

185-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш,

рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат

қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси

маблағларини шакллантириш ва улардан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш, тўлдириб бориш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.



I. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


1. Жамғарма маблағлари:

хўжалик юритувчи субъектлардан монополияга қарши қонун ҳужжатлари, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириладиган маблағлар ва жарималар суммасининг 6 фоизи;

мулкида давлат улуши бўлган корхоналар молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материаллар тақдим этилмаганлиги ёхуд ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мансабдор шахслардан ундириладиган жарималар;

давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар суммасининг 2 фоизи;

кредиторлар талаблари қондирилган тақдирда, банкрот корхоналар мол-мулкини сотишдан, мол-мулкни сотиш ва баҳолаш қиймати ўртасидаги тафовут ҳисобига тушадиган маблағларнинг бир қисми;

Жамғарма маблағларини тижорат банкларидаги депозит ҳисоб рақамларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;

маблағларнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалари ҳисобига шакллантирилади.


2. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органларининг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамида жамланади.



II. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ


3. Жамғарма маблағларини сарфлаш бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамидан, даромадлар ва харажатларнинг тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган сметасига мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси ёки унинг вазифаларини бажарувчи шахс Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.


4. Жамғарма маблағларининг жорий йилда фойдаланилмаган қолдиғи келгуси йилга ўтади ва олиб қўйилмайди.


5. Жамғарма маблағлари:

а) монополист корхоналарни таркибий ўзгартириш дастурларини, шунингдек бозор истиқболларига эга бўлган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарни, сарфланган маблағлар санация муддати тугагандан кейин қайтарилган ҳолда, молиявий соғломлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш;

б) монополист корхоналарни ҳамда иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва ихчамлаштириш учун жалб этилган консультантлар хизматларига ҳақ тўлаш;

в) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, суд бошқарувчилари учун норматив-ҳуқуқий, махсус адабиётларни тайёрлаш ва нашр этиш, шунингдек тадбиркорларнинг банкротлик, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига оид ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида амалий семинарлар ўтказиш;

г) республика минтақаларида бизнес-инкубаторлар, технопарклар, бизнес-таълим тузилмаларини ривожлантиришга молиявий кўмаклашиш, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши билан келишган ҳолда тижорат банкларида очиладиган кредит линиялари орқали тадбиркорлик субъектларини микрокредитлаш;

д) кичик тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш;

ж) тугатиш бошқарувчилари буюртманомалари бўйича банкрот корхоналарга баҳолаш, кадастр ва аудиторлик ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматларга, банкрот корхоналар мол-мулки сотилгандан кейин маблағларни қайтариш шарти билан, ҳақ тўлаш;

з) суд бошқарувчиларини, шунингдек суд бошқарувчилигига номзодларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

и) тадбиркорлар, ҳунармандлар ва фермерлар ўртасида ҳар йили ўтказиладиган республика танловларини молиявий қўллаб-қувватлаш;

к) монополияга қарши сиёсат, рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича шартнома асосида тадқиқотлар ўтказиш;

л) Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари ходимларининг касбий билимларини ошириш мақсадида семинарлар ўтказиш;

м) монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш органларини моддий-техник таъминлаш, ижтимоий ривожлантириш, уларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш;

н) Монополиядан чиқариш рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситаларида жойлаштириладиган реклама хизматлари ва эълонлар учун ҳақ тўлаш;

о) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига мувофиқ бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.


6. Жамғарма маблағларини қўшимча ходимлар таъминотига сарфлаш тақиқланади, Ҳукуматнинг айрим қарорларида рухсат этилган ҳоллар бундан мустасно.



III. ЖАМҒАРМА ДАРОМАДЛАРИ ВА ХАРАЖАТЛАРИ

СМЕТАСИНИ ТУЗИШ, ТАСДИҚЛАШ ВА

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

7. Навбатдаги йил учун даромадларни аниқлашда Жамғарма маблағларининг йил бошидаги қолдиғи ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар ҳисобга олинган ҳолда кейинги 2 йилдаги тушумлар миқдори ўзгаришидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилган йил мобайнидаги прогнозлаштирилаётган тушумлар ҳажми ҳисобга олинади.


8. Сметанинг харажатлар қисми давлат бюджети харажатларининг амалдаги классификациясига мувофиқ моддалар бўйича харажатларнинг тўлиқ изоҳи ва улар юзасидан ҳисоб-китоблар илова қилинган ҳолда харажатлар гуруҳлари бўйича тузилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига кўра Жамғарма маблағлари ҳисобига қўшимча ходимлар сони таъминланган тақдирда кўрсатиб ўтилган ходимларга Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган штат жадвали сметага илова қилинади.


9. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг йиғма сметаси (шу жумладан йил мобайнида киритиладиган ўзгартиришлар) Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳайъати томонидан тузилади ва тасдиқланади ҳамда рўйхатдан ўтказиш учун харажатларнинг бюджет сметаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.

Бунда моддий-техника таъминотига, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилишга, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси органлари жорий харажатларини қоплашга йўналтириладиган маблағлар миқдори хўжалик юритувчи субъектларга монополияга қарши қонун ҳужжатлари, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан солинадиган жарималар, шунингдек Жамғарма маблағларини тижорат банкларидаги депозит ҳисоб рақамларига жойлаштиришдан олинган даромадлар ҳамда Жамғармага бошқа манбалардан тушадиган маблағларнинг 15 фоизи миқдоридаги тушумлардан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

10. Жамғарма маблағларини ажратиш Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан мустақил равишда, тасдиқланган смета доирасида амалга оширилади.

11. Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалдаги қонун ҳужжатларида бюджет маблағлари учун белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.



IV. ҲИСОБ, ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ


12. Жамғарма бўйича маблағлар тушуми ва ҳаракати ҳисоби Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси марказий аппаратида ҳамда унинг ҳудудий органларида бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар, шу жумладан бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасидан алоҳида юритилади.

Жамғармага маблағлар тушиши ва уларнинг сарфланиши тўғрисидаги ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига бюджет ташкилотлари учун белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этилади.


13. Жамғарма маблағларидан тўғри ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.


14. Жамғарма маблағларидан белгиланган мақсаддан ташқари фойдаланиш ҳоллари аниқланган тақдирда ана шундай фойдаланилган барча сумма, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чоралар қўлланган ҳолда, давлат бюджети даромадига олиб қўйилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 30-31-сон, 235-модда.































Время: 0.1915
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск