Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида Низом (АВ томонидан 29.07.2005 й. 1500-сон билан рўйхатга олинган Давлат солиқ қўмитасининг 10.07.2005 й. 2005-42-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 29 июлда 1500-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат солиқ қўмитасининг

2005 йил 10 июлдаги

2005-42-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат солиқ ҳизмати органлари тадбиркорлик

субъектларидан   молиявий   ҳисобот,   солиқлар,

мажбурий  тўловлар  ва даромадлар  тўғрисидаги

декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, аризалар

ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш

ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги, "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги, "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида"ги ва "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги "Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида"ги ПҚ-100-сонли қарорига асосан солиқ тўловчилар томонидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва ажратмалар, даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар (шу жумладан қонунчиликка мувофиқ ҳисоб-китобларга илова қилинадиган ҳужжатлар) ҳамда солиқлар ва мажбурий тўловларни ҳисоблаш, тўлашга доир ёзма аризалар ва билдиришномаларни, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилган аризалар ва билдиришномаларни (бундан кейин "ҳисоботлар") солиқ органларига тақдим этиш борасида ўзаро муносабатлар тартибини белгилайди.

2. Низом амалдаги қонунчиликка кўра солиқ тўловчи бўлган ва давлат солиқ хизмати органларига ҳисоботлар такдим этиши белгиланган тадбиркорлик субъектларига ва бошқа ташкилотларга (бундан кейин "солиқ тўловчи") татбиқ этилади.



II. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ҲИСОБОТ ТАҚДИМ ЭТИШ ТУРЛАРИ


3. Солиқ тўловчилар томонидан тақдим этиладиган молиявий ҳисоботларнинг шакллари, уларни тузиш тартиби ва тақдим этиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

Бунда микрофирма ва кичик корхоналар томонидан бухгалтерия балансидан иборат молиявий ҳисобот - 1-шаклни ҳамда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот - 2-шаклни ҳар ҳисобот йили бўйича ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечикмасдан давлат солиқ хизмати органларига топширилади.

4. Солиқлар, мажбурий тўловлар ва ажратмалар бўйича ҳисоб-китобларни тузиш тартиби ҳамда тақдим қилиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


5. Амалдаги қонунчилик билан белгиланган молиявий, солиқ ҳисоботлар ва солиқларни ҳисоблаб чиқиш билан боғлиқ бўлган мажбурий маълумотномалардан ташқари солиқ тўловчилардан қўшимча равишда ҳар қандай маълумотлар, маълумотнома ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян ман этилади.


6. Ҳисоботлар солиқ тўловчилар томонидан қуйидаги тартибларда тақдим этишлари мумкин:

а) солиқ тўловчи ҳисобга қўйилган давлат солиқ хизмати органига бевосита ташрифи орқали.

Ушбу тартибда ҳисоботлар бевосита солиқ тўловчи томонидан икки нусхада тузилиб, белгиланган муддатларда давлат солиқ инспекциясининг солиқ тўловчиларнинг ҳисобот ва балансларни қабул қилувчи тегишли бўлинмага тақдим этилади.

Солиқ тўловчилар томонидан ҳисоботлар солиқ инспекциялардаги алоҳида махсус ажратилган хоналарда (операцион залларда) тақдим этилади.

б) почта алоқаси орқали.

Ушбу тартибда солиқ тўловчи томонидан ҳисоботлар икки нусхада тузилиб, битта конвертга солинади ва ўзининг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тамғаланади. Конвертга солинган ҳисоботлар, солиқ тўловчилар ҳисобга қўйилган давлат солиқ инспекциясига почта орқали юборилади.

с) электрон ҳужжат айланиши орқали.

Ушбу тартибда ҳисоботлар солиқ тўловчи томонидан электрон шаклларда тайёрланиб, белгиланган муддатларда ҳисобга қўйилган давлат солиқ инспекцияларига электрон алоқа орқали юборилади. Электрон ҳужжатларда тайёрланган ҳисоботлар бевосита солиқ тўловчи ёки уларнинг ахборот воситачиси орқали юборилиши мумкин.

Электрон шаклда қайд этилган ҳисоботлар электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва ҳисоботларнинг белгиланган шакллари тўлиқ тўлдирилган бўлиши керак. Солиқлар ва мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлашга доир ёзма аризалар ва билдиришномаларни, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилган ариза ва билдиришномаларни идентификация қилиш имкониятини берадиган қуйидаги мажбурий реквизитларига эга бўлиши керак:

электрон рақамли имзо;

электрон ҳужжатни жўнатувчи солиқ тўловчининг номи;

электрон ҳужжатни жўнатувчининг почта ва электрон манзили;

ҳужжат яратилган сана.

Электрон ҳужжатларда тақдим этилаётган ҳисоботлардаги маълумотларни ҳимоясини таъминлаш мақсадида, электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари томонидан маълумотларни криптография ҳимоя воситалари қўлланилади.

Электрон шаклда ҳисоботларни тақдим этган солиқ тўловчилар ушбу ҳисоботларни қоғоз нусхаларда тақдим этиш мажбуриятига эга эмас.


7. Ҳисоботларни тақдим этиш тартиби солиқ тўловчилар томонидан танлаб олинади.

Бунда, ҳисоботларни тасдиқланган шаклларда тақдим этилиши таъминланиши шарт.

Тадбиркорлик субъектлари ҳисоботларни телекоммуникация каналлари орқали электрон ҳужжат тарзида тақдим этади.


III. СОЛИҚ ИДОРАЛАРИНИНГ

ҲИСОБОТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


8. Солиқ тўловчилар томонидан электрон ҳужжат айланиши орқали тақдим этилган ҳисоботларни қабул қилиш ва ишлов бериш учун ҳисоботларни қабул қилувчи бўлинмада алоҳида электрон манзилга эга бўлган электрон ҳужжатларни қабул қилиб олувчи компьютер ўрнатилади. Ушбу компьютер давлат солиқ инспекциясининг локал тармоғига уланган бўлиши лозим.


9. Почта алоқаси орқали солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган ҳисоботлар давлат солиқ инспекциясининг умумий бўлимига келгач, умумий бўлим почта конвертидаги барча ҳужжатларни ягона рақам ва келиб тушиш санаси билан рўйхатдан ўтказиб, бир кун ичида реестр асосида ҳисоботларни қабул қилувчи бўлинмага тақдим этади.


10. Солиқ тўловчилар ҳисоботларни қабул қилувчи бўлинманинг маъсул ходимларига бевосита ҳисоботларни топширганда, ҳисоботларни қабул қилиб олган шахс солиқ тўловчининг ҳисоботнинг иккинчи нусхасининг ўнгдан пастки бурчагига давлат солиқ хизмати идорасининг рўйхатга олиш штампини қўяди, кириш рақами ва ҳужжатнинг келиб тушган санасини кўрсатади.


11. Давлат солиқ инспекциясининг ҳисоботларни қабул қилувчи бўлинмага солиқ тўловчиларнинг ҳисоботлари тушгандан сўнг, уларни олинганлигини, ушбу тартибдаги 1-иловага мувофиқ, солиқ тўловчиларнинг ҳисоботларини рўйхатга олиш журналига бир кун ичида қайд қиладилар.

Топшириладиган ҳисоботларни қайд қилиш журнали рақамланиши, тикилган, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг имзоси ва муҳр билан тасдиқланиши лозим.


12. Солиқ тўловчиларнинг ҳисоботларини олиш журналида ҳисоботлар солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган санаси:

электрон ҳужжат айланиши орқали тақдим этилганда, "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, ҳисоботларни жўнатувчи томонидан унинг бекор қилиниши мумкин бўлмаган жўнатилиш санаси;

ҳисоботларни жўнатувчи томонидан унинг бекор қилиниши мумкин бўлмаган жўнатилиш санаси;

почта алоқаси орқали тақдим этилганда, ҳисоботларни юборилганлиги тўғрисида почта бўлимининг штампидаги санаси;

солиқ тўловчиларнинг бевосита давлат солиқ инспекциясига ташрифи орқали тақдим этилганда, мазкур Низомнинг 10-бандига мувофиқ ҳисоботларни қабул қилиб олган шахс томонидан ҳужжатнинг келиб тушганлиги тўғрисида кўрсатилган санаси ҳисобланади.


13. Ҳисоботларни қабул қилувчи бўлинма ходимлари солиқ тўловчилардан қабул қилинган ҳисоботларда қуйидагиларнинг мавжудлигини текширадилар:

ҳисоботлар шаклларини тўлиқлигини;

ҳисоботларда мансабдор шахсларининг имзоларининг ва муҳрнинг (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) мавжудлиги;

электрон ҳужжат айланиши орқали юборилганда ҳисоботлардаги мансабдор шахсларнинг электрон рақамли имзоларининг мавжудлигини ва электрон ҳужжат имзоланаётган пайтда электрон рақамли имзо калитининг сертификати амал қилиб турганлиги ҳам текширилади;

ҳисоботларнинг барча мажбурий реквизитларини (банк ҳисобварақлари рақамлари, солиқ тўловчининг идентификация рақамлари, юридик манзил, саналар ва шу кабиларни) тўлдиришини;

ҳисоботлардаги шаклларида назарда тутилган барча кўрсаткичларни тўлдиришини, шунда корхонада тегишли активлар, пассивлар, операциялар мавжуд бўлмаган ҳолда бу модда (қатор, устун чизиб ) ("х" белги билан) қўйилганлигини.


14. Солиқ тўловчиларнинг ҳисоботларини қайта ишлов бериш келиб тушган пайтидан то ҳисоботнинг ёки мулоҳазаларнинг бир нусхаси солиқ тўловчига берилиши пайтигача уч кундан ошмаган муддатда амалга оширилиши лозим.

Агарда юқорида айтилган муддатнинг тугаш вақти дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.


15. Ҳисоботга доир эътирозлар бўлмаган тақдирда тааллуқли компьютер дастури орқали ҳисобот кунига ҳисобланган солиқ тўловлари суммалари кўрсаткичла ри ҳисобварақларига ёзувларни ўтказиш ва бюджет билан ўзаро ҳисоб-китобларга кўра оператив таққосланишни амалга ошириш учун, солиқлар тушумини ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва солиқ статистикасини олиб борувчи бўлинмага топширилади, шундан кейин бюджет билан ҳисоб-китоблар ҳақидаги маълумотлар кўчирилиб, солиқ суммаларининг шахсий ҳисобварақларига ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотни компьютердан чиқариб, белгиланган ҳолда ҳисоботларни қабул қилувчи бўлинмага топширилади.


16. Шундай кейин, ҳисоботларни қабул қилувчи бўлинманинг ходимлари, қоғоз шаклларда тақдим этилган ҳисоботларни қабул қилингани ҳақида штапм қўйиб, қабул қилинган ҳисоботнинг бир нусхасини солиқ тўловчига қайтарадилар.

Электрон шаклдаги ҳисобот қабул килинганлиги ҳақида солиқ инспекциясининг мансабдор шахси томонидан электрон рақамли имзо қўйилади ва имзоланган ҳисобот солиқ тўловчига қайтарилади.

Ҳисоботнинг қабул қилинган нусхаси, солиқ тўловчи томонидан ушбу ҳисобот тақдим этилган шаклига қараб, яъни электрон ҳужжат айланиши орқали, почта алоқаси орқали ёки бевосита солиқ тўловчининг ўзига қайтарилади.


17. Тақдим этилган ҳисоботлар белгиланган талабларга мувофиқ келмаган тақдирда давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан, мазкур Низомда белгиланган муддатларда ҳамда Низомнинг 2-иловасига мувофиқ "Ҳисоботга доир мулоҳазалар" тайёрланиб, қайта ишлаш учун солиқ тўловчига қайтарилади.

"Ҳисоботга доир мулоҳазалар" ва ҳисоботлар, солиқ тўловчи томонидан ушбу ҳисобот тақдим этилган шаклига қараб, яъни электрон ҳужжат айланиши орқали, почта алоқаси орқали ёки бевосита солиқ тўловчининг ўзига қайтарилади.


18. Мазкур мулоҳазалар тузатилиш ва ҳисоботлар топшириш учун белгиланган муддатдан кечиктирмай тақдим этилиши лозим. Бундай ҳолда амалдаги қонунчиликда назарда тутилган жавобгарлик чоралари солиқ тўловчига нисбатан қўлланмаслиги лозим.


19. Билдирилган мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда такрор ишлаб чиқилган ҳисобот давлат солиқ хизмати идорасига қайта тақдим этилади ва ҳисоботга боғлиқ кейинги ишлар ушбу Низомнинг 15-16-бандларига мувофиқ амалга оширилади.


20. Солиқ тўловчиларнинг қабул қилинган ҳисоботлари ҳисоботлар ва балансларни қабул қилиш бўлинмасида махсус ажратилган ва ёпиладиган яроқли идора шкафларида ва қонунчилик билан белгиланган муддатларда сақланиши лозим.

Электрон шаклда тақдим этилган ҳисоботлар махсус ажратилган компютерларда сақланади. Электрон ҳисоботларни сақлаш чоғида улардан фойдаланиш ва уларнинг қоғоз нусхаларини тақдим этиш имконияти таъминланиши лозим.

Электрон шаклдаги ҳисоботларни сақлаш муддати, қоғоз нусхалардаги ҳисоботлар учун белгиланган муддатдан кам бўлмаслиги керак.



IV. ҲИСОБОТЛАРНИ ҚАБУЛ

ҚИЛИШНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ


21. Солиқ тўловчилар ҳисоботларни топшириш жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

солиқ органларидан солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари масалалари бўйича ахборот ва маслаҳатлар олиш;

солиқлар ва йиғимлар бўйича бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги ўз мажбуриятларини бажариш юзасидан солиқ органларидаги мавжуд маълумотлар билан танишиш;

солиқ солиш объектини ҳисобга олишда, солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашда ўзлари йўл қўйган хатоларни мустақил равишда тузатиш.

бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ортиқча миқдорда тушган солиқлар ва йиғимлар суммасини қайтариш тўғрисида ёзма, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилган ариза билан мурожаат қилиш.

22. Мазкур Низомнинг 21-бандида кўрсатилган мурожаатлари юзасидан маълумотлар солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчиларнинг хоҳишига кўра - электрон ҳужжат айланиши орқали, почта алоқаси орқали ёки бевосита солиқ тўловчининг ўзига тақдим этилади.

Шунда, ҳар бир маълумот белгиланган тартибда солиқ органининг муҳри ва мансабдор шахснинг имзоси билан тасдиқланади. Электрон ҳужжат орқали тақдим этилган маълумот эса солиқ органи мансабдор шахсининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


23. Давлат солиқ органларида солиқ тўловчилардан ҳисоботлар тўлиқ иш куни давомида қабул қилинади.


24. Солиқ тўловчилардан ҳисоботларни қабул қилишда, уларни мулкчилик шаклига, фаолият турига, тўлаётган солиқ турларига қараб ёки бошқа мезонларга қараб ҳисоботларни қабул қилувчи ходимларга бириктириш қатъиян ман этилади.


25. Солиқ тўловчилар томонидан ҳисоботларни топшириш жараёнида қулайликлар яратиш мақсадида ҳисоботларни қабул қилиш ҳар бир операцион залларда:

тегишли меъёрий ҳужжатлар ҳамда солиқ тизимидаги янгиликларни ёритувчи информацион ахборот стендлари;

ҳисоботларни қабул қилиш бўлинмасининг ходимларини жойлашганлиги ва уларнинг функционал вазифалари ҳақида информацион ахборот стендлари;

солиқ инспекциясининг локал ахборот тизимига уланмаган, меъёрий ҳуқуқий-информацион дастурлари киритилган компьютерлар ўрнатилиши;

ҳисоботларни топширишда мавжуд саволлар ва муаммолар, шунингдек солиқ қонунчилигида ўзгаришлар тўғрисида солиқ тўловчиларга тезкор консультациялар бериш учун солиқ хизмати органининг маъсул ходимини бириктириш лозим.



V. ҲИСОБОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


26. Ҳисоботларни қабул қилиш бўлинмаси ва солиқ идорасининг бошқа бўлинмалари маъсул ходимлари (ҳисоботлардан фойдаланувчилар), солиқ тўловчиларнинг топширган ҳисоботлардан фойдаланишни (маълумотларни кўчириб ёзиш, ҳисобот шаклларидан, солиқ ҳисоб-китобларидан нусхалар олиш) фақат махсус ажратилган хонадан амалга оширишлари мумкин ва шунда хонадан ташқарисига олиб чиқиб кетиш ҳуқуқига эга эмаслар.


27. Ҳисоботдан фойдаланувчига солиқ тўловчининг бухгалтерлик ҳисоботи ёки ҳисоботларнинг айрим шакллари зарур бўлиб қолган тақдирда ҳисоботдан фойдаланувчи зарур ҳужжатларнинг нусхаларини олишга ҳақлидир.

Ҳисоботдан фойдаланувчиларни ва улар томонидан олинган айрим ҳисобот шаклларини рўйхатга олиш учун 3-иловада кўрсатилган, рақамланган, тикилган ва муҳр билан тасдиқланган ҳисоботлардан фойдаланувчиларни рўйхатга олиш журнали юритилиши зарур.


28. Ҳисоботлардан фойдаланувчиларга ҳисоботлар ўрнатилган тартибда фақатгина солиқ органларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларини ёзма равишдаги кўрсатмасига асосан берилиши зарур.



VI. ҲИСОБОТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШДА ДАВЛАТ СОЛИҚ

ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ВА ҲИСОБОТЛАРДАН

ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


29. Солиқ тўловчилардан ҳисоботларни қабул қилувчи бўлинма ходимлари:

ҳисоботларнинг сақланиши ва ундаги маълумотлари сир сақланишини таъминлаш учун;

амалдаги қонунчилик билан белгиланган молиявий ва солиқ ҳисоботлардан ташқари солиқ тўловчилардан қўшимча равишда ҳар қандай маълумотлар, маълумотнома ва ҳужжатларни талаб қилганлик учун;

ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган саволлар бўйича олиб борилган текширувнинг сифатсиз амалга оширилганлик учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгардирлар.


30. Ҳисоботлардан фойдаланувчилар солиқ тўловчиларнинг ҳисоботлардаги маълумотларининг сир сақланиши учун қонунда белгиланган тартибда жавобгардирлар.



VII. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


31. Солиқ тўловчилар, тақдим этиладиган ҳисоботлар тасдиқланган шаклларда тўлдирилиши, ундаги барча кўрсаткичларининг ҳаққонийлиги ҳамда ҳисоботларни ўз вақтида топширилиши учун амалдаги қонунларга мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Солиқ тўловчиларнинг ҳисоботларини рўйхатга олиш

ЖУРНАЛИ

N


Солиқ

тўловчининг

номи


Ҳисоботнинг тури

(молиявий ҳисобот,

солиқлар ёки

мажбурий тўловлар

бўйича ҳисоб-китоб

ва ҳоказо)


Ҳисоботлар тақдим этилган сана


Қайта

ишлашга

юборилган

сана


Ҳисобот

қайта

ишловдан

сўнг қабул

қилинган

сана


электрон

хужжат

айланиши

орқали


Почта

алоқаси

орқали


солиқ

тўловчиларнинг

бевосита солиқ

инспекциясига

ташрифи орқали


1


2

3

4

5

6

7

8

Изоҳ 4, 5, 6-устунларда ҳисоботни қабул қилиш санаси Низомнинг 14 бандига мувофиқ белгиланади.






Низомга

2-ИЛОВА



Ҳисоботлар юзасидан

МУЛОҲАЗАЛАР


1. Ҳисоботлар тўлиқ эмас _______________________________________

(ҳисоботларнинг қайси шакллари йўқлиги кўрсатилсин)


_______________________________________________________________


2. Мансабдор шахслар имзоси йўқ ________________________________

(қайси шаклларда)


3. Барча реквизитлар тўлдирилганми:

- банк ҳисоботлари рақами

- СТИР фаолият коди

- юридик манзил

- жавобгар шахс

Зарурат бўлса, қайси шаклларда тўлдирилмаганлиги кўрсатилсин


4. Ҳисоботлар шаклларининг тўлдирилмаган кўрсаткичлари бор ёки

ҳисобот шакллари белгиланган меъёрлар бузилган ҳолда тўлдирилган

________________________________________________________________

(қайси шаклларда эканлиги кўрсатилсин)


5. ________________________ солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича

қўлланадиган имтиёзлар тафсилоти йўқ


6. ____________________ солиқларни ва мажбурий тўловлар тўлашдан

озод қилишда тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисоб-китоблар) йўқ


7. Бошқалар ___________________________________________________

(сабаби кўрсатилсин)


Изоҳ: мулоҳазалар фақат ҳисоботлар юзасидан эътирозлар бор бўлганда тўлдирилади. Мулоҳазалар икки нусхада тўлдирилади, улардан биттаси инспекцияда сақланади.


Инспектор ________________ (исми, шарифи); сана ______________






Низомга

3-ИЛОВА



Ҳисоботлардан фойдаланувчиларни рўйхатга олиш

ЖУРНАЛИ

N


Ҳисоботдан

фойдаланувчи

(исми, шарифи)


Фойдаланган

ҳисоботлар

рўйхати


Олинган

вақти


Олувчининг

имзоси


Қайтариш

вақти


Қайтариб

олувчининг

имзоси


1


2

3

4

5

6

7


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 30-31-сон, 238-модда.











































Время: 0.1495
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск