Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими /

Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тўғрисида Низом (АВ томонидан 02.08.2005 й. 1501-сон билан рўйхатга олинган 02.08.2005 й. МВ 69-сон, ДСҚ 2005-45-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 2 августда 1501-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2005 йил 2 августдаги

69, 2005-45-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб

чиқиш ва тўлаш тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 июндаги “Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-3620-сон Фармони (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 25-26-сон, 177-модда)га мувофиқ, ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ягона солиқ, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлаш ўрнига жорий этилган.


2. Микрофирма ва кичик корхоналар, бунда мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилганлари мустасно, ўз хоҳишларига кўра ягона солиқ тўловини ёки қонунда назарда тутилган барча солиқлар, йиғимлар ва мажбурий тўловлар мажмуини тўлашлари мумкин.

Ягона солиқ тўловини тўловчи корхоналар ихтиёрий тарзда рўйхатдан ўтган жойидаги давлат солиқ хизмати органларига навбатдаги чорак бошланишига қадар бир ойдан кечиктирмай, янги барпо этилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар эса - фаолиятни амалга оширишни бошлашга қадар топшириладиган ариза асосида қўшилган қиймат солиғини тўлашлари мумкин.

Ягона солиқ тўлови тўловчилари томонидан қўшилган қиймат солиғини тўлашдан бош тортиш навбатдаги йил бошланишига қадар бир ойдан кечиктирмасдан рўйхатдан ўтган жойидаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган ариза асосида навбатдаги йилнинг бошидангина амалга оширилиши мумкин.

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

3. Ягона солиқ тўловини тўлайдиган корхоналар (бундан мазкур Низомнинг 2-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган корхоналар мустасно) товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилинганда, бунга импорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳам киради, тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини ушбу товарлар (ишлар, хизматлар) қийматига киритадилар.

4. Микрофирма ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловини тўлаш тартибига ўтиши чоғида уларнинг 2005 йил 1 июлга қадар ҳисоблаб ёзилган (ҳисобланадиган), ягона солиқ ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлаш бўйича мажбуриятлари сақланади.


5. Ягона солиқ тўловини тўловчи микрофирма ва кичик корхоналар учун қуйидагилар сақланади:

а) божхона тўловлари (божхона божи, ҚҚС, акциз солиғи, товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётганда божхона расмийлаштируви учун йиғимлар);

акцизли маҳсулот ишлаб чиқариш чоғида акциз солиғи;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган ишлар, хизматларга нисбатан қўшилган қиймат солиғи;

ер остидан фойдаланганлик учун солиқ;

юридик шахсларни рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим;

ягона ижтимоий тўлов;

товарларнинг айрим турлари билан чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун йиғим;

Республика йўл жамғармасига йиғимлар;

давлат божлари;

атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштирганлик учун компенсация тўловларини тўлаш тартиби;

б) солиқлар ва мажбурий тўловларни қонунга мувофиқ тўлов манбаида ушлаб қолиш тартиби.


6. Агар ягона солиқ тўловини тўловчи микрофирма ва кичик корхоналар балансда қайд этилган асосий воситалар ва номоддий активларни ижарага топширсалар, улар ижарага берилган ушбу активлар (бундан лизинг мустасно) қ

...
Время: 0.1517
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск