ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2005 й. 193-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.2005 й.

N 193


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "КИЧИК

ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ          МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА" 1998

ЙИЛ 27 МАЙДАГИ 232-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасидаги устувор йўналишларнинг амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 14 июндаги ПФ-3618-сон Фармонини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сон Фармонини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисоботлар тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида" 2005 йил 15 июндаги ПҚ-100-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 1998 й., 5-сон, 20 модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А.Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш.Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 11 августдаги

193-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш

механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил

27 майдаги 232-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банддан "кафолатлар ва имтиёзларнинг" сўзлари "кафолатларнинг" сўзи билан алмаштирилсин.


2. 5-банднинг биринчи хат бошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 27 майдаги

232-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида

кичик тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган

КАФОЛАТЛАР

Т/р

Кафолатлар мазмуни


Қонун ҳужжатлари


1.

Солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун бирмунча ноқулайроқ шароитларни юзага келтирадиган ўзгартиришлар киритилган тақдирда, мазкур субъектлардан кейинги икки йил мобайнида бундай ўзгаришлар кучга киргунгача амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ ундирилади. Бунда солиқ солиш тизимининг ва солиқ солишни индексация қилиш билан боғлиқ солиқлар ставкасининг ўзгариши, шунингдек фаолиятнинг айрим турлари амалга оширилганлиги учун юридик ва жисмоний шахсларнинг даромадларига қатьий белгиланган солиқ жорий этилиши кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг фаолияти учун бирмунча ноқулайроқ шароитлар яратадиган ўзгартиришлар ҳисобланмайди.


"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (16-модда, 2-қисм)

2.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси аъзолари бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш уларнинг вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин.


"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (39-модда)


3.

Белгилаб қўйилсинки, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларга мувофиқ, назорат органлари томонидан мулкчилик шаклларидан қатьи назар хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини барча текширишлар фақат назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Текширишларни Республика кенгаши билан келишмасдан амалга оширадиган марказда ва жойлардаги назорат қилувчи органларнинг раҳбарлари белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида" 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503-сон Фармони (3-банд)


4.

Белгилаб қўйилсинки, асосан халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарадиган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чуқур қайта ишланадиган мавжуд кичик қўшма корхоналарни янада ривожлантириш ҳамда шундай янги корхоналарни барпо этиш, шунингдек энг аввало қишлоқ жойларда инфратузилмани ривожлантириш йўли билан рақобатбардош ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатишни кўзда тутувчи инвестиция лойиҳалари жалб этилаётган хорижий кредит маблағлари ҳисобига биринчи навбатда пул билан таъминланади.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 31 январдаги ПФ-1702-сон Фармони (2-банд)


5.

Белгилаб қўйилсинки:


Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкларининг кичик бизнес корхоналари учун, деҳқон-фермер хўжаликларини ҳам қўшган ҳолда, инвестиция лойиҳаларига ажратилган хорижий кредитларни қайта тақсимлашдан тушадиган воситачилик йиғимларининг умумий миқдори субкредит суммасидан олинадиган йиллик фойданинг 0,15 фоизидан ошмаслиги лозим;


хорижий кредит йўналишлари бўйича олинган кредитларни тўлаш муддати улар субзаёмга қайта тақсимланаётганида 3 ойдан ортиқ муддатга қисқартирилиши мумкин эмас.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармони (7-банд)

6.

2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан қуйидаги ҳуқуқий таъсир чораларини фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилсин:


фаолиятни тутатиш;


фаолиятни тўхтатиб қўйиш. Фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига бошқа ҳақиқий хавф-хатар юзага келишининг олдини олиш муносабати билан фаолиятни кўпи билан ўн иш кунигача тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно;

банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш борасида аниқланган ҳоллар бундан мустасно;

молиявий санкцияларни қўллаш. Солиқ ва йиғимларни тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пеня қўшиш, шунингдек тадбиркорлик субъекти содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлиш ва молиявий санкция жарималарини ихтиёрий равишда тўлаш ҳоллари бундан мустасно;


ҳуқуқбузарлик предметларини давлат даромадига ўтказиш;


тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш лицензиялари (рухсатномалари)ни ўн иш кунидан кўпроқ муддатга тўхтатиб қўйиш ёки амал қилишини тугатиш ва бекор қилиш (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар бундан мустасно).


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сон Фармони (1-банд ва Фармонга илова)

7.

Қуйидагилар белгилансин:


тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари, улар томонидан текшириш давомида солиқ ва валютага оид жиноят аломатлари аниқланган тақдирда эса - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши кураш департаменти томонидан амалга оширилади;


назорат органларининг раҳбарлари ва мансабдор шахслари тадбиркорлик субъектларини ўз ваколатлари ва назорат соҳаси доирасидан ташқари масалалар бўйича ҳар қандай текширувлар ўтказганлиги учун шахсан жавобгар, ҳатто жиноий жавобгар ҳам бўладилар;

фақат қўзғатилган жиноий иш юзасидан текширишни тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки текширувларни ўтказиш тўғрисида назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарори мавжуд бўлгандагина қонунда кўзда тутилган ҳолларда тадбиркорлик субъектининг текширилаётган хўжалик юритувчи субъект билан ўзаро муносабатларинигина муқобил тарзда текширишга йўл қўйилади.

Муқобил текширишларни ўтказиш чоғида тадбиркорлик субъектларига бориш ва улардан текширишга тааллуқли бўлмаган молия-бухгалтерия ёки бошқа ҳужжатларни талаб қилиш ман этилсин.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сои Фармони (2-банд)

8.

Қуйидагилар белгилансин:


давлат органларининг ноқонуний қарорлари ёки шу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида тадбиркорлик субъектига етказилган зарарнинг ўрни суд қарори асосида тўла ҳажмда бевосита ана шу давлат органлари томонидан, биринчи навбатда, уларнинг бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобига қопланиши лозим.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сон Фармони (3-банд)


9.

Тадбиркорлик субьектларидан:

давлат солиқ хизмати органлари ва давлат статистика органлари белгиланган молиявий ва статистик ҳисоботларга қўшимча равишда ҳар қандай маълумотлар, маълумотнома ва ҳужжатларни талаб қилишга (қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширувларни ўтказиш вақтида қилинган талаблар бундан мустасно);

бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган қонунларда назарда тутилмаган ҳар қандай ахборотни, шу жумладан ҳисобот, маълумотлар, маълумотнома ва ҳужжатларни талаб қилишларига йўл қўйилмайдиган тартиб ўрнатилсин.

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахслари қарорнинг ушбу бандини бузганлик учун шахсан жавобгар бўлишлари тўғрисида қаттиқ огоҳлантирилсин.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида" 2005 йил 15 июндаги ПҚ-100-сон қарори (7-банд)

5. 2-иловада:

а) тўққизинчи позициядаги "Органнинг номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги";

б) ўнинчи позициядаги "Органнинг номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси";

в) ўн иккинчи позицияда "Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалари" устунидан "Гаров шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш" сўзлари чиқариб ташлансин.

г) қуйидаги мазмундаги позиция қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси"

Хусусий, кичик тадбиркорликни ривожлантириш концепциялари ва дастурларини, шунингдек уларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш.

Инвестиция ва бозор тузилмаларини ташкил этиш ва ривожлантириш, хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий-техника ресурслари олишлари, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш бозорларига кириб боришлари учун тенг шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган чора-тадбирларни ўз ваколатлари доирасида амалга ошириш.

Тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини монополияга қарши қонунчиликни, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама фаолияти, банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузаётган ноҳалол рақобатчилардан, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатларидан ўз ваколатлари доирасида ҳимоя қилади.


6. 3-иловада:

а) 5-банднинг иккинчи хат бошидаги, 7-банднинг биринчи хат бошидаги ва 8-банддаги "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 11-банднинг биринчи ва учинчи хат бошидаги "Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси" сўзлари "Савдо-саноат палатаси" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 32-33-сон, 249-модда.






































Время: 0.2204
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск