ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 06.08.2005 й. 1506-сон билан рўйхатга олинган 07.07.2005 й. Иктисодиёт вазирлигининг 58-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 154-1-сон, Халқ таълими вазирлигининг 19-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 02/2658-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 6 августда 1506-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлигининг

2005 йил 7 июлдаги

58-сон, 154-1-сон, 19-сон ва

02/2658-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Кадрларни давлат грантлари асосида

мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги ПҚ-92-сон "2005/2006 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида"ги қарорининг 6-бандига мувофиқ, олий таълим муассасаларида давлат грантлари асосида мақсадли тайёрланган кадрларни камида уч йил ишлаб бериш шарти билан, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларга ишга тақсимлаш қоидалари ва тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Барча таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасалари бакалавр ва магистрлари (кейинги ўринларда матнда битирувчилар деб юритилади) 2005/2006 ўқув йилидан бошлаб мажбурий тартибда камида уч йил ишлаб бериш шарти билан таълим муассасаларига, корхона ва ташкилотларга (кейинги ўринларда матнда иш берувчи деб юритилади) ишга тақсимланади.


2. Олий таълим муассасаларини давлат грантлари асосида бакалавриатни тамомлаган битирувчилар магистратурага тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган тақдирда, камида уч йил ишлаб бериш мажбурияти магистратурани якунлагандан сўнг ушбу Низом талаблари асосида амалга оширилади.


3. Агар битирувчи олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасида давлат грантлари асосида ўқиган тақдирда, унинг ишлаб бериш мажбурияти камида уч йил деб ҳисобланади.


4. Олий таълим муассасаларини тўлов-контракт асосида бакалавриатни тамомлаган битирувчилар магистратурага давлат грантлари асосида ўқишга қабул қилинган тақдирда камида уч йил ишлаб бериш мажбурияти магистратурани якунлагандан сўнг ушбу Низом талаблари асосида амалга оширилади.


5. Битирувчиларни эгаллаган таълим йўналиши ва касбий тайёргарлигига кўра тақсимлашни мувофиқлаштириш учун тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик, идоралар қошида махсус комиссиялар тузилади.



II. БИТИРУВЧИЛАРГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖНИ

АНИҚЛАШ ВА БУЮРТМАЛАРНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


6. Иш берувчи кадрларга бўлган эҳтиёжни, мавжуд бўш иш жойлари ҳақидаги маълумотларни ҳар йили 1 апрелга қадар аниқлайдилар ҳамда махсус комиссияга иш жойи кўрсатилган ҳолда, кафолатланган талабнома (буюртма)ни тақдим этадилар.


7. Ўз тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёж ҳамда уларга бўлган буюртмаларни йўналишлар бўйича умумлаштириб, олий таълим муассасалари битирувчилари тақсимоти кўрсаткичларини шакллантиради.


8. Махсус комиссия томонидан буюртмалар асосида шакллантирилган тақсимот кўрсаткичлари тегишли олий таълим муассасаларига юборилади.



III. БИТИРУВЧИЛАРНИ ИШГА

ТАҚСИМЛАШ ТАРТИБИ


9. Олий таълим муассасаларида битирувчиларни ишга тақсимлаш улар олий таълим муассасасини битиришидан камида 1 ой олдин ўтказиладн.


10. Битирувчиларнинг тақсимоти олий таълим муассасаси ректори тасдиқлаган олий таълим муассасасининг тақсимот комиссияси (кейинги ўринларда матнда тақсимот комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади. Тақсимот комиссия таркибига олий таълим муассасаси ректори - комиссия раиси, факультет декани, кафедра мудирлари ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар, иш берувчилар вакиллари аъзо қилиб киритилади.


11. Олий таълим муассасаси битирувчиларни ишга тақсимланиш жараёнидан олдин битирувчилардан қаерда ишлашни хоҳлаши тўғрисида сўров-анкеталари тўлдириб олинади.


12. Олий таълим муассасаси тақсимот комиссияси:

а) битирувчиларни олий таълим муассасасида эгаллаган таълим йўналишлари ва малакасига, кадрларга бўлган буюртмага асосан ҳамда уларнинг рейтинги, оилавий шароити, доимий яшаш жойи ва таклиф этилаётган иш жойларида ишлаш истагини ҳисобга олган ҳолда ишга тақсимлайди;

б) ҳар бир битирувчини таклиф қилинаётган иш жойи, меҳнат ва маиший шароитлар, лавозими, иш ҳақи миқдори тўғрисидаги ва бошқа зарур маълумотлар билан таништиради;

в) мажлис баённомаси ва битирувчилар шахсий тақсимоти қайдномасини юритади (1-илова).


13. Юқори рейтинг тўплаган битирувчилар биринчилар қаторида мавжуд бўлган иш жойларига ўзларининг ихтиёри билан жойлашиш ҳуқуқига эга бўладилар.


14. Олий таълим муассасаларида ўз ҳисобидан тўлов-контракт бўйича таълим олган битирувчилар ўз ихтиёри билан тақсимот комиссиясида иштирок этиши ва унинг розилиги асосида комиссия қарори билан таклиф этилаётган иш жойларига ишга юборилиши мумкин.


15. Агар тақсимот комиссияси битирувчини иш билан таъминлай олмаса, унга мустақил ишга жойлашиш имконияти берилганлиги тўғрисида маълумотнома (2-илова) тақдим этади.


16. Тақсимот комиссияси ишини тугатгандан сўнг битирувчиларни уларнинг саломатлиги, оилавий шароити ўзгариши асосида қайта тақсимлаш масаласи олий таълим муассасаларининг тақсимот комиссиялари томонидан кўриб чиқилиши мумкин.


17. Олий таълим муассасаси тақсимот комиссияси иши тугагандан сўнг бир ҳафтадан, бироқ битирувчи ўқишни тугатган кундан сўнг уч кундан кечиктирмай, ишга юборилаётган ҳар бир битирувчига қуйидаги ҳужжатларни беради:

олий маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирма;

ишга юборилганлик тўғрисидаги йўлланма (3-илова);

тақсимот комиссияси қароридан ва тақсимот рўйхатидан кўчирма.

Мустақил ишга жойлашиш имконияти берилган битирувчиларга мазкур бандда назарда тутилган муддатларда мустақил ишга жойлашиш имконияти берилганлиги тўғрисида маълумотнома ва олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг асл нусхаси берилади.

Олий таълим муассасаси ректори мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатларни битирувчига ўз вақтида берилишига шахсан жавобгардир. Битирувчига белгиланган нусхадаги йўлланма ўрнига бошқа ҳужжатлар берилишига рухсат этилмайди.


18. Битирувчи мазкур Низом талаблари асосида тақсимот бўйича уч йил ишлаб бергандан кейин унга олий таълим муассасаси томонидан бир ҳафта муддатда меҳнат дафтарчасига мувофиқ дипломнинг асл нусхаси берилади.



IV. ТАҚСИМОТ АСОСИДА ЮБОРИЛГАН

БИТИРУВЧИЛАРНИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ВА УЛАРНИНГ МЕҲНАТИ


19. Битирувчилар ўқишни тамомлагандан сўнг кўпи билан уч ойгача бўлган муддатда иш жойига етиб келишлари ва иш бошлашлари лозим.


20. Иш берувчи иш жойига етиб келган битирувчи томонидан тақдим этилган йўлланмани тасдиқлайди ва ўн кун муддат ичида йўлланмани тегишли олий таълим муассасасига юборади.


21. Иш берувчи олий таълим муассасаси битирувчилари билан ўрнатилган тартибда ишга юборилганлик тўғрисидаги йўлланмага мувофиқ меҳнат шартномаси тузади.

Танлов асосида ишга қабул қилинадиган лавозимларга битирувчилар йўлланма асосида танловсиз қабул қилинади.


22. Битирувчи томонидан мажбурий ишлаб берилиши лозим бўлган уч йиллик муддатга қуйидаги муддатлар ҳам киради:

таълим муассасаси, корхона ёки ташкилотда турли лавозимларда ишлаган муддат;

таълим муассасаси, корхонаси ёки ташкилот мансуб бўлган тизимдаги (вазирлик, идора ёки бошқа хўжалик бошқаруви органи) бошқа таълим муассасаларида, корхона ва ташкилотларда иш берувчининг розилигига кўра ишлаган муддат;

меҳнат таътилида, шу жумладан ижтимоий таътилларда бўлган муддат;

муддатли ҳарбий хизмат ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат ўталган муддат.


23. Битирувчи уч йил мажбурий ишлагандан сўнг шу иш берувчида ишни давом эттириш масаласи иш берувчи ва ходимнинг ўзаро келишувига мувофиқ меҳнат қонунчилиги асосида ҳал этилади.



V. БИТИРУВЧИЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛАР


24. Ишга тақсимланган битирувчи таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларга ишга жойлашгач, иш берувчи унга меҳнат қилиши учун шарт-шароитларни яратади, уй-жой билан таъминлаш чораларини кўради.


25. Иш берувчи ёш мутахассисларнинг меҳнатини рағбатлантириш ва уларнинг лавозимларини ошириш чораларини кўради, уларга илмий иш билан шуғулланиш учун имконият яратади.


26. Олий таълим муассасаларини тугатган ва ишга юборилган битирувчи тақсимот комиссияси қароридан норози бўлган тақдирда олий таълим муассасаси буйсунадиган тегишли вазирлик ёки идорага ёхуд судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга.



VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


27. 2005/2006 ўқув йилидан бошлаб, ҳар ўқув йилининг бошида, яъни сентябрь ойида, олий таълим муассасаларига бакалавриат ва магистратура бўйича давлат грантлари асосида қабул қилинган талабалар билан олий таълим муассасаси ўртасида ўқишни тамомлагандан сўнг таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда камида уч йил ишлаб бериш тўғрисида шартнома тузилиши лозим.

Битирувчи узрсиз сабабларга кўра тақсимланган жойда ишлашни хоҳламаса, унга нисбатан амалдаги қонунчилик асосида чоралар кўрилади.


28. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қишлок ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.





Низомга

1-ИЛОВА



20___й___________________________ ни

                                                                                        (олий таълим муассасаси номи)



Битирувчилар шахсий тақсимоти

ҚАЙДНОМАСИ

Т/р

Фамилияси, исми шарифи

Жинси

Туғилган йили

Оилавий аҳволи

Доимий яшаш жойи (ота-онасининг, турмуш ўртоғининг манзили)

Битирувчи тугатган таълим йўналиши (мутахассислиги)

Қаерга ишга юборилади

Битирувчи имзоси

Таълим муассасаси, корхона, ташкилот номи

лавозими





Низомга

2-ИЛОВА



Мустақил ишга жойлашиш имконияти берилганлиги тўғрисида

___- СОНЛИ МАЪЛУМОТНОМА

20___ й. "____" _____________да


_____________________________________________________________________ ни

(ОТМнинг номи тўлиқ ёзилади)


________________________________________________________________________


таълим йўналиши (мутахассислиги) бўйича тамомлаган ____________________


________________________________________________________________________

(исми-шарифи тўлиқ ёзилади)


Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби

тўғрисида Низомнинг III бўлими 15 бандига мувофиқ мустақил ишга

жойлашиш имконияти берилади.



Олий таълим муассасаси ректори _________________

                                                                                                   (имзо)                                               М.Ў.






Низомга

3-ИЛОВА

(Вазирлик номи)


ИШГА ЮБОРИЛГАНЛИК

ТЎҒРИСИДА

№___ йўлланма бўлаги


20___ й. "__"____________


______________________________________

______________________________________

(олий таълим муассасаси номи тўлиқ ёзилади)

______________________________________

______________________________________

______________________________________

(таълим йўналиши (мутахассислиги) бўйича

тамомлаган

______________________________________

______________________________________

(исми, шарифи тўлиқ ёзилади)

______________________________________

___________ лавозимида ишлаш учун

______________________________________

(таълим муассасаси, корхона ва ташкилотнинг номи)

___________________ ихтиёрига юборилади.


Етиб келиш муддати:_____


М.Ў.


Сана

(Битирувчи иш жойига келгач 10 кунлик муддатда тўлдирилиб, олий таълим муассасасига қайтарилади)


ИШГА ЮБОРИЛГАНЛИК

ТЎҒРИСИДА

№__ йўлланма


(Иш берувчи: таълим муассасаси,

корхона ва ташкилот номи) _________

___________________________________

___________________________________

__________________ маълум қиладики,

олий таълим муассасасини тамомлаган

номи кўрсатилади __________________

___________________________________

(исми, шарифи тўлиқ ёзилади)

20___й. "____"___________________ да

иш жойига етиб келди ва лавозимига

тайинланди.


Раҳбар                                 (имзо)



М.Ў.



Сана

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 32-33-сон, 258-модда.




































Время: 0.1905
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск