Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2000 й. 400-сон "Ўрта махсус, касб- ҳунар таълими давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2000 й.

N 400




ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИНИНГ

ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Таълим тўғрисида" ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 13 майдаги 204-сон қарори бажарилишини таъминлаш, мазмунан янги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини замон талаблари асосидаги давлат таълим стандартларига мувофиқ ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан ишлаб чиқилган ҳамда 1998/1999 ва 1999/2000 ўқув йилларида тажриба-синовдан ўтказилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандарти 1-иловага мувофиқ;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари давлат таълим стандарти 2-иловага мувофиқ;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисидаги дипломларнинг давлат намуналари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Бадиий академия ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

1998/1999 ва 1999/2000 ўқув йилларида таълим муассасаларида тажриба-синовдан ўтган ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг ўқув дастурлари ва режаларини белгиланган тартибда тасдиқласин;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлари бўйича давлат таълим стандартларини, ўқув режалари ва дастурларини босқичма-босқич ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин ҳамда таълим муассасаларига етказсин;

янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига асосан дарсликлар ва ўқув адабиётларини яратсин, улар ўз вақтида нашр этилишини, барча таълим муассасаларига етказилишини ва ўқув жараёнига жорий этилишини таъминласин;

2000/2001 ўқув йилидан бошлаб педагог кадрлар янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида фаолият кўрсатишларини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, "Шарқ" нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари, улар асосида яратилган дарсликлар ва ўқув адабиёти ўз вақтида чоп этилиши ҳамда жойларга етказиб берилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази буюртмасига мувофиқ зарур миқдордаги диплом бланкларини чоп этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тақдим этган смета асосида давлат таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурларини, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига бериладиган диплом бланкларини чоп этиш учун сарфланадиган маблағларни белгиланган тартибда ажратсин.


6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази манфаатдор вазирликлар, концернлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ижтимоий ҳамкорлари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Молия вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда уч ой муддатда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг касб фаолияти соҳаларини ва уларга ҳақ тўлаш разрядларини тасдиқласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 16 октябрдаги

400-сон қарорига

1-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

Ўзбекистон узлуксиз таълим стандартлари давлат тизими

ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ


ГОСУДАРСТВЕННЫЙ СТАНДАРТ УЗБЕКИСТАНА

Государственная система стандартов непрерывного

образования в Узбекистане

СРЕДНЕЕ СПЕЦИАЛЬНОЕ,

ПРОФЕССИОНАЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


STATE STANDARD OF UZBEKISTAN

State system of standards of continuous education of Uzbekistan

SECONDARY SPEСIALIZED,VOCATIONAL EDUCATION


СЎЗБОШИ


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институти томонидан "Таълим тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида", "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва амалда жорий этиш тўғрисида" 1998 йил 5 январдаги 5-сон, "Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 13 майдаги 204-сон қарорларига мувофиқ таълим турлари ўртасида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академияси мутахассислари билан ҳамкорликда ИШЛАБ ЧИҚИЛГАН ВА ТАВСИЯ ҚИЛИНГАН.


Ушбу стандартни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсатисиз тўлиқ ёки қисман кўчириб олиш, кўпайтириш ва расмий нашр сифатида тарқатиш мумкин эмас.



I. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Қўлланиш соҳаси

1.1.1. Ушбу стандарт ўрта махсус, касб-ҳунар таълими стандартлари мажмуининг негизи ҳисобланади ва стандартлаштиришнинг:

l мақсад ва вазифаларини;

l асосий тушунчаларини, тамойилларини ва стандартлаштириш бўйича ишларни ташкил қилишни;

l ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини стандартлаштириш соҳасидаги меъёрий ҳужжатларнинг тоифаларини аниқлаб беради.

Ушбу стандарт:

l ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартларининг тузилишини;

l ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини стандартлаштириш бўйича ишларни ташкил қилишни;

l ўрта махсус, касб-ҳунар таълими стандартлари талабларининг бажарилишини назорат қилишни белгилайди.

1.1.2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими стандартлари таълимни бошқариш давлат органлари ҳамда идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан қўлланилиши мажбурийдир.


1.2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартини ишлаб чиқиш ва жорий этиш асослари

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда қуйидаги қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар асос қилиб олинди:

"Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни;

"Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва амалда жорий этиш тўғрисида" 1998 йил 5 январдаги 5-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 13 майдаги 204-сон қарори;

O`Z DST 1.0-98. "Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Асосий қоидалар";

Ўз ДСТ 1.1-92. "Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Ўзбекистон Республикаси стандартларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиблари";

Ўз ДСТ 1.10-93. "Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Асосий атамалар ва таърифлар";

Ўз ДСТ 1.5-93. "Давлатлараро стандартлаштириш бўйича ишлар олиб бориш қоидалари. Стандартни тузиш, баён этиш, расмийлаштириш ва уларнинг мазмунига қўйиладиган талаблар";

Ўз ДСТ 1.8-94. "Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Етакчи ҳужжатлар ва тавсияномаларни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиблари";

Ўз ДСТ 1.9-95. "Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Соҳа стандартларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиблари";

Ўз ДСТ 1.8-94. Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Амал қиладиган ҳужжатларни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш, тасдиқлаш, давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва тавсиялар;

Ўз ДСТ 6.01.1-95. Ўзбекистон Республикаси техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларни кодлаштириш ва таснифлашнинг ягона тизими. Асосий қоидалар;

Ўз ДСТ 6.01.2-95. Ўзбекистон Республикаси техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларни кодлаштириш ва таснифлашнинг ягона тизими. Таснифлагичларни ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби.


1.3. Таърифлар

Мазкур стандартда қуйидаги таърифлар ва атамалар қўлланилган:

1.3.1. Ўзбекистон узлуксиз таълим стандартларининг давлат тизими - таълим жараёнини белгилаб бериш, ўқитишнинг асосий мазмунини, таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган умумий малака талабларини, кадрлар тайёрлаш сифати ва таълим муассасалари фаолиятини баҳолаш мезонлари ва механизмларини аниқлаш орқали кадрлар тайёрлаш соҳасида энг мақбул тартибга солиш даражасига ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг кафолатланган даражаси ва сифатига эришишга қаратилган меъёрий ҳужжатлар мажмуи.

1.3.2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими (ЎМКҲТ) тармоқ стандарти - малака талабларига мос ҳолда касбий тавсифнома асосида муайян тайёрлов йўналиши ва касб-ҳунар бўйича таълим мазмунининг мажбурий минимумини ва сўнгги мақсадларини, ўқув юкламалари ҳажмини аниқловчи ҳамда таълим сифатининг стандарт талабларига мувофиқлигини таъминловчи меъёрий ҳужжат.

1.3.3. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликларнинг умумдавлат таснифлагичи (ЎМКҲТТЙКИУТ) - ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликларининг тизимлаштирилган рўйхати.

1.3.4. Касб фаолияти соҳаси - касбга доир билим, малака ва кўникмаларнинг қўлланиш доирасидир; унинг номланиши иқтисодиёт соҳалари билан мувофиқлаштирилади.

1.3.5. ЎМКҲТ муассасаларидаги тайёрлов йўналишлари - аниқ касб фаолияти соҳасида мутахассисларга касб таълими бериш доирасидир. Мутахассисларни касб фаолиятининг аниқ соҳаси бўйича тайёрлаш йўналишларининг номи меҳнат фаолиятининг мазмуни билан белгиланади.

1.3.6. ЎМКҲТнинг умумий таълим дастури - умумий таълим тайёргарлиги мазмунини аниқловчи ҳужжатлар тўплами. Умумий таълим дастурини муваффақиятли эгаллаш - академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига уларнинг олий таълим муассасаларида таълимни давом эттиришлари учун тенг имконият ва ҳуқуқларни таъминлайди.

Умумий таълим дастури академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини таълимнинг навбатдаги поғоналарида билим олишга тайёрлашни таъминлаш ҳажмидаги ижтимоий, табиий-илмий ва аниқ фанларни ўз ичига олади.

1.3.7. ЎМКҲТнинг касб-ҳунар таълими дастури - касб-ҳунар таълими тайёргарлигининг асосий мазмунини аниқловчи ҳужжатлар тўплами. Касб-ҳунар таълими дастури касб-ҳунар коллежи битирувчисига эгаллаган касби бўйича ишни малакали бажариш имконини бериш ҳажмидаги маълум касбга доир умумкасбий ва махсус фанларни ҳамда ишлаб чиқариш таълими ва амалиётини ўз ичига олади.

Касб-ҳунар таълими дастурини муваффақиятли эгаллаш касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини касби ва ихтисослиги бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи билан таъминлайди.

1.3.8. Махсус касб-ҳунар таълими дастури - махсус касб-ҳунар таълими тайёргарлиги мазмунини белгиловчи, академик лицейларнинг тайёрлов йўналишига мос келадиган ва ўқувчиларнинг ақлий ривожланишини жадаллаштирадиган, уларда махсус касб-ҳунар кўникмаларини шакллантирадиган, ўқувчиларнинг олий ўқув юртларида ўқишни давом эттиришини ёки уларни меҳнат фаолиятига йўллашни назарда тутган фанларни чуқур ўрганишга йўналтирилган ҳужжатлар тўпламидир.

Махсус касб-ҳунар таълими дастури фанларни чуқур ўрганишга йўналтирилган алоҳида ижтимоий, табиий-илмий ёки илмий-техник ва аниқ фанларни ўз ичига олади.


1.4. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини стандартлаштиришнинг мақсади ва вазифалари

1.4.1. ЎМКҲТ стандартларининг жорий этилиши қуйидаги мақсадлар амалга оширилишини назарда тутади:

- ЎМКҲТнинг юксак сифатини ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган чуқур иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни, ривожланган демократик давлат барпо этиш талабларига жавоб берувчи рақобатбардош кадрлар тайёрланишини таъминлаш;

- мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, фан, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиқиб кадрлар тайёрлаш мазмунини тартибга солиш;

- ЎМКҲТнинг демократлашуви, инсонпарварлашуви ва ижтимоийлашуви, таълим олувчиларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий билимлари даражасини, шунингдек таълим жараёни самарадорлигини ошириш;

- сифатли таълим хизматлари кўрсатиш, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида шахснинг, жамият ва давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;

- кадрлар тайёрлаш сифатини ва таълим фаолиятини баҳолаш мезонларини ва тартибини белгилаш;

- ЎМКҲТ жараёнини ва кадрлар тайёрлашнинг изчиллиги ва узлуксизлигини таъминлаш;

- меҳнат ва таълим хизматлари бозорида рақобатбардошликни таъминлаш.

1.4.2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларининг вазифалари:

- ЎМКҲТ сифатига ва кадрлар тайёрлашга, кўрсатиладиган таълим хизматлари турларига нисбатан қўйиладиган мақбул талабларни белгилаш;

- ЎМКҲТга ва унинг пировард натижаларига, таълим олувчиларнинг билими ва касб малакаси даражасини вақти-вақти билан баҳолаш тартибига, шунингдек таълим фаолияти сифати устидан назорат қилишга нисбатан қўйиладиган тегишли талабларни белгиловчи меъёрий негизни яратиш;

- халқнинг бой ақл-заковат мероси ва умуминсоний қадриятлар асосида таълим олувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

- ЎМКҲТ ўқув-тарбия ва таълим жараёнига, педагогик ва ахборот технологиялари билан таъминлашга, таълим даражасини назорат қилишга, таълим муассасаларида таълим олувчилар ва уларни битирувчиларнинг малакасига нисбатан меъёрлар ва талабларни белгилаш;

- кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлаш учун таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш.


1.5. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини стандартлаштириш тамойиллари

ЎМКҲТ стандартларини ишлаб чиқишда қуйидагиларни таъминлаш зарур:

l таълимнинг узлуксизлиги ва узвийлиги;

l мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиши, фан-техника ва технологияларнинг истиқболли ривожланиши, жамият талаблари ва уларнинг замонавий ҳолатини ҳисобга олиш;

l таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг мужассамлиги;

l матнлар баёнининг аниқлиги ва ягона қийматлилиги;

l фан, техника ҳамда технологиянинг замонавий ютуқларига, республикадаги ва чет эллардаги илғор тажрибаларга мос келиши;

l ЎМКҲТ мақсад ва вазифаларининг амалга оширилиши.


1.6. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини стандартлаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш

1.6.1. Республикада ЎМКҲТни стандартлаштиришни ташкил қилиш, мувофиқлаштириш, унга методик раҳбарлик қилиш ва унинг мақбул даражасини таъминлаш Таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи (ТББВДО) томонидан амалга оширилади.

1.6.2. ЎМКҲТ стандартларининг мазмуни, Давлат стандартлари тизимининг O`Z DSt 1.0-98 "Ўзбекистон Республикаси стандартларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш, тасдиқлаш ва рўйхатга олиш тартиби"га тўғри келиши зарур.

1.6.3. ЎМКҲТ давлат стандартлари ва уларга киритиладиган ўзгартиришлар Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификациялаш маркази томонидан рўйхатдан ўтказилиши тақозо этилади.

ЎМКҲТнинг тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлари бўйича таълим стандартларини тасдиқлаш 3 йиллик тўлиқ таълим цикли мобайнида педагогик тажриба-синов ишларини муваффақиятли якунлаб, уларга эксперт баҳо берилгач, амалга оширилиши тақозо этилади.

1.6.4. Давлат таълим стандартлари (ДТС)га ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан республикадаги ижтимоий-иқтисодий тараққиётга мос равишда, таълим даражаси ва кадрларни тайёрлашга қўйиладиган талабларини эътиборга олган ҳолда, ДТСни тасдиқлаш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.


1.7. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини стандартлаштириш соҳасидаги меъёрий ҳужжатларнинг тоифалари, стандарт турлари

1.7.1. ЎМКҲТ стандартлари қуйидаги тоифа ва турларга бўлинади:

l Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартлари (O`z DТS) - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган стандартлар.

l ЎМКҲТ тайёрлов йўналишлари ва касблар бўйича тармоқ стандартлари (TSt) - Ўзбекистон Республикаси ТББВДО томонидан тасдиқланган стандартлар. Улар қуйидагилардир:

- Академик лицейлар тайёрлов йўналишлари бўйича таълим стандартлари;

- Касб-ҳунар коллежлари учун тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисослар бўйича таълим стандартлари;

- "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими учун ўқув режалари ва дастурлари ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар" стандарти.

ЎМКҲТ тайёрлов йўналишлари ва касблар бўйича тармоқ стандартлари (TSt) илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, корхоналар, ташкилотлар ва таълим фаолиятининг бошқа субъектлари томонидан ишлаб чиқилади.


1.8. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тармоқ стандартларининг тузилиши

1.8.1. Академик лицейлар тайёрлов йўналишлари бўйича таълим стандартлари қуйидаги тузилишга эга:

l Зарварақ (Титул варағи)

l Қўлланиш соҳаси

l Меъёрий ҳужжатлар

l Стандартнинг мақсади ва вазифалари

l Академик лицейларда таълим мазмунининг мажбурий минимуми

l Академик лицей битирувчиларига қўйиладиган умумий талаблар

l Академик лицей тайёрлов йўналишлари бўйича таълим мазмунининг мажбурий минимуми (фаннинг номи, асосий ўқув элементлари)

l Стандарт талаблари бажарилишини назорат қилиш.

1.8.2. Касб-ҳунар коллежлари учун тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар бўйича таълим стандартлари қуйидаги тузилишга эга:

l Зарварақ (Титул варағи)

l Қўлланиш соҳаси

l Меъёрий ҳужжатлар

l Стандартнинг мақсади ва вазифалари

l Таърифлар

l Касбий тавсифнома:

- тайёрлов йўналиши, касб ва ихтисосликларнинг номлари;

- тайёрлов йўналишининг қўлланиш соҳаси ва вазифалари;

- малака;

- ўқишга қабул қилиш шартлари (мазкур мутахассисликни эгаллаш учун шахснинг таянч ҳисобланувчи руҳий-физиологик сифатлари минимуми, ёш ва жинсий хусусиятлари, тиббий чекланишлар бўйича ишга қабул қилиш тартиби ҳақида маълумотлар кўрсатилади).

l Касб-ҳунар тайёргарлиги мазмунининг мажбурий минимуми (ўқув даврлари, фан соҳалари, шунингдек мазкур фан соҳаларининг ўқув элементлари ва уларни ўзлаштириш даражалари кўрсатилади).

l Намунавий ўқув режаси қуйидаги қисмлардан ташкил топади:

- умумий таълим қисми;

- касбий таълим қисми (умумкасбий, махсус фанлар);

- ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёти;

- таълим муассасаси ихтиёридаги соат

l Стандарт талабларининг бажарилишини назорат қилиш.


1.9. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш

1.9.1. ЎМКҲТ давлат стандартлари талабларига риоя қилиш устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органи амалга оширади.

1.9.2. Назорат қилишнинг бош вазифаси, ЎМКҲТ давлат стандартлари ва тармоқ стандартлари талабларининг бузилишини аниқлаш, олдини олиш ва бартараф қилишдир.

1.9.3. Ушбу стандарт талабларига риоя қилиш устидан назорат қуйидагилар орқали амалга оширилади:

l давлат таълим стандартлари асосида турли ўқув муассасаларида битирувчилар эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларга баҳо бериш;

l ўқув режа ва дастурларини таҳлил қилиш;

l ўқув муассасасида фойдаланиладиган педагогик технологияларни таҳлил қилиш.

1.9.4. Стандарт талабларининг бузилганлиги учун жавобгарлик амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим муассасаси раҳбариятига юкланади.



II. ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ

БИТИРУВЧИЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


2.1. ЎМКҲТ муассасалари битирувчиларига қўйиладиган талабларни стандартлаштириш:

l ЎМКҲТ муассасалари битирувчиларининг билим сифати ва касбий малакасига қўйиладиган талабларни стандартлаштиришнинг мақсад ва вазифаларини белгилашдан;

l ЎМКҲТ муассасалари битирувчиларига қўйиладиган талабларни стандартлаштириш соҳасидаги асосий тушунчаларни аниқлашдан;

l ЎМКҲТ муассасалари битирувчиларига қўйиладиган умумий талаблар, шу жумладан, малака талаблари мазмунини белгилашдан;

l Стандарт талабларининг бажарилиши устидан назорат қилишни амалга оширишдан иборат.


2.2. "ЎМКҲТ муассасалари битирувчиларига қўйиладиган талаблар" идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, якка шахсларни ҳам ҳисобга олган ҳолда барча давлат бошқарув органлари ва таълим фаолияти билан машғул бўлган субъектлар томонидан бажарилиши шарт.


2.3. ЎМКҲТ муассасалари битирувчиларига қўйиладиган талабларни стандартлаштиришнинг мақсад ва вазифалари

2.3.1. ЎМКҲТ муассасалари битирувчиларига қўйиладиган талабларни стандартлаштиришнинг мақсади - давлат ва жамият, меҳнат ва таълим хизматлари бозорлари талабларига жавоб берадиган кадрлар тайёрлашнинг давлат кафолатларини таъминлашдир.

2.3.2. Таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган талабларни стандартлаштиришнинг вазифалари қуйидагилар:

l касб-ҳунар коллежларида кичик мутахассислар даражасида кадрлар тайёрлаш кўрсаткичларини белгилаб бериш;

l академик лицейлар битирувчиларини ўрта махсус таълим даражасида тайёрлаш кўрсаткичларини белгилаб бериш;

l ЎМКҲТ муассасалари учун педагогик технологияларни ишлаб чиқиш, таълим берувчиларни ишончли ахборот билан таъминлаш.


2.4. ЎМКҲТ муассасалари битирувчиларига қўйиладиган умумий талаблар

ЎМКҲТ муассасалари битирувчиларига қўйиладиган талаблар қуйидаги кўрсаткичларнинг умумлаштирилган тавсифномасидан иборат:

l фундаментал фанлар ва аниқ касб соҳаси доирасида назарий ва амалий билимлар, касбий малака ва кўникмаларга эга бўлиш;

l касбий моҳирлик ва тафаккур доирасининг етарли шаклланганлиги;

l ташкилотчилик ва тадбиркорлик хислатларининг шаклланган бўлиши;

l давлатнинг тузилиши, унинг ижтимоий ва сиёсий ривожланиши ҳақида аниқ билимларга эга бўлиш, халқаро воқеа, ҳодиса ва муаммоларни тушуна олиш;

l мустақил ва ижодий фикрлаш, фикрларини ёзма ва оғзаки равон баён этиш малакалари шаклланган бўлиши;

l турли вазиятларни танқидий баҳолаш, янгиликларга доимий интилиш;

l ўзбек тилини мукаммал билиш, давлат тилида ёзма ва оғзаки равишда эркин мулоқотда бўлиш;

l умуминсоний фазилатларга эга бўлиш, ўз миллатини ва ватанини севиш, у билан фахрланиш, миллий урф-одатлар, қадриятларни ҳурмат қилиш;

l компьютерлар ва бошқа телекоммуникация воситаларидан фойдалана олиш;

l рус тилини яхши ўзлаштирган ҳолда, бошқа чет тилини мукаммал билиш;

l ўзлаштирилган назарий билимларни амалиётга, бошланғич касбий кўникмаларни кундалик ҳаётга, турмушга татбиқ эта олиш;

l жисмоний бақувват, соғлом бўлиш, ҳарбий хизматга ва тезкор тиббий ёрдам кўрсатишга лаёқатли бўлиш;

l маънавий, руҳий, жисмоний жиҳатдан ўзини ўзи доимо такомиллаштириш хислатларига эга бўлиш;

l билимларни доимо ошириб, янгилаб боришга интилиш, ўқув ва меҳнат фаолиятига ижодий, мустақил ёндашиш сифатларига эга бўлиш;

l мантиқий фикрлашнинг услублари ва усулларини билиш, уларни амалий фаолиятда қўллай олиш малакасига эга бўлиш;

l ҳуқуқий билимлар асосларига эга бўлиш;

l иқтисодий билимлар асосларига эга бўлиш;

l замонавий ахборот воситалари билан ишлашнинг амалий кўникмаларини мустаҳкам эгаллаш;

l маънавий-ахлоқий маданиятга эга бўлиш;

l сиёсий маданиятга эгалик, фуқаролик бурч ва масъулият ҳислари шаклланган бўлиши;

l экологик маданиятга эгалик - касбий фаолиятда экологик масъулиятни ҳис қилиш, табиат муҳофазаси соҳасидаги билимларга эга бўлиш;

l ўқув фанлари бўйича олий таълим муассасасида таҳсил олиш учун зарур бўлган билимлар мажмуига эга бўлиш.


2.5. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таянч ўқув режаси

2.5.1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими стандартининг таянч ўқув режалари таълим мазмунидан келиб чиқиб, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари тайёрлов йўналишлари бўйича алоҳида тузилади.

Таянч ўқув режалари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ишчи ўқув режаларини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.

2.5.2. Таянч ўқув режасида ўқув йили 40 ҳафта ва 2 семестрдан иборат. Ҳар бир семестр 20 ҳафтани ўз ичига олади.

2.5.3. Таянч ўқув режаларида умумий 4470 соатдан 80 соати таълим муассасаси педагогик кенгаши қарорига асосан ўқув фанларини ўқитишга ажратилади.

2.5.4. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг умумий ҳафталик юкламалари 54 соатни, шундан 36 - 38 соати аудитория юкламаси ва 18 - 16 соат мустақил ишни ташкил этади.

Барча ўқув машғулотлари учун икки академик ўқув соати давомийлиги 80 дақиқа этиб белгиланади.

2.5.5. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагогик кенгашларига ишчи ўқув режаларини тузишда намунавий ўқув режалари асосида умумий соатлар ҳажми доирасида айрим бўлимлар учун ажратилган соатлар миқдорига ўзгартириш ҳуқуқи берилади.

Ўқув машғулотларини ўтказиш учун етарли хоналарга эга бўлган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида қуйидаги ҳолларда гуруҳларни иккита кичик гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этилади:

таълим рус тилида олиб борилмайдиган гуруҳларда рус тили;

таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган гуруҳларда ўзбек тили;

хорижий тил;

информатика ва ахборот технологиялари фанининг амалий машғулотлари;

жисмоний тарбия (ҳар бир гуруҳда камида 15 нафар йигит ва қиз бўлганда) машғулотларини.

Касб-ҳунар коллежларининг манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан келишувдан ўтказилиб тасдиқланган намунавий ўқув режалари асосида тиббиёт, таълим (мусиқа ходими), маданият, спорт, тасвирий, амалий ва дизайн санъати йўналишлари бўйича махсус мутахассислик фанларининг амалий машғулотлари кичик гуруҳларда бўлиб ўқитилади. Бунда тегишли харажатларни молиялаштириш давлат бюджетида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари харажатлари учун кўзда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.

Бошқа фанлар бўйича гуруҳларни кичик гуруҳларга бўлиб ўқитиш (ўқув амалиёти бундан мустасно) тақиқланади.

Касб-ҳунар коллежларида ўқув амалиётини кичик гуруҳларга бўлиб ўқитилиши ишлаб чиқариш таълими устаси лавозимини киритиш меъёри доирасида амалга оширилади.

2.5.6. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун таянч ўқув режаларининг тузилиши 1 - 4-жадвалларда келтирилган.



1-жадвал


Академик лицейлар учун таянч

ЎҚУВ РЕЖАСИ

N

Фанлар


Соатлар

сони


Умумий юкламага

нисбатан фоиз

ҳисобида


I.

Умумтаълим фанлари


2010

45,0

II.

Чуқурлаштирилиб ўқитиладиган фанлар (Таълим йўналишлари бўйича)


1680

37,6

III.

Қўшимча чуқурлаштирилиб ўқитиладиган фанлар (рус (ўзбек), хорижий тиллар, информатика ва ахборот технологиялари ва махсус фанлар)


628

14,0


Таълим муассасаси ихтиёридаги соат


80

1,8


Давлат аттестацияси


72

1,6


ҲАММАСИ:


4470

100

Изоҳ: Академик лицейлар таянч ўқув режасига ажратилган умумий соатлар миқдори доирасида (4470) намунавий ўқув режаларини ишлаб чиқишда иккинчи ва учинчи бўлимларга ажратилган соатлар миқдорини 20% гача ўзгартириш киритиш мумкин.



2-жадвал



Касб-ҳунар коллежлари учун таянч

ЎҚУВ РЕЖАСИ

Т/р

Фанлар


Соатлар

сони


Умумий юкламага

нисбатан фоиз

ҳисобида


I.

Умумтаълим фанлари


2010

45,0

II.

Касбий таълим фанлари


1000

22,3

III.

Ўқув амалиёти


660

14,8

IV.

Ишлаб чиқариш амалиёти


648

14,5


Таълим муассасаси ихтиёридаги соат


80

1,8


Давлат аттестацияси


72

1,6


ҲАММАСИ:


4400

100

Изоҳ: Касб-ҳунар коллежлари таянч ўқув режасига ажратилган умумий соатлар миқдори доирасида (4470) намунавий ўқув режаларини ишлаб чиқишда тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда касбий таълим фанлари, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёти бўлимларига ажратилган соатлар миқдорига 20% гача ўзгартириш киритиш мумкин.



3-жадвал



Академик лицейлар ўқув режаси


Ўқув жараёни графиги


Ўқиш муддати: 3 йил

Курс


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17



18

19

I



















Т

Т



II



















Т

Т



III



















Т

Т



Жадвалнинг давоми

Курс


20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

31

32

33

34

35

36

37

38

39

40

I























II























III





















Д

Д



Назарий ва амалий таълим

Т

Таътил

Д

Давлат аттестацияси

Ўқув жараёни режаси

N

Ўқув фанлар


Жами

соатлар


Соатларнинг курслар

бўйича тақсимоти


1


2


3


I.

Умумтаълим фанлари

1.

Нутқ маданияти ва давлат тилида иш юритиш


40

-

40

-

2.

Она тили ва адабиёт


120

120

-

-

3.

Хорижий тиллар


250

100

70

80

4.

Рус (ўзбек) тили


120

80

40


5.

Тарих


160

80

60

20

6.

Математика


190

120

50

20

7.

Информатика ва ахборот технологиялари


130

80

50

-

8.

Физика. Астрономия


190

140

50

-

9.

Кимё


80

80

-

-

10.

Биология


80

80

-

-

11.

Амалий география


40

40

-

-

12.

Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик


140

-

60

80

13.

Жисмоний тарбия


160

80

40

40

14.

Маънавият асослари


40

40

-

-

15.

Фалсафий фанлар:

- Шахс ва жамият

- Диншунослик

- Эстетика


80

-

-

30

-

20

-

30

-

-

16.

Оила психологияси


30

-

-

30

17.

Ҳуқуқшунослик


40

40

-

-

18.

Ўзбекистон Конституцияси


40

40

-

-

19.

Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар


40

-

-

40

20.

Иқтисодиёт асослари


40

40

-

-


Жами:


2010

1190

480

340

II.

Чуқурлаштирилиб ўқитиладиган фанлар (Таълим йўналишлари бўйича)


Жами:


1680

220

840

620

III.

Қўшимча чуқурлаштирилиб ўқитиладиган фанлар

(рус (ўзбек), хорижий тиллар, информатика ва ахборот

технологиялари ва махсус фанлар)


Жами:


628

50

150

428


Давлат аттестацияси


72

-

-

72


Ҳафталик юклама



36 - 38

36 - 38

36 - 38


Таълим муассасаси ихтиёридаги соат


80

30

20

30


ҲАММАСИ:


4470

1490

1490

1490

Изоҳ: Намунавий ўқув режаларини ишлаб чиқишда таълим йўналишларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳафталик ўқув юкламаси соатларини мослаштириш учун умумтаълим фанларига ажратилган соатлар миқдорини 10 соатгача ўзгартириш мумкин.



4-жадвал


Касб-ҳунар коллежлари ўқув режаси


Ўқув жараёни графиги


Ўқиш муддати: 3 йил

Курс


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17



18

19

I



















Т

Т



II



















Т

Т



III



















Т

Т



Жадвалнинг давоми

Курс


20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

31

32

33

34

35

36

37

38

39

40

I























II













А

А

А

А

А

А

А

А

А

А

III













А

А

А

А

А

А

А

А

Д

Д


Назарий ва амалий таълим

Т

Таътил

А

Ишлаб чиқариш амалиёти

Д

Давлат аттестацияси

Ўқув жараёни режаси

N

Бўлимлар номи


Соатлар

миқдори


Соатларнинг курслар

бўйича тақсимоти


1


2


3


I.

Умумтаълим фанлари

1.

Нутқ маданияти ва давлат тилида иш юритиш


40

-

40

-

2.

Она тили ва адабиёт


120

120

-

-

3.

Хорижий тиллар


250

100

70

80

4.

Рус (ўзбек) тили


120

80

40

-

5.

Тарих


160

80

60

20

6.

Математика


190

120

50

20

7.

Информатика ва ахборот технологиялари


130

80

50

-

8.

Физика. Астрономия


190

140

50

-

9.

Кимё


80

80

-

-

10.

Биология


80

80

-

-

11.

Амалий география


40

40

-

-

12.

Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик


140

-

60

80

13.

Жисмоний тарбия


160

80

40

40

14.

Маънавият асослари


40

40

-

-

15.

Фалсафий фанлар:

- Шахс ва жамият

- Диншунослик

- Эстетика


80

-

-

30

-

20

-

30

-

-

16.

Оила психологияси


30

-

-

30

17.

Ҳуқуқшунослик


40

40

-

-

18.

Ўзбекистон Конституцияси


40

40

-

-

19.

Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар


40

-

-

40

20.

Иқтисодиёт асослари


40

40

-

-


Жами:


2010

1190

480

340

II.

Касбий таълим фанлари (умумкасбий ва махсус фанлар)


1000

150

350

500

III.

Ўқув амалиёти


660

120

280

260

IV.

Ишлаб чиқариш амалиёти


648

-

360

288


Давлат аттестацияси


72

-

-

72


Жами:


4390

1460

1470

1460


Ҳафталик юклама



36 - 38

36 - 38

36 - 38


Таълим муассасаси ихтиёридаги соат


80

30

20

30


ҲАММАСИ:


4470

1490

1490

1490

Изоҳ: Намунавий ўқув режаларини ишлаб чиқишда тайёрлов йўналишларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳафталик ўқув юкламаси соатларини мослаштириш учун умумтаълим фанларига ажратилган соатлар миқдорини 10 соатгача ўзгартириш мумкин.

2.6. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими сифатини назорат қилиш

2.6.1. ЎМКҲТ сифатини назорат қилиш қуйидаги усулларда олиб борилади:

l Ички назорат -  ЎМКҲТ муассасаси томонидан амалга оширилади;

ўқитиш сифатининг ички назорати таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи тасдиқлаган "Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисида"ги Низом асосида рейтинг-назорат шаклида ўтказилади. Назоратнинг рейтинг тизими қуйидаги назорат тадбирлари ўтказилишини кўзда тутади:

жорий назорат - оғзаки сўров, коллоквиумлар, семинарлар, ёзма ишлар, лаборатория ишлари, техникавий диктант, курс лойиҳалари, уй вазифаси ва ҳоказо, яъни ўқитувчи ўз амалиётида қўллайдиган барча сўров турларини ўз ичига олади;

оралиқ назорат - фаннинг маълум бир қисми, бўлими якунлангандан сўнг ўтказилади. Оралиқ назоратнинг ўтказилиш тартиби, шакли таълим муассасасининг илмий-педагогик кенгаши томонидан белгиланади;

якуний назорат - семестр тамом бўлганда ва ўқув дастурининг тегишли бўлими тугаллангандан кейин амалга оширилади. Якуний назоратнинг ўтказилиш тартиби, шакли таълим муассасасининг илмий-педагогик кенгаши томонидан белгиланади.

l Ташқи назорат - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

l Давлат-жамоат назорати - таълимни бошқарувчи ваколатли давлат органи ва у билан келишилган ҳолда жамоат ташкилотлари ва кадрларга талабгорлар томонидан амалга оширилади.

l Якуний давлат аттестацияси - давлат имтиҳонлари ва малакавий битирув диплом иши (лойиҳа)ни ҳимоя қилиш билан якунланади.

2.6.2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини битирувчиларга ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади, унда:

- академик лицейлар учун  фанлар бўйича ўқитилган соҳа;

- касб-ҳунар коллежлари учун - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимидаги тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар умумдавлат таснифлагичи (ЎМКХТТЙКИУТ)га мувофиқ касблар ва ихтисосликлар бўйича берилган малака кўрсатилади.

Дипломларга ўзлаштирилган умумтаълим ва махсус (касб-ҳунар) фанлар (курслар), соатлар ҳажми ва улар бўйича баҳолар (рейтинглар), шунингдек битирувчининг умумий рейтинги ва якуний давлат аттестациясининг натижалари кўрсатилган қўшимча варақ илова қилинади.

Академик лицейни тугатганлик тўғрисидаги диплом олий таълим муассасасига ўқишга кириш ҳамда олинган билимларни меҳнат фаолиятида рўёбга чиқариш ҳуқуқини беради.

Касб-ҳунар коллежини тугатганлик тўғрисидаги диплом олинган мутахассисликка мувофиқ меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳамда олий таълим муассасасига ўқишга кириш ҳуқуқини беради.



III. ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИДАГИ ТАЙЁРЛОВ

ЙЎНАЛИШЛАРИ, КАСБЛАР ВА ИХТИСОСЛИКЛАРНИНГ

УМУМДАВЛАТ ТАСНИФЛАГИЧИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


3.1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимидаги тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликларнинг умумдавлат таснифлагичининг мақсад ва вазифалари

3.1.1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимидаги тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар умумдавлат таснифлагичи (ЎМКХТТЙКИУТ)нинг мақсади - ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар бўйича малакали кичик мутахассисларни тайёрлашнинг тизимлаштирилган рўйхатини белгилашдир.

3.1.2. ЎМКХТТЙКИУТнинг асосий вазифалари:

l Ўзбекистон Республикаси ҳудудида касб фаолияти соҳалари бўйича бир хил тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликларга эга бўлган кичик мутахассисларни тайёрлашни таъминлаш

l Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар фойдаланишлари мажбурийлигини таъминлаш

l ЎМКХТТЙКИУТни таълим ҳақидаги меъёрий ҳужжатлар (таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи (МСКО) ва Олий таълимнинг йўналишлар ва ихтисосликлар таснифлагичи)ни индексациялаш мақсадида бошқа таълим турлари билан мувофиқлаштириш.


3.2. Кичик мутахассисларнинг касб фаолияти соҳалари

3.2.1. ЎМКХТ муассасаларида кичик мутахассисларни тайёрлаш қуйидаги соҳалар бўйича амалга оширилади:

l Саноат (машинасозлик, энергетика, самолётсозлик, автомобилсозлик, металлургия, геология ва фойдали қазилмаларни ишлаб чиқиш, кимё саноати, енгил саноат, матбаа, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш)

l Транспорт

l Алоқа

l Қурилиш

l Уй-жой ва коммунал хўжалиги

l Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги

l Соғлиқни сақлаш

l Таълим

l Маданият ва санъат

l Ижтимоий ва иқтисодий соҳа

l Савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳалари.

3.2.2. ЎМКХТТЙКИУТнинг таснифлаш объектлари бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар ҳисобланади.


3.3. ЎМКҲТ тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлари умумдавлат таснифлагичининг кодлари

3.3.1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимидаги тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликларни таснифлаш олти рақамли сонлар билан кодланади.

Коддаги биринчи учта рақам ихтисосликларнинг касбий соҳалари, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи рақамлар тайёрлов йўналишлари ҳамда касбларнинг тартиб рақамини ифодалайди.

3.3.2. ЎМКҲТ тайёрлов йўналишлари касблар ва ихтисосликлар коди - касб фаолияти соҳаларига мувофиқ касблар ва ихтисосликлар бўйича тайёрлов йўналишлари рўйхатининг рақамли белгиси.

3.3.3. Узлуксиз таълим тизимидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим (бакалавриат) орасидаги узвийликни аниқлаш ва уни таъминлаш мақсадида ЎМКҲТТЙКИУТда олий таълимнинг бакалавриат йўналишлари кодлари ҳам қавс ичида келтирилади.

3.3.4. ЎМКҲТТЙКИУТда тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликларнинг кодларига мос келадиган "Таълимнинг халқаро стандартлаштириш таснифлагичи" (МСКО) кодлари ҳам келтирилиши лозим.

3.3.5. Таснифлагични тузишда давлат, жамият ва меҳнат бозори талаблари, касбий тайёргарликдаги тажрибалар, ижтимоий ҳамкорлар, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий жараёнлар талаблари ҳисобга олиниши лозим.


3.5. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимидаги тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликларнинг умумдавлат таснифлагичига ўзгартиришлар киритиш тартиби

3.5.1. Таснифлагич тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликларнинг асос бўлувчи рўйхати бўлиб, у қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш учун очиқдир.

3.5.2. Таснифлагичга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишга оид таклифлар ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини бошқариш ваколатига эга бўлган давлат органига тақдим этилади.

3.5.3. Таснифлагичга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини бошқариш ваколатига эга бўлган давлат органи томонидан амалга оширилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 16 октябрдаги

400-сон қарорига

2-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

Ўзбекистон узлуксиз таълим стандартлари давлат тизими

ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

УМУМТАЪЛИМ ФАНЛАРИ



ГОСУДАРСТВЕННЫЙ СТАНДАРТ УЗБЕКИСТАНА

Государственная система стандартов

непрерывного образования в Узбекистане

СРЕДНЕЕ СПЕЦИАЛЬНОЕ,

ПРОФЕССИОНАЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ

ОБЩЕОБРАЗОВАТЕЛЬНЫЕ ПРЕДМЕТЫ



STATE STANDARD OF UZBEKISTAN

State system of standards of continuous education of Uzbekistan

SECONDARY SPEСIALIZED, VOCATIONAL EDUCATION

GENERAL SUBJECTS


СЎЗБОШИ


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институти томонидан "Таълим тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида", "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва амалда жорий этиш тўғрисида" 1998 йил 5 январдаги 5-сон, "Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 13 майдаги 204-сон қарорларига мувофиқ таълим турлари ўртасида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академияси мутахассислари билан ҳамкорликда ИШЛАБ ЧИҚИЛГАН ВА ТАВСИЯ ҚИЛИНГАН.


Ушбу стандартни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсатисиз тўлиқ ёки қисман кўчириб олиш, кўпайтириш ва расмий нашр сифатида тарқатиш мумкин эмас.



1. ҚЎЛЛАНИШ СОҲАСИ


Ушбу давлат таълим стандарти академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича мажбурий ўқув юкламаси ҳажмини, битирувчилар савиясига қўйиладиган талабларни белгилаб беради.

Давлат таълим стандарти ўзининг идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар таълимни бошқариш давлат органлари ва таълим фаолияти субъектлари томонидан татбиқ этилиши мажбурийдир. Давлат таълим стандарти Ўзбекистон Республикасидаги барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига жорий этилади.

Давлат таълим стандарти академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг барча турдаги ўқув-меъёрий ҳужжатларини яратиш учун асос ҳисобланади.



2. МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАР


1. "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.


2. "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.


3. "Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури" тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Узлуксиз таълим тизими учун таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисида" 1998 йил 5 январдаги 5-сон қарори.


5. O`Z DST 1.0-98 "Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Асосий қоидалар".



3. ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ УМУМТАЪЛИМ

ФАНЛАРИНИ СТАНДАРТЛАШТИРИШНИНГ

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


3.1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими (ЎМКҲТ) умумтаълим фанларини стандартлаштиришдан мақсад:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида умумтаълим фанлари бўйича таълим беришда ушбу фанлар мазмунини танлаш, ўқув юкламалари кўламини ҳамда ўқув-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун зарурий асосларни аниқлаш, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим стандартининг моҳиятини белгилашдан иборат.


3.2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумтаълим фанлари давлат таълим стандартининг вазифалари:

- академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида умумтаълим фанларини ўрганиш бўйича таълим мазмунини белгилаш;

- таълим олувчиларнинг билими, кўникма ва малакалари даражасини даврий равишда баҳолаш тартибига, шунингдек таълим фаолияти сифати устидан назорат қилишга нисбатан қўйиладиган тегишли талабларни белгиловчи меъёрий негизни яратиш;

- халқнинг бой ақл-заковат мероси ва умуминсоний қадриятлар асосида таълим олувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

- ЎМКҲТ ўқув-тарбия ва таълим жараёнини, педагогик ва ахборот технологиялари билан таъминлашга, таълим даражасини назорат қилишга, таълим муассасаларида таълим олувчилар ва уларни битирувчиларнинг малакасига нисбатан меъёрлар ва талабларни белгилаш;

- таълим олувчиларга фундаментал билимларни ўзлаштиришнинг фаол усулларини жорий қилиш, ижодий фикрлаш ва кенг тафаккурга эга бўлиш малакасини шакллантириш;

- касб-ҳунар коллежларида касб ва ихтисослик олиш ҳамда олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш учун умумтаълим фанлари бўйича зарурий билимлар даражасини белгилашдан иборат.



4. ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ

БИТИРУВЧИЛАРИГА УМУМТАЪЛИМ ФАНЛАРИ БЎЙИЧА

ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига умумтаълим фанлари бўйича қўйиладиган умумий талаблар қуйидагилардан иборат:

l фундаментал билимларни ўзлаштира олиш, ўзлаштирилган назарий билимларни амалиётга, бошланғич касбий кўникмаларни кундалик ҳаётга, меҳнат фаолиятига татбиқ эта олиш;

l академик лицейлар ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари тайёрлов йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича чуқурлаштирилган, йўналтирилган, махсус фанлар асосларини эгаллашлари учун зарур бўладиган асосий билимларга эга бўлиш;

l мустақил ва ижодий фикрлаш, ўз фикрларини ёзма ва оғзаки равон баён этиш малакаларини эгаллаш;

l билимларни мунтазам ошириб, янгилаб боришга интилиш, ўқув ва меҳнат фаолиятига ижодий, мустақил ёндашиш сифатларига эга бўлиш;

l мантиқий фикрлашнинг услублари ва усулларини билиш, уларни амалий фаолиятда қўллай олиш малакасига эга бўлиш;

l компьютерлар ва бошқа телекоммуникация воситаларидан фойдалана олиш;

l замонавий ахборот воситалари билан ишлашнинг амалий кўникмаларини мустаҳкам эгаллаш;

l турли вазиятларни танқидий баҳолаш, янгиликларга доимий интилиш;

l маънавий-ахлоқий маданиятга эга бўлиш;

l сиёсий маданиятга, фуқаролик бурчлари ва жавобгарлиги ҳисларига эгалик;

l экологик маданиятга эгалик;

l давлатнинг тузилиши, унинг ижтимоий ва сиёсий ривожланиши ҳақида аниқ билимларга эга бўлиш, халқаро воқеа, ҳодиса ва муаммоларни тушуна олиш;

l умуминсоний фазилатларга эга бўлиш, ўз миллатини ва ватанини севиш, у билан фахрланиш, миллий урф-одатлар, қадриятларни ҳурмат қилиш;

l жисмоний бақувват, соғлом бўлиш, ҳарбий хизматга ва тезкор тиббий ёрдам кўрсатишга лаёқатли, маънавий соғлом, руҳий, жисмоний жиҳатдан ўзини ўзи доимо такомиллаштиришга интилиш;

l олий таълим муассасаларида (бакалавриат) таълим олишни давом эттириш учун зарур билимлар мажмуига эга бўлиш.



5. АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ

ЎҚУВЧИЛАРИ ЎЗЛАШТИРИШИ ЗАРУР БЎЛГАН

УМУМТАЪЛИМ ФАНЛАРИ МАЗМУНИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

     

Фаннинг

номи


Ўзлаштирилиши зарур бўлган билим,

малака ва кўникмалар

  

1.1. Она тили ва адабиёти

Она тили:

- она тилининг ижтимоий-маданий ҳаётдаги мавқеини, ўзбек адабий тилининг тарихий тараққиётини билиш;

- ўзбек адабий тилининг талаффуз меъёрлари, асосий имло қоидаларини билиш ва нутқий фаолиятда қўллаш;

- она тилидан эгалланган назарий билимларни мустаҳкамлаш ва бойитиш;

- она тилининг лисоний бойлиги ва хусусиятига оид билимларни чуқур ўзлаштириш, ўзбек адабий тилида сўзлаш ва ёзиш малакаларини эгаллаш;

- она тили ифода воситаларининг имкониятларини билиш ва амалда улардан тўғри фойдаланиш;

- нутқ услубларининг хусусиятларини фарқлаш ва нутқий вазият талабига кўра тил воситаларини ўринли қўллай олиш;

- сўз таркиби, маъноси, ясалиши ва морфологик қурилишини таҳлил қилиш кўникмаси ҳамда малакасига эга бўлиш;

- мустақил фикрлаш асосида турли тузилиш ва мазмундаги гапларни туза олиш ва уларни синтактик таҳлил қилиш;

- она тилида ўз фикрларини лўнда ва равон ифодалай билиш, нутқ мавзусининг мазмуни ва мақсадини асосли далиллар билан баён эта олиш;

- турли нутқ мавзуларида мустақил равишда матн ярата олиш, матнни кенгайтириш, қисқартириш ва ижодий ўзгартириш йўлларини билиш;

- ёзма ишлар ва иш қоғозларини ёзишда она тилининг имло ва пунктуацион меъёрларига амал қилиш.

     

Адабиёт:

- миллий ва умумбашарий қадриятларни улуғлашда бадиий адабиётнинг ижтимоий вазифасини англаш;

- ўзбек адабий-бадиий меросининг жаҳон адабиёти тараққиётига қўшган ҳиссасини билиш;

- бадиий асарни ғоявий-бадиий жиҳатдан баҳолай билиш, ёзувчининг ҳаётга муносабатини, уни ифодалашда тилнинг бадиий тасвирий воситаларидан фойдаланиш маҳоратини фарқлай олиш;

- ўзбек мумтоз адабиёти намуналарини ифодали ўқиш, шарҳлаш, жанр хусусиятларини билиш;

- ХХ аср ўзбек адабиётининг шаклланиши ва ривожланиш тамойилларини билиш;

- ўрганилаётган асарнинг бадиий-эстетик аҳамиятини тушуниш ва таҳлил қила олиш;

- асар қаҳрамонлари ҳақида мустақил ва ижодий фикрлай олиш, уларга тавсиф бера билиш, бадиий асарнинг моҳияти ва бадииятини ёритувчи реферат, иншо ёза олиш;

- асар қаҳрамонларини умуминсоний ва миллий қадриятлар нуқтаи назаридан мустақил баҳолай олиш;

- ўзбек адабиётининг жаҳон адабиётлари билан ўзаро алоқасини билиш.

          

1.2. Рус тили ва адабиёти

Рус адабиёти:

- знать и различать художественные произведения и их место в общем развитии мировой литературы;

- знать общественную роль художественной литературы, ее значение, связь с характерными особенностями эпохи;

- знать критерии идейно-художественной оценки литературных произведений, своеобразие использования писателем разнообразных художественно-изобразительных средств языка;

- знать особенности композиции и системы образов изучаемых произведений;

- знать тематическое конкретно-историческое и общечеловеческое значение характеров главных действующих лиц, произведений;

- знать признаки понятий: художественного образа, литературный характер, тип, народность литературы, литературные направления;

- знать взаимодействие русской и узбекской литературы, русской литературы с другими видами искусств, род, жанр, основные системы стихосложения.

         

Рус тили:

- знать теоретические основы школьного курса русского языка;

- знать и активно владеть лексико-грамматическим материалом, соотнесенным с основными темами;

- различать и использовать в речи языковые средства, отражающие специфику каждого функционального стиля, владеть разговорным литературным языком;

- уметь использовать выразительные средства русского языка;

- владеть умениями и навыками морфологического разбора частей речи и синтаксического разбора предложений различного уровня;

- владеть всеми уровнями речевой деятельности, отбирать наиболее существенные факты и сведения для раскрытия темы и основной идеи высказывания;

- строить высказывания в определенном стиле;

- уметь правильно сформулировать свою мысль, приводить необходимые доказательства, делать выводы, обобщения;

- уметь оформлять письменные работы с соблюдением орфографических и пунктуационных норм.

          

2. Рус (ўзбек) тили

Рус тили:

- иметь коммуникативно-речевые знания и навыки по основным видам речевой деятельности (аудирование, говорение, чтение, письмо) и навыки деятельности с языковым материалом (фонетика, орфоэпия, лексика, грамматика, орфография, синтаксис);

- владеть базовыми коммуникативно-речевыми знаниями, умениями и навыками в соответствии с основными сферами общения (обиходно-бытовая, учебная, общественно-политическая, социально-культурная профессионально-ориентированная), типовыми жизненными ситуациями;

- владеть диалогической и монологической формами общения;

- знать особенности официально-делового, научного, публицистического и художественного стилей речи;

- знать и владеть языковыми средствами выражения обобщенных типов семантики высказывания, а также формулами речевого общения;

- усвоить и уметь правильно использовать дополнительный (потенциальный) словарь, довести лексический багаж до 1200 единиц.

           

Ўзбек тили - Давлат тили:

- турли нутқий вазиятларда давлат тилида эркин мулоқотга кириша олиш;

- ўз оиласи, ўқиши, турар жойи, қизиқишлари тўғрисида мустақил фикрлаш асосида суҳбатлаша олиш;

- нутқий фаолиятга киришиш учун зарур бўлган фонетик, лексик, грамматик билимларни мустаҳкамлаш ва улардан ўринли фойдаланиш;

- Ўзбекистон, унинг бойликлари, табиати, миллий қадриятлари тўғрисида савол-жавоб қила олиш;

- нутқ мавзуларига оид матнларни рус тилидан ўзбек тилига ва ўзбек тилидан рус тилига эркин таржима қилиш;

- ўқилган ва тингланган матн, кўрилган расм, тасвир асосида кичик ҳикоя тузиш ва баён ёза олиш;

- давлат тилини мукаммал билиш ва унда ҳужжат юритиш малакаларига эга бўлиш;

- Ўзбекистон тарихи, миллий адабиёт намуналаридан парчаларни ўқиш, мазмунини сўзлаб бериш, ёдлаш;

- кундалик турмуш ва ўқиш фаолиятида қўлланадиган иш қоғозларини ёза олиш.

         

3. Хорижий тиллар

Лингвистик компетенция:

а) нутқий компетенция (В1 ва В1+).

Тинглаб тушуниш:

(В1) оммабоп таниш мавзулардаги аниқ норматив нутқнинг асосий маъноларини тушуна олади;

касб-ҳунарга оид мавзулардаги аниқ норматив нутқнинг асосий маъноларини тушуна олади;

шахсий қизиқиш ёки касбга оид кундалик воқеалар ва дастурлар ҳақидаги телерадио янгиликлар секин, равон гапирилганда уларнинг асосий мазмуни ва ғоясини тушуна олади;

батафсил ёзилган йўриқномалар ёки кўрсатмаларни тушуна олади ва уларга амал қила олади;

таниш мавзудаги муҳокамага кириша олади.

(В1+) ўз мутахассислиги доирасидаги яхши тузилган маъруза ёки суҳбатни тушуна олади;

ўз қизиқишлари доирасидаги теле ёки радио дастурлар Интернет манбаларни тинглаб, асосий маълумотларни тушуна олади;

шахсий, ўқиш ёки касбга оид соҳалардаги оғзаки манбаларни тинглаб, ҳам асосий мазмуни, ҳам махсус маълумотларни англай олади;

тил эгаси билан таниш ва махсус мавзуда мулоқотга киришганда унинг аксарият жиҳатларини тушуна олади.

Гапириш:

Диалог:

(В1) саёҳат мобайнида ёки иш жойида вужудга келиши мумкин бўлган аксарият вазиятларда мулоқот қила олади;

таниш, шахсий қизиқишларига оид ёки кундалик мавзуларда суҳбатга тайёргарликсиз кириша олади;

ҳам оммабоп, ҳам касб-ҳунарга оид масалалар бўйича маълумот олади ва беради ҳамда фикр алмаша олади;

кенг миқёсдаги ҳис-туйғулар ва ҳиссиётлар, масалан ғамгинлик, бахтиёрлик, дилхиралик, мамнуният, ҳайратланишни ифода қила олади ва уларга жавоб қайтара олади;

етарли даражада тушунарли тарзда суҳбат ёки муҳокамада қатнаша олади;

саёҳат, харид, банк ва бошқа умумий кундалик ёки меҳнат фаолиятига оид вазиятлардаги юмушларни самарали уддалай олади;

батафсил йўриқлар ёки кўрсатмалар олади ва уларга амал қила олади;

расмий интервьюда, масалан ишга жойлашиш ёки степендия олиш учун бўладиган интервьюда олдиндан кутса бўладиган саволларга жавоб бера олади;

юзма-юз мулоқотда ёки телефон орқали учрашув ёки тадбир вақти ва жойини режалаштира олади;

касб-ҳунарга оид вазиятларда савол-жавоб қила олади.

(В1+) Таниш кундалик ва бошқа умумий мавзуларда маълум даражада ўзида ишонч билан маълумот алмашина олади, маълумотни текшира олади ва тасдиқлай олади;

муаммони тушунтириб бера олади ва уни ҳал қилиш йўлларини таклиф қила олади;

кутилмаган мулоқот вазиятларида иштирок эта олади;

тайёргарликсиз суҳбат ва муҳокамаларни олиб бора олади;

таниш мавзуларда дебатлар ва муҳокамаларда иштирок эта олади;

муҳокамалар жараёнида мавҳум мавзулар ва масалаларда ўз фикрини ифода қила олади;

муҳокама ёки суҳбат мобайнида ўзгалар фикрини шарҳлай олади;

батафсил кўрсатмаларга оид саволларга жавоб бера олади;

саволлар бериб, тегишли шарҳлар келтириб, интервью олиб бора олади;

интервью ёки маслаҳат бериш мобайнида керакли маълумотларни бера олади.

Монолог:

(В1) ихтисосликка оид ёки бошқа таниш мавзуларда қисқа, фикрларни мантиқий боғланган ҳолда тақдимот қила олади;

таниш вазиятлар ва мавзуларни содда тасвирлай олади ва улар ҳақида бевосита ахборот бера олади;

воқеа-ҳодисалар ва тадбирлар тафсилотларини боғлай олади;

орзу-умидлар, хоҳиш-истак ва режаларни тасвирлай олади;

оммага эълон ёки тақдим қилиш жараёнида режалар ёки чора-тадбирларни тасвирлай олади;

содда иборалар ёрдамида масала ёки далил ва сабабларини келтира олади.

(В1+) оммабоп ёки ихтисосликка оид мавзуда яхши тузилган тақдимот қила олади;

қисқа ҳикоя, мақола ёки муҳокаманинг мазмунини қисқача баён қила олади;

ўз қарашларини тушунарли ва аниқ ифодалай олади.

Ўқиш:

(В1) ихтисослик соҳаларида фактларга асосланган мураккаб бўлмаган матнларни тўлиқ тушуна олади;

кундалик ва асосий касб-ҳунарга оид ҳужжатлардаги, масалан хабарлар, қисқа расмий ҳужжатлардаги тегишли маълумотларни топа олади ва тушуна олади;

газета ва Интернет матнлари ва манбаларнинг тегишли фикрларини тушуна олади;

асбоб-ускуналар ва қурилмаларни ишлатиш ва эксплуатация қилиш бўйича ёзма йўриқномаларни тушуна олади ва уларга амал қила олади;

оммавий матнларнинг муҳокама қилишни назарда тутган ҳолда асосий фикрларини тушуна олади.

(В1+) каттароқ матнларни ўқий олади, матннинг турли қисмларидан тегишли маълумот йиға олади;

мунозарали матннинг хулосаларини аниқлай олади;

матн мазмунининг асосий ғоясини ажрата олади;

махсус маълумот олиш учун нисбатан катта ҳажмдаги матнларни ўқий олади;

махсус маълумот олиш, тўлиқ тушуниш учун қисқа газета мақолаларини ва интернет матнлари ва бошқаларни ўқий олади.

Ёзиш:

(В1) шахсий ва касб-ҳунарга оид контекстларда қайдлар ва хабарлар ёзиб, уларнинг шошилинчлиги, муҳимлиги ёки зарурлигини ифодалай олади;

норматив форматга асосланган қисқа касб-ҳунарга оид ҳисоботлар ёза олади;

ўз тажрибасига асосланган меҳнат амалиётини ўтаган ҳолда оддий ҳисоботлар ёза олади;

иш жойи билан боғлиқ масалалар ва вужудга келадиган вазиятлар бўйича оддий ҳисоботлар ёза олади;

резюме ва тавсия хатларини ёза олади.

(В1+) маъруза пайтида ўзи фойдаланиши учун етарли даражада аниқ бўлган қайдлар қила олади;

ўз қизиқишларига тааллуқли мавзуда қисқа, содда эссе ёза олади;

расмий хат, иш юритиш қоғозларини (ариза, розилик хатлари, резюме) ёза олади;

тажриба, фаолият ва тадбирлар ҳақида талабга жавоб бера оладиган ҳисоботларни ёза олади;

лойиҳа иши ҳақида қисқача ҳисобот ёза олади;

ҳикоя ёза олади.

б) Тил компетенцияси (В1 ва В1+)

Фонетик компетенция:

(В1) тақдимотлар ва муҳокамаларда таъкидлаш мақсадида урғу ва интонациядан тўғри фойдалана олади.

(В1+) Дарак, сўроқ, бўлишсиз, буйруқ гапларда ритм ва интонациядан фойдалана олади; гапни маъно бўлакларига ажрата олади;

тақдимотлар ва муҳокамаларда таъкид мақсадида урғу ва интонациядан фойдалана олади;

чет тилининг асосий вариантларини ажрата олади.

Лексик компетенция:

(В1) касб-ҳунарга оид луғат бойлигидан фаол фойдалана олади;

ўз соҳаларида кенг тарқалган халқаро ва турдош сўзларни таний олади ва ишлата олади

ўз ихтисослиги доираси ва ундан ташқарида сўз тузилиши элементларини (қўшма сўзлар, префикслар, суффикслар, сўз ўзаги) таний олади ва тушуна олади.

(В1+) ўз мутахассислигига оид лексикани ажрата олади ва қўллай олади;

ўз ихтисослиги доираси ва бошқа соҳаларда сўз тузилиши унсурларини (қўшма сўзлар, префикслар, суффикслар, сўз ўзаги) таний олади ва тушуна олади.

Грамматик компетенция:

(В1) коммуникатив мақсадларда зарур бўладиган чет тили грамматикасининг барча асосий элементларини таний олади ва улардан тўғри фойдалана олади.

(В1+) коммуникатив мақсадларда керак бўладиган чет тили грамматикасининг барча асосий элементларини ажрата олади ва улардан тўғри фойдалана олади.

4. Тарих

Жаҳон тарихи (1914 - 2000 йй.):

- ХХ аср тарихини даврлаштириш, қисмларга ажратиш ва улар ўртасидаги боғланишларни билиш;

- биринчи жаҳон уруши ва давлат тўнтаришлари ҳақида билимларга эга бўлиш;

- иккинчи жаҳон уруши ҳақида билимга эга бўлиш, унинг моҳиятини англаш;

- 1918 - 1939 йиллардаги Ғарб ва Шарқнинг асосий давлатлари тараққиётини билиш;

- 1945 - 2000 йиллардаги дунё тарихини билиш ва олдинги давр билан солиштириб, ўзгаришлар ҳақида хулосалар чиқариш;

- икки сиёсий система ўртасида кечган кураш, "совуқ уруш"нинг моҳиятини англаш;

- мустабид, тоталитар тузум ҳалокатининг қонуниятли эканлиги ҳақида тушунчага эга бўлиш;

- демократик, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг шаклланиш қонуниятлари ва турли мафкуралар курашини билиш;

- жаҳон тарихида Ўзбекистоннинг ўзига хос, ўзига мос ўрни ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлиш;

- Ғарб ва Шарқдаги озодлик ҳаракатлари ҳақида билимларга эга бўлиш ва улардан тегишли хулосалар чиқариш;

- мамлакатлар тарихини даврларга бўлиб ўрганишни билиш ҳамда уларни таққослаш;

- ғарб мамлакатлари тарихининг ўзига хос хусусиятларини тушунтириб бера олиш;

- тарих фанига тегишли ҳар қандай харита, кўргазмали қуроллар, кинофильм ва диафильмлар мазмунини таҳлил қила олиш;

- мавзуларни мустақил ўрганиш ва уларни ёзиб олиш малакасига эга бўлиш;

- илмий-оммабоп адабиётларни мустақил ўқиш ва хулосалар чиқара олиш;

- ижтимоий воқеаларнинг ривожланиш жараёнларини таҳлил қила олиш ва эркин фикр юритиш;

- турли илмий-оммабоп мақолаларга ўз қарашларини ёзма равишда эркин баён қилиш;

- ривожланган мамлакатлар тараққиётини ўрганиб, уларнинг тажрибасини маҳаллий шароитга таққослай олиш;

- Шарқ давлатлари тарихини даврлаштириш, воқеаларни бир-бирига боғлаб тушунтира олиш;

- турли хил ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлигини ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини тушунтира олиш;

- мавзуни ўрганишда турли хил қўшимча архив материалларидан фойдаланишни билиш;

- хариталарни, схемаларни шарҳлаш, мавзулар бўйича рефератлар тайёрлашни билиш;

- мавзулар бўйича мунозаралар ўтказиш малакасига эга бўлиш;

- мавзуларни ўрганишда, муаммоли масалаларни ҳал қилишда тўғри йўналишлар топа олиш;

- воқеа ва ҳодисаларни баён қилишда диалектик боғлиқликни ва тарихий жараённинг бир бутунлигини ажрата олиш;

- инсоният олдидаги умумбашарий муаммолар ҳақида билимларга эга бўлиш.

        

Ўзбекистон тарихи (1917 - 2000 йй.):

- Туркистонда шўролар истибдодининг ўрнатилиши, Туркистон мухторияти ҳақида билимларга эга бўлиш;

- истиқлолчилик, миллий озодлик ҳаракатлари, уларнинг намояндалари ҳақидаги билимларга эга бўлиш;

- шўро ҳокимиятининг 20 - 30-йилларда Ўзбекистонда юритган сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий сиёсатини қиёсий таҳлил қила олиш ва унинг мустамлакачилик моҳиятини англаш;

- шўро ҳокимиятининг Ўзбекистонда юритган сиёсий қатағонлик сиёсати ва унинг оқибатларини билиш;

- Ўзбекистоннинг иккинчи жаҳон урушидаги иштироки, халқимизнинг фашизмга қарши жангларда ва меҳнат соҳасидаги жасорати ҳақида маълумотларга эга бўлиш;

- Ўзбекистон халқларининг шўролар мустамлакачилиги давридаги ижтимоий-сиёсий аҳволи ҳақида билимларга эга бўлиш;

- Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги учун кураш, мустақиллик Декларацияси ва унинг моҳияти ҳақидаги билимларни эгаллаш;

- Ўзбекистон давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши ва унинг тарихий аҳамиятини билиш;

- Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўлини билиш;

- Ўзбекистоннинг байроғи, герби, мадҳияси, Президенти, ташқи алоқаларига доир маълумотларни тўла эгаллаш;

- тарихий воқеа ва ҳодисаларни миллий ғоя, миллий истиқлол мафкураси мезонларида таҳлил эта олиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт, сиёсат, мафкурага оид асарларида илгари сурилган ғоялар асосида мушоҳада юрита олиш;

- бозор иқтисодиётининг умумий қонуниятларини, бозор иқтисодиёти шароитида мустақил Ўзбекистон Республикаси ривожланишининг умумий хусусиятлари тўғрисидаги билимларга эга бўлиш;

- дунё халқлари олдида турган жаҳоншумул муаммолар, уларни бартараф этиш вазифалари, Ўзбекистон Республикасининг бу муаммоларни ҳал этиш йўлида амалга ошираётган ишлари ҳақида маълумотларга эга бўлиш;

- ҳозирги даврда Ўзбекистоннинг маданий-маънавий тараққиёти ҳақида билимларга эга бўлиш;

- Ўзбекистонда демократик давлат қуриш, демократик ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, маънавий қадриятларни тиклаш ва ривожлантириш тамойилларини билиш;

- хариталар устида ишлаш, тарихий воқеалар юзасидан мустақил мулоҳаза юритиш, мунозара ва баҳсларда фикр билдира олиш;

- дарслик, қўлланма, тарихий ҳужжат, матн устида ҳамда кўргазмали қуроллар билан мустақил ишлай олиш;

- ўз мактаби, кўчаси, қишлоғи, тумани, шаҳрининг ўтмиши, бугунги ҳаёти тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш;

- эгаллаган билимларини эркин баён этиш, ўз курсдошларининг фикрларига муносабат билдира олиш;

- тарихий билим, кўникма ва эгалланган малакалардан ўз ҳаётида ва жамият муаммоларини ҳал қилишда фойдалана олиш.

          

5. Математика

Алгебра ва анализ асослари:

- тўпламлар ҳақида дастлабки тушунчаларга эга бўлиш;

- тўпламларнинг берилиш усулларини, бўш тўплам, қисм тўплам, тўпламлар бирлашмаси, кесишмаси, айирмаси, чекли, чексиз тўпламларни билиш;

- ихтиёрий ва мавжудлик кванторларини билиш ва уларни математик фикрларни ёзишда қўллай олиш;

- чекли ўнли, чексиз ўнли, даврий, даврсиз касрлар, рационал, иррационал, ҳақиқий сонлар ҳақида билимларга эга бўлиш;

- асосий сонли тўпламлар (натурал, бутун, рационал, иррационал, ҳақиқий сонлар)ни билиш;

- сонли кесмалар, очиқ, ёпиқ интерваллар ҳақида тушунчаларга эга бўлиш, ҳақиқий сонлар устида амаллар бажаришни, ҳақиқий соннинг модули, унинг асосий хоссаларини билиш;

- комплекс соннинг таърифи, мавҳум бирлик, комплекс сонларнинг тенглиги, комплекс сонлар устида амаллар бажаришни, комлекс соннинг геометрик маъносини, комплекс сондан квадрат илдиз чиқаришни билиш;

- бутун рационал ифодаларнинг каноник кўринишини, Безу теоремаси, кўпҳадни икки ҳадга бўлишни (Горнер схемаси), рационал алгебраик ифодаларни айнан алмаштиришни бир ўзгарувчили рационал тенглама ва тенгсизликларни ечишни, тенглама ва тенгсизликларни ечишнинг асосий усулларини билиш;

- Ал Хоразмийнинг "Ал-жабр ва ал-муқобала ҳисоби ҳақида"ги китобининг қисқача мазмунини билиш;

- икки ўзгарувчили тенгламанинг геометрик маъносини билиш, тенгламалар системасига оид мисолларни еча олиш;

- математик индукция ҳақида тушунчага эга бўлиш, математик индукция усулидан фойдаланиб, баъзи айният ва тенгсизликларни исботлай олиш;

- функцияга оид терминлардан тўғри фойдаланиш ва тушуниш, функциянинг аниқланиш, ўзгариш (ўсиш ва камайиш) соҳаларини топа олиш;

- функциянинг берилиш усулларини билиш, функциялар графиклари ҳақида маълумотга эга бўлиш, функциянинг жуфт-тоқлиги, даврийлигини, функциянинг энг кичик мусбат даврини аниқлаш, функциянинг нолларини топа олиш, элементар функциялар, уларнинг асосий хоссаларини билиш, ўзаро тескари функциялар ҳақида маълумотларга эга бўлиш;

- логарифмик ва кўрсаткичли функцияларнинг асосий хоссаларини билиш;

- функциялар графикларини схематик тасвирлай олиш;

- бири иккинчисига, у=х га нисбатан симметрик эканлигини тасвирда кўрсатиш, функция графикларини алмаштира олиш малакаларига эга бўлиш;

- модул билан боғлиқ бўлган функцияларнинг графикларини текисликда тасвирлай олиш;

- мураккаб бўлмаган логарифмик, кўрсаткичли, даражали тенглама ва тенгсизликларни ечиш усулларини билиш;

- сонли кетма-кетликлар, уларнинг лимити ҳақида маълумотларга эга бўлиш, баъзи содда кетма-кетликлар лимитини ҳисоблашни, нуқтанинг атрофини, функция лимитини, бир томонлама лимитлар, чексиз лимитлар, функциянинг узлуксизлиги, узлуксиз функциянинг асосий хоссаларини, элементар функциялар узлуксизлигини билиш;

- функция орттирмаси, ҳосиласи, ҳосиланинг геометрик ва механик маъносини билиш;

- баъзи функциялар ҳосиласи, ҳосилаларни ҳисоблаш, иккинчи тартибли ҳосила, функциянинг ўсиш, камайиш оралиғини, функция экстремумлари, кесмада функциянинг энг катта ва энг кичик қийматларини топиш, функцияни тўла текшириш, графигини чизиш, ҳосиланинг баъзи татбиқларини билиш;

- асосий тригонометрик функциялар ва уларнинг асосий хоссалари, гармоник тебраниш ҳақида тушунчага эга бўлиш, асосий тригонометрик функциялар йиғиндисини ва айирмасини кўпайтмага айлантиришни, бу функциялар кўпайтмасини йиғиндига алмаштиришни, тригонометрик тенглама ва тенгсизликларни ечишни, тригонометрик функциялар ҳосиласини билиш;

- бошланғич функция ва унинг хоссалари, бошланғич функцияни топиш қоидаларини билиш, аниқмас интеграл, эгри чизиқли трапеция юзини ҳисоблаш, аниқ интеграл, Ньютон-Лейбниц формуласи, аниқ интеграл ёрдамида геометрик фигуралар юзини, ҳажмини ҳисоблашни билиш;

- бирлашмалар, ўринлаштириш, ўрин алмаштириш ва группалашлар сонини ҳисоблашни, Ньютон формуласига оид мисолларни ечиш, комбинаторик масалаларни ечишни билиш;

- тасодифий, муқаррар ва рўй бериши мумкин бўлмаган ҳодисаларни, ҳодисалар бирлашмаси ва кесишмасини топа олиш, ҳодисаларнинг эҳтимолликларини ҳисоблашни билиш, частота, полигон, гистограмма тушунчаларини билиш ва уларга оид масалаларни еча олиш.

          

Геометрия:

- планиметриянинг бошланғич тушунчаларини, кесмаларни таққослаш, айлана ёйининг градус ўлчовини аниқлаш, бурчакларни ўлчашни билиш;

- синиқ чизиқ узунлигини ҳисоблаш, учбурчакнинг асосий элементларини ҳисоблашга оид масалаларни ечиш, учбурчакларнинг тенглик аломатлари ва уларга оид масалалар ечиш, энг содда геометрик ясашларни бажара олиш;

- учбурчак, тўртбурчак, доира юзини ҳисоблашга оид масалаларни, Пифагор теоремаси ва унга доир масалаларни, перпендикуляр ва оғмага оид масалаларни, синуслар ва косинуслар теоремаларига доир масалаларни ечишни билиш;

- текислик ва тўғри чизиқнинг ўзаро жойлашувига оид масалалар ечишни билиш;

- уч перпендикулярлик ҳақидаги теоремани масалалар ечишда қўллаш, кўпёқларга оид масалалар, кўпёқ элементларини, кўпёқларнинг ён ва тўла сиртларини ҳисоблашни билиш;

- айланма жисмларнинг ён ва тўла сиртларига, призма, пирамида ва кесик пирамидаларнинг ҳажмларини ҳисоблашга, айланиш жисмларининг ҳажмларини ҳисоблашга доир масалаларни ечишни билиш;

- алмаштиришларга таъриф бера олиш, параллел кўчиришнинг таърифини ва унинг хоссаларини билиш, ҳаракатнинг таърифини, нуқтага, тўғри чизиққа, текисликка нисбатан симметрик нуқталарни билиш, ўхшаш алмаштиришнинг таърифи ва унинг хоссалари, алмаштиришлар ёрдамида геометрик масалалар ечишни билиш;

- параллел проекциялашнинг таърифи ва унинг хоссаларини, призма ва пирамиданинг текисликдаги тасвирини ясашни, айланиш жисмларининг турларини ва уларни текисликда тасвирлашни, кўпбурчак ортогонал проекциясининг юзи ҳақидаги теоремани билиш;

- векторнинг таърифи, модули, қарама-қарши векторлар, нол вектор тушунчаларини, векторларни қўшиш ва сонга кўпайтириш амалларини, векторнинг координаталари таърифини ва компланарлик шартини, базис векторлар тушунчасини, векторнинг учта базис векторлар бўйича ёйилмасини, векторларнинг скаляр кўпайтмаси ва унинг хоссаларини билиш.

         

6. Информатика

- информация, ўлчов бирликлари, хусусиятлари, ватанимизда информатика фанининг тараққиёти, алгоритм тушунчаси, дастур, унинг турлари, ЭҲМ умумий тузилишини билиш;

- MS DOS операцион тизими, Norton Commander (NC) операцион қобиғи ва Norton Utilities (NU) дастурлари ҳақида тушунча, файл тушунчаси, файлларнинг турлари ва номланиши, NСда файллар устида бажариладиган амаллар, функционал тугмачалар ва улардан фойдаланиш, амалий дастурлар ва уларнинг асосий турларини билиш;

- Windows нима, Windows дастурининг афзалликлари ва ўзига хос хусусиятларини билиш;

- компьютер графикаси тушунчаси, график муҳаррирлари ва уларда тасвир ҳосил қилиш, график муҳаррирларнинг матнлар муҳаррирларидан фарқи ва ўхшашликларини билиш;

- матн муҳаррирлари, уларнинг турлари, матнларни киритиш ва хотирада сақлаш, хотирадан ўқиш, уларни таҳрир қилиш усуллари, матнларни шакллантириш, босмага чиқариш усулларини билиш;

- электрон жадвал тушунчаси, уларнинг турлари, электрон жадвалларни ишга тушириш ва улардан чиқиш тартиби, электрон жадвал ячейкалари устида амаллар бажариш қоидаларини билиш;

- маълумотлар базаси, уларнинг турлари ва ҳосил қилиш усуллари, маълумотлар базасини ишга тушириш ва ундан фойдаланиш тартиби, маълумотлар базасини бошқариш тизимлари ҳақида тушунчага эга бўлиш;

- ахборот жамияти тушунчаси, мамлакатимиздаги ахборотга оид қонунлар мазмуни, локал ва халқаро тармоқларни билиш.

       

7. Физика

- физиканинг ривожланиш тарихини, унга Шарқнинг буюк алломалари қўшган ҳиссаларини, жамият ривожланишида физика ва техниканинг аҳамиятини, Ўзбекистонда физика ва техника соҳасида олиб борилаётган тадқиқотлар ҳақида умумий маълумотларни билиш;

- физик катталикларнинг Халқаро бирликлар системаси(СИ)ни тушунтира олиш;

- механика: кинематика, динамика, Ньютон ва механикада сақланиш қонунлари, статика элементлари, суюқликлар ва газлар механикасига оид қонуниятларни билиш ва мисоллар ёрдамида тушунтира олиш;

- молекуляр физика ва термодинамика асослари: молекуляр-кинетик назария асослари, газ ва термодинамика қонунлари, суюқлик ва газларнинг ўзаро айланиши, қаттиқ жисмлар физикасига оид қонуниятларни билиш;

- электродинамика: электростатика, ўзгармас ток, турли муҳитларда электр токи, магнит майдон, моддаларнинг магнит хоссалари, электромагнит индукция қонуниятларини билиш;

- тебраниш ва тўлқинлар. Оптика. Атом ва ядро физикаси: механик ва электромагнит тебранишлар ва тўлқинлар, товуш, геометрик оптика, нисбийлик назарияси элементлари, квант, атом ва элементар зарралар физикаларига оид қонунларини билиш ҳамда оламнинг физик манзараси тўғрисидаги билимларга эга бўлиш;

- табиат ҳодисаларини физик қонуниятлар асосида тушунтира олиш малакасига эга бўлиш;

- физик формулалар ёрдамида масалалар еча олиш;

- физик қонуниятларни амалда қўллай олиш;

- ўлчов асбобларидан фойдалана билиш, ўлчаш хатолигини баҳолай олиш;

- тажрибаларни ўтказа олиш, натижаларни жадвал, график, диаграмма кўринишида тасвирлаш ва таҳлил қила олиш;

- физик асбоблар билан ишлашда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш.

       

8. Астрономия

- Ўрта аср Шарқ (жумладан Ўрта Осиё) олимларининг астрономия тарихида тутган ўринлари, асосий илмий мерослари ҳақида тасаввурга эга бўлиш;

- оламнинг астрономик манзараси ҳақида илмий тасаввурга эга бўлиш;

- асосий астрономик ҳодисаларни илмий асосда таҳлил қила олиш;

- оламнинг моддий бирлигини англаш;

- осмон сферасининг асосий нуқта, чизиқ ва айланалари, асосий юлдуз туркумлари ҳақида тасаввурга эга бўлиш;

- астрономик ҳодисаларнинг кечиши, табиатнинг универсал қонунлари (биринчи навбатда физик қонунлари) асосида рўй беришини англаш;

- осмон жисмлари ва бу тизимларнинг келиб чиқиши ва эволюцияси (космогония) ҳақида тасаввурга эга бўлиш;

- ўқув-астрономик кузатиш асбобларининг ишлаш тамойилларини билиш;

- астрономияда ишлатиладиган асосий узунлик ўлчов бирликларини билиш;

- ўқув-астрономик кузатиш асбобларини ишлата олиш малакасини эгаллаш;

- астрономиядан масалалар ечиш малакасига эга бўлиш.

     

9. Шахс ва жамият

- шахс ва жамият тушунчаси ва моҳиятини билиш;

- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини мустаҳкамлашда ватанпарвар, фидойи ва билимдон шахсларга эҳтиёжнинг кучайиши ва унинг моҳиятини билиш;

- дунёнинг пайдо бўлиши, инсоннинг дунёга келиши ва жамиятнинг қарор топиши тўғрисидаги турли концепцияларнинг мазмунини англай билиш;

- жамият ва шахс тўғрисидаги қадимги дунёдан ҳозирги кунгача бўлган қарашлар, шу жумладан, Ўрта Осиё мутафаккирларининг мерослари ҳақида тушунчаларга эга бўлиш;

- цивилизациялар, уларнинг мазмуни, турлари ва ўзаро алоқасини билиш;

- жамиятнинг таркибий тузилишини билиш;

- жамият иқтисодий ҳаёти, Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос модели ва унинг хусусиятларини билиш;

- юксак ривожланган саноат ва қудратли технология - ишлаб чиқаришнинг асоси эканлиги, Ўзбекистонда мулкчиликнинг турли шакллари ва хусусий мулкчиликка алоҳида эътибор ҳақида тушунчаларга эга бўлиш;

- ижтимоий гуруҳлар ва уларнинг таснифини билиш;

- инсоний муносабатларнинг ранг-баранглигини тушуниш, уларнинг ижобий ва салбий оқибатларини олдиндан кўра билиш;

- ўзаро тушунмовчиликлар ва можароларнинг олдини олиш усулларини билиш;

- жамиятнинг сиёсий ва ҳуқуқий тизимини, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик жамият қурилишининг асосий йўналишларини билиш;

- бошқарувнинг ҳуқуқий давлатчилик ва ўзини ўзи бошқарув шакллари ҳақидаги тушунчаларга эга бўлиш;

- маънавият жамият ва шахс ҳаётининг муҳим жиҳати эканлигини англай билиш;

- қадриятлар тизимини, уларнинг жамият ва шахс ҳаётидаги ўрнини билиш;

- мафкура, миллий истиқлол мафкураси ҳақида мустаҳкам тушунчага эга бўлиш;

- халқаро муносабатлар ҳақида билимларга эга бўлиш;

- Ўзбекистоннинг халқаро муносабатлар тизимидаги ўрни, Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятининг бир бўлаги эканлиги, халқаро ҳуқуқ ва шартномалар ҳақида маълумотларга эга бўлиш;

- Халқаро инсонпарварлик ҳуқуқининг вужудга келиши, мазмуни, таркибий қисмлари ва тараққиётини билиш;

- халқаро ташкилот ва ҳаракатлар, шу жумладан, "Халқаро Қизил Хоч" ва "Қизил Ярим ой" ҳаракати, БМТ, уларнинг инсонпарварлик тамойиллари ва вазифаларини билиш;

- ҳозирги замоннинг умумбашарий муаммоларини билиш, уларнинг асосий белгилари, турлари ва ҳал қилиш йўллари ҳақида тушунчаларга эга бўлиш;

- инсонпарварликка асосланган жаҳон цивилизациясининг қарор топиши ҳақидаги асосий билимларга эга бўлиш.

        

10. Кимё

- кимёнинг асосий қонунларини, атом молекуляр таълимот моҳиятини билиш;

- нисбий атом ва молекуляр масса тушунчаларини билган ҳолда кимёвий белгилар ва формулалар ёрдамида тенгламалар туза олишни билиш;

- массанинг сақланиш қонунини, газ қонунларини ва Менделеев даврий қонунини билиш;

- атом тузилишининг ядро модели, кимёвий боғланиш турлари, тузилиш формулалари ва валентликни билиш;

- кимёвий реакцияларнинг тезлиги, тезликка таъсир этувчи омиллар, активланиш энергияси, қайтар ва қайтмас жараёнлар, катализ, кимёвий мувозанат, Ле-Шателье тамойили тушунчаларини билиш;

- эритмалар, эриш жараёнининг моҳияти, диссоциация, эритма концентрацияларининг турлари, сувли эритмаларда водород кўрсаткичи ва унинг аҳамияти, сувнинг ион кўпайтмасини билиш;

- анорганик моддаларнинг энг муҳим синфлари ва улар ўртасидаги боғланишлар ҳақидаги маълумотларни билиш;

- оксидланиш-қайтарилиш реакциялари, уларнинг тенгламаларини тузишни билиш, электролиз, электролизнинг амалий аҳамияти, қўлланишини билиш;

- металлмаслар, азот ва кислород группачаси элементларини, галогенлар, инерт газлар ва уларнинг умумий хоссаларини билиш;

- металлар, уларнинг умумий хоссалари, бош ва ён гуруҳчалардаги айрим металларнинг бирикмалари, лантаноидлар ва актиноидлар ҳақидаги муҳим маълумотлар, металлар коррозияси, сувнинг қаттиқлиги, чўян, пўлат, шиша ва цемент олиш жараёнлари ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш;

- кимёвий технологияда реакция мувозанати ва унга таъсир этувчи омилларни билиш;

- органик моддалар кимёвий тузилиши назариясининг моҳияти, моддалар хоссаларининг тузилишига боғлиқлигини аниқ мисоллар ёрдамида кўрсатиб бера олиш;

- кимёвий изомерия турлари, органик моддаларнинг асосий синфлари ҳақидаги маълумотлар, органик моддалар номенклатураси, органик реакцияларнинг турларини билиш;

- тўйинган углеводородлар, уларнинг умумий хоссалари, метан ва унинг гомологлари, ёпиқ халқалар, углеводородлар, тўйинмаган углеводородлар, уларнинг вакиллари, этилен олиниши ва ишлатилиши, этиленнинг полимерланиш реакциясига киришиши, полиэтелен олиш жараёни, ацетилен, унинг хоссалари, олиниши, ишлатилишини билиш;

- диен углеводородлар, уларнинг кимёвий хоссалари, табиий ва синтетик каучуклар олиниши. Ароматик углеводородлар, бензол, уларнинг хоссалари, гомологлар. Нефть ва нефтдан маҳсулотлар олиш кимёвий жараёни. Табиий газлар, уларни қайта ишлаш кимёвий жараёнлари маҳсулотлари ва улардан фойдаланишни билиш;

- кислородли органик бирикмалар, тўйинган спиртлар, уларнинг тузилиши, изомерияси, хоссалари. Метанол, этанол, уларнинг олиниши ва ишлатилиши, глицерин хоссаларини билиш;

- феноллар, уларнинг тузилиши ва кимёвий хоссаларини билиш;

- альдегидлар, формальдегид, уларнинг олиниши, хоссалари, ацефальдегид, поликонденсатлаш реакцияларини билиш;

- кетонлар, органик кислоталар, уларнинг энг муҳим вакиллари, хоссалари, олиниши ва ишлатилишини билиш;

- эфирлар, мураккаб эфирлар, этерификация ва совунланиш реакцияларини билиш;

- ёғлар, совунлар, синтетик ювиш воситалари ва уларнинг олинишига хос жараёнларини билиш;

- углеводородлар, уларнинг хоссалари, моно ва дисахаридлар, полисахаридлар ва уларнинг хоссаларини билиш;

- азотли органик бирикмаларнинг вакиллари ва уларнинг хоссаларини билиш;

- аминокислоталар, уларнинг тузилиши, умумий хоссаларини билиш;

- табиий ва сунъий каучуклар, кимёвий толалар тўғрисида умумий тушунчаларга эга бўлиш.

               

11. Биология

- Марказий Осиё табиётшуносларининг табиат ва унинг пайдо бўлиши ҳамда ривожланиши тўғрисидаги фикрларини билиш;

- органик олам эволюцияси, ҳаётнинг биологик эволюцияси, одам фаолиятининг органик олам ривожланишига кўрсатган ижобий ва салбий таъсири тўғрисида билимларга эга бўлиш;

- организмлардаги ирсий ўзгарувчанлик, сунъий танлаш, яшаш учун кураш, табиий танланиш, ўсимлик ва ҳайвонларнинг муҳитга мослашуви ва унинг шарт-шароитларини билиш;

- тур мезонлари, тур популяцияси таърифи, турларнинг табиатда пайдо бўлиш йўлларини билиш;

- микро ва макроэволюция тўғрисида тушунчага эга бўлиш;

- эволюциянинг бошланғич материали, бирлиги ва омилларини билиш;

- эволюциянинг солиштирма анатомия, палеонтология, эмбриология, биогеография, биокимёвий далилларини билиш;

- биологик прогресс, унинг шакллари (ароморфоз, идиоадаптация, умумий дегенерация)ни билиш;

- одам ва юксак ҳайвонлар гавда тузилишидаги ўхшашлик ва фарқларни билиш;

- одам палеонтологик аждодларининг антропогенезини ҳаракатлантирувчи омилларни билиш;

- экология, асосий экологик тушунчалар, абиотик ва биотик омиллар, фотопериодизм ҳодисаси, биоритмларни билиш;

- популяция ва турнинг экологик таърифини билиш;

- биогеоценозлар, агроценозлар, биосфера, сайёрамизда биомассанинг тарқалиши ва унинг сабабларини билиш;

- биосфера эволюциясининг асосий босқичларини билиш;

- ген ва ҳужайра инженерияси ҳақида тушунчага эга бўлиш ва унинг асосий объектлари, тадқиқот услубларини билиш;

- трансформация, трансдукция ҳодисалари ва уларнинг аҳамиятини тушуниш;

- кўчиб юрувчи генетик элементлар тўғрисида тасаввурга эга бўлиш;

- генетик инженерия услублари ёрдамида организмлар ирсиятини ўзгартириш мумкинлигини билиш;

- биотехнология ва унинг ёрдамида олинадиган дорилар, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида тушунчага эга бўлиш;

- биологик билимлардан қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик, балиқчилик, саноатнинг турли соҳаларида, шунингдек тиббиётда, табиатни муҳофаза қилиш ишларида фойдаланиш мумкинлигига ишонч ҳосил қилиш ва унда фаол қатнашиш кераклигини тушуниш.

         

12. Иқтисодий география

- иқтисодий географиянинг илмий-амалий аҳамиятини билиш;

- иқтисодий географиянинг тармоқлари ва иқтисодий-ижтимоий географияга айланиш жараёнларини билиш;

- географик, рационал, ҳудудий ва акваториал меҳнат тақсимоти тушунчаларини билиш;

- ишлаб чиқаришни ҳудудий ташкил этиш шаклларини, ишлаб чиқариш тармоқларини жойлаштиришнинг асосий омилларини билиш;

- табиий ресурслардан фойдаланишни ва экология муаммоларини, иқтисодий ҳудудларга ажратиш, унинг назарий ва амалий аҳамиятини билиш;

- аҳолининг ўсиши ва ривожланишини, демографик муаммоларни билиш;

- урбанизация жараёнини ва унинг асосий муаммоларини, сиёсий-географик тушунчаларни билиш;

- жаҳон мамлакатлари, улар ўртасидаги халқаро муносабатларнинг асосий йўналишларини билиш.

          

13. Ёшларни чақириққа тайёрлаш

- жисмоний баркамоллик, чидамлилик, чаққонлик, тез ҳаракат қилиш сифатларини мунтазам ўзлаштириб бориш;

- мардлик, ҳаққонийлик, ғалабага интилиш, юқори интизомлилик ва бошқа сифатларга эга бўлиш;

- тўсиқлардан ўтиш, қуроллардан отиш ва қўл жанги усулларини билиш;

- танани чиниқтириш, соғломлаштириш ва ташқи муҳит қаршиликларига чидамлиликни ошириш кўникмаларига эга бўлиш;

- бирон-бир хавф туғилганда аҳолини огоҳлантириш тартиби, фавқулодда вазиятлар шароитида ўзини тутиш қоидалари ва ҳимояланиш усулларини билиш;

- автомат, парчаланувчи қўл ва танкка қарши гранаталарнинг жанговар хусусиятлари, тузилиши, ишлаш тамойилларини билиш;

- қўзғалмас ва пайдо бўлувчи нишонларга отиш қоидаларини билиш;

- автоматни отишга тайёрлаш, ундан нишонларга отиш усулларини билиш;

- кичик калибрли ва пневматик милтиқлардан ўқ отишни билиш;

- гранаталарни ҳар хил ҳолатда узоқликка аниқ улоқтириш техникасини билиш (700 граммлик гранатани энг камида 30 метрга улоқтириш);

- халқ хўжалигида қўлланиладиган кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар, радиоактив ва заҳарловчи моддалар, воситаларнинг шикастловчи таъсирини билиш;

- шахсий ва оммавий ҳимоя воситаларидан фойдалана билиш;

- умумқўшин жанги асослари, аскарнинг жангдаги бурчлари, ўт очиш ва манёвр турлари ва разведка ўтказиш асосларини билиш;

- чет эл армияларининг асосий танклари, зирҳли машиналари, жанговар самолётлари ва вертолётларининг тавсифномаларини билиш;

- аскарнинг жангдаги ҳаракат усуллари ва амалларини тўғри, тез, аниқ бажара олиш;

- Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонунининг, ҳарбий хизматдан бош тортиш ва ҳарбий жиноятлар учун назарда тутилган маъмурий ва жиноий жавобгарлик тўғрисидаги асосий моддаларини билиш;

- ҳарбий хизматчи мажбуриятларининг моҳиятини тушунтира олиш, катталарга мурожаат қилишни, буйруқ олганда ҳаракат қилишни, рота бўйича посбон вазифасини бажаришни ва сафда командаларни (буйруқларни) бажаришни билиш;

- ҳарбий интизом асосларини ва унинг Қуролли кучлар учун аҳамиятини, ҳарбий низомнинг асосий талабларини, ҳарбий хушмуомалалик қоидаларини, ўзини тутиш ва ҳарбийча саломлашишни, аскарнинг сафга туришдан олдинги, сафдаги мажбуриятларини билиш;

- фуқаролик ҳимояси, тиббий хизматни ташкил этиш асослари ва унинг вазифаларини, зарарланиш ўчоғида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва тиббий муолажаларни бажариш қоидаларини билиш;

- тиббий муассасаларда ишлаётган кичик тиббий ходимларнинг вазифаларини амалда бажара олиш.

      

14. Жисмоний тарбия

- асосий туркум ҳаракатлар кўникмаларига эга бўлиш;

- турникка тортилиш (ўсмирлар учун 11 та) қўлларни гимнастик ўтирғичга қўйган ҳолда букиш ва ёзиш (қизлар учун  10 та) ва бошқа гимнастика машқларини бажара олиш;

- сафланиш, югуриш, узунликка (ўсмирлар учун 4,2 м, қизлар учун 3,4 м), баландликка (ўсмирлар учун 1,25 м, қизлар учун 1,1 м) сакраш, мувозанат сақлаш, осилиш ва таяниш машқларини бажариш малакаларига эга бўлиш;

- ҳаракатли ўйинлар ва спорт ўйинларидан бирор турини билиш;

- миллий кураш қоидаларини билиш;

- 100 м масофага югуриш (ўсмирлар учун 14,5 секунд, қизлар учун 17,1 секунд), 60 м (ўсмирлар учун 8,6 секунд, қизлар учун 10,3 секунд), 100 м (ўсмирлар учун 14,8 секунд, қизлар учун 17,3 секунд) масофага босқич билан эстафетали югуриш;

- 3 - 2 км масофага нотекис жойлар бўйлаб бир меъёрда секин югуриш машқларини бажара олиш;

- 50 метрга сузиш (ўсмирлар учун 1,2 мин., қизлар учун 1,3 мин.);

- гимнастикага оид умумривожлантирувчи машқлар ва содда акробатика машқларини бажара олиш;

- жисмоний тарбия бўйича мустақил машғулотлар ўтказиш учун зарурий билимга эга бўлиш;

- спорт ва бошқа машғулотлар жараёнида жароҳатланганда биринчи тиббий ёрдам кўрсата олиш;

- жисмоний тарбия воситаларидан мустақил фойдалана олишни билиш;

- кун тартибини тўғри ташкил эта олиш, ўзини ўзи назорат қилишда объектив ва субъектив маълумотлардан фойдаланишни билиш;

- танлаб олинган мутахассисликка боғлиқ ҳолда ишлаб чиқариш гимнастикаси воситасида чарчашнинг олдини олишни билиш.

           

15. Давлат ва ҳуқуқ асослари

- давлат ва ҳуқуққа оид асосий тушунча, қонуният ва ғояларни билиш;

- давлат шакллари ҳақида билимларга эга бўлиш;

- ҳуқуқ ва ахлоқнинг ўзаро боғлиқлиги ва тафовутларини билиш;

- ҳуқуқ меъёрларини билиш ҳамда ҳаётда ўзларининг хатти-ҳаракатларини ана шу меъёрларга монанд равишда бошқара олиш малакасига эга бўлиш;

- ҳуқуқни қўллаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи функцияларни билиш ҳамда ўз ҳуқуқларидан фойдаланиш малакасига эга бўлиш;

- ҳуқуқий давлатнинг тушунчаси, тамойилларини, мақсад ва афзалликларини билиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов асарларидаги давлат ва ҳуқуққа оид ғояларни билиш ва улар асосида мушоҳада юрита олиш малакасига эга бўлиш;

- ўзбек миллий давлатчилиги ва унинг тарихий тараққиёти ҳақида билимларга эга бўлиш;

- Конституциявий ҳуқуқ мазмунини, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши, унинг тузилиши ва мазмунини тавсифлай олиш;

- инсон ва фуқароларнинг Конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари тизимларини ва улардан фойдаланиш кафолатларини билиш;

- Конституция ва қонунларга қатъий риоя қилиш;

- Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ва уларнинг ҳуқуқий асосларини билиш;

- Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимият тизими: қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимиятига бўлинишини, уларнинг тузилиши ва вазифаларини билиш;

- иқтисодий, сиёсий, маънавий, маърифий соҳаларга оид қонунларнинг асосларини билиш ва улардан ҳаётда фойдалана олиш;

- ҳуқуқбузарлик ва жавобгарлик тушунчаси, турларини ва уларни қўллаш тартибларини билиш;

- меҳнат ҳуқуқи мазмуни, унинг шахсни тарбиялашдаги ўрни, меҳнат ҳуқуқи манбаларини, меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш асосларини, ишга қабул қилиш тартибини, меҳнатни ҳуқуқий муҳофаза қилиш асосларини, меҳнат интизоми тушунчасини ва уни мустаҳкамлаш чораларини билиш;

- оила ҳуқуқи мазмуни, никоҳдан ўтиш шартларини, ота-она ва фарзандларнинг мулкий, шахсий ҳуқуқ ва бурчлари, фарзандликка олиш шартномалари ҳақида тушунчага эга бўлиш;

- васийлик ва ҳомийлик ҳақидаги билимларга эга бўлиш;

- экология ҳуқуқи мазмуни ва табиат қандай қонунлар асосида муҳофаза қилинишини билиш;

- ердан, сувдан, атмосфера ҳавосидан қонунга мувофиқ фойдаланиш, экологик қонунларни бузганликлари учун жавобгарлик турларини билиш;

- жиноят ҳуқуқи мазмунини, жиноят тушунчасини, жиноятни келтириб чиқарувчи омилларни, жиноятда иштирокчиликни, уларнинг турларини, вояга етмаганлар жиноятини, уларнинг жавобгарлигини, жиноятнинг олдини олиш йўлларини билиш;

- жазо тушунчаси, жазо турлари, жазодан озод қилиш, жазони енгиллаштириш, оғирлаштириш сабабларини, айб ва унинг шаклларини, қасддан жиноят қилиш сабабларини, ҳар хил турдаги жиноятлар ва улар учун қўлланиладиган жазо чораларини билиш.

        

16. Маънавият асослари

- Маънавият тушунчасини, унинг таркибий қисмларини, инсон ҳаётида маънавиятнинг ўрни ва аҳамиятини билиш;

- "Маънавият асослари" фанининг ижтимоий, илмий-назарий, бадиий-эстетик, амалий манбаларини билиш;

- Марказий Осиё халқлари маънавиятининг ёзма ёдгорликлари ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш;

- маънавий мерос, миллий ва умуминсоний қадриятлар, уларнинг шаклланиш ва мавжудлик тамойилларини билиш;

- баркамол шахс маънавиятида миллий маросимлар, урф-одат, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ўрни ва ролини билиш;

- маънавий баркамолликда миллийлик ва умуминсонийлик бирлигини тушуниш;

- инсонга, ватанга муҳаббат, фидоийлик, бунёдкорлик, адолатлилик, ҳуқуққа ҳурмат маънавий шахснинг фазилатлари эканлигини билиш;

- инсонпарварлик, ватанпарварлик, камтарлик, меҳнатсеварлик, меҳр-оқибат, биродарлик юксак ахлоқлилик баркамол шахс маънавиятининг муҳим жиҳатлари эканлигини билиш;

- касб-ҳунарли бўлиш, илм-фанни иштиёқ билан ўрганиш ватанга фидоийлик намунаси эканлигини билиш;

- маҳалла муҳити ва оила маънавияти - миллий тараққиётимиз кафолатлари эканлигини билиш;

- миллий маънавиятимиз бойликларини жаҳонга танитишда фидоий бўлиш;

- миллий истиқлол мафкурасига ёт ғоялар ва оқимлар таъсиридан ҳимояланиш кўникма ва малакаларига эга бўлиш;

- экологик маданият ва маънавиятни такомиллаштиришда фидоий бўлишни англаш.

       

17. Ахборот технологиялари

- ахборот технологиялари (АТ) воситаларидан ўқиш давомида ва ўзининг касбий фаолиятида фойдаланишни билиш;

- ахборотни ташкил қилиш ва излаб топиш, ажратиб олинган ахборотни тизимлаштириш, таркиблаштириш, умумлаштириш ва тушунарли шаклга келтиришни билиш;

- замонавий АТ ёрдамида ахборот ва билимларни айирбошлай олиш;

- компьютерларга хизмат қилишнинг асосий қоидаларини билиш;

- компьютер вирусларидан сақланиш усуллари ва дастур воситаларини билиш;

- архив файллар яратиш усуллари ва архиватор дастурлар билан ишлашни билиш;

- умумтаълим фанларидаги содда масалаларнинг математик моделларини яратишни билиш;

- мультимедиа технологияси ва телекоммуникациядан фойдалана олиш;

- ахборотнинг матн, график, рангли тасвир, товуш, одам овози, мусиқа, анимация, видеоклип каби турларини билиш;

- ахборот жараёнларининг замонавий жамиятдаги аҳамияти, ялпи (глобал) ахборотлаштириш жараёнининг жамият ва инсоннинг ривожланишига таъсирини билиш;

- ахборот манбалари, инфратузилма, ахборот муҳити, жамиятнинг ахборот салоҳияти, ахборот хавфсизлигини билиш;

- компьютерларга хизмат қилувчи дастурлар ва улардан фойдаланишни билиш;

- талаб қилинган ахборотни топиш ва унинг ишончлилигини аниқлаш йўлларини билиш;

- компьютерлашган ахборот манбаларига кириш йўллари ва усулларини билиш;

- янги ахборот технологиялари, интернет ва локал компьютер тармоқлари бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиш;

- антивирус дастурлари имкониятларини билиш.

            

18. Оила психологияси

- оила психологияси фани предмети, мақсад ва вазифаларини билиш;

- инсоният тараққиётининг никоҳ-оила муносабатларига ҳамда оиланинг жамиятга таъсири ҳақида илмий тасаввурларга эга бўлиш;

- оила турлари ва вазифаларини билиш;

- шахс маънавиятининг шаклланишида оиланинг ўрни ва вазифаларини билиш;

- ўсмир ёшдаги ўғил-қизларнинг ёш-психологик хусусиятлари, улар орасидаги мулоқот малакаларига эга бўлиш;

- муҳаббат психологияси, никоҳ олди омиллари, хусусиятлари ва уларнинг никоҳ мустаҳкамлигига таъсирини билиш;

- эрта оила қуришнинг салбий асоратларини (наслий, психологик, иқтисодий, ижтимоий) билиш;

- оилада шахслараро муносабатлар ва мулоқот психологияси, оилавий низолар психологияси;

- жинсий ҳаётнинг психофизиологик хусусиятларини ва оила мустаҳкамлигига таъсирини билиш;

- ОИТС (СПИД) ва жинсий йўл билан юқадиган бошқа касалликларнинг ижтимоий-психологик муаммолари ва уларнинг ечимлари, оила психодиагностикасини билиш;

- оиланинг ижтимоий ва этнопсихологик хусусиятларини билиш;

- ажралишнинг сабаб ва оқибатларини ҳамда уларнинг олдини олиш чораларини билиш.

   

19. Эстетика

- эстетика фанининг мазмуни, мақсад ва вазифаларини билиш;

- Шарқ халқлари эстетикаси ва Ўрта Осиёда эстетик тарбия тарихи ва ўзига хослигини фарқлай билиш;

- мустақиллик маънавиятини, эстетик маданият моҳиятини билиш;

- эстетик онг, эстетик фаолиятни таркиб топтириш ҳақидаги билимларга эга бўлиш;

- эстетик дид ва уни шакллантириш омиллари ва меъёрларини билиш;

- эстетиканинг асосий моҳияти бўлган гўзалликни идрок этиш;

- нафосатнинг инсон ижтимоий фаолиятидаги ўрнини, шахсни шакллантиришда маънавий маданиятнинг эстетик асосларини билиш;

- миллий анъаналарда нафосат тарбияси ҳақидаги тасаввурларга эга бўлиш;

- оилада нафосат тарбияси ва унинг аҳамиятини билиш;

- инсонларнинг эстетик онгини шакллантириш маънавий тарбиянинг асоси эканлигини билиш;

- асосий эстетик категорияларни билиш;

- бадиий асар ва унинг образларида ифодаланган ҳаётий воқеаларни бадиий-эстетик жиҳатдан баҳолай олиш;

- бадиий асарлар, саҳна асарлари, телекўрсатув, кинофильм, ашула, мусиқа ва болалар мусиқавий томошаларини эстетик нуқтаи назардан таҳлил қила билиш;

- санъатнинг эстетик моҳиятини англаб етиш;

- борлиққа, адабиёт ва санъатга нисбатан эстетик муносабатда бўлиш ҳамда теварак-атрофдаги табиат гўзаллигини ҳис эта олиш.

          

20. Нутқ маданияти ва давлат тилида иш юритиш

Нутқ маданияти:

- ўзбек тили бўйича мукаммал билимга эга бўлиш, унинг ифода воситалари ҳамда нутқдаги вазифасини чуқур билиш;

- ёзма ва оғзаки нутқни тўғри туза олиш;

- намунали нутқ туза олиш ва ҳужжатлар матнларини тузата олиш;

- ўз она тилига муҳаббатни ҳис этиш, ўзбек тилининг бой имкониятларидан фойдаланган ҳолда тўғри ва намунали, яхши нутқ (ёзма ва оғзаки) туза олиш;

- сўзлар, аффиксларнинг маъно хусусиятлари, услубий жиҳатлари, сўзлар билан бирикиш имкониятларини, кўмакчи феълларни кучайтирувчи шаклларини билиш;

- ўз фикрларини эркин, қисқа, мантиқли, таъсирчан, тўғри шаклда баён эта олиш;

- нутқ маданияти бўйича олган билимларни амалиётда қўллай билиш;

- ўз она тилининг тарғиботчиси бўла олиш.

        

Давлат тилида иш юритиш:

- тилнинг ижтимоий ҳодиса сифатида жамият тараққиётига таъсирини тушунтириб бера олиш;

- тил билан нутқ тушунчалари ўртасидаги фарқни билиш;

- нутқ одоби тушунчасини билиш;

- нутқ маданияти билан адабий тил меъёрлари ўртасидаги боғланишларни билиш;

- нутқий фаолиятнинг шакл ва кўринишларини билиш;

- монологик нутқнинг асосий белгиларини, матннинг шаклларини билиш;

- нутқ услубларининг фарқини, расмий-идоравий услубнинг лексик хусусиятларини билиш;

- матн мазмунининг тузилишини, матн тузилишида нималарга асосланиш кераклигини билиш;

- атамаларнинг луғавий фарқини билиш;

- сўз танлаш тамойиллари ва сўз қўллаш меъёрларини билиш;

- ўзбек ҳужжатчилик тарихини билиш;

- расмий хатнинг шахсий хатдан фарқини билиш;

- телефон орқали сўзлашувда нималарга риоя қилиш кераклигини билиш;

- телеграмма ва факсограмма матнининг зарурий қисмларини билиш;

- шахсий ҳужжатларнинг лексик-грамматик белгиларини билиш;

- шахсий ҳужжатлар таркибини билиш;

- тавсифий матннинг лексик-услубий белгиларини ва қисмларини билиш;

- фармойиш ва буйруқ тарзидаги ҳужжатларни билиш;

- маълумот ва ахборот тарзидаги матнларни билиш;

- мажлис баённомаси қисмларини ва ундан олинган кўчирма ўртасидаги фарқларни билиш;

- таъриф, мулоҳаза, ҳужжат турларини билиш;

- тақриз, аннотация тарзидаги матнларнинг асосий хусусиятларини билиш;

- иқтибослар (цитаталар)дан матнларда ўринли фойдаланишни билиш;

- компьютерда ҳужжат матнини тайёрлаш, таҳрир қилиш, ўзгартириш ва янгилашни билиш.

               

       

7. СТАНДАРТНИНГ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


ЎМКҲТ муассасалари ўқувчиларнинг умумтаълим фанларидан олган билимлари устидан назорат олиб борадилар. Шу мақсадда қуйидаги назорат амалларини киритиш назарда тутилади:

- кириш назорати - абитуриентларнинг қобилиятларини, касб-ҳунарга иштиёқини ва қизиқишини ҳисобга олган ҳолда касбга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис марказлари томонидан бериладиган тавсияномалар асосида таълим муассасасига киришида амалга оширилади (суҳбат орқали ва бошқа турдаги тадбирлар асосида);

- жорий назорат - оғзаки сўров, коллоквиумлар, семинарлар, ёзма ишлар, лаборатория ишлари, техникавий диктант, курс лойиҳалари, уй вазифаси ва ҳоказо, яъни ўқитувчи ўз амалиётида қўллайдиган барча сўров турларини ўз ичига олади;

- оралиқ назорат - фаннинг маълум бир қисми, бўлими якунлангандан сўнг ўтказилади. Оралиқ назоратнинг ўтказилиш тартиби, шакли таълим муассасасининг илмий-педагогик кенгаши томонидан белгиланади;

- якуний назорат - семестр тамом бўлганда ва ўқув дастурининг тегишли бўлими тугаллангандан кейин амалга оширилади. Якуний назоратнинг ўтказилиш тартиби, шакли таълим муассасасининг илмий-педагогик кенгаши томонидан белгиланади.

Академик лицейларда ва касб-ҳунар коллежларида давлат таълим стандартини жорий этиш ишини назорат қилиш умумтаълим фанлари курси тугагандан сўнг давлат имтиҳон комиссиялари, ўқувчиларнинг рейтинг кўрсаткичлари натижалари ва давлат аттестация комиссияси белгилаган мезонлар асосида амалга оширилади.

Умумтаълим фанларидан таълим мазмунининг ўрнатилган минимумига эришиш барча ўқувчилар учун мажбурийдир. Ўқувчининг умумтаълим фанларидан олган билимлари академик лицей ёки касб-ҳунар коллежини тугатгандан сўнгги амалий фаолиятида ҳамда унинг олий таълим муассасасида давом эттирадиган кейинги ўқиш фаолиятида ҳам ишончли восита бўлиб хизмат қилмоғи лозим.

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқувчиларнинг билимларини назорат қилиш ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан тасдиқланган "Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисида"ги Низом асосида амалга оширилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 16 октябрдаги

400-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби


AKADEMIK LITSEY

DIPLOMI


ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ХУНАР ТАЪЛИМИ ТЎҒРИСИДАГИ

ДАВЛАТ НАМУНАСИДАГИ ДИПЛОМЛАР

(тавсифи)


I. АКАДЕМИК ЛИЦЕЙНИ БИТИРГАНЛИК

ТЎҒРИСИДА ДИПЛОМ


Академик лицейни битирганлик тўғрисидаги диплом 111 х 151 мм ўлчовда яхлит қопланган тўқ-кўк рангли ледериндан тайёрланган кўринишга эга. Унинг юз томонида босма нақш усулида олтин рангда Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири туширилади ва ундан пастроқда ўзбек тилида DIPLOM сўзи ёзилади.

Дипломнинг ички қисми қалин қоғозда офсет босма усулида беш рангда: матн қисми учун - қора, оч қизғиш, мовий, яшил ва қизил рангда тасвирий элементлар босилади.

Диплом марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби оқ сатҳда мовий рангда босилган (сатҳ диаметри 60 мм бўлган айланага 45° бурчак остида 55 мм бўлган квадрат тушириш орқали ҳосил қилинади). Атрофида розетка растрдан иборат оч зарғалдоқ тусдаги фон бор. Фон устида йўл-йўл чизиқнинг юқори ва қуйи қисмларида иккитадан мовий рангли 3 мм кенгликда миллий нақш саккиз қиррали юлдуз кўринишда акс эттирилади. Юлдузлар 23 мм квадратларни устма-уст қўйиб чизиш йўли билан ясалади. Рамка ҳам розеткали растрда босилади. Тўртта юлдузнинг ҳар бирининг ичида кичикроқ ўлчамда:

- 4 мм кенгликда яшил рангда розеткали растр билан юлдуз босилади (квадратнинг ўлчами 14 мм);

- юлдуз марказида қизил рангда 1 мм кенгликда саккиз қиррали юлдуз ичига (квадратнинг ўлчами 5 мм) ярим ой ва беш қиррали юлдуз жойлаштирилади.

Матн қисми икки тилда - сўл томонда ўзбек тилида, ўнг томонда инглиз тилида қора рангда босилади.

Имтиёзли дипломлар учун "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI AKADEMIK LITSEY DIPLOMI" "REPUBLIC OF UZBEKISTAN DIPLOMA OF ACADEMIC LYCEUM" сўзларидан қуйида қизил рангда "имтиёзли" сўзи ўзбек ва инглиз тилларида ёзилади.

Дипломнинг ҳар икки варағида еттита позицияда: L ҳарфи ва олтита рақамли тартиб номери ёзилади.


Диплом 7 даражали ҳимояга эга:

1) икки хил усулдаги чоп этишдан фойдаланиш: асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори усул;

2) машинада нусха кўчиришни қийинлаштирадиган заиф бўёқлардан фойдаланиш;

3) ҳар хил шаклдаги растрли сеткалардан фойдаланиш;

4) ҳар хил шаклдаги растрли сеткаларни тушириш натижасида янги ранглар ҳосил қилиш;

5) махсус қоғоз ишлатиш;

6) Давлат Гербини мовий рангда тавсирлаш;

7) олти шаклли ўзгарадиган рақамдан фойдаланиш.

Академик лицейни тамомлаган шахсларга диплом билан бирга ўзлаштиришнинг якуний баҳолари (рейтинг баллари)дан кўчирма берилади. Кўчирмада академик лицей номи, ўқув режасидаги фанлар ва улардан олинган рейтинг баллари ҳамда Давлат аттестацияси натижалари кўрсатилади.




Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

AKADEMIK LITSEY DIPLOMI

L N 000000

            

(ismi, otasining ismi, familiyasi)


yil "


"


da



akademik

litseyni


yo`nalishi


(yo`nalish nomi)


bo`yicha tamomladi.

M.O`

Davlat attestatsiya

komissiyasi raisi

Direktor

Kotib

_______ yil "___" __________da berildi


Ro`yxatga olish raqami ______________




Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби

REPUBLIC OF UZBEKISTAN

DIPLOMA

OF ACADEMIC LYCEUM

L N 000000

             

(full name)

and in


completed





(name of academiс lyceum)

             

having speсialized in


(Seal)

Chairman of the State

Attestation Commission

Director

Secretary

Quven ___________________


Registration N______________




Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби


AKADEMIK LITSEY

DIРLОMIGA ILOVA


_________RAQAMLI DIРLОMGA ILOVA

(diрlоmsiz kuchga ega emas)

           

(ismi, оtasining ismi, familiyasi)


yildan


yilgacha




(akademik litsey)


akademik

litseyda о`qish davrida quyidagi fanlarni о`rgandi va ushbu bahоlarni оldi:

T/r

Fanlar nomi


O`quv rejasida

belgilangan soatlar

miqdori


To`plangan

reyting ballari


1

2


3

4

I. UMUMTA`LIM FANLARI

1

Nutq madaniyati va davlat tilida ish yuritish




2

Ona tili va adabiyot




3

Rus (o`zbek) tili




4

Xorijiy til (                    )




5

Tarix




6

Matematika




7

Informatika




8

Fizika




9

Shaxs va jamiyat




10

Astronomiya




11

Kimyo




12

Biologiya




13

Iqtisodiy geografiya




14

Yoshlarni chaqiriqqa tayyorlash




15

Jismoniy tarbiya




16

Davlat va huquq asoslari




17

Ma`naviyat asoslari




18

Axborot texnologiyalari




19

Estetika




20

Oila psixologiyasi




21





22





23





24





25





26





II. YAKUNIY DAVLAT ATTESTATSIYASI

1





2





3





4





5





6





Direktоr


О`quv ishlari bо`yicha direktоr о`rinbоsari


200__ yil "___" __________da berildi


Rо`yxatga olish raqami ____________




Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби


KASB-HUNAR KOLLEJI

DIPLOMI



II. КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖИНИ БИТИРГАНЛИК

ТЎҒРИСИДА ДИПЛОМ


Касб-ҳунар коллежини битирганлик тўғрисидаги диплом 111 х 151 мм ўлчовда яхлит қопланган яшил рангли ледериндан тайёрланган кўринишга эга. Унинг юз томонида босма нақш усулида олтин рангда Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири туширилади ва ундан пастроқда ўзбек тилида DIPLOM сўзи ёзилади.

Дипломнинг ички қисми қалин қоғозда офсет босма усулида беш рангда: матн қисми учун  қора, оч қизғиш, мовий, яшил ва қизил рангда тасвирий элементлар босилади.

Диплом марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби оқ сатҳда мовий рангда босилган (сатҳ диаметри 60 мм бўлган айланага 45° бурчак остида 55 мм бўлган квадрат тушириш орқали ҳосил қилинади). Атрофида розетка растрдан иборат оч зарғалдоқ тусдаги фон бор. Фон устида йўл-йўл чизиқнинг юқори ва қуйи қисмларида иккитадан мовий рангли 3 мм кенгликда миллий нақш саккиз қиррали юлдуз кўринишида акс эттирилади. Юлдузлар 23 мм квадратларни устма-уст қўйиб чизиш йўли билан ясалади. Рамка ҳам розеткали растрда босилади. Тўртта юлдузнинг ҳар бирининг ичида кичикроқ ўлчамда:

- 4 мм кенгликда яшил рангда розеткали растр билан юлдуз босилади (квадратнинг ўлчами 14 мм);

- юлдуз марказида қизил рангда 1 мм кенгликда саккиз қиррали юлдуз ичига (квадратнинг ўлчами 5 мм) ярим ой ва беш қиррали юлдуз жойлаштирилади.

Матн қисми икки тилда - сўл томонда ўзбек тилида, ўнг томонда инглиз тилида қора рангда босилади.

Имтиёзли дипломлар учун "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI KASB-HUNAR KOLLEJI DIPLOMI" "REPUBLIС OF UZBEKISTAN DIPLOMA OF PROFESSIONAL COLLEGE" сўзларидан қуйида қизил рангда "имтиёзли" сўзи ўзбек ва инглиз тилларида ёзилади.

Дипломнинг ҳар икки варағида еттита позицияда: K ҳарфи ва олтита рақамли тартиб номери ёзилади.

Диплом 7 даражали ҳимояга эга:

1) икки хил усулдаги чоп этишдан фойдаланиш: асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори усул;

2) машинада нусха кўчиришни қийинлаштирадиган заиф бўёқлардан фойдаланиш;

3) ҳар хил шаклдаги растрли сеткалардан фойдаланиш;

4) ҳар хил шаклдаги растрли сеткаларни тушириш натижасида янги ранглар ҳосил қилиш;

5) махсус қоғоз ишлатиш;

6) Давлат гербини мовий рангда тавсирлаш;

7) олти шаклли ўзгарадиган рақамдан фойдаланиш.

Касб-ҳунар коллежини тамомлаган шахсларга диплом билан бирга ўзлаштиришнинг якуний баҳолари (рейтинг баллари)дан кўчирма берилади. Кўчирмада касб-ҳунар коллежи номи; ўқув режасига мувофиқ равишда касб-ҳунар йўналишининг номи; ўтилган фанлар ва улардан олинган рейтинг баллари, шунингдек бажарилган диплом лойиҳаси ҳамда Давлат аттестацияси натижалари кўрсатилади.




Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

KASB-HUNAR KOLLEJI

DIPLOMI

K N 000000


(ismi, otasining ismi, familiyasi)


yilda


ning to`la kursini



(kasb-hunar kolleji nomi)



kasbi bo`yicha tamomladi.

Davlat komissiyasining _______ yil "___" dagi qaroriga binoan

        

ga

(ismi, otasining ismi, familiyasi)



kasbi berildi.

M.O`

Davlat attestatsiya

komissiyasi raisi

Direktor

Kotib

_______ shahri, _______ yil "___" __________


Ro`yxatga olish raqami ______________




Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби


REPUBLIC OF UZBEKISTAN

DIPLOMA

OF PROFESSIONAL COLLEGE

K N 000000

     

        

(full name)

in __________ completed the full course offered by the


               

and having profession in


.

By the decision of the State Attestation Commission of


he/she has qualified as


.

(Seal)

Chairman of the State

Attestation Commission

Director

Secretary

City of ________________________________


Registration N __________________________




Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби


KASB-HUNAR KOLLEJI

DIРLОMIGA ILOVA

_________RAQAMLI DIРLОMGA ILOVA

(diрlоmsiz kuchga ega emas)

           

(ismi, оtasining ismi, familiyasi)


yildan


yilgacha




(kasb-hunar kоlleji nomi)


da

о`qish davrida quyidagi fanlarni о`rgandi va ushbu bahоlarni oldi:

T/r

Fanlar nomi


O`quv rejasida

belgilangan soatlar

miqdori


To`plangan

reyting ballari


1

2


3

4

I. UMUMTA`LIM FANLARI

1

Nutq madaniyati va davlat tilida ish yuritish




2

Ona tili va adabiyot




3

Rus (o`zbek) tili




4

Xorijiy til (                    )




5

Tarix




6

Matematika




7

Informatika




8

Fizika




9

Shaxs va jamiyat




10

Astronomiya




11

Kimyo




12

Biologiya




13

Iqtisodiy geografiya




14

Yoshlarni chaqiriqqa tayyorlash




15

Jismoniy tarbiya




16

Davlat va huquq asoslari




17

Ma`naviyat asoslari




18

Axborot texnologiyalari




19

Estetika




20

Oila psixologiyasi




II. MAXSUS FANLAR

1





2





3





4





5





6





7





8





9





10





11





12





13





14





III. YAKUNIY DAVLAT ATTESTATSIYASI

1





2





3





4





5





6





Kоllej direktоri


Kasb-hunar ta`limi bо`yicha direktоr о`rinbоsari


200__ yil "___" __________da berildi


Rо`yxatga olish raqami ____________














































Время: 0.2097
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск